Пятница, 29.03.2024, 09:58
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Июнь » 28 » Рўзадор уйқусида жунуб бўлиб қолса, нима бўлади?
01:12
Рўзадор уйқусида жунуб бўлиб қолса, нима бўлади?
Савол: ассалому алайкум! Рўзадор одам
ухлаётганда туш кўриб, уйғонганда маний
чиққанини билса, нима қилади? Рўзаси
очиладими?
Жавоб: ва алайкумус салом. Рамазон
ойида рўзадор ҳолатида жунуб бўлиш
ҳукми китобларда баён қилинган.
ﻋَﻦْ ﻋَﺎﺋِﺸَﺔَ ﺯَﻭْﺝِ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻟَﺖْ : ﻗَﺪْ ﻛَﺎﻥَ
ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻳُﺪْﺭِﻛُﻪُ ﺍﻟْﻔَﺠْﺮُ ﻓِﻲ ﺭَﻣَﻀَﺎﻥَ
ﻭَﻫُﻮَ ﺟُﻨُﺐٌ ﻣِﻦْ ﻏَﻴْﺮِ ﺣُﻠُﻢٍ ﻓَﻴَﻐْﺘَﺴِﻞُ ﻭَﻳَﺼُﻮﻡُ . ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ
ﻭَﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺍﻟﻠَّﻔْﻆُ ﻟَﻪُ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг
завжалари Оиша розияллоҳу анҳодан
ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам баъзи вақтларда
Рамазонда эҳтиломсиз (жимоъ сабабидан)
жунуб ҳолатда тонг оттирар, кейин ғусл
қилиб, рўза тутишда давом
этардилар” (Бухорий, Муслим, ва Ибн
Ҳиббон ривояти. Ривоят лафзи Муслимга
тегишли).
Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам баъзи вақтларда кечаси жимоъ
қилиб, ғусл қилишни тонг отгунича
кечиктирар эдилар. Шу билан бирга
жунубликлари у зотга рўза тутишга халал
бермасди. Тонг отганидан кейин ғусл
қилардилар.
Имом Қуртубий айтади: “Бу ривоятдан
икки хил фойда олинади. Биринчиси, у зот
Рамазонда жимоъ қилиб, рухсат эканини
баён қилиш учун ғуслни тонг отгандан
кейинги вақтга кечиктирар эдилар.
Иккинчиси, у зотдаги жунублик эҳтилом
сабабидан эмас, балки жимоъ сабабидан
бўларди. Сабаби у зот эҳтилом
бўлмасдилар. Зеро, эҳтилом
шайтондандир. У зот шайтон
васвасасидан маъсумдирлар”.
ﻭَﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﺑَﻜْﺮِ ﺑْﻦِ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﺮَّﺣْﻤَﻦِ ﻗَﺎﻝَ : ﻛُﻨْﺖُ ﺃَﻧَﺎ ﻭَﺃَﺑِﻲ ﻓَﺬَﻫَﺒْﺖُ ﻣَﻌَﻪُ
ﺣَﺘَّﻰ ﺩَﺧَﻠْﻨَﺎ ﻋَﻠَﻰ ﻋَﺎﺋِﺸَﺔَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻬَﺎ ﻗَﺎﻟَﺖْ: ﺃَﺷْﻬَﺪُ ﻋَﻠَﻰ
ﺭَﺳُﻮﻝِ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﺇِﻥْ ﻛَﺎﻥَ ﻟَﻴُﺼْﺒِﺢُ ﺟُﻨُﺒًﺎ ﻣِﻦْ
ﺟِﻤَﺎﻉٍ ﻏَﻴْﺮِ ﺍﺣْﺘِﻼَﻡٍ ﺛُﻢَّ ﻳَﺼُﻮﻣُﻪُ ﺛُﻢَّ ﺩَﺧَﻠْﻨَﺎ ﻋَﻠَﻰ ﺃُﻡِّ ﺳَﻠَﻤَﺔَ ﻓَﻘَﺎﻟَﺖْ
ﻣِﺜْﻞَ ﺫَﻟِﻚَ . ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ ﻭَﻣُﺴْﻠِﻢٌ .
Абу Бакр ибн Абдураҳмондан ривоят
қилинади: “Мен отам билан бирга эдим.
Бас, у билан Оиша розияллоҳу анҳонинг
олдига бордик. У: “Мен Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам эҳтиломсиз,
жимоъ сабабидан жунуб ҳолда тонг
оттириб, кейин рўза тутишда давом
этганларига гувоҳ бўлганман”, деди. Кейин
Умму Саламанинг олдига кирдик. У ҳам
шундай деди” (Бухорий ва Муслим
ривояти).
Демак, жунублик банданинг рўза тутишига
халал бермайди. Қолаверса, рўзадор
ҳолида жунубликдан ғусл қилиш жоиз
саналади.
Шу билан бирга, кечаси жунуб бўлган одам
дарҳол ёки тонг отмасидан олдин ғусл
қилиб олиши афзал эканини ҳам эслатиб
ўтиш керак.
ﻭَﻋَﻦْ ﺃُﻡِّ ﺳَﻠَﻤَﺔَ ﺯَﻭْﺝِ ﺍﻟﻨَﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻟَﺖْ: ﻛَﺎﻥَ
ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻳُﺼْﺒِﺢُ ﺟُﻨُﺒًﺎ ﻣِﻦَ ﺍﻟﻨِّﺴَﺎﺀِ ﻣِﻦْ
ﻏَﻴْﺮ ﺣُﻠْﻢٍ ﺛُﻢَّ ﻳَﻈَﻞُّ ﺻَﺎﺋِﻤًﺎ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﺑْﻦُ ﺧُﺰَﻳْﻤَﺔَ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺻَﺤِﻴﺢٌ .
Уммул мўминин Умму Салама розияллоҳу
анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам эҳтиломсиз,
аёллар сабабидан жунуб ҳолда тонг
оттириб, кейин рўзани давом
эттирардилар” (Ибн Хузайма ривояти.
Ривоят санади саҳиҳ).
Эҳтилом сабабидан рўза очилмаслигига
мана бу ривоят далил бўлади.
ﻋَﻦْ ﻋَﺎﺋِﺸَﺔَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻬَﺎ ﺃَﻥَّ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﺭُﻓِﻊَ ﺍﻟْﻘَﻠَﻢُ ﻋَﻦْ ﺛَﻼَﺛَﺔٍ : ﻋَﻦْ ﺍﻟﻨَّﺎﺋِﻢِ ﺣَﺘَّﻰ ﻳَﺴْﺘَﻴْﻘِﻆَ ﻭَﻋَﻦْ
ﺍﻟْﻤُﺒْﺘَﻠَﻰ ﺣَﺘَّﻰ ﻳَﺒْﺮَﺃَ ﻭَﻋَﻦْ ﺍﻟﺼَّﺒِﻲِّ ﺣَﺘَّﻰ ﻳَﻜْﺒُﺮَ . ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ ﻭَﺍﺑْﻦُ
ﻣَﺎﺟَﻪْ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺻَﺤِﻴﺢٌ .
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят
қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Уч
(тоифа) дан: уйқудаги одам тургунича,
бемор (мажнун) тузалгунича ва ёш бола
катта бўлгунича, қалам
кўтарилгандир” (Абу Довуд, Ибн Можа ва
Аҳмад ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ).
Демак, уйқудаги одам мукаллаф эмас,
ухлаб ётган ҳолида қилган иши учун
гуноҳкор бўлмайди. Маълумки, эҳтилом
тушда жинсий алоқани кўриш оқибатида
юзага келади.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﺳَﻌِﻴﺪٍ ﺍﻟْﺨُﺪْﺭِﻱِّ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﺛَﻼَﺙٌ ﻻَ ﻳُﻔْﻄِﺮْﻥَ ﺍﻟﺼَّﺎﺋِﻢَ: ﺍﻟْﺤِﺠَﺎﻣَﺔُ ﻭَﺍﻟْﻘَﻲْﺀُ ﻭَﺍﻹﺣْﺘِﻼَﻡُ.
ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ ﻭَﺍﻟﺪَّﺍﺭَﻗُﻄْﻨِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺿَﻌِﻴﻒٌ .
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят қилади: “Уч нарса
рўзани очмайди: қон олдириш, қайт қилиш
ва эҳтилом” (Термизий, Байҳақий ва
Дорақутний ривояти. Ривоят санади
заиф).
Имом Баззор мазкур ҳадисни айнан
юқоридаги лафз билан Абдуллоҳ ибн
Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят
қилган.
Савбон розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят
қилади: “Уч нарса рўзага монеълик
қилмайди: қон олдириш, қайт қилиш ва
эҳтилом. Рўзадор қасдан қусишга ҳаракат
қилмасин!” (Табароний ривояти. Ҳадис
санади заиф).
Агар эҳтилом сабабидан рўза очиладиган
бўлса, бандани тоқатидан ташқари
нарсага ундалган бўлади. Зеро, тушида
жинсий алоқани кўрган банда ўз ихтиёри
билан маний чиқаришдан сақлана
олмайди.
Демак, тонг отганда жунуб ҳолда бўлиб,
рўзани ният қилиш ва бомдод намозидан
олдин ғусл қилиш жоиз. Афзали тонг
отишидан олдин ғусл қилиб олишдир.
Ким Рамазон кундузида уйқусида эҳтилом
бўлиб қолса, рўзаси бузилмайди, унга қазо
ва каффорат вожиб бўлмайди.
Эҳтиёткорлик билан ғусл қилиб, рўзасини
давом эттираверади. Валлоҳу аълам!
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 5775 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июнь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz