Среда, 24.04.2024, 22:18
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Июнь » 28 » Рамазон ойида жинсий алоқа қилиш
01:19
Рамазон ойида жинсий алоқа қилиш
Савол: ассалому алайкум. Рамазон ойида
эр-хотин рўза тутмаган бўлса, кундузи ҳам
жинсий алоқа қилса бўладими ёки бу ишни
кечқурун қилиш керакми?
Жавоб: ва алайкумус салом. Рамазон
ойида рўза тутмаган одамнинг қайси
вақтда жинсий алоқа қилишининг фарқи
йўқ. У ўз никоҳидаги аёл билан жинсий
алоқа қилгани учун эмас, балки рўза
тутмагани учун гуноҳкор бўлади. Аслида
қодир бўлган одам Рамазон ойида рўза
тутмаслиги мутлақо мумкин эмас. Сабаби
бу фарз рўза бўлиб, тута олмаганлар
беморликдан соғайгач қазо рўзасини тутиб
берадилар. Бирон узр сабабли рўза
тутмаганлар, Рамазон ойи, қолаверса
мусулмонлар ҳурмати юзасидан ошкора
ҳолда еб-ичишдан сақланишлари афзал.
Демак, Рамазон ойида соғлом одам фарз
рўзани тутиши керак. Рўза тутмасдан
никоҳидаги аёл билан кундузи жинсий
алоқа қилса, фақат рўза тутмагани учун
гуноҳкор бўлади. Рўза тутган киши
Рамазоннинг тунларида ўз жуфти ҳалоли
билан муомала қилиши жоиз.
Лекин шуни ҳам эслатиб ўтиш лозим,
рўзадор одамнинг Рамазон кундузида
қасдан жинсий алоқа қилиши мумкин
эмас. Уламолар бу ишнинг ҳаромлигига
иттифоқ қилишган. Сабаби бу билан рўза
бузилиб, унинг қазоси ва каффоратини
адо қилиш вожиб бўлади. Бунда маний
тўкилиши ёки тўкилмаслиги, аёлнинг олди
ёки ҳаром бўлса ҳам орқа йўлига
қўшилишнинг фарқи йўқ. Бундай ҳолатда
икки тарафнинг ҳам рўзаси бузилиб, эр-
хотинга қазо ва каффорат вожиб бўлади.
Яъни, ким рўзадор ҳолида қасдан, билиб
туриб жинсий алоқа қилса, бир қул озод
қилиши, бунга қодир бўлмаса, орасини
узмасдан, Рамазон ва Қурбон ҳайити
бўлмаган вақтларда икки ой рўза тутиши,
агар бунга ҳам имкон топа олмаса, бир
кунда икки марта – эрталаб ва кечқурун
60 камбағалнинг қорнини тўйғазиши
керак.
Тўрт мазҳаб уламолари наздида, Рамазон
кундузида қасдан жинсий алоқа
қилинганида аёлга ҳам каффоратни адо
қилиш вожиб бўлади. Сабаби у рўзанинг
бузилиши ва каффорат вожиб бўлишига
сабаб бўлди. Ҳанафийлар аёлга каффорат
вожиб бўлишига унинг жинсий алоқада
иштирок этганини эмас, балки айнан фарз
рўзанинг бузилишига сабаб бўлганини важ
(ҳ) қилиб келтиришган.
Ҳанбалийлардан Ибн Ақийлга кўра, агар
хотин Рамазон кундузида эри томонидан
жинсий алоқага мажбурланса ва ўша иш
содир бўлса, аёлга ҳам каффорат вожиб
бўлади. Агар аёл ухлаб ётганида бу иш
қилинса, аёлга каффорат вожиб бўлмайди.
Демак, Рамазон кундузида мусулмон ва
рўзадор эр-хотиннинг жинсий алоқа
қилиши мумкин эмас. Бу ишни тунда
қилсалар бўлади.
Рамазон кундузида узрсиз рўза тутмай
юриш мусулмон одамга тўғри келмайди.
Рўза тутмаган одам жинсий алоқа қилса,
аввало рўза тутмагани, қолаверса, бу ойга
нисбатан ҳурматсизлик қилгани сабаб
маломатга қолиши мумкин.
Биз бунда эрнинг ўз никоҳидаги аёли
билан жинсий алоқа қилишини назарда
тутдик. Аммо ношаръий жинсий алоқа,
яъни зино ҳамма вақт, хоҳ Рамазон, хоҳ
Рамазондан ташқари бўлсин, хоҳ кундузи,
хоҳ кечқурун бўлсин, мутлоқ ҳаромдир.
Зинодан сақланиш шарт. Айниқса, Рамазон
ойида мана шундай ношаръий ишлардан
тавба қилиб, тўғри йўлда юриш
ҳаракатида бўлиш мақсадга мувофиқдир.
Тавфиқ Аллоҳдан!
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 15584 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июнь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz