Понедельник, 13.05.2024, 20:21
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Июль » 22 » Илмга амал қилиш лозимлиги ҳақидаги ҳикматлар
23:42
Илмга амал қилиш лозимлиги ҳақидаги ҳикматлар
ِ
Энг афзал илм – билганига
амал қилишликдир.
Яъни, инсон маълум илмни
етарли миқдорда эгаллаб
бўлгач, у учун энг яхши нарса
ўша илмини ҳаётда қўллай
билиши, у билан одамларга
манфаат етказиши бўлади. Ўз
навбатида, бу ўша инсоннинг
ўзи учун ҳам кўплаб манфаат
олиб келади.
ﺃﻟْﻌِﻠْﻢُ ﺷَﺠَﺮَﺓٌ ﻭَﺍﻟﻌَﻤَﻞُ ﺛَﻤَﺮَﺗُﻬَﺎ
Илм – дарахт, амал эса унинг
мевасидир.
Дарахт экишдан мақсад ундан
яхши ҳосил олиш бўлганидек,
илм олишдан мақсад ҳам унга
амал қилишдир. Шунча
машаққат билан олинган
илмнинг меваси унга қай
тарзда амал қилинишига
боғлиқ бўлади. Мевасиз дарахт
ҳеч кимга керак эмас,
шунингдек, амал
қилинмайдиган илм ҳам бир
одамга фойда олиб келмайди.
Бир донишманд одам шундай
деган экан: “Хоҳлаганингизча
илм олаверинглар, амал
қилмагунингизча, унга савоб
олмайсизлар”. Демак, ҳар бир
инсон илм олиш билан бир
қаторда, ўша илмига амал
қилишга ҳаракат қилмоғи
лозим.
ﻋِﻠْﻢٌ ﻻَ ﻳَﻨْﻔَﻊُ ﻛَﺪَﻭَﺍﺀٍ ﻻَ ﻳَﻨْﺠَﻊُ
Манфаат келтирмайдиган илм
шифо бермайдиган дори
кабидир.
Юқорида таъкидланганидек,
илм олишдан мақсад ундан
бирон манфаатга эришишдир.
Бунинг учун ўша илмга амал
қилиб, ҳаётда татбиқ қилинади.
Бу ерда инсон учун фойда
бермайдиган илм шифоси йўқ
дорига ўхшатилмоқда. Беморга
шифо бермайдиган дори ҳеч
қандай аҳамиятга эга эмасдир.
Аксинча, зарарли ҳисобланади.
Бас, ким илмдан манфаат
олишни хоҳласа, унга амал
қилсин!
ﻛَﻼَﻡٌ ﻛَﺎﻟﻌَﺴَﻞِ ﻭَ ﻓِﻌْﻞٌ ﻛَﺎﻷَﺳَﻞِ
Гапириш – осон, амал қилиш
– қийин.
Ўзбек тилидаги муқобил
шакллари:
Гап бошқа – иш бошқа
* * *
Гап билан ўроқ ўриш осон
Инсон тили билан ҳар қандай
гапни сўзлай олади. Амалда
бажарилиши мушкул бўлган
ишларни тили билан
“бажариш” осондир. Ушбу
мақолда “Ҳар қандай оғир
ишни тилда айтиш осон,
амммо уни амалда бажариш
қийин”, дейилмоқчи. Бу мақол,
одатда, тили билан ҳамма
ишни “қойиллатиб” амалга
оширадиганларга нисбатан
ишлатилади. “Кўп
гапиравермасдан ишга кириш”
деган маънода танбеҳ
берилади.
ﻻَ ﻳَﻬْﻠِﻚُ ﺍﻷَﻣَﻞُ ﻋَﻦِ ﺍﻟﻌَﻤَﻞِ
Орзу-ҳавас амалга
ошириладиган ишдан устун
эмас.
Ўзбек тилидаги муқобил
шакллари:
Минг сўздан бир иш яхши
* * *
Қуруқ сўз қулоққа ёқмас
* * *
Гап билгунча иш бил
Ҳар қандай инсоннинг келажак
режалари, ҳали амалга
ошмаган ўй-фикрлари бўлади.
Қилинган иш эса ундан
афзалдир. Бу ерда меҳнат
қилишга чорлов бор, яъни
“доим хаёл суравермасдан
ишга кириш” дейилмоқчи. Яна
ушбу мақолда “айтаётган
гапингга ўзинг амал қил”, деган
маъно ҳам келиб чиқади. Бу эса
“Агар бировга яхши маслаҳат
берсанг, аввал унга ўзинг амал
қилгин”, деганидир, чунки
инсон ўзи амал қилган бир
яхши ишни бошқаларга тавсия
қилса, ўша айтган гапи
таъсирли ва манфаатлироқ
бўлади.
ﻋَﺎﻟِﻢٌ ﺑِﻼَ ﻋَﻤَﻞٍ ﻛَﺴَﺤَﺎﺏٍ ﺑِﻼَ ﻣَﻄَﺮٍ
Илмига амал қилмайдиган
олим ёмғирсиз булутга
ўхшайди.
Булутнинг қиймати ёмғир
билан. Ёмғирдан холи бўлган
булут ҳеч қандай аҳамиятга эга
эмас, аксинча, бундай булут ўзи
билан кучли шамолни олиб
келиб, зиён етказиши тайин.
Илмига амал қилмайдиган
олимда ҳам яхшилик йўқ.
Чунки, унинг олимлигини
билдириб турадиган нарса ҳам
– илмига қай тарзда амал
қилишидир. Баъзилар шундай
дейишган: “Билган нарсасига
амал киладиган кишигина
олим ҳисобланади”. Демак,
инсон аввал илмига амал
қилиб, сўнгра олимлик
даъвосини қилиши керак.
Алишер Навоий ёзганидек:
Қайси жоҳилға надомат бўлғай
ул олимғаким,
Ҳар не билди – қимади, ҳар
неки қилди – билмади!?
ﺃﻟْﻌِﻠْﻢُ ﻓِﻰ ﺍﻟﺼُّﺪُﻭﺭِ ﻟَﻴْﺲَ ﻓِﻰ ﺍﻟﺴُّﻄُﻮﺭِ
Илм сатрларда эмас, қалбда
бўлади.
Ўзбек тилидаги муқобил шакли:
Илм қоғоз қатида эмас, мия
қатида
Илм-маърифат фақат қоғоз
сатрларидагина қолиб
кетмаслиги учун одам илмни
ўрганиши, ёд олиши, қалбига
жойлаб, сўнгра ҳаётида унга
амал қилиб бориши керак.
Илмнинг тириклиги ва ривожи
ҳам унинг инсонлар қалбида
бўлиши билан белгиланади.
Китобларда илм жуда кўп,
лекин инсон ўзи учун энг
кераклисини ёд олиши талаб
этилади. Ушбу мақолда илмни
ёд олиш ва унга амал қилишга
чақирилмоқда.
Манба: www.muxlis.uz
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1205 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz