Вторник, 14.05.2024, 03:43
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Август » 4 » Гўштларнинг фойда ва зиёнлари
00:14
Гўштларнинг фойда ва зиёнлари
Гўштнинг арабча номи "лаҳм",
форсча номи "гўшт" ва
ҳиндчаси "мос"дир. Биз ҳар
куни истеъмол қиладиган
гўштлар хақида нималарни
биласиз? Унинг инсон учун
фойдали ва зарарли
томонлари ҳақида-чи? Бу
хусусда машҳур табиблар
қандай фикр билдирган?
Қуйида ана шулар борасида
сўз юритамиз.
Энг яхши гўшт ёш, соғлом,
семиз ҳайвон гўшти
ҳисобланади. Олти ойдан кам
ва бир ёшдан ортиқ бўлмаган
эчки ва қўй гўштлари
гўштларнинг яхшисидир.
Улардан сўнг бузоқ, ғунажин
ва говмиш туради. Бичилган
ҳайвоннинг гўшти бичилмаган
ҳайвон гўштига нисбатан
яхшироқ ва латифроқ бўлади.
Кенг далаларда эркин
ўтлайдиган ҳайвон гўшти
боғлаб боқиладиган ҳайвон
гўштидан яхшидир. Ёввойи
ҳайвонлар гўшти хонаки
ҳайвонлар гўштидан афзал
бўлади. Ёввойи ҳайвонлар
ичида оҳу ва антилопа
гўштлари, хонаки
ҳайвонлардан қўй, ундан сўнг
эчки гўшти афзал.
Ёввойи ҳайвонлар гўшти
балғам мижозли кишиларга,
фалаж, истисқо иллатига
учраганларга, мижозида
ҳўллик ва совуқлик ғалаба
қилган одамларга мосдир.
Иссиқ мижозли кишилар уни
сирка ва узум ғўрасининг суви
билан истеъмол қилишлари
керак. Пайли аъзолар
гўштидан балғам моддаси
пайдо бўлади. Қуруқ-иссиқ
мижозли гўштларни
зарарсизлантириш тадбири
сирка, ғўр узум суви ва ёғ
билан амалга оширилади. Ҳўл-
иссиқ гўштники эса кашнич,
сумоқ ва бошқалардир.
Таркибида пай бўлмайдиган
гўштлар, масалан, кўкрак
гўштлари ҳамда тил тез ҳазм
бўлувчи ширин гўштлардир.
Қулон гўшти учинчи даражада
иссиқ-қуруқ, тез ҳазм бўлади
ва тўқ тутади. Савдо
моддасини туғдиришга мойил.
У ва шунга ўхшаш ҳайвонлар
гўштини қишда ейиш яхши.
Қуён гўшти қуруқ-иссиқ бўлиб,
қовуриб ейилса, ўпка ярасига
қарши фойда қилади.
Сигир гўшти тўқ тутувчидир.
Аммо ундан савдоий иллатлар
зоҳир бўлади. Эчки гўштига
нисбатан ҳўллиги ортиқ. Ёш
сигир гўшти тез ҳазм бўлади.
Энг яхшиси ҳали туғмаган
ғунажин гўштидир. Мазкур
гўштдан ейишнинг энг яхши
вақти баҳор ва ёз
фаслларидир. Мол гўштини
пишириш учун
қайнатилаётган вақтда бир
озгина қовун пўстидан ташлаб
юборилса, яхши пишади. Буқа
гўшти баҳақ (тери юзасида
пайдо бўладиган юпқа оқлик)
ҳамда савдодан ҳосил
бўлувчи иллатларни келтириб
чиқаради.
Совлиқ қўйнинг гўшти ҳўллик
ва қуруқликда мўътадил, тез
ҳазм бўлувчи, тоза қон ҳосил
қилувчидир
Бўталоқ (туя боласи )нинг
гўшти кучли қуруқ-
иссиқликдир. У оғир ва кучли
жисмоний меҳнат билан
шуғулланувчиларга ва қуймич
оғриғига мубтало бўлган
кишиларга фойдали.
От гўшти ҳам туя гўшти каби. У
ҳам оғир жисмоний меҳнат
қилувчиларга наф қилади.
Бироқ ундан ҳам савдо
моддаси ҳосил бўлади.
Ўртача катталикдаги, масалан,
товуққа тенг келадиган
қушлардан, чунончи, каклик,
қирғовул, дуррож ҳамда
бошқаларнинг гўштларидан
уларга нисбатан кичик бўлган
қушлар гўшти афзал. Ёввойи
қушларнинг гўшти ҳонаки
қушлар гўштига қараганда
ширин бўлади. Ёввойи
қушларга юқорида санаб
ўтганларимиз кирса,
хонакиларига жўжа ва
товуқлар киради.
Она қорнидан ёриб олинган
ва ҳали камолга етиб
улгурмаган ҳар қандай ҳайвон
гўшти заифлик ва сустлик
келтиради, балғамли
иллатларнинг келиб чиқишига
сабаб бўлади.
Гўшт ейилганидан кейин
унинг устидан совуқ сув ичиш
зарарли. Кечаси гўшт еб ётиш
эса ҳиқичоқ пайдо қилади.
Гўштни тухум ва сутга
аралаштириб ейиш ҳам
зарарлидир.
Шўрва баданга тез сингийди,
таъсири тез билинади. У заиф
мижозлиларга мувофиқ
бўлиб, куч-қувват бағишлайди.
ЖИГАРНИНГ ХОСИЯТЛАРИ
ҲАҚИДА.
Жигарнинг арабча номи
"кабид", форсча номи "жигар"
ва ҳиндчаси “килижо”дир.
Жигарнинг энг яхшиси
парандалар жигари бўлиб,
хусусан сабзавот ва донлар
билан яхши пиширилса, ҳеч
қандай жигар жўжа-товуқ ва
ўрдак жигарига етмайди.
Ҳайвонлар жигаридан эса
эчки ҳамда бир ёшли бузоқ
жигари яхши. Энг ёмон
жигарлар катта ҳайвонлар
жигари, хусусан ёввойи
ҳайвонлар жигаридир.
Табиати хўл-иссиқ. Хосияти ва
таъсири: қийин ҳазм бўлади.
Томирларда секин юрувчи
қон ҳосил қилади. Бу қон тез
бузилади. Бироқ туз, сирка,
маринат, долчин ва
қуритилган кашниш билан
яхшилаб қовирилгани бундан
мутаснодир. Иссиқ
мижозлилар учун зарарини
ислоҳ қилувчи восита сирка
ва кашнич, совуқ мижозлилир
учун эса ҳазм қилдирувчи
дорилардир. Жигарни
яхшилаб қизартириб, унга туз
сепиб ва араб елимидан
солиб ейилса, ичак яраларига,
ич кетишига қарши
фойдалидир (изоҳ: араб
елими самғи арабий, араб
акциясидан олинади. Бу
шифобахш елим табобатда
кенг кўлланилади. “Махзанул-
адвийа” китобида ёзилишича,
бу елим топилмаган тақдирда
хосияти шу елимга яқин
турадиган олча елими
ишлатилади). Аммо
меъданинг ҳазм қила олиш
қувватига қараб ейиш лозим.
Эчки жигари тутқаноғи бор
кишиларда дардни қайта
қўзғатади.
Туя жигарига мурч ва
қалампир сепиб кабоб
қилинса, кабоб пишаётганда
ундан оқиб чиқадиган
сувидан кўзга суртилса,
шабкўрликни йўқотади. Кўз
ичига миядан оқиб кирадиган
заҳарли сувга қарши фойдаси
бор.
КАКЛИК ВА УНИНГ
БАДАНИДАГИ ХОСИЯТЛАР.
Хосият ва таъсири. Каклик
гўшти энг латиф гўштлардан
бири. Тўқ тутади ва тез ҳазм
бўлади, ундан тоза қонлар
ҳосил бўлади. Фалажга, лақва
(юз фалажи)га, совуқдан юз
берган иллатларга, кўкрак,
меъда, ичак, жигар, истисқо,
ичнинг юришмай қолиши
иллатларига қарши наф
қилади. Какликинг арабча
номи "қабж" бўлиб, бу форсча
“кабк” (каклик) сўзининг
арабчалаштирилганидир.
Чунки асл арабча сўзларда "қ"
ва "ж" ҳарфлари битта сўзда
учрамайди. Туркча номи эса
“каклик”, юнончаси эса
“соғюра”дир.
Каклик – кабутар ёки кичик
товуқдек келадиган қуш.
Кўриниши чиройли, холдор ва
нуқтали. Қорамтир ва
оқишликда ёввойи кабутарга
ўхшайди. Боши юмалоқ, унда
қора ва оқ рангли чизиқлари
бор. Баъзиларида қизил ва
қора аралаш бўлади.
Қанотларида ҳам қора ва оқ
чизиқлари бор. Тумшуғи ва
оёқлари қизил бўлади. Унинг
модаси ўн бештагача тухум
қўяди, тухумларини эса жуда
эҳтиёт қилади. Какликлар
овозларини ҳар хил қилиб
ўзгартириш хусусиятига эга.
Одатда каклик овчини
кўрганда бошини қорга суқиб
олади ва бу билан овчидан
яширинган бўлади. Овчи эса
уни осонгина тутиб олади.
Каклик ўн беш йилгача
яшайди. Каклик ёқимли оҳанг
ва ашуладан жуда завқ олади.
Баъзида бу завқнинг
кучлилигидан ҳушидан кетиб
йиқилиб қолади. Одамлар эса
уни осонгина тутиб олишади.
Какликларнинг ҳаёти асосан
тоғ чўққилари ва уларнинг
ёнбағирларида ўтади.
Мижози-иккинчи даражада
қуруқ-иссиқ, қуруқлиги
иссиқлигига нисбатан
ортиқроқ, баъзилар мўътадил
деб ҳисоблайдилар.
Зарари: иссиқ мижозлиларга
зиён қилади, ҳавоси иссиқ
бўлган мамлакатларда ҳам
зарарлидир.
Гўшти қаттиқ бўлса, уни икки
кеча совуққа ва бир кеча
иссиқ жойга қўйиш керак. Сўнг
қовуриб ейилади. Сўйгандан
сўнг жигари совумай туриб
бир мисқолдан ютилса,
тутқаноққа қарши наф қилади.
Каклик тухуми анзур пиёзнинг
сиркаси билан пишириб
ейилса, қорин оғриғи ва
санчиғини йўқотади. Сиркасиз
ўзи пишириб ейилса, овозни
очади, йўтални ҳайдайди.
Қанот патларининг
куйдирилган кули қаттиқ
шишларни пишиб ёрилишига
ёрдам қилади.
ОҲУ ҲАҚИДА.
Оҳунинг форсча номи "оҳу",
туркча номи "жийрон",
ҳиндчаси "мирг", олти
ойликкача бўлган боласининг
номи араб тилида "тило", олти
ойликдан уч ёшгача бўлгани
"кашф" ва уч ёшдан ошгани
"таби" дейилади. Мижози
иккинчи даражанинг охирида
қуруқ-иссиқ.
Хосияти ва таъсири.
Овланадиган ҳайвонлар
ичида унинг гўшти инсон
мижозига яқин туради. Ҳўл-
совуқ мижозли кишилар учун
муносиб овқат. Эркагининг
гўшти урғочисининг гўштига
қараганда яхшироқ, хусусан,
семиз ва серсув ўтлоқларда
ўтлаб юрган бўлса.
Гўштидан ейилса фалаж,
аъзоларнинг сустлашиши,
совуқдан юз берган асаб
иллатлари, совуқ хафақон ва
сариқ касаллигига қарши наф
қилади. Иссиқ мижозли
кишилар гўштдан истеъмол
қилсалар, бош оғриғини
пайдо қилади. Кабоби қийин
ҳазм бўлади. Шунинг учун
аввал гўштни сувда қайнатиш
керак.
ЮРАК ҲАҚИДА.
Юракнинг арабча номи "қалб",
форсчаси эса "дил"дир. У
барча аъзоларга нисбатан
иссиқ аъзо ҳисобланади. Яна
барча аъзолардан кейин
ҳаракатдан тўхтаб, ишдан
чиқади. Ундаги гўшт қаттиқ ва
кучли, қийин ҳазм бўлади.
Яхшиси уни емаган маъқул.
Агар ейишга тўғри келса, ёш,
семиз, соғлом ҳайвон юраги
нисбатан яхшироқ бўлади.
Ҳайвонлар ичида қўй ва эчки
юраги, паррандалардан эса
жўжа товуқ юраги афзал. Сув
паррандаларининг юрагидан
ҳазар қилган маъқул.
Мижози мутлоқо қуруқ-иссиқ,
қушларники бошқаларга
қараганда иссиқроқ бўлади.
Ёввойи қушларники эса
хонаки қушларникига
қараганда иссиқроқ бўлади.
Хосияти ва таъсири. Юракка
қувват беради, хафақон
иллатини қувади, бироқ қийин
ҳазм бўлади. Шунинг учун ҳил-
ҳил қилиб пишириш ёғ билан
қовуриш ва сирка қўшиб
ейиш лозим. Ёки кунжут,
бўлмаса бодом ёғида қовуриб
сирка қўшиб ейиш лозим.
Оғир ва қийин меҳнат билан
шуғулланувчиларга муносиб
овқат бўла олади. Кабоб
қилинаётганда ундан оқиб
чиқадиган қон аралаш сув
кўзга суртилса, шабкўрликни
йўқотувчи синалган доридир.
* * * * *
Сингапурлик олимлар
кундалик менюда қизил гўшт
миқдорининг ҳатто озгина
кўпайиши ҳам қандли диабет
касаллигига йўлиқишни икки
баробарга оширади, деган
хулосага келди.
Сингапур
миллий университети
мутахассисларининг сўзларига
кўра, рационнинг ўзгариши
яқин тўрт йил ичида салбий
оқибатларга олиб келиши
мумкин экан. Шунингдек,
бунга қарама-
қарши тенденция ҳам қайд
этилади. Агар ҳар куни қизил
гўшт ярим порцияга кам
тановул қилинса, бу
касалланиш хавфини 14%га
қисқартириш имконини
беради.
Эслатиб ўтамиз, бу қизил
гўштнинг зарарини
тасдиқлаган ягона тадқиқот
эмас. Бундан олдин
олимлар ушбу маҳсулот юрак
ва томирлар билан боғлиқ
муаммоларга сабабчи
бўлишини ва ҳатто
холестерин миқдори ва тана
вазни нормал бўлганда ҳам
инфаркт
хавфини оширишини
аниқлаган эдилар.
Абдуқодир Саттаров,
"Малҳам" табобат маркази
раҳбари, халқ табиби
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 3695 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Август 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz