Четверг, 28.03.2024, 20:00
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Июнь » 28 » Рўза тутиб намоз ўқимаган банданинг ҳукми
01:15
Рўза тутиб намоз ўқимаган банданинг ҳукми
Савол: ассалому алайкум, муҳтарам устоз!
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтган экан:
“Уч оят уч нарсага боғлиқ бўлиб тушган.
Уларнинг бири шеригисиз қабул
қилинмайди. Биринчиси: “Эй иймон
келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз ва
Пайғамбарга итоат этингиз!” (Муҳаммад
сураси, 33). Ким Аллоҳга итоат этса-ю,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга
итоат этмаса, бу қабул қилинмайди.
Иккинчиси: “Намозни адо қилинглар ва
закотни беринглар!” (Бақара сураси, 43).
Ким намоз ўқиса-ю, закот бермаса, қабул
қилинмайди. Учинчиси: “Сен Менга ва ота-
онангга шукр қил!” (Луқмон сураси, 14).
Ким Аллоҳга шукр қилса-ю, ота-онасига
шукр қилмаса, қабул қилинмайди. Шунинг
учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи
васаллам: “Парвардигор розилиги ота
розилигида, Парвардигор норозилиги ота
норозилигида” деганлар” (Ҳоким ривояти).
Ибн Аббоснинг оятларни тафсир қилароқ
айтган сўзларини шарҳлаб берсангиз.
Баъзи уламолар бу гапни бошқача
тушунтиришади, яъни намоз алоҳида
ибодат, ота-онага яхшилик қилиш алоҳида
ибодат. Агар банда намоз ўқиб туриб, ота-
онасига оқ бўлса, оқлик гуноҳига яраша
жазосини тортади. Лекин ўқиган намози
қабул қилинади, дейдилар. Бошқа
масалаларни ҳам шундай тушунтирадилар.
Яна кўпчиликда шундай саволлар
туғилади: Рамазонда рўза тутиб, намоз
ўқимаганнинг рўзаси қабул бўладими?
Юқоридаги масалада биз мусулмонларга
батафсил тушунтириш берсангиз.
Жавоб: ва алайкумус салом. Банданинг
амали Аллоҳ тарафидан қабул қилиниши
бир қанча омилларга боғлиқ. Жумладан,
имон, амалнинг шариатга мувофиқ
қилиниши, ният, ихлос, риёдан сақланиш,
тақво ва баъзи зикр қилинган
гуноҳлардан узоқ юриш. Масалан, намоз
мисолида оладиган бўлсак, банда ўқиган
намози қабул бўлиши учун аввало у
мусулмон бўлиши керак. Мусулмон
бўлмаган бандага намоз фарз эмас,
ғайридин намоз ўқиса ҳам унга савоб
берилмайди. Кейин намоз қабул бўлиши
учун у шариат ҳукмларига мувофиқ
ўқилиши керак. Намозни қандай ўқиш
кераклиги фиқҳ китобларида ёритилган.
Агар ҳукмларга мувофиқ ўқилмаса, намоз
бузилиши аниқ. Бундай намоз тўғри
бўлмайди ва унга савоб ҳам берилмайди.
Намоз қабул бўлиши учун банда уни холис
Аллоҳ учун ўқиши керак. Намоз соғлиққа
фойда экан, саломатлигимни тиклайман
ёки энди қуда-андалик бўлдик, намоз
ўқимасак қудалар олдида уятга қоламиз,
деган ниятни намоз ўқиган банданинг
амали рад этилади. Сабаби у Аллоҳ учун
амал қилмади. Шунингдек, одамлар
мақтови учун намоз ўқиган одамнинг ҳам
намози қабул бўлмайди. Хуллас, юқорида
саналган шартлар ҳар қандай солиҳ
амалнинг қабул бўлишида муҳим ўрин
тутади.
Аммо бундан ташқари бошқа жиҳат ва
омиллар ҳам борки, банда амали қабул
қилинмаслигига сабаб бўлиши мумкин.
Қуйида шу хусусда келган баъзи
ривоятларни келтирамиз ва кейин хулоса
қиламиз.
ﻋَﻦِ ﺍﻟﺴَّﺎﺋِﺐِ ﺑْﻦِ ﺧَﻼَّﺩٍ ﺃَﻥَّ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ
ﻗَﺎﻝَ: ﻣَﻦْ ﺃَﺧَﺎﻑَ ﺃَﻫْﻞَ ﺍﻟْﻤَﺪِﻳﻨَﺔِ ﻇُﻠْﻤًﺎ ﺃَﺧَﺎﻓَﻪُ ﺍﻟﻠﻪُ ﻭَﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻟَﻌْﻨَﺔُ ﺍﻟﻠﻪِ
ﻭَﺍﻟْﻤَﻼَﺋِﻜَﺔِ ﻭَﺍﻟﻨَّﺎﺱِ ﺃَﺟْﻤَﻌِﻴﻦَ ﻻَ ﻳَﻘْﺒَﻞُ ﺍﻟﻠﻪُ ﻣِﻨْﻪُ ﻳَﻮْﻡَ ﺍﻟْﻘِﻴَﺎﻣَﺔِ ﺻَﺮْﻓًﺎ
ﻭَﻻَ ﻋَﺪْﻻً. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ ﻭَﺃَﺑُﻮ ﻧُﻌَﻴْﻢٍ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Соиб ибн Халлоддан ривоят қилинишича,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
шундай деганлар: “Ким Мадина аҳлини
зулм билан қўрқитса, Аллоҳ уни қўрқитади
ва унга Аллоҳнинг, фаришталар ва жамики
инсонларнинг лаънати бўлади, Аллоҳ
қиёмат куни унинг фарзини ҳам, нафлини
ҳам қабул қилмайди” (Аҳмад, Табароний
ва Абу Нуайм ривояти. Ҳадис санади
саҳиҳ).
Демак, ким Мадина аҳлига зулм қилса,
уларнинг хотиржамлигини бузса, охиратда
унинг биронта ҳам амали қийматга эга
бўлмас экан.
ﻋَﻦْ ﻋُﻮَﻳْﻢِ ﺑْﻦِ ﺳَﺎﻋِﺪَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﺃَﻥَّ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ
ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﺇِﻥَّ ﺍﻟﻠﻪَ ﺗَﺒَﺎﺭَﻙَ ﻭَﺗَﻌَﺎﻟَﻰ ﺍﺧْﺘَﺎﺭَﻧِﻲ ﻭَﺍﺧْﺘَﺎﺭَ ﺑِﻲ
ﺃَﺻْﺤَﺎﺑًﺎ ﻓَﺠَﻌَﻞَ ﻟِﻲ ﻣِﻨْﻬُﻢْ ﻭُﺯَﺭَﺍﺀَ ﻭَﺃَﻧْﺼَﺎﺭًﺍ ﻭَﺃَﺻْﻬَﺎﺭًﺍ ﻓَﻤَﻦْ ﺳَﺒَّﻬُﻢْ
ﻓَﻌَﻠَﻴْﻪِ ﻟَﻌْﻨَﺔُ ﺍﻟﻠﻪِ ﻭَﺍﻟْﻤَﻼَﺋِﻜَﺔِ ﻭَﺍﻟﻨَّﺎﺱِ ﺃَﺟْﻤَﻌِﻴﻦَ ﻻَ ﻳُﻘْﺒَﻞُ ﻣِﻨْﻪُ ﻳَﻮْﻡَ
ﺍﻟْﻘِﻴَﺎﻣَﺔِ ﺻَﺮْﻑٌ ﻭَﻻَ ﻋَﺪْﻝٌ . ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺤَﺎﻛِﻢُ ﻭَﺻَﺤَّﺤَﻪُ ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ.
Увайм ибн Соида розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинишича, Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай
деганлар: “Албатта Аллоҳ таборака ва
таоло мени танлаб олди ва менга саҳобалар
танлади. Улар ичидан мен учун вазир,
ёрдамчи ва куёвлар чиқарди. Бас, ким
уларни сўкса, унга Аллоҳнинг, фаришталар
ва жамики инсонларнинг лаънати бўлади.
Қиёмат куни унинг фарзи ҳам, нафли ҳам
қабул қилинмайди” (Ҳоким ва Табароний
ривояти. Ҳоким ривоят санади саҳиҳ
эканини айтган).
Бу ривоятда саҳобаларни ҳақорат қилган,
уларни сўккан банданинг амали бекор
бўлиши, қабул қилинмаслиги айтилмоқда.
ﻭَﻋَﻦْ ﻋَﻤْﺮِﻭ ﺑْﻦِ ﺧَﺎﺭِﺟَﺔَ ﻗَﺎﻝَ : ﻛُﻨْﺖُ ﺗَﺤْﺖَ ﻧَﺎﻗَﺔِ ﺍﻟﻨَّﺒِﻰِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪِ
ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻓَﺴَﻤِﻌْﺘُﻪُ ﻳَﻘُﻮﻝُ: ﻣَﻦِ ﺍﺩَّﻋَﻰ ﺇِﻟَﻰ ﻏَﻴْﺮِ ﺃَﺑِﻴﻪِ ﺃَﻭِ ﺍﻧْﺘَﻤَﻰ
ﺇِﻟَﻰ ﻏَﻴْﺮِ ﻣَﻮَﺍﻟِﻴﻪِ ﺭَﻏْﺒَﺔً ﻋَﻨْﻬُﻢْ ﻓَﻌَﻠَﻴْﻪِ ﻟَﻌْﻨَﺔُ ﺍﻟﻠﻪِ ﻭَﺍﻟْﻤَﻼَﺋِﻜَﺔِ ﻭَﺍﻟﻨَّﺎﺱِ
ﺃَﺟْﻤَﻌِﻴﻦَ ﻻَ ﻳُﻘْﺒَﻞُ ﻣِﻨْﻪُ ﺻَﺮْﻑٌ ﻭَﻻَ ﻋَﺪْﻝٌ . ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﺪَّﺍﺭِﻣِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ
ﺣَﺴَﻦٌ.
Амр ибн Хорижадан ривоят қилинади:
“Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ким отасидан бошқани (отам, деб) даъво
қилса ёки улардан юз ўгириш учун
мавлоларидан бошқа (мавло) га ўзини
нисбат берса, унга Аллоҳнинг, фаришталар
ва жамики инсонларнинг лаънати бўлади,
унинг фарзи ҳам, нафли ҳам қабул
қилинмайди”, деб айтганларини
эшитганман” (Доримий ривояти. Ривоят
санади ҳасан).
Бировни отам, деб даъво қилиш ҳам ё
қулнинг ўз хожасидан кечиб, бошқаларни
хожа тутиши ҳам унинг амали қабул
бўлмаслигига сабаб бўлар экан.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﺃُﻣَﺎﻣَﺔَ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢْ:
ﺛَﻼَﺛَﺔٌ ﻻَ ﻳُﻘْﺒَﻞُ ﻣِﻨْﻬُﻢْ ﻳَﻮْﻡَ ﺍﻟْﻘِﻴَﺎﻣَﺔِ ﺻَﺮْﻑٌ ﻭَﻻَ ﻋَﺪْﻝٌ: ﻋَﺎﻕٌّ ﻭَﻣَﻨَّﺎﻥٌ
ﻭَﻣُﻜَﺬِّﺏٌ ﺑِﻘَﺪَﺭٍ . ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ ﻓِﻲ ﺍﻟْﻜَﺒِﻴﺮِ ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ ﻓِﻲ ﺍﻟْﻘَﻀَﺎﺀِ
ﻭَﺍﻟْﻘَﺪَﺭِ.
Абу Умома розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят
қилади: “Уч тоифанинг қиёмат куни фарзи
ҳам, нафли ҳам қабул қилинмайди: ота-
онасига оққ бўлган (фарзанд) , (қилган
яхшилигини) миннат қилувчи ва қадарни
ёлғонга чиқарувчи” (Табароний “Кабийр”да
ва Байҳақий “Қазо ва қадар”да ривоят
қилган).
Демак, ота-онани ранжитиш ҳам амалнинг
қабул бўлмай қолишига сабаб экан.
Шунингдек, ҳадиснинг зоҳирий маъносига
кўра, қилган амали ва яхшиликларини
гапириб, миннат қилувчи ва тақдирга
ишонмайдиган банданинг солиҳ амаллари
ҳам қабул қилинмаслиги маълум бўлади.
ﻋَﻦْ ﻋَﻄَﺎﺀِ ﺑْﻦِ ﺩِﻳﻨَﺎﺭٍ ﺍﻟْﻬُﺬَﻟِﻲِّ ﺃَﻥَّ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﺛَﻼَﺛَﺔٌ ﻻَ ﺗُﻘْﺒَﻞُ ﻣِﻨْﻬُﻢْ ﺻَﻼَﺓٌ ﻭَﻻَ ﺗَﺼْﻌَﺪُ ﺇِﻟَﻰ ﺍﻟﺴَّﻤَﺎﺀِ ﻭَﻻَ
ﺗُﺠَﺎﻭِﺯُ ﺭُﺀُﻭﺳَﻬُﻢْ: ﺭَﺟُﻞٌ ﺃَﻡَّ ﻗَﻮْﻣًﺎ ﻭَﻫُﻢْ ﻟَﻪُ ﻛَﺎﺭِﻫُﻮﻥَ ﻭَﺭَﺟُﻞٌ ﺻَﻠَّﻰ
ﻋَﻠَﻰ ﺟَﻨَﺎﺯَﺓٍ ﻭَﻟَﻢْ ﻳُﺆْﻣَﺮْ ﻭَﺍﻣْﺮَﺃَﺓٌ ﺩَﻋَﺎﻫَﺎ ﺯَﻭْﺟُﻬَﺎ ﻣِﻦَ ﺍﻟﻠَّﻴْﻞِ ﻓَﺄَﺑَﺖْ
ﻋَﻠَﻴْﻪِ . ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﺑْﻦُ ﺧُﺰَﻳْﻤَﺔَ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Ато ибн Дийнор ал-Ҳузайлийдан ривоят
қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Уч
тоифанинг намози қабул бўлмайди,
осмонга кўтарилмайди, бошларидан нарига
ўтмайди: қавм уни ёмон кўрса-да, уларга
имомлик қиладиган киши, буюрилмаган
бўлса-да, жанозага намоз ўқиган киши ва
эри кечаси олдига чақирганида инкор
қилган хотин” (Ибн Хузайма ривояти.
Ривоят санади саҳиҳ).
Ушбу ҳадисни ўқир эканмиз, намознинг
қабул бўлиши учун биз билган шартлардан
ташқари яна бошқа жиҳатлар ҳам муҳим
эканини билиб оламиз.
Қуръони каримда Одам алайҳис салом
икки ўғли қиссасида “Аллоҳ
тақводорлардангина қабул қилади” ояти,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
қурбонлик қилиб, “Эй Аллоҳ, бу
қурбонликни Муҳаммад ва Муҳаммад
оиласидан қабул қил!” деб дуо қилганлари
қилинадиган амалнинг Аллоҳ тарафидан
қабул қилиниши жуда улуғ нарса экани,
ҳар қандай солиҳ амалдек кўринган иш
ҳам илоҳий даргоҳда мақбул
бўлавермаслигига далолат қилади.
ﻭَﻋَﻦْ ﺟَﺎﺑِﺮِ ﺑْﻦِ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠﻪِ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﺛَﻼَﺛَﺔٌ ﻻَ ﻳَﻘْﺒَﻞُ ﺍﻟﻠﻪُ ﻟَﻬُﻢْ ﺻَﻼَﺓً ﻭَﻻَ ﻳَﺮْﻓَﻊُ ﻟَﻬُﻢْ ﺇِﻟَﻰ ﺍﻟﺴَّﻤَﺎﺀِ
ﺣَﺴَﻨَﺔً: ﺍﻟْﻌَﺒْﺪُ ﺍﻵﺑِﻖُ ﺣَﺘَّﻰ ﻳَﺮْﺟِﻊَ ﺇِﻟَﻰ ﻣَﻮَﺍﻟِﻴﻪِ ﻓَﻴَﻀَﻊَ ﻳَﺪَﻩُ ﻓِﻲ
ﺃَﻳْﺪِﻳﻬِﻢْ ﻭَﺍﻟْﻤَﺮْﺃَﺓُ ﺍﻟﺴَّﺎﺧِﻂُ ﻋَﻠَﻴْﻬَﺎ ﺯَﻭْﺟُﻬَﺎ ﺣَﺘَّﻰ ﻳَﺮْﺿَﻰ ﻭَﺍﻟﺴَّﻜْﺮَﺍﻥُ
ﺣَﺘَّﻰ ﻳَﺼْﺤُﻮ . ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ .
Жобир ибн Абдуллоҳ розийаллоҳу анҳу
ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам: “Аллоҳ уч тоифанинг
намозини қабул қилмайди ва улар учун
осмонга биронта ҳам яхшилик (савоб
амал)ни кўтармайди. Булар: қочиб кетган
қул, токи хожасининг олдига қайтиб, ўзини
уларга топширгунича; эри ундан
ғазабланган аёл, токи ундан рози
бўлгунича; маст киши, токи ҳушига
келгунча”, деганлар” (Байҳақий, Табароний
ва Ибн Ҳиббон ривоят қилган).
Мазкур уч тоифа кишиларнинг мусулмон
эканлари аниқ. Чунки, агар иймон
бўлмаса, шубҳасиз ҳеч қандай амал қабул
қилинмайди.
ﻭَﻋَﻦْ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠﻪِ ﺑْﻦِ ﻋُﻤَﺮَ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﺛَﻼَﺛَﺔٌ ﻻَ ﻳَﻨْﻈُﺮُ ﺍﻟﻠﻪُ ﺇِﻟَﻴْﻬِﻢْ ﻳَﻮْﻡَ ﺍﻟْﻘِﻴَﺎﻣَﺔِ: ﺍﻟْﻌَﺎﻕُّ ﻟِﻮَﺍﻟِﺪَﻳْﻪِ
ﻭَﺍﻟْﻤُﺪْﻣِﻦُ ﺍﻟْﺨَﻤْﺮِ ﻭَﺍﻟْﻤَﻨَّﺎﻥُ ﺑِﻤَﺎ ﺃَﻋْﻄَﻰ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﻨَّﺴَﺎﺋِﻲُّ.
Абдуллоҳ ибн Умар розийаллоҳу анҳу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят қилади: “Уч (тоифа
кимса борки,) Аллоҳ қиёмат кунида уларга
қарамайди. Булар: ота-онасига оқ бўлган
ва доимий тарзда хамр ичувчи ҳамда
берган нарсасини миннат қилувчи
кимса” (Насоий ривояти).
Ушбу ривоятда охират куни Аллоҳнинг
раҳматидан маҳрум бўладиган кимсалар
ҳақида хабар қилинмоқда.
ﻭَﻋَﻦْ ﺍﺑْﻦِ ﻋَﺒَّﺎﺱٍ ﻗَﺎﻝَ : ﻗَﺎﻝَ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲُّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ : ﻋُﺮَﻯ
ﺍﻹِﺳْﻼَﻡِ ﻭَﻗَﻮَﺍﻋِﺪُ ﺍﻟﺪِّﻳﻦِ ﺛَﻼَﺛَﺔٌ ﻋَﻠَﻴْﻬِﻦَّ ﺃُﺳِّﺲَ ﺍﻹِﺳْﻼَﻡُ ﻣَﻦْ ﺗَﺮَﻙَ
ﻭَﺍﺣِﺪَﺓً ﻣِﻨْﻬُﻢْ ﻓُﻬُﻮَ ﺑِﻬَﺎ ﻛَﺎﻓِﺮٌ ﺣَﻼَﻝُ ﺍﻟﺪَّﻡِ : ﺷَﻬَﺎﺩَﺓُ ﺃَﻥْ ﻻَ ﺇِﻟَﻪَ ﺇِﻻَّ ﺍﻟﻠﻪُ
ﻭَﺍﻟﺼَّﻼَﺓُ ﺍﻟْﻤَﻜْﺘُﻮﺑَﺔُ ﻭَﺻَﻮْﻡُ ﺭَﻣَﻀَﺎﻥَ . ﺛُﻢَّ ﻗَﺎﻝَ ﺍﺑْﻦُ ﻋَﺒَّﺎﺱٍ:
ﺗَﺠِﺪُﻫُﻜَﺜِﻴﺮَ ﺍﻟْﻤَﺎﻝِ ﻻَ ﻳُﺰَﻛِّﻲ ﻭَﻻَ ﻳَﺰَﺍﻝُ ﺑِﺬَﻟِﻚَ ﻛَﺎﻓِﺮًﺍ ، ﻭَﻻَ ﻳَﺤِﻠُّﺪَﻣُﻪُ ،
ﻭَﺗَﺠِﺪُﻩُ ﻛَﺜِﻴﺮَ ﺍﻟْﻤَﺎﻝِ ﻟَﻢْ ﻳَﺤُﺞَّ ﻓَﻼَ ﻳَﺰَﺍﻝُ ﺑِﺬَﻟِﻜَﻜَﺎﻓِﺮًﺍ ﻭَﻻَ ﻳَﺤِﻞُّ ﺩَﻣُﻪُ.
ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺑُﻮ ﻳَﻌْﻠَﻰ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺿَﻌِﻴﻒٌ .
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Набий
соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят
қилади: “Ислом арқонлари ва дин асослари
учтадир. Ислом уларга асосланади. Ким
улардан бирини тарк қилса, ўшанга кофир
бўлади, қони ҳалол бўлади: лаа илааҳа
иллаллоҳ деб гувоҳлик бериш, фарз
намозларини ўқиш ва Рамазон рўзасини
тутиш”. Кейин Ибн Аббос шундай деди:
“Сен мол-дунёси кўп, аммо закот
бермайдиган одамни кўрасан. У ўшанга
кофирдир, унинг қони ҳалол эмас. Сен
мол-дунёси бисёр, лекин ҳаж қилмайдиган
кишини кўрасан. У ўшанга кофирдир, унинг
қони ҳалол эмас” (Абу Яъло ривояти.
Ривояти санади заиф).
Ушбу ривоятдан келиб чиқиб айтиш
мумкин, бирон амални тарк қилиш билан
банда фақат ўзи тарк қилган ўша
амалнигина инкор қилган бўлади.
Бошқасини эмас, бир амални тарк қилиш
билан умумий куфр маъноси
тушунилмайди. Чунончи, Рамазон ойида
рўза тутиб, аммо намозни тарк қилган
одамнинг рўзаси қабул қилинишидан умид
қилинади. Бироқ ҳар қандай ҳолатда беш
маҳал фарз намозни узрсиз тарк қилиш
жоиз эмас!
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 2025 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июнь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz