Воскресенье, 06.07.2025, 21:21
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Янги мақолалар
Билол ибн Рабоҳ Абу Абдуллоҳ
[1] ат-Таймий ал-Ҳабаший
саҳобий, Абу Бакр Сиддиқ
розийаллоҳу анҳунинг озод
қилган қули, собиқунал
аввалунлардан. Онасининг
исми Ҳамома бўлган. Билол
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам билан Бадр ва
бошқа ғазотларда қатнашган.
Билол Аллоҳ йўлида турли
қийноқ ва машаққатларга
йўлиқиб, унга чиройли сабр
қилган мўминлардан
саналади. Унинг
азобланаётганини кўрган Абу
Бакр Сиддиқ Билолни сотиб
олиб озод қилган. Билолнинг
ёши Абу Бакр билан тенг
бўлган.
Довуд Шаъбийдан ривоят
қилади: “Билолнинг
мавлолари уни қорни билан
ерга ётқизиб, устига чиқиб
эзишар ва: “Сенинг
илоҳларинг Лот ва Уззодир”,
дейишарди. Шунда у: “Менинг
Раббим Аллоҳ, У Аҳаддир,
Аҳаддир”, дерди. Шунда Абу
Бакр улар олдидан ўтиб
қолди. Мушриклар унга:
“Динингдаги биродарингни
... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1249 | Добавил: admin | Дата: 04.08.2014 | Комментарии (0)

Гўштнинг арабча номи "лаҳм",
форсча номи "гўшт" ва
ҳиндчаси "мос"дир. Биз ҳар
куни истеъмол қиладиган
гўштлар хақида нималарни
биласиз? Унинг инсон учун
фойдали ва зарарли
томонлари ҳақида-чи? Бу
хусусда машҳур табиблар
қандай фикр билдирган?
Қуйида ана шулар борасида
сўз юритамиз.
Энг яхши гўшт ёш, соғлом,
семиз ҳайвон гўшти
ҳисобланади. Олти ойдан кам
ва бир ёшдан ортиқ бўлмаган
эчки ва қўй гўштлари
гўштларнинг яхшисидир.
Улардан сўнг бузоқ, ғунажин
ва говмиш туради. Бичилган
ҳайвоннинг гўшти бичилмаган
ҳайвон гўштига нисбатан
яхшироқ ва латифроқ бўлади.
Кенг далаларда эркин
ўтлайдиган ҳайвон гўшти
боғлаб боқиладиган ҳайвон
гўштидан яхшидир. Ёввойи
ҳайвонлар гўшти хонаки
ҳайвонлар гўштидан афзал
бўлади. Ёввойи ҳайвонлар
ичида оҳу ва антилопа
гўштлари, хонаки
ҳайво ... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 3813 | Добавил: admin | Дата: 04.08.2014 | Комментарии (0)

Юқорида таҳоратнинг
фарзларини ўргандик. Энди
таҳорат вожиб бўлиши
шартларини кўриб чиқамиз.
Таҳорат қилиш вожиб бўлиши
учун бандада қуйидаги
шартлар бўлиши керак:
1. Мусулмон бўлиш.
Намоз вожиб бўлган бандага
таҳорат ҳам вожиб бўлади.
Мусулмон одам намоз ўқиши
фарз. Демак, унинг таҳорат
қилиш ҳам фарз. Исломга
кирмаган бандалар намоз
ўқишга мукаллаф бўлмайдилар,
балки улар аввал имон
келтиришлари лозим[1].
2. Балоғатга етган бўлиш.
Балоғатга етмаган ёш
болаларга илоҳий буйруқларни
бажариш фарз эмас. Балоғатга
етганлик аломати қуйидагилар:
эҳтилом бўлиш, маълум
аъзоларда тук чиқиши, ҳайз
кўриш, ёшнинг тўлиши.
Балоғат ёшини баъзилар ўн
беш ёш, яна баъзилар эса ўн
етти ёш, деб белгилашган. Абу
Ҳанифа балоғат ёшини ўн
саккиз ёш эканини айтган.
Ёш болаларга таҳорат қилиш
вожиб ... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1083 | Добавил: admin | Дата: 04.08.2014 | Комментарии (0)

ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﺃَﻥَّ
ﺍﻟﻨَّﺒِﻲَّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ ﻟِﺒِﻼَﻝٍ
ﻋِﻨْﺪَ ﺻَﻼَﺓِ ﺍﻟْﻔَﺠْﺮِ: ﻳَﺎ ﺑِﻼَﻝُ ﺣَﺪِّﺛْﻨِﻲ
ﺑِﺄَﺭْﺟَﻰ ﻋَﻤَﻞٍ ﻋَﻤِﻠْﺘَﻪُ ﻓِﻲ ﺍﻹِﺳْﻼَﻡِ ﻓَﺈِﻧِّﻲ
ﺳَﻤِﻌْﺖُ ﺩَﻑَّ ﻧَﻌْﻠَﻴْﻚَ ﺑَﻴْﻦَ ﻳَﺪَﻱَّ ﻓِﻲ ﺍﻟْﺠَﻨَّﺔِ
ﻗَﺎﻝَ: ﻣَﺎ ﻋَﻤِﻠْﺖُ ﻋَﻤَﻼً ﺃَﺭْﺟَﻰ ﻋِﻨْﺪِﻱ ﺃَﻧِّﻲ
ﻟَﻢْ ﺃَﺗَﻄَﻬَّﺮْ ﻃَﻬُﻮﺭًﺍ ﻓِﻲ ﺳَﺎﻋَﺔِ ﻟَﻴْﻞٍ ﺃَﻭْ ﻧَﻬَﺎﺭٍ
ﺇِﻻَّ ﺻَﻠَّﻴْﺖُ ﺑِﺬَﻟِﻚَ ﺍﻟﻄُّﻬُﻮﺭِ ﻣَﺎ ﻛُﺘِﺐَ ﻟِﻲ ﺃَﻥْ
ﺃُﺻَﻠِّﻲَ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ ﻭَﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ
ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу
анҳудан ривоят қилинишича,
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
саллам бомдод намозида
Билолга: “Эй Билол, Исломда
қилган энг умидли амалинг
ҳақида сўзла. Чунки мен
жаннатда ёнимда оёқ
кийиминг овозини эшитдим”,
деганларида, у: “Мен бирон
умидли амал қилганим йўқ,
аммо кечасими ёки
кундузими таҳорат
қиладиган бўлсам, мана шу < ... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1006 | Добавил: admin | Дата: 22.07.2014 | Комментарии (0)

ِ
Энг афзал илм – билганига
амал қилишликдир.
Яъни, инсон маълум илмни
етарли миқдорда эгаллаб
бўлгач, у учун энг яхши нарса
ўша илмини ҳаётда қўллай
билиши, у билан одамларга
манфаат етказиши бўлади. Ўз
навбатида, бу ўша инсоннинг
ўзи учун ҳам кўплаб манфаат
олиб келади.
ﺃﻟْﻌِﻠْﻢُ ﺷَﺠَﺮَﺓٌ ﻭَﺍﻟﻌَﻤَﻞُ ﺛَﻤَﺮَﺗُﻬَﺎ
Илм – дарахт, амал эса унинг
мевасидир.
Дарахт экишдан мақсад ундан
яхши ҳосил олиш бўлганидек,
илм олишдан мақсад ҳам унга
амал қилишдир. Шунча
машаққат билан олинган
илмнинг меваси унга қай
тарзда амал қилинишига
боғлиқ бўлади. Мевасиз дарахт
ҳеч кимга керак эмас,
шунингдек, амал
қилинмайдиган илм ҳам бир
одамга фойда олиб келмайди.
Бир донишманд одам шундай
деган экан: “Хоҳлаганингизча
илм олаверинглар, амал
қилмагунингизча, унга савоб
олмайсизлар”. Демак, ҳар ... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1289 | Добавил: admin | Дата: 22.07.2014 | Комментарии (0)

Оилавий низоларнинг қандай
турлари фарқланади?
Оилавий низоларда кимлар
иштирок этаётганига кўра
уларни қуйидаги асосий
турларга ажратиш мумкин:
1. Эр-хотин ўртасидаги
низолар;
2. Қайнона-келин ўртасидаги
низолар;
3. Қайнона-куёв ўртасидаги
низолар;
4. Овсинлар ўртасидаги
низолар;
5. Ота-оналар ва фарзандлар
ўртасидаги низолар;
6. Фарзандлар орасидаги
низолар.
Албатта, бу рўйхатни яна
давом эттириш мумкин. Ҳар
қандай оилада эр-хотиннинг
ўзаро муносабатларида
низоли вазиятларнинг юзага
келиши муқаррар. Лекин шу
низоларнинг характери,
уларнинг оқибатларига кўра
турли оилалар ва улардаги
оилавий муносабатлар бир-
биридан фарқланади.
Муваффақиятли оилалардаги
низолар бириктирувчидир ва
муваффақиятсиз оилалардаги
низолар ажратувчи хусусиятга
эга. Шунинг учун ҳам < ... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1662 | Добавил: admin | Дата: 22.07.2014 | Комментарии (0)

Туфий: “Ғазабни босувчи энг
кучли нарса тавҳидни қалбда
ҳозир қилишдир. Бу Аллоҳдан
ўзга қодир ва ишларни амалга
оширувчи зот йўқлигини
билишдир. Зеро, Аллоҳдан
ўзга ҳар қандай амалга
оширувчи бирон воситага
муҳтождир”. Ғазабланган
вақтда шайтондан паноҳ
сўраш ҳикмати мана шу
жумлаларда намоён бўлади.
Зеро, ким ғазабланган вақтида
Аллоҳга юзланса, шайтон
васвасаси таъсирида ҳосил
бўлган нарсадан қутулади.
ﻭَﻋَﻦْ ﺣُﻤَﻴْﺪِ ﺑْﻦِ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﺮَّﺣْﻤَﻦِ ﻋَﻦْ ﺭَﺟُﻞٍ
ﻣِﻦْ ﺃَﺻْﺤَﺎﺏِ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺟُﻞٌ: ﻳَﺎ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ
ﺃَﻭْﺻِﻨِﻲ ﻗَﺎﻝَ: ﻻَ ﺗَﻐْﻀَﺐْ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ
ﺍﻟﺮَّﺟُﻞُ ﻓَﻔَﻜَّﺮْﺕُ ﺣِﻴﻦَ ﻗَﺎﻝَ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲُّ ﺻَﻠَّﻰ
ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻣَﺎ ﻗَﺎﻝَ ﻓَﺈِﺫَﺍ ﺍﻟْﻐَﻀَﺐُ
ﻳَﺠْﻤَﻊُ ﺍﻟﺸَّﺮَّ ﻛُﻠَّﻪُ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ
ﻭَﻋَﺒْﺪُ ﺍﻟﺮَّﺯَّﺍﻕِ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Ҳумайд ибн Абдураҳмон
... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1028 | Добавил: admin | Дата: 20.07.2014 | Комментарии (0)

Аллоҳ таоло айтади: “(У
тақводор зотлар) яхши-ёмон
кунларда инфоқ-эҳсон
қиладиган, ғазабларини
ичларига ютадиган, одамлар
(нинг хато-камчиликлари)ни
авф этадиган кишилардир.
Аллоҳ бундай яхшилик
қилувчиларни севади” (Оли
Имрон, 134).
Бу оятда муҳсин бандалар
ишлари бароридан келиб
турган вақтда ҳам, бироз
қийинчилик дамларида ҳам
инфоқ ва садақалар
қилишлари, турли сабаблар
билан ғазаблари чиққанда уни
боса билишлари ва
кечирилиши мумкин бўлган
хатоларни авф қилишлари
айтилмоқда.
Ғазабни ичига ютиш осон
эмас. Бунинг учун бандадан
тақво сифати талаб қилинади.
Зеро, ғазабни қайтариш учун
нафсни жиловлай билиш ва
шайтон васвасасига ҳай
бериш керак.
Аллоҳ таоло Ўз Ҳабибига
шундай амр қилган: “(Эй
Муҳаммад,) авф қилинг,
яхшиликка буюринг ва
жоҳиллардан юз
ўгиринг! ... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1045 | Добавил: admin | Дата: 20.07.2014 | Комментарии (0)

Баъзан камбағалликда
яшаётган одамларни
кузатсангиз, уларнинг
фақирликларига гўё
айбдордай ўксиниб, бошқалар
олдида хижолат чекиб,
ноқулай ҳолатга
тушишларини кўрасиз ёки
“нима қилай, пешонамиз шўр
экан, Худо бизни камбағал,
ночор қилиб яратган экан!”
деб зорланишганини
эшитасиз. Айримлари
фақирликларидан уялиб, сал
ўзига тўқроқ қариндошлар
билан “борди-келди”ни ҳам
йиғиштириб қўйишади.
Баъзилар камбағалликдан
шунчалар орланишадики,
таркидунё қилган роҳиб каби
одамлардан бутунлай
ўзларини тортишади.
Маҳалла-кўй, тўй-
маросимларга аралашишдан
ҳам воз кечишади. Нима,
камбағаллик, айримлар
ўйланагидек, шунчалик айбми,
камчиликми, пешонанинг
шўрими, Аллоҳнинг жазосими
ёки тақдирнинг шумлигими?
Йўқ! Агар инсон фақирлик
ортида қандай улуғ марҳамат,
ажр-мукофотлар борлигин ... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 941 | Добавил: admin | Дата: 20.07.2014 | Комментарии (0)

Аллоҳ таоло бандалари намоз
ўқишларидан олдин таҳорат
қилишни буюрган. Бунда
кўплаб фойда ва манфаатлар
бор. Юқорида таҳорат қилиш
банданинг баъзи гуноҳларига
каффорат бўлиши ҳақидаги
ҳадислар билан танишиб
чиқдик. Энди таҳоратда
аъзоларнинг ювилиш кетма-
кетлигидаги ҳикматларни
кўриб чиқамиз.
1. Таҳоратда ювиш фарз
бўлган аъзоларнинг
биринчиси юздир. Юз
инсоннинг энг асосий аъзоси
бўлиб, бу аъзо айни пайтда
гуноҳ содир этишда ҳам бош
сабабчи саналади. Чунки унда
кўз, бурун, оғиз-тил каби гуноҳ
содир этишда воситачи
бўлган аъзолар бор. Чунончи,
номаҳрамларга тикилишда
кўз, ҳаром луқмани чайнашда
оғиз, кишиларни ғийбат
қилиб, уларнинг обрўъсини
тўкишда тил “хизмат” қилади.
Шу сабаб энг биринчи
навбатда Аллоҳ таоло шу
аъзони ювишни, ундаги кир
ва нопок нарсалар билан
бирга, ... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 991 | Добавил: admin | Дата: 17.07.2014 | Комментарии (0)

« 1 2 3 4 5 »
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2025  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2025

    Создать бесплатный сайт с uCoz