Воскресенье, 28.04.2024, 20:10
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Долзарб мавзулар
Савол: ассалому алайкум. Эркак киши
жимоъдан кейин ғусл қилгач, қолдиқ
маний чиқса, яна ғусл қилиши лозимми?
Бир фатвода ундай кишига фақат таҳорат
лозим, дейилибди. Яна аёлнинг фаржидан
ғуслдан кейин эрнинг маний қолдиғи
келса, унинг ҳукми нима?
Жавоб: ва алайкумус салом. Жунубликдан
ғусл қилгач, закарда қолган маний ёки
мазий чиқса, қайтадан ғусл қилиш шарт
эмас. Бунда намоз ўқимоқчи бўлинса,
закар ва либосни поклаб, таҳорат қилиб
олиш кифоя қилади. Магар ғуслдан сўнг
маний шаҳват билан чиқса, унда ғусл
қилиш керак. Закардаги қолдиқ маний
қайта ғусл қилишни вожиб қилмайди.
Манийнинг бир бор шаҳват билан чиқиши
ила бир марта ғусл қилиш вожиб.
Манийнинг қолдиғи яна покланишни лозим
этмайди. Сабаби қолдиқ чиқиши билан
банданинг бутун танаси нопок бўлмайди.
Чунончи бир марта маний чиқиши билан
икки марта ғусл қилиш шарт эмас. Закар
... Читать дальше »
Категория: Долзарб мавзулар | Просмотров: 1473 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 17.03.2015 | Комментарии (0)

Савол: жаннат ҳақида яна бир-иккита
саволим бор эди: жаннатда қизлар
ҳижобда бўлишадими? Жаннатда ҳозирги
дунёдагидек, лекин қийинчиликсиз,
азобсиз ҳаёт кечириладими?
Жавоб: имом Бухорий ривоят қилган
ҳадисда айтилишича, агар жаннат аҳлидан
бўлган бир аёл ерга назар солганида ер
билан осмон ўртаси ёришиб кетган, хушбўй
ҳидга тўлган бўларди. Жаннат аҳлидан
бўлган аёлнинг рўмоли дунё ва ундаги
нарсалардан яхшироқдир.
Аёлларнинг ўз авратларини бегоналар
кўзидан сақлаши бу инсон фитратига
хосдир. Аммо, афсуски, ҳамма одамлар
ҳам бу ҳақиқатни англаб
етавермайдилар...
Жаннатдаги аёллар кўзларини бегона
эркаклардан тиювчи эканлари ар-Раҳмон
сурасида айтилган. Шунингдек, уларга ўз
хўжайинларигача бирон жин ва инсон
тегмаган бўлади. Яъни, улар бокира, дунё
аёлларида мавжуд камчиликлар – ҳайз ва
нифосдан пок, терлаш, бошқа нажосатлар
... Читать дальше »
Категория: Долзарб мавзулар | Просмотров: 2654 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 17.03.2015 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум! Бу хатни сизга
ёзиш осон бўлмади. Жуда кўп ўйлаб, кейин
ёзишга қарор қилдим. Қалбимга таскин
керак...
Гапни нимадан бошлашни ҳам билмайман,
қори ака. Мен ўз иймоним хавфда
қолдими, деб жуда қайғудаман.
Алҳамдулиллаҳ, беш вақт намозни канда
қилмайман, кўз, қулоқ, тил ва бошқа
аъзолар зиносидан иложи борича
тийилишга харакат қиламан. Аммо
баъзида шундай хаёллар келадики, менда
мунофиқлик аломатлари борми, деб хафа
бўламан. Аллоҳнинг ягоналигига тўлиқ
ишонганим йўқдек гўё. Астағфируллоҳ, бу
гапни ёзаётиб “лаа илааҳа иллаллаҳ,
муҳаммадур росулуллоҳ”, дедим. “Йўқ, мен
мусулмонман”, деб ўзимга ўзим хитоб
қилдим. Баъзида “Аллоҳ бўлмаса-чи”,
деган хаёл келади ва тезда хаёлим
бузилади. “Нималар деяпман ўзи? Ширкка
олиб борадиган хаёлку бу?!” деб, дарҳол
истиғфор айтаман. Юрагимни эзаётган
нарса менинг шу хаёлим. ... Читать дальше »
Категория: Долзарб мавзулар | Просмотров: 2651 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 17.03.2015 | Комментарии (0)

Қуйида дуо қилиш одобларини санаб
ўтамиз:
1. Дуо қилишдан олдин Аллоҳга ҳамду
санолар айтиш.
Улуғ Аллоҳга дуо қилишдан олдин У
Зотга муносиб ҳамду санолар айтилади,
Аллоҳ мақталади. Аллоҳ мақтовни яхши
кўради.
Қуръони каримнинг биринчи сураси
Фотиҳада, аввал Аллоҳга ҳамду сано
айтиб, кейин дуо қилиш таълим
берилган.
Фазола ибн Убайд розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу
алайҳи ва саллам бир киши дуо
қилаётганини эшитдилар. У дуо бошида
Аллоҳга мақтов айтмади ва Пайғамбарга
салавот йўлламади. Шунда Расулуллоҳ:
“Бу одам шошилди”, дедилар ва уни
чақириб: “Агар сизлардан биронтангиз
дуо қиладиган бўлса, бас, Парвардигорига
ҳамд айтишдан бошласин. Кейин
Пайғамбарга салавот йўлласин. Шундан
сўнг хоҳлаганини сўрайверсин!” дедилар
[1] .
2. Дуони Аллоҳнинг ягоналигини
эътироф этиш билан бошлаш.
... Читать дальше »
Категория: Долзарб мавзулар | Просмотров: 2120 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 02.03.2015 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум,
ҳурматли Одилхон қори ака!
Ижозатингиз билан бир савол
берсам. Шариатда эрта
никоҳга қандай қаралади,
умуман ҳали ёш бўла туриб
катта ҳаётга қадам қўйиш
жоизми? Агар мумкин бўлса
қайси ёшда оила қуриш
афзаллигини айтсангиз!
Жавоб: “Эрта оила қуриш”
икки хил маънони англатиши
мумкин. Биринчиси, ҳали
балоғатга етмаган, турмуш
қуришга тайёр бўлмаган йигит
ва қизларнинг ўз хоҳиши ёки
мажбуран оила қуриши. Бу иш
Динимизда қораланган.
Иккинчиси, йигит ёки қиз
балоғатга етгач, оила қуришга
ҳар тарафлама тайёр бўлгач,
кечиктирмасдан никоҳ қуриш.
Ислом мана шундай никоҳга
тарғиб қилган. Баъзи дин
душманлари Ислом қизларни
барвақт узатишга чақиради,
бу уларга нисбатан зулм, дея
таъна тошларини отадилар.
Албатта бу асоссиз гап.
Исломда ҳали балоғатга
етмаган, турмуш ... Читать дальше »
Категория: Долзарб мавзулар | Просмотров: 1449 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 29.01.2015 | Комментарии (0)

Халқ орасида маййит чиққан
уйда бир йил тўй қилинмайди,
деган гап бор. Нега шундай
дейилиши сабаби сўралса,
яқинларидан бирон киши
вафот этганида тўй қилинса,
оила қурган ёшлар бахтсиз
бўларкан ёки боласи кўр
туғиларкан?! дейилади.
Бу даъво ва гумонлар
асоссиздир. Ислом дини
таълимотларига кўра, аза уч
кун. Маййит ўтганидан уч кун
ўтиб ҳам азани давом
эттириш ҳалол эмас. Уч кундан
кейин одатий ишларни қилиш
мумкин. Фақат эри ўлган аёл
тўрт ойу ўн кун идда сақлайди.
Бошқалар уч кунлик азадан
кейин ўз амаллари билан
машғул бўлишлари, никоҳ,
фойдали шартнома
кабиларни тузишлари мумкин
бўлади. Бунга қуйидаги ҳадис
далилдир.
ﻋَﻦْ ﺃُﻡِّ ﺣَﺒِﻴﺒَﺔَ ﺯَﻭْﺝِ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻟَﺖْ: ﺳَﻤِﻌْﺖُ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ
ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻳَﻘُﻮﻝُ: ﻻَ ﻳَﺤِﻞُّ ﻻﻣْﺮَﺃَﺓٍ
ﺗُﺆْﻣِﻦُ ﺑِ ... Читать дальше »
Категория: Долзарб мавзулар | Просмотров: 1070 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 29.01.2015 | Комментарии (0)

Аллоҳ таолонинг эшитиш ва
кўриш сифатларини инсон ёки
бошқа махлуқотларнинг
эшитиш ва кўришига мутлақо
қиёслаб бўлмайди. Унинг
кайфиятини Аллоҳдан бошқа
ҳеч ким билмайди. Абу
Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ
“Фиқҳул акбар” номли
китобида Аллоҳ таолонинг ас-
Самийъ ал-Басийр исмларини
шарҳлаб, у бизнинг
эшитишимиз ва кўришимизга
ўхшамаслигини келтириб
ўтган.
Ҳаж, Луқмон ва Мужодала
сураларининг бир қанча
оятларида Аллоҳ таоло
ошкора-ю махфий сўзларни
эшитувчи ва ҳар қандай
хатти-ҳаракат ва ҳолатларни
кўрувчи Зот экани баён
қилинган. Парвардигори
оламга нафақат инсонлар,
балки барча каттаю кичик
мавжудотларнинг
ҳаракатлари ва амаллари
ҳамда товушларидан
хабардор бўлиш малоллик
туғдирмайди. Аллоҳ бутун
борлиқни тасарруф қилувчи
ва унга ҳукмини ўтказувчи
Зотдир. Саҳродаги энг ... Читать дальше »
Категория: Долзарб мавзулар | Просмотров: 901 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 24.12.2014 | Комментарии (0)

Қуйидаги шартлар[1] мавжуд
бўлганда махсига масҳ
тортиш тўғри бўлади:
Махси оёққа таҳоратли
ҳолда кийилган бўлиши.
ﻋَﻦْ ﻋُﺮْﻭَﺓَ ﺑْﻦِ ﺍﻟْﻤُﻐِﻴﺮَﺓِ ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻴﻪِ ﺃَﻧَّﻪُ
ﻭَﺿَّﺄَ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲَّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ
ﻓَﺘَﻮَﺿَّﺄَ ﻭَﻣَﺴَﺢَ ﻋَﻠَﻰ ﺧُﻔَّﻴْﻪِ ﻓَﻘَﺎﻝَ ﻟَﻪُ
ﻓَﻘَﺎﻝَ: ﺇِﻧِّﻲ ﺃَﺩْﺧَﻠْﺘُﻬُﻤَﺎ ﻃَﺎﻫِﺮَﺗَﻴْﻦِ. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ ﻭَﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ.
Урва ибн Муғийра отасидан
ривоят қилишича, у Набий
соллаллоҳу алайҳи ва
салламга таҳорат суви қўйиб
турган ва у зот таҳорат
қилиб, махсиларига масҳ
тортганлар. Кейин унга: “Мен
бу икки (махси)ни оёқларим
пок ҳолида кийганман”,
деганлар (Бухорий, Муслим ва
Аҳмад ривояти).
Бу ривоятни юқорида
ўргандик.
ﻭَﻋَﻦْ ﺍﻟْﻤُﻐِﻴﺮَﺓِ ﺑْﻦِ ﺷُﻌْﺒَﺔَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ
ﻋَﻨْﻪُ ﻗَﺎﻝَ: ﻗُﻠْﺖُ: ﻳَﺎ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﺃَﻣْﺴَﺢُ
ﻋَﻠَﻰ ﺍﻟْﺨُﻔَّﻴْﻦِ ﻗَﺎﻝَ: ﻧَﻌَﻢْ ﺇِﺫَﺍ ﺃَﺩْﺧَﻠْﺘَﻬُﻤَﺎ
ﻭَﻫُ ... Читать дальше »
Категория: Долзарб мавзулар | Просмотров: 2871 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 24.12.2014 | Комментарии (0)

Бадандан чиқиб атрофга
ёйилмаган қон.
Бир, икки томчи билан қон
баданнинг бошқа ерига
тарқалмайди. Бунда таҳорат
бузилмайди. Таҳорат бузилиш
учун қон оқувчи бўлиши
керак.
Қон оқмаган ҳолда бадандан
гўштнинг узилиб тушиши.
Бунда ўша гўшт парчасидан
қон оқмагани учун таҳорат
бузилмаган ҳисобланади.
Тузалган яранинг қон
оқмаган ҳолда кўчиб
тушиши.
Бу ҳам худди қон оқмаган
ҳолда бир парча гўштнинг
узилиб тушишига ўхшайди.
Яра, қулоқ ёки бурундан
қурт чиқиши.
Бунда қурт устида нажосат
бўлмайди. Яра гўшт ва қондан
иборат бўлиб, улар асли
покдир. Агар қурт орқа
тешикдан чиқса, унинг устида
нажосат бўлиши эҳтимолидан
таҳорат синган ҳисобланади.
Жинсий аъзони ушлаш.
Умар, Али, Ибн Масъуд, Ибн
Аббос, Зайд ибн Собит
розийаллоҳу анҳулар, Ҳасан
Басрий, Саид ибн Жубайр ва
... Читать дальше »
Категория: Долзарб мавзулар | Просмотров: 1817 | Добавил: admin | Дата: 07.11.2014 | Комментарии (0)

Ashraf Ali Tahonaviy aytadilar:
«Bir kishi menga xat yozib, o‘z
holatini bayon etdi:
«Hazrat, mening qalbimga
shunday yaramas, qabih fikrlar,
alfozi kufrlar keladiki, agar u
gaplarni tilimga chiqarib
yuborsam, kofir bo‘lib ketaman,
deb qo‘rqaman. Mana shunday
iflos fikrlar ko‘nglimga
kelganda men iymondan ajrab
qolmaymanmi? Ushbu
maktubni yozyapman-u,
shularni o‘ylab, ko‘zimdan yosh
to‘xtamayapti…»
Keyin men unga javob yozdim:
«Shunday xayolotlar kelganda
siz uni qanday qarshilayapsiz?»
«Taqsir, bunaqa holatda qalbim
ezilib ketadi. Haligi yaramas
xayolni ichimdan chiqaraman,
deb o‘zimni qiynab,
yig‘lashgacha boraman,
alamlanib ketaman».
«Siz beshak musulmonsiz. Alloh
agar sizga rahm qilmaganida
shu fikrni tilingizga chiqargan
bo‘lardi. Rasululloh s.a.v.
derdilar: «Shaytonning ishini
faq ... Читать дальше »
Категория: Долзарб мавзулар | Просмотров: 1138 | Добавил: admin | Дата: 23.10.2014 | Комментарии (0)

1 2 »
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Апрель 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz