Оламлар парвардигори Аллоҳга ҳамду санолар, пайғамбар ва елчиларнинг энг шарафлиси саййидимиз Муҳаммадга, унинг оиласи ва ҳамма асҳобларига саловот ва саломлар бўлсин! Бу рисола Рамазон ойига соғ-саломат етиб келган мусулмон киши Рамазон ойидан Аллоҳга ибодат қилишда унумли фойдаланиши учун йўлланган. «Рамазон ойини кутиб олиш учун 10 насиҳат» деб номланган рисоламиз мусулмон киши муборак ойда қандай қилиб ибодатни кўпайтириш услублари ва шу борадаги иймоний ишоралар баёнидир. Аллоҳдан тўғри йўлга йўллашини ҳамда бу ишимни Аллоҳнинг улуғ юзи учун бўлишини сўрайман. Рамазонни қандай кутиб оламиз? Ҳар нарсанинг мавсуми бўлгани каби ибодатларнинг ҳам мавсумлари бор. Рамазон ибодат мавсумларининг энг каттасидир. Мусулмон киши ибодат мавсумларини ғанимат билмоғи, бўшлик қилмасдан, ундан унумли фойдаланмоғи, вақтларини жадвалг
... Читать дальше »
Islom dini ham vujud, ham qalb tozaligiga katta ahamiyat bergan bir dindir. Sevikli payg‘ambarimiz bizga shunday nasihat qiladilar: «Kuchingiz yetguncha tozalikka rioya etingiz, chunki Alloh taolo Islom dinini tozalik ustiga bino qildi. Jannatga ham faqat toza bo‘lganlar kiradi» («Jomius- sag‘ir», 1-jild, 133-bet). Alloh taolo Qur’oni karimning Moida surasi 6-oyatida shunday marhamat qiladi (mazmuni): «Ey imon keltirganlar! Namoz (o‘qish) ga turar ekansiz, albatta, yuzlaringizni, qo‘llaringizni tirsaklarigacha yuvingizlar, boshlaringizga mash tortingizlar va oyoqlaringizni (yuvingizlar)!». Binobarin, dinimizning ustuni hisoblangan namozni ado etmoq uchun albatta tahoratli bo‘lish shartdir. TAHORAT OLISH TARTIBI 1. Avvalo, tahorat olishga niyat qilinib, «A’uzu billahi minash- shaytonir rojiym.
... Читать дальше »
Uyquda ehtilom bo‘lib qolinganida, jinsiy aloqadan keyin hamda ayollar hayz va nifos holatidan chiqishgach, g‘usl (butun badanni suv bilan ishqalab yuvish) farzdir. Bundan tashqari, har juma va hayit namozlari oldidan g‘usl qilish sunnat – Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi va sallam bajargan amallardandir. G‘uslning farzlari: 1. Og‘izga suv olib g‘arg‘ara qilish. 2. Burunga, achishtirguncha suv tortish. 3. Butun badanni tozalab yuvish. G‘usl quyidagi tartibda qilinadi: 1. «Bismillahir rohmanir rohiym» deyiladi va g‘uslga niyat qilinadi: «Navaytu an ag‘tasila g‘uslan minal jan`abati raf'an lil hadasi va istib`ahatan lis-sol`ati taqorruban minall`ohi ta'`ala». Ma'nosi: Nopoklikni ketkazish, namoz o‘qishni joiz etish hamda Allohga yaqinlik istab g‘uslni niyat qildim. 2. Qo‘llar yuvil
... Читать дальше »
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадиси шарифларида ҳожатхона одоблари борасида жуда кўплаб йўл-йўриқлар кўрсатилган. Бу одобларга амал қилиш кишининг пок бўлишида катта аҳамият касб этади. Қуйида ана ўша ривоятлар асосида ҳожатхона ва истинжо одобларини ўрганамиз. Одамлар кўзи тушмайдиган жойларда ҳожат чиқариш. Ким ҳожат чиқармоқчи бўлса, бировнинг кўзи тушмайдиган яширин жойни танлаши лозим. Бу нарса ҳали ҳожатхоналар қуриш урф бўлмаган давларга хос бўлса- да, барибир киши ҳожат чиқараётганда ўзгаларнинг назаридан четда бўлиши, авратини беркитиши талаб этилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг гўзал одобларидан бири ҳам шундай эди. Муғийра ибн Шуъба розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам борадиган жо
... Читать дальше »
Имом Муслим ва имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен сизларни қабрлар зиёратидан қайтарган эдим. Энди уни зиёрат қилаверинглар. Сабаби у охиратни эслатади”, деганлар. Ушбу ҳадисга кўра, эркаклар учун қабрларни зиёрат қилиш мандубдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Бақийъ қабристонига бориб, маййитлар ҳаққига дуо қилардилар. Аёлларнинг қабристонга боришлари мумкин эмас, дейилади. Сабаби Термизий Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан қилган ривоятда Набий алайҳис-салом: “Қабрларни зиёрат қилувчи аёлларни Аллоҳ лаънатлаган”, деганлар. Маълумки, аёллар қалби бўш, тез таъсирланувчан бўлиб, улар қабристонга борсалар, йиғи- сиғи қилиш, дод-вой солиш, овозни баланд кўтариш ҳолатлари бўлиши эҳтимоли бор. Бизнинг ҳанафий уламола
... Читать дальше »
Банда масжид ичига кирганидан кейин қуйидаги одобларга амал қилиши керак: – намоз ўқиётганлар олдидан ўтмаслик (агар йўлда бирон киши намоз ўқиётган бўлиб, бундан бошқа ўтиш жойи бўлмаса, кутиб турилади. Аслида мўмин зийрак ва ҳушёр бўлиши керак. Масжидга кела солиб ҳамма ўтадиган жойда намоз ўқишни бошлаш яхши эмас. Балки намозни ҳеч кимга халақит бермайдиган жойда адо қилиш керак. Нафл намоз ўқийман, деб мўминларга ноқулайлик туғдириш тўғри эмас); – дунё ишлари билан машғул бўлмаслик (бунда масжидга келишдан мақсад нималигини унутмаслик талаб этилади); – дунё сўзларини гапирмаслик, балки Аллоҳнинг зикри билан машғул бўлиш (хоҳ биринчи, хоҳ охирги қаторда ўтирган бўлсин, масжидда дунёга тегишли, охиратга тааллуқли бўлмаган сўзлар тилга олинмайди. Сабаби масжид ўз н
... Читать дальше »
Қўшниларнинг мурувватга энг лойиғи уйингизга энг яқинроғи ҳисобланади. Эҳсон қилмоқчи бўлсангиз, дастлаб ён қўшнидан бошлайсиз ва яна имконингиз бўлса, кейинги хонадонга ўтасиз ва тартиб шу зайлда давом этади. Алқама ибн Бажола ибн Зайд айтади: Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг шундай деганини эшитганман: “Ҳадя беришни яқиндаги қўшниси туриб, узоқдагисидан бошламайди, балки узоқдагисидан аввал яқинроқдаги қўшнисидан бошлайди [1]”. Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят [17]: “Мен: «Ё Расулаллоҳ, менинг иккита қўшним бор. (Бирон нарса туҳфа қилмоқчи бўлсам) Уларнинг қай бирига туҳфа қилай?» - деб сўрадим. Ул зот: “Улардан уйингга эшиги энг яқинига (туҳфа қил), дедилар [2]”. Санъоний ушбу ҳадисни шарҳлаб шундай дейди: “Бундаги ҳикмат шуки, эшиги яқин қўшни қўшниси уйига ... Читать дальше »
Ортиқча таом ейишнинг бир қанча сабаблари бор. Уларнинг энг муҳимлари қуйидагилар: 1. Беш сезгининг таъсири. Тасаввур қилайлик. Дунёдаги энг лазиз таомлар, ўзимиз севиб истеъмол қиладиган егуликлар билан тўла дастурхон атрофидамиз. Қорин тўқ бўлса ҳам оғзимизда сўлак пайдо бўлади. Ошқозондаги очлик рефлекси ишлаб кетади. Гарчи бироз олдин овқатланган бўлсак-да, ошқозонда яна жой борлиги ҳақида ўйлаймиз. Кимда шундай ҳолат пайдо бўлса, демак унинг психологик тарбияга эҳтиёжи бор. Бундай пайтларда ички овозларга қулоқ солишимиз, ейиш ёки емасликнинг фойда ва зарарларини ўйлаб, табиий ички иштаҳа билан нафс истакларининг фарқини билишимиз лозим. Ўйлаб кўрайлик: ростдан ҳам шуни емасак бўлмайдими?! 2. Рекламалар. Рекламадан асосий мақсад маҳсулотни харидор қилишдир. Ҳол
... Читать дальше »