Воскресенье, 12.05.2024, 18:34
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Июль » 22 » Таҳоратдан сўнг икки ракъат намоз ўқиш фазилати
23:45
Таҳоратдан сўнг икки ракъат намоз ўқиш фазилати
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﺃَﻥَّ
ﺍﻟﻨَّﺒِﻲَّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ ﻟِﺒِﻼَﻝٍ
ﻋِﻨْﺪَ ﺻَﻼَﺓِ ﺍﻟْﻔَﺠْﺮِ: ﻳَﺎ ﺑِﻼَﻝُ ﺣَﺪِّﺛْﻨِﻲ
ﺑِﺄَﺭْﺟَﻰ ﻋَﻤَﻞٍ ﻋَﻤِﻠْﺘَﻪُ ﻓِﻲ ﺍﻹِﺳْﻼَﻡِ ﻓَﺈِﻧِّﻲ
ﺳَﻤِﻌْﺖُ ﺩَﻑَّ ﻧَﻌْﻠَﻴْﻚَ ﺑَﻴْﻦَ ﻳَﺪَﻱَّ ﻓِﻲ ﺍﻟْﺠَﻨَّﺔِ
ﻗَﺎﻝَ: ﻣَﺎ ﻋَﻤِﻠْﺖُ ﻋَﻤَﻼً ﺃَﺭْﺟَﻰ ﻋِﻨْﺪِﻱ ﺃَﻧِّﻲ
ﻟَﻢْ ﺃَﺗَﻄَﻬَّﺮْ ﻃَﻬُﻮﺭًﺍ ﻓِﻲ ﺳَﺎﻋَﺔِ ﻟَﻴْﻞٍ ﺃَﻭْ ﻧَﻬَﺎﺭٍ
ﺇِﻻَّ ﺻَﻠَّﻴْﺖُ ﺑِﺬَﻟِﻚَ ﺍﻟﻄُّﻬُﻮﺭِ ﻣَﺎ ﻛُﺘِﺐَ ﻟِﻲ ﺃَﻥْ
ﺃُﺻَﻠِّﻲَ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ ﻭَﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ
ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу
анҳудан ривоят қилинишича,
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
саллам бомдод намозида
Билолга: “Эй Билол, Исломда
қилган энг умидли амалинг
ҳақида сўзла. Чунки мен
жаннатда ёнимда оёқ
кийиминг овозини эшитдим”,
деганларида, у: “Мен бирон
умидли амал қилганим йўқ,
аммо кечасими ёки
кундузими таҳорат
қиладиган бўлсам, мана шу
таҳорат билан қодир
бўлганча намоз ўқийман”,
деди (Бухорий, Муслим, Аҳмад
ва Ибн Ҳиббон ривояти).
Билол розийаллоҳу анҳу азон
айтса, иқоматдан аввал икки
ракъат намоз ўқирди. У киши
доим таҳорат билан юрарди.
Қачон таҳорати синса, янги
таҳорат қилиб кетидан имкон
қадар намоз ўқишга ҳаракат
қиларди[1]. Ҳадисда мана шу
нарса Билол розийаллоҳу
анҳуни юксак мақомга
кўтаргани, Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
тушларида уни жаннатда
кўрганлари айтилмоқда ва бу
ишда давомли бўлишга
қизиқтирилмоқда.
ﻭَﻋَﻦْ ﻋُﻘْﺒَﺔَ ﺑْﻦِ ﻋَﺎﻣِﺮٍ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ
ﻗَﺎﻝَ: ﻛَﺎﻧَﺖْ ﻋَﻠَﻴْﻨَﺎ ﺭِﻋَﺎﻳَﺔُ ﺍﻹِﺑِﻞِ ﻓَﺠَﺎﺀَﺕْ
ﻧَﻮْﺑَﺘِﻲ ﻓَﺮَﻭَّﺣْﺘُﻬَﺎ ﺑِﻌَﺸِﻲٍّ ﻓَﺄَﺩْﺭَﻛْﺖُ ﺭَﺳُﻮﻝَ
ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﺋِﻤًﺎ ﻳُﺤَﺪِّﺙُ
ﺍﻟﻨَّﺎﺱَ ﻓَﺄَﺩْﺭَﻛْﺖُ ﻣِﻦْ ﻗَﻮْﻟِﻪِ ﻣَﺎ ﻣِﻦْ ﻣُﺴْﻠِﻢٍ
ﻳَﺘَﻮَﺿَّﺄُ ﻓَﻴُﺤْﺴِﻦُ ﻭُﺿُﻮﺀَﻩُ ﺛُﻢَّ ﻳَﻘُﻮﻡُ
ﻓَﻴُﺼَﻠِّﻲ ﺭَﻛْﻌَﺘَﻴْﻦِ ﻣُﻘْﺒِﻞٌ ﻋَﻠَﻴْﻬِﻤَﺎ ﺑِﻘَﻠْﺒِﻪِ
ﻭَﻭَﺟْﻬِﻪِ ﺇِﻻَّ ﻭَﺟَﺒَﺖْ ﻟَﻪُ ﺍﻟْﺠَﻨَّﺔُ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﻣُﺴْﻠِﻢٌ
ﻭَﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ ﻭَﺍﻟﻨَّﺴَﺎﺋِﻲُّ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﻣَﺎﺟَﻪْ ﻭَﺍﺑْﻦُ
ﺧُﺰَﻳْﻤَﺔَ.
Уқба ибн Омир розийаллоҳу
анҳу ривоят қилади:
“Туяларни боқиш вазифаси
бизнинг бўйнимизда эди.
Менинг навбатим келганида,
(ўтлатиб,) кечаси уларни
қайтариб олиб келдим ва
Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам тик туриб
одамларга ҳадис
айтаётганлари устидан
чиқиб қолдим. Мен у зот:
“Қайси бир мусулмон
таҳоратни чиройли қилиб,
сўнгра қалби ила юзланган
ҳолда хушуъ ва хузуъ билан
икки ракъат намоз ўқиса,
унга жаннат, албатта вожиб
бўлади”, деб айтганларини
эшитдим” (Муслим, Абу Довуд,
Насоий, Ибн Можа ва Ибн
Хузайма ривоят қилган).
Юқорида зикри келган Билол
розийаллоҳу анҳу ҳам доим
таҳорат билан юриш ва
таҳоратдан сўнг хушуъ билан
намоз ўқиш орқали жаннатга
киришдек улуғ мартабага
эришган эди. Бу иш бандага
жаннатга кириш учун
берилган катта имконият.
Қийин эмас, фақат хоҳиш ва
бироз эътибор бўлса бас. Агар
шу нарсага амал қилсак,
иншаоллоҳ, жаннатни қўлга
киритамиз. Аммо, фақат
шунинг ўзинигина қилсам
жаннатга кираман, бошқа
ишларни тарк қилсам ҳам
бўлаверади, деб хато
тушунмаслик лозим. Бу ерда
банданинг жаннатга киришга
сабаб бўладиган амаллардан
фақат биттасигина зикр
қилинмоқда. Бундай амаллар
кўп. Имкон борича солиҳ
амалларни ажратмай
барчасини қилиб бориш
мақсадга мувофиқ.
ﻭَﻋَﻦْ ﺣُﻤْﺮَﺍﻥَ ﻣَﻮْﻟَﻰ ﻋُﺜْﻤَﺎﻥَ ﺃَﺧْﺒَﺮَﻩُ ﺃَﻧَّﻪُ
ﺭَﺃَﻯ ﻋُﺜْﻤَﺎﻥَ ﺑْﻦَ ﻋَﻔَّﺎﻥَ ﺩَﻋَﺎ ﺑِﺈِﻧَﺎﺀٍ ﻓَﺄَﻓْﺮَﻍَ
ﻋَﻠَﻰ ﻛَﻔَّﻴْﻪِ ﺛَﻼَﺙَ ﻣِﺮَﺍﺭٍ ﻓَﻐَﺴَﻠَﻬُﻤَﺎ ﺛُﻢَّ
ﺃَﺩْﺧَﻞَ ﻳَﻤِﻴﻨَﻪُ ﻓِﻲ ﺍﻹِﻧَﺎﺀِ ﻓَﻤَﻀْﻤَﺾَ
ﻭَﺍﺳْﺘَﻨْﺸَﻖَ ﺛُﻢَّ ﻏَﺴَﻞَ ﻭَﺟْﻬَﻪُ ﺛَﻼَﺛًﺎ ﻭَﻳَﺪَﻳْﻪِ
ﺇِﻟَﻰ ﺍﻟْﻤِﺮْﻓَﻘَﻴْﻦِ ﺛَﻼَﺙَ ﻣِﺮَﺍﺭٍ ﺛُﻢَّ ﻣَﺴَﺢَ
ﺑِﺮَﺃْﺳِﻪِ ﺛُﻢَّ ﻏَﺴَﻞَ ﺭِﺟْﻠَﻴْﻪِ ﺛَﻼَﺙَ ﻣِﺮَﺍﺭٍ ﺇِﻟَﻰ
ﺍﻟْﻜَﻌْﺒَﻴْﻦِ ﺛُﻢَّ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ
ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﻣَﻦْ ﺗَﻮَﺿَّﺄَ ﻧَﺤْﻮَ
ﻭُﺿُﻮﺋِﻲ ﻫَﺬَﺍ ﺛُﻢَّ ﺻَﻠَّﻰ ﺭَﻛْﻌَﺘَﻴْﻦِ ﻻَ ﻳُﺤَﺪِّﺙُ
ﻓِﻴﻬِﻤَﺎ ﻧَﻔْﺴَﻪُ ﻏُﻔِﺮَ ﻟَﻪُ ﻣَﺎ ﺗَﻘَﺪَّﻡَ ﻣِﻦْ ﺫَﻧْﺒِﻪِ.
ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ ﻭَﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ
ﻭَﺍﻟﻨَّﺴَﺎﺋِﻲُّ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﻣَﺎﺟَﻪْ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﺑْﻦُ
ﺣِﺒَّﺎﻥَ.
Усмоннинг мавлоси
Ҳумрондан ривоят
қилинишича, у Усмон ибн
Аффоннинг идиш(да сув олиб
келиш)ни буюрганини кўрган
экан. У аввал қўлига уч
марта сув қуйиб ювди.
Сўнгра ўнг қўлини идишга
тиқиб, оғиз-бурнини ювди.
Кейин юзи ва қўлини
тирсагигача уч марта ювди.
Сўнгра бошига масҳ тортди.
Шундан кейин уч марта
оёғини тўпиғигача ювди ва:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам: “Ким
менинг таҳоратимга ўхшатиб
таҳорат қилиб, сўнгра (хаёли)
чалғимаган ҳолда икки
ракъат намоз ўқиса, унинг
ўтган гуноҳлари, албатта
кечирилади”, дедилар”, деб
айтди (Бухорий, Муслим, Абу
Довуд, Насоий, Ибн Можа,
Аҳмад ва Ибн Ҳиббон
ривояти).
Ушбу ривоятда Усмон ибн
Аффон розийаллоҳу анҳу
тамонидан Набий соллаллоҳу
алайҳи ва саллам таҳоратлари
таърифланиб, сўнгра у зот
айтган ҳадис келтирилмоқда.
Демак, ким яхшилаб таҳорат
қилиб, хаёлини бир жойга
йиғиб, хушуъ билан икки
ракъат намоз ўқиса, ўша
банданинг ўтган гуноҳлари
кечирилади ва унга жаннатга
кириш вожиб бўлади.
Бу ривоятда кечирилиши
ваъда қилинаётган гуноҳлар
кичик гуноҳлардир. Аммо бу
дегани катта гуноҳларга дахли
йўқлигини англатмайди.
Кимда фақат кичик гуноҳлар
бўлса, гуноҳи енгиллашади.
Кимда кичик гуноҳ ҳам, катта
гуноҳ ҳам бўлмаса, унинг
мартабаси кўтарилади[2].
ﻭَﻋَﻦْ ﻋُﻘْﺒَﺔَ ﺑْﻦِ ﻋَﺎﻣِﺮٍ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ
ﻗَﺎﻝَ: ﺳَﻤِﻌْﺖُ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ
ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻳَﻘُﻮﻝُ: ﻣَﻦْ ﺗَﻮَﺿَّﺄَ ﻓَﺄَﺣْﺴَﻦَ
ﺍﻟْﻮُﺿُﻮﺀَ ﺛُﻢَّ ﺻَﻠَّﻰ ﻏَﻴْﺮَ ﺳَﺎﻩٍ ﻭَﻻَ ﻻَﻩٍ ﻏُﻔِﺮَ
ﻟَﻪُ ﻣَﺎ ﺗَﻘَﺪَّﻡَ ﻣِﻦْ ﺫَﻧْﺒِﻪِ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺣْﻤَﺪُ
ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ ﻓِﻲ ﺍﻟْﻜَﺒِﻴﺮِ ﻭَﻓِﻲ ﺳَﻨَﺪِﻩِ
ﺿَﻌْﻒٌ.
Уқба ибн Омир розийаллоҳу
анҳу ривоят қилади: “Мен
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам: “Ким чиройли
таҳорат қилиб, сўнгра
чалғимасдан фикрини бир
жойга йиғиб намоз ўқиса,
унинг ўтган гуноҳлари
мағфират қилинади”,
деганларини
эшитганман” (Аҳмад ва
Табароний “Кабийр”да
ривоят қилган. Ривоят
санадида заифлик бор).
Бу ерда аввалги ривоят
маъноси қисқа тарзда айнан
ўша ровий томонидан
келтирилмоқда. Хулоса шуки,
банда таҳорат қилиб, хоҳ
фарз, хоҳ суннат ёки бошқа
нафл намози ўқисин, ҳадисда
айтилган фазилатга эришади.
Таҳорат қилаётганимизда ва
намоз ўқиётганимизда бу
ҳадислар ёдимизда турса,
ибодатга бўлган эътиборимиз
янада ортади.
Манба: www.muxlis.uz
[1] Имом Нававийнинг
“Саҳиҳул-муслим”га ёзган
шарҳида: “Бу ҳадисда таҳорат
кетидан намоз ўқиш
фазилатли амал экани
айтилмоқда. У суннатдир. Бу
намозни қайтарилган
вақтларда – қуёш
чиқаётганда, тиккага келганда
ва ботаётганда (бомдод ва
аср намозларидан сўнг) ўқиш
мумкин. Чунки бу намознинг
ўқилишига сабаб бор. Бизнинг
мазҳабда (яъни, Шофеъи
мазҳабида) шундай
дейилган”, деб айтилган.
[2] Бу фикрлар Ибн Ҳажар
Асқалонийнинг “Фатҳул-
борий” китобида келтирилган
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 972 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz