Суббота, 27.04.2024, 19:00
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Аёллар саҳифаси
Савол: ассалому алайкум,
қори ака. Илтимос, менга
аёлларнинг бир-бирлари
билан ўпишиб кўришишлари
ҳақида тушунча берсангиз?
Яна бир савол: аёллар
кўпчилик бўлиб ҳаммомда
ювинганларида аврат
масаласи қай тартибда
бўлади? Жавоблар учун
олдиндан раҳмат.
Мартабангиз бундан ҳам
зиёда бўлсин!
Жавоб: ва алайкумус салом. 1.
Муслима аёл бошқа аёлнинг
оғзи, юзи, қўли ёки бошқа
аъзоларини шаҳват билан
ўпиши ёки қучоқлаши жоиз
эмас. Аммо кўришганда ёки
хайрлашаётганда оғзидан
бошқа жойларидан ҳурмат ва
шафқат маъносида ўпса
бўлади. Валлоҳу аълам!
2. Ҳанафий, моликий ва
шофеъий мазҳаби
уламоларига кўра, бегона
кофир аёл муслимага
нисбатан худди бегона киши
ҳукмидадир. Шунинг учун
унинг муслима аёл баданига
қараши жоиз эмас. Муслима
ҳам унинг олдида либосини
ечиши мумкин эмас. ... Читать дальше »
Категория: Аёллар саҳифаси | Просмотров: 2460 | Добавил: Админ | Дата: 15.01.2015 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум. Мен
иккинчи фарзандимга
ҳомиладорман. Беш вақт
намозни ўз вақтида ўқишга
ҳаракат қиляпман. “Энди
тўхтатиб тургин. Намозда
ўтириб-турганингда ҳомилага
зарар бўлиши мумкин”,
дейишяпти. Айтингчи,
ҳомиладорларга намоз ўқиш
ҳукми қандай? Мен намозни
тарк қилишни ҳам, ҳомиламга
зарар етишини ҳам
истамайман! Жавобингизни
кутаман!
Жавоб: ва алайкумус салом.
Мусулмон банда беш вақт
фарз намозларининг бирон
ракъатини узрсиз қолдириши
жуда катта гуноҳдир. Фарз
намозларини вақтида адо
қилиш керак. Шариатда
узрлиларга енгиллик бор.
ﻋَﻦْ ﻋِﻤْﺮَﺍﻥَ ﺑْﻦِ ﺣُﺼَﻴْﻦٍ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻨْﻪُ
ﻗَﺎﻝَ: ﻛَﺎﻧَﺖْ ﺑِﻲ ﺑَﻮَﺍﺳِﻴﺮُ ﻓَﺴَﺄَﻟْﺖُ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲَّ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻋَﻦْ ﺍﻟﺼَّﻼﺓِ
ﻓَﻘَﺎﻝَ: ﺻَﻞِّ ﻗَﺎﺋِﻤًﺎ ﻓَﺈِﻥْ ﻟَﻢْ ﺗَﺴْﺘَﻄِﻊْ
ﻓَﻘَﺎﻋِﺪًﺍ ﻓَﺈِﻥْ ﻟَﻢْ ﺗَﺴْﺘَﻄِﻊْ ﻓَﻌَﻠَﻰ ﺟَﻨْﺐٍ.
ﺭَﻭَﺍﻩ ... Читать дальше »
Категория: Аёллар саҳифаси | Просмотров: 1227 | Добавил: Админ | Дата: 15.01.2015 | Комментарии (0)

Савол: Аёл беморни эркак
шифокор ёки, аксинча,
эркак беморни аёл шифокор
даволашига тўғри келса,
динимизга мувофиқ қандай
йўл тутилади?
Жавоб: Беморлик ҳолати
зарурат ҳисобланади, шунинг
учун унинг ҳукмлари бошқа
ҳолатлар ҳукмларидан кескин
фарқ қилади. Оддий ҳолларда
рухсат берилмаган нарсаларга
зарурат туғилганда рухсат
этилади («Ал-ашбаҳ ван-
назоир». Ибн Нужайм, 85-бет).
Шундан келиб чиқиб, бемор
аёлга қараш учун етарли
билим ва тажрибага эга
бўлган аёл шифокор
топилмаса, у ҳолда унга эркак
шифокор қарашига рухсат
берилади. Аксинча бўлса ҳам,
ҳукми шундай. Зеро, инсон
ҳаётини сақлаб қолишда ҳар
қандай таъқиқлар олиб
ташланади. Бироқ шифокор
ва бемор мулоқоти касаллик
доирасида, касаллик
чегарасида бўлиши керак,
бундан ортиқ муносабатга йўл
йўқ. Шунингдек, агар
муолажаг ... Читать дальше »
Категория: Аёллар саҳифаси | Просмотров: 1292 | Добавил: Админ | Дата: 15.01.2015 | Комментарии (0)

Аллоҳ таоло айтади:
“Мўминаларга ҳам айтинг,
кўзларини (номаҳрам
эркакларга тикишдан)
тўссинлар ва авратларини
(ҳаромдан) сақласинлар!
Ҳамда кўриниб тургандан
бошқа зеб-зийнатларини
(яъни, устларидаги
либосларидан бошқа зеб-
зийнатларини номаҳрамларга)
кўрсатмасинлар ва
кўкракларини рўмоллари
билан тўссинлар! Улар зеб-
зийнатларини
кўрсатмасинлар, магар
эрларига ё оталарига ё
эрларининг оталарига ё
ўғилларига ё эрларининг
ўғилларига ё ўзларининг оға-
иниларига ё оға-иниларининг
ўғилларига ё опа-
сингилларининг ўғилларига ё
ўзлари (каби) аёлларга ё қўл
остидаги чўриларга ё
(аёллардан) беҳожат бўлган
(яъни, жуда кексайиб қолган
ёки ақлсиз-девона) эркак
хизматкорларга ё аёлларнинг
авратларидан хабардор
бўлмаган гўдакларгагина (ўз
зеб-зийнатларини
кўрсатишлари жоиздир). ... Читать дальше »
Категория: Аёллар саҳифаси | Просмотров: 2032 | Добавил: admin | Дата: 11.09.2014 | Комментарии (0)

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Апрель 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz