Воскресенье, 28.04.2024, 00:53
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Фиқҳ
Бисмиллаҳир-роҳманир-роҳийм. Аллоҳ
таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз
Муҳаммадга чексиз салавоту саломлар
айтамиз!
Ислом динида бандаларни ҳалол-пок ризқ
талабида меҳнат қилишга тарғиб
қилинган. Мўмин банда пок ният билан
касб-ҳунар орқали кўплаб ажр-савобларни
қозониши мумкин.
Аллоҳ таоло барча жонзотларнинг ризқини
ўз зиммасига олганини баён қилиб шундай
марҳамат қилади: “Ўрмалаган нарса борки,
барчасининг ризқи Аллоҳнинг
зиммасидадир. У зот уларнинг турар
жойларини хам, борар жойларини ҳам
билур. Ҳамма нарса очиқ равшан Китобда
бордир” (Ҳуд сураси, 6-оят).
Яна У Зот кундузни бандалар тирикчилик
қилишлари учун қулай қилиб қўйганини
билдириб, шундай деган: “ (Аллоҳ) сизлар
учун кеча ва кундузни унга (яъни, кечада)
ором олишларингиз, (кундузи эса) Унинг
фазл-ризқидан исташларингиз ва шукр
қилишларингиз учун пайдо қилиб қўйган ... Читать дальше »
Категория: Фиқҳ | Просмотров: 2065 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 10.04.2015 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум, Одилхон қори
ака. Сиздан сўрамоқчи бўлган нарсам
шуки, бир ойда ҳожатимдан ортган нақд
пул маблағларимни банк муассасалари
хизматидан фойдаланиб, ҳар ойда омонат
дафтарчасига қўймоқчи эдим (уйда турса,
пул унга-бунга ишлатилиб кетади). Лекин
бир дўстим: “Бундай қилиш мусулмон учун
жоиз эмас, ҳар бир омонат учун банкда
сенга фоиз қўшилади”, деди. Шу ҳолатга
ўз муносабатингизни билдирсангиз.
Олдиндан раҳмат!
Жавоб: динимиз Исломда қўлда турган
пулни кўпайтиришга, уни айлантириб, ўзи
ва ўзгаларга манфаат етказишга тарғиб
қилинади. Албатта бу иш ҳалол йўл билан
амалга оширилиши керак. Масалан, пулни
музораба ёки бошқа усуллар билан
кўпайтириши мумкин. Музораба мисолида
оладиган бўлсак, бир одам бошқа одамга
маълум миқдорда пул беради ва ишчи
билан шартнома имзолайди. Бу шартнома
ёзиб қўйилади. Иш якунлангач,
... Читать дальше »
Категория: Фиқҳ | Просмотров: 7011 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 10.04.2015 | Комментарии (0)

Бирон аъзо синганда ёки шикастланганда,
устидан гипс қилинса ёки дори қўйиб мато
билан боғланганда, таҳорат чоғида уни
ечиб ювиш машаққат туғдирса, оғриқни
кучайтирса ёки тузалишни кечиктириб
юборадиган бўлса, унга масҳ тортиш жоиз.
Бу ҳам Ислом енгиллик дини эканига
ёрқин мисолдир.
Жароҳатланган жойни таҳорат қилганда
ҳар сафар ечиб ювиш машаққат ва зарар
келтиради. Уни ечиш махсини ечишдан ҳам
қийинроқ.
Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммадлар
жароҳатларга масҳ тортиш фарз эмас,
вожибдир, дейишган [1] . Фақат бунда масҳ
тупроқ билан эмас, сув билан тортилади.
Жароҳат жойларига масҳ тортиш сув билан
ювганнинг ўрнига ўтади[2] . Агар жароҳат
жойи ечилганда тузалган бўлса, уни ювиш
вожиб бўлади. Агар ҳали тузалмаган
бўлса, масҳ тортишда давом этади. Агар
жароҳати бўлиб, бошқа аъзоларга ҳам сув
тегиши зарар қилса, бундай киши таяммум
қ ... Читать дальше »
Категория: Фиқҳ | Просмотров: 989 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 10.04.2015 | Комментарии (0)

Таяммумнинг иккита рукни, яъни фарзи
бор. Булар:
1. Пок ер жинсига икки марта қўл кафтини
уриш.
Аввалги уришда юзга масҳ тортилади.
Кейин қўл яна ер жинсига урилиб, икки
қўлга масҳ тортилади. Али ибн Абу Толиб,
Абдуллоҳ ибн Умар, Ҳасан Басрий,
Шаъбий, Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умар,
Суфён Саврий, Молик, Абу Ҳанифа ва
бошқалар шундай фикрдалар[1] .
Баъзи тоифалар таяммум бир зарб уриш
билан амалга оширилади, деб айтишган.
Бунга жавобан ҳанафий уламоларимиз:
“Тўғри, оятда таяммумни икки зарб билан
амалга ошириш ҳақида гап йўқ. Аммо
таяммум таҳорат ўрнига жорий
қилинганини унутмаслигимиз лозим.
Таҳоратда ҳеч қачон бир сув олиш билан
икки аъзо баробар ювилмайди, балки
уларнинг ҳар бири учун алоҳида сув
олинади. Таяммумда ҳам худди шундай
икки зарб урилади”, дейишган.
2. Юз ва қўлга тирсак билан қўшиб бир
марта масҳ тортиш.
... Читать дальше »
Категория: Фиқҳ | Просмотров: 1054 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 10.04.2015 | Комментарии (0)

“Таяммум” сўзи луғатда “ният қилиш”
маъносини англатади[1] . Шаръий
истилоҳда таяммум деб покланиш нияти
билан покиза ер жинсини юз ва икки қўлга
суртишга айтилади.
Таҳорат ёки ғусл қилмоқчи бўлган банда
сув топа олмаса ёки сув ишлатишга қодир
бўлмаса, таяммум қилади. Бу Исломнинг
бағрикенглигидандир. Айни пайтда
таяммум Аллоҳга ибодат қилиш ва руҳий
озуқа олишдан маҳрум бўлмаслик
мақсадида шариатда жорий қилинган
енгиллик ва раҳматдир.
Таяммум таҳорат ва ғусл ўрнига ўтади.
Уламолар ижмоъсига кўра, таяммум
бадандан нопокликни, бетаҳоратликни
кетказмайди, аммо намоз ўқишни мубоҳ
қилади[2] .
Таяммум ҳижрий олтинчи йилда, бани
Мусталиқ (Мурайсиъ) ғазотида шариатга
жорий қилинган ва у Қуръони карим
оятлари ва ҳадиси шарифлар билан собит
бўлган.
Сув билан таҳорат қилгандан сўнг қандай
амалларни бажариш мумкин бўлса,
та ... Читать дальше »
Категория: Фиқҳ | Просмотров: 1967 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 10.04.2015 | Комментарии (0)

Қуйидаги сувлар билан таҳорат қилиш
мумкин эмас:
1. Дарахт, мева ёки кўкатлардан сиқиб
олинган сув.
Масалан, тарвуз, бодринг, атиргул суви,
сирка каби суюқлик ва ичимликлар билан
таҳорат қилиш жоиз эмас. Шунингдек,
шўрва сувини ҳам таҳоратда қўллаш
ножоиз.
Абу Ҳанифа: “Хурмо набийзи (ичимлиги)
билан таҳорат қилинади, тупроқ билан
таяммум қилинмайди”, деган. (“Ал-
жомиъус-соғийр”).
Яъни, Абу Ҳанифа сув йўқ пайтида, агар
хурмо мевасидан тайёрланган ичимлик
бўлса, ўша билан таҳорат қилиш жоизлиги,
таяммум қилинмаслигини айтган. Абу
Юсуф: “Қандай ҳолатда бўлса ҳам, агар
сув йўқ бўлса, таяммум қилади, набийз
билан таҳорат қилмайди”, деган.
Муҳаммад эса: “Эҳтиёт юзасидан
иккаласини ҳам қилади. Биронтасини тарк
қилиш мумкин эмас. Қайси бирини олдин
ёки кейин қилишида фарқ йўқ”, деган[8] .
Асад ибн Нажм ва Нуҳ ибн Абу
Мар ... Читать дальше »
Категория: Фиқҳ | Просмотров: 1181 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 10.04.2015 | Комментарии (0)

Таҳорат қилиш мумкин бўлган сувлар
Инсон истеъмол қиладиган ва покланиш
учун ишлатадиган сувнинг асосини
устимизга раҳмат бўлиб ёғадиган ёмғирлар
ташкил қилади. Ўша покиза сувни
осмондан Аллоҳ туширади. Бу бандаларга
берилган улуғ неъматдир. Аллоҳ таоло
айтади: “У Ўз раҳмати (яъни, ёмғир)
олдидан хушхабар қилиб шамолларни
юборган Зотдир. Ва Биз осмондан покиза
сув ёғдирдик” (Фурқон, 48).
Ушбу оятда Аллоҳ таоло осмондан ёмғир
ёғдириши, у билан бандалар покланиши,
бу нарса одамлар учун раҳмат экани зикр
қилинмоқда. Ҳақиқатан, агар Аллоҳ
осмондан сув туширмаса, инсонлар
истеъмол қиладиган ва покланадиган сув
мавжуд бўлмас эди. Шу сабаб биз сувни
улуғ неъмат деб билишимиз лозим.
Таҳоратда сув энг муҳим нарса саналади.
Сабаби тупроқ билан қилинадиган
таяммум тўлиқ поклик ҳисобланмайди.
Таҳорат қилиш мумкин бўлган сувлар етти
қисмга ... Читать дальше »
Категория: Фиқҳ | Просмотров: 1482 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 10.04.2015 | Комментарии (0)

Музораба сармоя эгаси билан музораба
ишини юритувчи (у ишчи ёки музориб,
дейилади) орасидаги тижорий шартнома
бўлиб, музораба муддати ниҳоясида,
бирон шартнома бажариб бўлингач ёки
бирон режа амалга оширилгач, нақд пул
қўлга тушса, сарф-ҳаражатлар қопланиб,
қолган соф фойда музориб ва сармоя
эгаси ўртасидаги келишилган нисбатга
кўра тақсимланади. Уларнинг ҳеч бирига
маълум миқдор белгилаб қўйилмайди.
Зеро музорабада мол эгасининг фойдаси
олдиндан маълум миқдор билан белгилаб
қўйилиши музорабага зиддир.
Ишчи ижара ёллаши ёки қўшимча
ходимларни ишга жалб қилиш мумкин.
Шунингдек, у музораба молини сафарга
олиб чиқиши ҳам жоиз.
Музораба шартномасини икки ёки ундан
ортиқ шериклар хоҳлаган вақтларида
бузишлари мумкин. Лекин бу ҳақида
бошқа шерикларини огоҳлантириб
қўйишлари талаб этилади. Баъзи
уламолар музораба шартномаси
имз ... Читать дальше »
Категория: Фиқҳ | Просмотров: 1303 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 10.04.2015 | Комментарии (0)

“Фатво” сўзи “бирон-бир масаланинг
шаръий ҳукмини тушунтириш, унинг
ечимини топиш” маъноси англатади. Фатво
ҳалол ва ҳаром, савоб ва гуноҳ каби
масалалар билан боғлиқ бўлганлиги сабаб
унинг масъулияти ва жавобгарлиги катта.
Тўғри фатво бериш орқали одамларни
яхши ишларга йўллаш, ёмонликдан
қайтариш савобли иш. Бироқ илмсиз
тарзда нотўғри фатво бериш ҳам
шунчалик хатарлидир. Бу борада
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва
саллам: “Фатвога журъатлиларингиз
дўзахга журъатли бўлганларингиздир”, деб
бизларни огоҳлантирганлар. (Ушбу
ривоятни Доримий Убайдуллоҳ ибн
Жаъфардан ривоят қилган).
Фатво берувчи киши, таъбир жоиз бўлса
айтиш мумкинки, ўт билан сув орасида
туради. Агар савол билан мурожаат
қилинган одам тўғри фатво берса, яхши,
аммо нотўғри фатво берса, бунинг зиёни
кўп.
Фатво бериш масаласида ҳар бир масъул
киши етти ўлча ... Читать дальше »
Категория: Фиқҳ | Просмотров: 1118 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 10.04.2015 | Комментарии (0)

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Апрель 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz