Понедельник, 13.05.2024, 13:32
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Июль » 20 » G'azabni Ichga Yutish Fazilatlari (2-qism)
19:57
G'azabni Ichga Yutish Fazilatlari (2-qism)
Туфий: “Ғазабни босувчи энг
кучли нарса тавҳидни қалбда
ҳозир қилишдир. Бу Аллоҳдан
ўзга қодир ва ишларни амалга
оширувчи зот йўқлигини
билишдир. Зеро, Аллоҳдан
ўзга ҳар қандай амалга
оширувчи бирон воситага
муҳтождир”. Ғазабланган
вақтда шайтондан паноҳ
сўраш ҳикмати мана шу
жумлаларда намоён бўлади.
Зеро, ким ғазабланган вақтида
Аллоҳга юзланса, шайтон
васвасаси таъсирида ҳосил
бўлган нарсадан қутулади.
ﻭَﻋَﻦْ ﺣُﻤَﻴْﺪِ ﺑْﻦِ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﺮَّﺣْﻤَﻦِ ﻋَﻦْ ﺭَﺟُﻞٍ
ﻣِﻦْ ﺃَﺻْﺤَﺎﺏِ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺟُﻞٌ: ﻳَﺎ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ
ﺃَﻭْﺻِﻨِﻲ ﻗَﺎﻝَ: ﻻَ ﺗَﻐْﻀَﺐْ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ
ﺍﻟﺮَّﺟُﻞُ ﻓَﻔَﻜَّﺮْﺕُ ﺣِﻴﻦَ ﻗَﺎﻝَ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲُّ ﺻَﻠَّﻰ
ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻣَﺎ ﻗَﺎﻝَ ﻓَﺈِﺫَﺍ ﺍﻟْﻐَﻀَﺐُ
ﻳَﺠْﻤَﻊُ ﺍﻟﺸَّﺮَّ ﻛُﻠَّﻪُ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ
ﻭَﻋَﺒْﺪُ ﺍﻟﺮَّﺯَّﺍﻕِ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Ҳумайд ибн Абдураҳмон
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
саллам саҳобаларидан бўлган
бир кишидан ривоят қилади:
“Бир киши: “Эй Расулуллоҳ,
менга насиҳат қилинг!” деди.
У зот: “Ғазабланма!”
дедилар. Ўша киши: “Мен
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
саллам айтган гапларини
ўйлаб қарасам, ғазаб барча
ёмонликларни ўзида
жамлаган экан”,
деди” (Аҳмад, Байҳақий ва
Абдураззоқ ривояти. Ривоят
санади саҳиҳ).
Бу ривоятда айтилишича,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва салламдан насиҳат сўраган
одам “ғазабланма!” деган
жавобни олганида бу хусусда
мулоҳаза юритиб, ғазаб барча
ёмон ишларга сабаб эканини
англаб етди. Ҳақиқатан, ғазаб
инсоннинг руҳий-маънавий ва
тиббий ҳолатига салбий
таъсир кўрсатади. Бу зарар
ғазаб қилган кишининг ўзи
билан боғлиқ бўлиб қолмай,
унинг атрофидаги одамларга
ҳам таъсир кўрсатади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва салламдан насиҳат сўраган
одам ҳар сафар “ғазабланма!”
деб жавоб олгани ҳақида
бундан бошқа ривоятлар ҳам
бор.
Ҳумайд ибн Абдураҳмон ибн
Авфдан ривоят қилинишича,
бир киши Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
ҳузурларига келиб, “эй
Расулуллоҳ, менга бир нечта
сўзларни ўргатинг, уларни
ҳаётимда маҳкам ушлай.
Кўпайтириб юбормангки,
унутиб қўйишим мумкин”,
деганида, Расулуллоҳ:
“Ғазабланма!” деганлар
(Молик ривояти).
Аҳнаф ибн Қайсдан ривоят
қилинади: “Менга амакимнинг
ўғли хабар қилган: “Мен
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва салламга: “Эй Расулуллоҳ,
менга бир насиҳат қилинг,
аммо кўпайтириб юборманг,
токи уларни тушуниб олмай”,
дедим. У зот: “Ғазабланма!”
дедилар. Мен у зот
ҳузурларига бир неча марта
бориб насиҳат сўраганимда
ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам:
“Ғазабланма!” деб жавоб
қайтардилар” (Аҳмад
ривояти).
Жория ибн Қудома
розияллоҳу анҳу ривоят
қилади: “Мен: “Эй Расулуллоҳ,
менга манфаат берадиган бир
гап айтинг, қисқароқ бўлсин,
то уларни яхши фаҳмлаб
олай”, дедим. У зот:
“Ғазабланма!” дедилар. У зот
буни бир неча марта
такрорладилар” (Ҳоким
ривояти).
ﻭَﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﺍﻟﺪَّﺭْﺩَﺍﺀِ ﻗَﺎﻝَ: ﻗُﻠْﺖُ: ﻳَﺎ ﺭَﺳُﻮﻝَ
ﺍﻟﻠﻪِ ﺩُﻟَّﻨِﻲ ﻋَﻠَﻰ ﻋَﻤَﻞٍ ﻳُﺪْﺧِﻠُﻨِﻲ ﺍﻟْﺠَﻨَّﺔَ
ﻗَﺎﻝَ: ﻻ ﺗَﻐْﻀَﺐْ ﻭَﻟَﻚَ ﺍﻟْﺠَﻨَّﺔُ. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺃَﺑِﻲ ﺷَﻴْﺒَﺔَ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ
ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Абу Дардоъ розийаллоҳу
анҳудан ривоят қилинади:
“Мен: “Эй Расулуллоҳ, мени
жаннатга олиб кирадиган
амалга йўлланг”, дедим. У
зот: “Ғазабланма ва сенга
жаннат бўлади”,
дедилар” (Табароний ва Ибн
Абу Шайба ривояти. Ривоят
санади саҳиҳ).
Демак, ким ўзини нафси учун
ғазабланишдан тия олса, у
бандага жаннат насиб етади.
Бу ерда жаннатга кириш
воситаси сифатида имон,
намоз ё рўза эмас, айнан
ғазабнинг зикр қилиниши
ғазабдан тийилиш жаннатга
етакловчи амаллардан бири
эканига далолат қилади.
Банда жаннатга кириши учун
аввало унинг имони бўлиши
керак. Банданинг имони
бўлмасаю, қуруқ ғазабдан
тийилгани билан жаннатни
қўлга киритолмайди. Барча
амаллар имон ва ихлосга
асосланади. Масаланинг бу
жиҳатини эътибордан четда
қолдирмаслик лозим.
Бу ривоят фойдаларни жалб
қилиш ва зарарларни
қайтариш илмини ўзида тўлиқ
жамлаган. Зеро, инсон ҳаёти
давомида ё лаззат, ё ғам-
ташвиш ичида бўлади. Лаззат
шаҳватнинг қўзиши, еб-ичиш
ва жимоъ қилишга хоҳиш
туғилиши билан ҳосил бўлади.
Ғам-ташвиш эса ғазаб ўтининг
ёнишига сабаб бўлади. Мана
шу иккиси мубоҳ йўл билан
қайтарилиши мумкин.
Масалан, никоҳланиш, ҳалол
таомларни истеъмол қилиш,
гуноҳ қилаётган кимсани
қинғир йўллардан қайтариш.
Бироқ бу иккисини ҳаром
йўллар билан қондириш
мумкин. Масалан, зино,
қотиллик, ўғрилик. Зулм
қилганлар шаҳват ва ғазабни
ёмонликка сарфлаган бўлади.
Ноўрин ғазабдан тийилиш эса
бандани жамики
ёмонликларнинг ярмидан
сақлайди. Қолган ярмидан
сақланиш учун шаҳватни
ҳаром йўллар билан
қондиришдан тийилиш лозим.
ﻭَﻋَﻦْ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠﻪِ ﺑْﻦِ ﻋَﻤْﺮٍﻭ ﻗَﺎﻝَ: ﻗُﻠْﺖُ: ﻳَﺎ
ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﻣَﺎ ﻳَﻤْﻨَﻌُﻨِﻲ ﻣِﻦْ ﻏَﻀَﺐِ ﺍﻟﻠﻪِ
ﻗَﺎﻝَ: ﻻَ ﺗَﻐْﻀَﺐْ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ
ﻭَﺇِﺳْﻨَﺎﺩُﻩُ ﺣَﺴَﻦٌ.
Абдуллоҳ ибн Амр
розийаллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: “Мен: “Эй
Расулуллоҳ, мени Аллоҳнинг
ғазабидан нима қайтара
олади?” деб сўрадим. У зот:
“Ғазабланма!” дедилар” (Ибн
Ҳиббон ривояти. Ривоят
санади ҳасан).
Юқорида келтирилган
ривоятларни жамласак,
ғазабдан тийилишнинг
қуйидаги фазилатлари маълум
бўлади:
– ғазабни тийган банда барча
ёмонликлардан узоқ бўлади.
– ғазабини босган одам
жаннатга киради.
– ноўрин ғазабдан сақланган
одам Аллоҳнинг ғазабидан
узоқ бўлади. Зеро, бандаларга
раҳмли бўлганларга Аллоҳ ҳам
раҳм қилади. Одамларга ғазаб
қилган кимса Яратганнинг
ғазабига гирифтор бўлади.
ﻭَﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﺃَﻥَّ
ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ:
ﻟَﻴْﺲَ ﺍﻟﺸَّﺪِﻳﺪُ ﺑِﺎﻟﺼُّﺮَﻋَﺔِ ﺇِﻧَّﻤَﺎ ﺍﻟﺸَّﺪِﻳﺪُ ﺍﻟَّﺬِﻱ
ﻳَﻤْﻠِﻚُ ﻧَﻔْﺴَﻪُ ﻋِﻨْﺪَ ﺍﻟْﻐَﻀَﺐِ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ
ﻭَﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺍﻟﻨَّﺴَﺎﺋِﻲُّ ﻓِﻲ ﺍﻟﺴُّﻨَﻦِ ﺍﻟْﻜُﺒْﺮَﻯ
ﻭَﻣَﺎﻟِﻚٌ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ ﻭَﻋَﺒْﺪُ ﺍﻟﺮَّﺯَّﺍﻕِ
ﻭَﺍﻟْﺒَﺰَّﺍﺭُ.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу
анҳудан ривоят қилинишича,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам шундай деганлар:
“Курашда ғолиб чиққан
кучли эмас. Балки
ғазабланганида ўзини тия
билган кучлидир” (Бухорий,
Муслим, Насоий[1], Молик,
Аҳмад, Байҳақий, Абдураззоқ
ва Баззор ривояти).
Бу ривоятда нафсга қарши
курашиш жанг майдонида
очиқ душманга қарши
курашишдан-да оғирроқ
экани маълум қилинмоқда.
Жангда билаги кучга тўлган
пайҳлавон киши ғолиб
чиқиши мумкин. Аммо нафсга
қарши курашда билакдаги
куч-қувватнинг аҳамияти йўқ,
десак ҳам бўлади. Чунончи,
ғазабни тия билаш учун
қалбдаги имон нури кучли
бўлиши керак. Шундагина
банда ғазабни ғазабдан
ажрата билади ва нафс учун
ғазабланишдан тийилади.
Ушбу ҳадис уламолар
томонидан қуйидагича таъвил
қилинади:
1. Ғазаб вақтида ўзини боса
олган одамдан кучли инсон
йўқ (зоҳирий маъно).
2. Курашда рақибларини
енгиб ғолиб бўлган одамнинг
ютуғидан унчалик фойда йўқ.
Аммо ғазабини тийиб,
нафсидан устун келган
одамнинг ютуғи кўп манфаат
келтиради. Бундан ғазабни
тия билишга бўлган рағбат ва
куч-қувват олдида душманга
қарши бориш учун
ишлатиладиган куч-қудрат ҳеч
нарса эмас, деган маъно
келиб чиқади.
Албатта ҳадисда душмандан
устун келиш ботирлик
саналмайди, дейилмаяпти,
балки ғазабни тийишдан кўра
пастроқ ўринда туриши
айтилмоқда.
ﻭَﻋَﻦْ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠﻪ ﻗَﺎﻝَ: ﻭَﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﻣَﺎ ﺗَﻌُﺪُّﻭﻥَ ﻓِﻴﻜُﻢْ
ﺍﻟﺼُّﺮَﻋَﺔَ ﻗَﺎﻝَ: ﻗُﻠْﻨَﺎ: ﺍﻟَّﺬِﻱ ﻻَ ﻳَﺼْﺮَﻋُﻪُ
ﺍﻟﺮِّﺟَﺎﻝُ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ: ﻻَ ﻭَﻟَﻜِﻦْ ﺍﻟﺼُّﺮَﻋَﺔُ
ﺍﻟَّﺬِﻱ ﻳَﻤْﻠِﻚُ ﻧَﻔْﺴَﻪُ ﻋِﻨْﺪَ ﺍﻟْﻐَﻀَﺐِ. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ ﻓِﻲ ﺍﻷَﺩَﺏِ ﺍﻟْﻤُﻔْﺮَﺩِ ﻭَﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ
ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Абдуллоҳ ибн Масъуд
розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: “Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
саллам: “Орангизда кимни
пайҳлавон ҳисоблайсизлар?”
дедилар. Биз: “Кишилардан
ғолиб келадиганни”, дедик.
Шунда у зот: “Йўқ, балки
(ҳақиқий) паҳлавон
ғазабланган вақтида ўзини
боса оладиган кишидир”,
дедилар” (Бухорий[2], Абу
Довуд ва Аҳмад ривояти.
Ривоят санади саҳиҳ).
Мана шу ривоятда ҳам
мусулмон банда нарса ва
ҳодисаларнинг фақат ташқи
тарафига эмас, балки ички –
ботиний жиҳатига қараб баҳо
бериши лозимлигини
уқтирилмоқда. Зеро, бошқа
ривоятларда айтилишича,
борига қаноат қилувчи киши
ҳақиқий бойдир, гарчи мол-
дунёси оз бўлса ҳам. Бу ерда
эса ғазабидан устун келган
одам ҳақиқий ботир экани
айтилмоқда.
ﻭَﻋَﻦِ ﺍﺑْﻦِ ﺣَﺼْﺒَﺔَ ﺃَﻭْ ﺃَﺑِﻲ ﺣَﺼْﺒَﺔَ ﻋَﻦْ
ﺭَﺟُﻞٍ ﺷَﻬِﺪَ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻳَﺨْﻄُﺐُ ﻓَﻘَﺎﻝَ: ﺗَﺪْﺭُﻭﻥَ ﻣَﺎ ﺍﻟﺮَّﻗُﻮﺏُ
ﻗَﺎﻟُﻮﺍ: ﺍﻟَّﺬِﻱ ﻻَ ﻭَﻟَﺪَ ﻟَﻪُ ﻓَﻘَﺎﻝَ: ﺍﻟﺮَّﻗُﻮﺏُ ﻛُﻞُّ
ﺍﻟﺮَّﻗُﻮﺏِ ﺍﻟﺮَّﻗُﻮﺏُ ﻛُﻞُّ ﺍﻟﺮَّﻗُﻮﺏِ ﺍﻟﺮَّﻗُﻮﺏُ ﻛُﻞُّ
ﺍﻟﺮَّﻗُﻮﺏِ ﺍﻟَّﺬِﻱ ﻟَﻪُ ﻭَﻟَﺪٌ ﻓَﻤَﺎﺕَ ﻭَﻟَﻢْ ﻳُﻘَﺪِّﻡْ
ﻣِﻨْﻬُﻢْ ﺷَﻴْﺌًﺎ ﻗَﺎﻝَ: ﺗَﺪْﺭُﻭﻥَ ﻣَﺎ ﺍﻟﺼُّﻌْﻠُﻮﻙُ
ﻗَﺎﻟُﻮﺍ: ﺍﻟَّﺬِﻱ ﻟَﻴْﺲَ ﻟَﻪُ ﻣَﺎﻝٌ ﻗَﺎﻝَ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲُّ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﺍﻟﺼُّﻌْﻠُﻮﻙُ ﻛُﻞُّ
ﺍﻟﺼُّﻌْﻠُﻮﻙِ ﺍﻟﺼُّﻌْﻠُﻮﻙُ ﻛُﻞُّ ﺍﻟﺼُّﻌْﻠُﻮﻙِ ﺍﻟَّﺬِﻱ
ﻟَﻪُ ﻣَﺎﻝٌ ﻓَﻤَﺎﺕَ ﻭَﻟَﻢْ ﻳُﻘَﺪِّﻡْ ﻣِﻨْﻪُ ﺷَﻴْﺌًﺎ ﻗَﺎﻝَ:
ﺛُﻢَّ ﻗَﺎﻝَ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲُّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﻣَﺎ
ﺍﻟﺼُّﺮَﻋَﺔُ ﻗَﺎﻟُﻮﺍ: ﺍﻟﺼَّﺮِﻳﻊُ ﻗَﺎﻝَ: ﻓَﻘَﺎﻝَ
ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ:
ﺍﻟﺼُّﺮَﻋَﺔُ ﻛُﻞُّ ﺍﻟﺼُّﺮَﻋَﺔِ ﺍﻟﺼُّﺮَﻋَﺔُ ﻛُﻞُّ
ﺍﻟﺼُّﺮَﻋَﺔِ ﺍﻟﺮَّﺟُﻞُ ﻳَﻐْﻀَﺐُ ﻓَﻴَﺸْﺘَﺪُّ ﻏَﻀَﺒُﻪُ
ﻭَﻳَﺤْﻤَﺮُّ ﻭَﺟْﻬُﻪُ ﻭَﻳَﻘْﺸَﻌِﺮُّ ﺷَﻌَﺮُﻩُ ﻓَﻴَﺼْﺮَﻋُﻪُ
ﻏَﻀَﺒُﻪُ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺻَﺤِﻴﺢٌ
ﻟِﻐَﻴْﺮِﻩِ.
Ибн Ҳасба ёки Абу Ҳасба бир
кишидан ривоят қилишича,
Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам шундай
хитоб қилдилар: “Бепушт
кимлигини биласизларми?”
Одамлар: “Фарзанди йўқ
одам бепуштдир”, дейишди.
Шунда у зот: “Фарзанди бўла
туриб вафот этган, улардан
бирон нарса (савоб) етиб
бормаган одам ҳақиқий
бепуштдир, ҳақиқий
бепуштдир, ҳақиқий
бепуштдир”, дедилар. Сўнгра
у зот: “Фақир-бечора
кимлигини биласизларми?”
дедилар. Одамлар: “Мол-
дунёси йўқ одам фақирдир”,
дейишди. Набий соллаллоҳу
алайҳи ва саллам: “Мол-
дунёси бўла туриб вафот
этган. Аммо ундан бирон
нарса етиб бормаган одам
ҳақиқий бечорадир, ҳақиқий
бечорадир”, дедилар. Кейин
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
саллам: “Мағлуб ким
биласизларми?” дедилар.
Одамлар: “Жангда ютқазган
одам”, деб жавоб беришди.
Шунда Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
саллам: “Жаҳли чиқиб,
ғазаби қайнаб, юзи қизарган,
туки тикка бўлган ва ғазаби
устун келган киши ҳақиқий
мағлубдир, ҳақиқий
мағлубдир”, дедилар (Аҳмад
ривояти. Ривоят санади саҳиҳ
лиғойриҳий).
Ушбу ривоятда уч хил
нарсанинг ҳақиқати очиб
берилмоқда. Улар одамлар кўз
ўнгида бошқача, илоҳий
даргоҳда бошқача
баҳоланиши айтилмоқда.
Демак, ҳар қандай масалага
фақат моддият нуқтаи
назаридан эмас, балки
маънавият нуқтаи назаридан
қараш, нарса ва
ҳодисаларнинг ботиний
жиҳатларига эътибор бериш
лозим.
Хулоса қиладиган бўлсак,
ҳақиқий ботир ва паҳлавон
киши фақат душман устидан
ғолиб келмайди. Балки
биринчи галда ўз нафси
устидан ҳукмрон бўлади,
ғазабини боса олади.
Душманга ютқазиб қўйган
одам мағлуб эмас, балки
ғазаби қўзиганда ўзини
йўқотиб қўйиб, саросимага
тушган, шайтон қўлида
ўйинчоқ бўлган одам ҳақиқий
мағлубдир.
ﻭَﻋَﻦْ ﺳَﻬْﻞِ ﺑْﻦِ ﻣُﻌَﺎﺫٍ ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻴﻪِ ﺃَﻥَّ
ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ:
ﻣَﻦْ ﻛَﻈَﻢَ ﻏَﻴْﻈًﺎ ﻭَﻫُﻮَ ﻗَﺎﺩِﺭٌ ﻋَﻠَﻰ ﺃَﻥْ
ﻳُﻨْﻔِﺬَﻩُ ﺩَﻋَﺎﻩُ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﺰَّ ﻭَﺟَﻞَّ ﻋَﻠَﻰ ﺭُﺀُﻭﺱِ
ﺍﻟْﺨَﻼَﺋِﻖِ ﻳَﻮْﻡَ ﺍﻟْﻘِﻴَﺎﻣَﺔِ ﺣَﺘَّﻰ ﻳُﺨَﻴِّﺮَﻩُ ﺍﻟﻠﻪُ
ﻣِﻦَ ﺍﻟْﺤُﻮﺭِ ﻣَﺎ ﺷَﺎﺀَ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ
ﻭَﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﻣَﺎﺟَﻪْ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ
ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ ﻭَﺃَﺑُﻮ ﻳَﻌْﻠَﻰ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺣَﺴَﻦٌ.
Саҳл ибн Муоз отасидан
ривоят қилишича, Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
шундай деганлар: “Ким
ғазабини – уни амалга
оширишга қодир бўлган
ҳолида – ютса, Аллоҳ азза ва
жалла қиёмат куни уни
халойиқнинг олдида
чақириб, ҳури ийнлардан
истаганини танлаш
имконини беради” (Абу
Довуд, Термизий, Ибн Можа,
Аҳмад, Байҳақий, Табароний
ва Абу Яъло ривояти. Ҳадис
санади ҳасан).
Ғазабни тийиш бандага
дунёда ҳам, охиратда ҳам кўп
фойдалар келтиради. Ушбу
ҳадисда дунёда ғазабни
тийиб, одамларга зулм
қилишдан сақланган, уларнинг
хато-камчиликларини
кечириб юборган бандалар
қиёмат куни Аллоҳнинг
марҳаматига сазовор бўлиши,
уларга жаннат ҳурларидан
хоҳлаганини олиш имкони
берилиши айтилмоқда. Бу ўша
банданинг жаннатда юқори
мартабаларга эришишига
ишорадир.
ﻭَﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻰ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﻋَﻦْ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ
ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﻣَﻦْ ﻛَﻈَﻢَ ﻏَﻴْﻈًﺎ ﻭَﻫُﻮَ
ﻳَﻘْﺪِﺭُ ﻋَﻠَﻰ ﺇِﻧْﻔَﺎﺫِﻩِ ﻣَﻸَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻗَﻠْﺒَﻪُ ﺃَﻣْﻨًﺎ
ﻭَﺇِﻳْﻤَﺎﻧًﺎ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﺑْﻦُ ﺃَﺑِﻰ ﺍﻟﺪُّﻧْﻴَﺎ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ
ﺣَﺴَﻦٌ.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят қилади:
“Ким ўч олишга қодир бўла
туриб ғазабини ютса, Аллоҳ
унинг қалбини хотиржамлик
ва имонга тўлдиради” (Ибн
Абу Дунё ривояти. Ривоят
санади ҳасан).
Одамлар хотиржам яшаш
учун бойлик тўплаб, фарзанд
орттириб, данғиллама
иморатлар қуриб, энг сўнгги
русумдаги машиналарнинг
турфа хилини миниб, ҳеч
кимдан кам бўлмасликка
ҳаракат қиладилар. Аммо қалб
хотиржамлигига, руҳий
ҳаловатга фақат моддий
ҳолатнинг яхшилиги билан
эришиб бўлмайди. Балки
кўнгил хотиржам ва сокин
бўлиши учун банданинг
руҳияти саломат бўлиши
керак. Ушбу ривоятда қалб
хотиржамлигига эришиш йўли
кўрсатилмоқда. Яъни, бирон
киши ғазабланишга мажбур
қилганида, агар кечириш
мумкин бўлса, уни жазоламай
гуноҳидан ўтиш ва унга
марҳамат кўрсатиш қалбга
руҳий хотиржамлик олиб
киради. Сизга ёмонлик қилган
одамга сиз яхшилик қилсангиз
қалбингизда шундай ажиб
ҳисларни туясизки, бу лаззат
ҳар қандай моддий
лаззатлардан-да тотлироқдир.
Аксинча, ҳасад, бировдан
хафа бўлиш, зарда қилиш,
кимлардандир жаҳли чиқиб
юриш банда тинчини бузиб,
оромини ўғирлайди, уйқусида
ҳам, уйғоқлигида ҳам
ҳаловатидан айрилади. Демак,
руҳий хотиржамликка
эришишни истаган банда
беҳуда ғазабланишдан, бўлар-
бўлмасга
асабийлашаверишдан ўзини
эҳтиёт қилиб юриши керак
экан.
ﻭَﻋَﻦْ ﺍﺑْﻦِ ﻋُﻤَﺮَ ﻋَﻦْ ﺭَﺳُﻮﻝِ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ
ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ...ﻭَﻣَﻦَ ﻛَﻒَّ
ﻏَﻀَﺒَﻪُ ﺳَﺘَﺮَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻮْﺭَﺗَﻪُ ﻭَﻣَﻦْ ﻛَﻈَﻢَ
ﻏَﻴْﻈَﻪُ ﻭَﻟَﻮْ ﺷَﺎﺀَ ﺃَﻥْ ﻳُﻤْﻀِﻴَﻪُ ﺃَﻣْﻀَﺎﻩُ ﻣَﻸَ
ﺍﻟﻠﻪُ ﻗَﻠْﺒَﻪُ ﺭَﺟَﺎﺀً ﻳَﻮْﻡَ ﺍﻟْﻘِﻴَﺎﻣَﺔِ... ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺣَﺴَﻦٌ.
Ибн Умар розийаллоҳу анҳу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва салламдан ривоят қилади:
“...ким ғазабини босса, Аллоҳ
унинг авратини беркитади.
Ким қаттиқ ғазабланганда –
уни амалга оширишга қодир
бўлган ҳолида – ўзини тия
билса, Аллоҳ қиёмат куни
унинг қалбини умид билан
тўлдиради...” (Табароний
ривояти. Ҳадис санади ҳасан).
Қайси банда ғазаби чиққанида
тилини фаҳш сўзлардан ва
қўлини зулмдан тия билса,
Аллоҳ унинг нуқсон ва
камчиликларини дунё ва
охиратда беркитади. Зеро,
ким бировга зулм қилиш ва
ўзгалар айбини ошкор
қилишдан тийилса, унинг ҳам
айблари ошкор қилинмайди.
Акс ҳолда банда дунё ва
охиратда шарманда бўлади.
Ушбу ўткинчи дунёда
билинмаса ҳам, охиратда
унинг ҳамма камчиликлари,
гуноҳ ва қабиҳ амаллари
ошкор бўлади. Шу сабаб
бировга зулм қилиш, одамлар
камчилигини омма орасида
гапириб, кишилар обрўсини
тўкишдан сақланиш керак.
ﻭَﻋَﻦْ ﺍﺑْﻦِ ﻋُﻤَﺮَ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﻣَﺎ ﻣِﻦْ ﺟُﺮْﻋَﺔٍ
ﺃَﻋْﻈَﻢُ ﺃَﺟْﺮًﺍ ﻋِﻨْﺪَ ﺍﻟﻠﻪِ ﻣِﻦْ ﺟُﺮْﻋَﺔِ ﻏَﻴْﻆٍ
ﻛَﻈَﻤَﻬَﺎ ﻋَﺒْﺪٌ ﺍﺑْﺘِﻐَﺎﺀَ ﻭَﺟْﻪِ ﺍﻟﻠﻪِ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﺑْﻦُ
ﻣَﺎﺟَﻪْ ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ
ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Ибн Умар розияллоҳу анҳу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва салламдан ривоят қилади:
“Банданинг Аллоҳ розилиги
учун ғазабини ютишидан-да
улуғроқ савоб йўқдир” (Ибн
Можа, Байҳақий ва Табароний
ривояти. Ривоят санади
саҳиҳ).
Демак, Аллоҳ розилиги учун
ғазабни ютиш савоби улуғ
амаллардан саналар экан. Ким
улкан савобларга эришмоқчи,
яна ғазаб натижасида
келадиган зарарлардан
сақланмоқчи бўлса, ғазабини
ютсин!
ﻭَﻋَﻦْ ﺍﺑْﻦِ ﻋَﺒَّﺎﺱٍ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﺛَﻼَﺛَﺔٌ ﻣَﻦْ ﻛُﻦَّ
ﻓِﻴﻪِ ﺁﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﻠﻪُ ﻓِﻲ ﻛَﻨَﻔِﻪِ ﻭَﺳَﺘَﺮَ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﺑِﺮَﺣْﻤَﺘِﻪِ ﻭَﺃَﺩْﺧَﻠَﻪُ ﻓِﻲ ﻣَﺤَﺒَّﺘِﻪِ ﻗِﻴﻞَ: ﻣَﺎ
ﻫُﻦَّ ﻳَﺎ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﻗَﺎﻝَ: ﻣَﻦْ ﺇِﺫَﺍ ﺃُﻋْﻄِﻲَ
ﺷَﻜَﺮَ ﻭَﺇِﺫَﺍ ﻗَﺪَﺭَ ﻏَﻔَﺮَ ﻭَﺇِﺫَﺍ ﻏَﻀِﺐَ ﻓَﺘَﺮَ.
ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺤَﺎﻛِﻢُ ﻭَﺻَﺤَّﺤَﻪُ ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ.
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳу
ривоят қилади: “Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
саллам: “Кимда уч (хислат)
бўлса, Аллоҳ уни Ўз паноҳига
олади, раҳмати билан
ўрайди ва муҳаббатига
дохил қилади”, дедилар.
Шунда: “Эй Расулуллоҳ, ўша
хислатлар қайсилар?”
дейилди. У зот: “Кимга
берилганида шукр қилса,
(интиқом олишга) қодир бўла
туриб кечириб юборса ва ва
ғазабланида ҳам мулойим
бўлса (ана ўша фазилатга
эришади)”, дедилар” (Ҳоким
ва Байҳақий ривояти. Ҳоким
ривоят санадини саҳиҳ,
деган).
Ушбу ривоятда бандани
Аллоҳнинг ҳимояси, раҳмати
ва муҳаббатига сазовор
қиладиган уч хил амал ҳақида
хабар қилинмоқда. Яъни,
кимга неъмат берилганида
шукр қилса, уни Аллоҳ рози
бўладиган жойларга сарфласа,
ким интиқом олишга қодир
бўла туриб, ўзгалар айбини
кечира билса, хато қилган
одамни жазоламаса ва ғазаби
чиққанида ўзини босиб, худди
жаҳли чиқмагандек
мулойимлик қила олса, ана
шундай банда Аллоҳнинг
раҳматига эришади.
Аллоҳнинг раҳматига эришган
бандани У Зот ҳимоясига
олади. Аллоҳ фақат Ўзи яхши
кўрадиган бандаларигагина
раҳматини нозил қилади.
Одилхон Юнусхон ўғлининг
“Ғазабнинг давоси”
китобидан
Манба: www.muxlis.uz
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 988 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz