Воскресенье, 28.04.2024, 06:36
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Ҳалол ва ҳаром
Савол: Кўп жамиятларда азалдан эркак
ва аёллар ўртасида қўл ушлашиб
саломлашиш одати бўлган. Одамлар
бундай саломлашишга ўрганишганидан
аёллар билан қўл ушлашиб сўрашмаган
кишини қоралаш даражасига етганлар.
Мусулмон эркак ва аёл бу қийин
аҳволдан қандай сақланади?
Жавоб: Эркак ва аёллар ўртасида қўл
ушлашиб саломлашиш секин-аста одат
бўлгани каби, қўл ушламасдан
саломлашишни ҳам аста-секин одатга
айлантириш лозим. Қўл ушлашиб
кўришганлар аввал бошда
қийинчиликларга дуч келишган.
Фосиқларнинг ҳиммати
мусулмонларникидан баланд эмас.
Одамларнинг гап-сўзларига келсак,
содиқ мўмин эътиборида уларнинг
қиймати йўқдир. Тавба сурасининг 62-
ояти мазмуни бундай: «Агар мўмин
бўлсалар, (билиб қўйсинларки)
қониқтиришларига Аллоҳ ва Расули
лойиқроқдир».
Савол: Лифтда ё йўлдаги машинада
эркак ва аёлнинг танҳо ўзлари бўлиши
... Читать дальше »
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 2317 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 02.03.2015 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум! Мусиқа ва
қўшиқ хусусида биз амал қилиб
келаётган ҳанафий мазҳабида қандай
ҳукмлар баён қилинган? Биз толиби
илмлар ва оддий мусулмонларга бу
ҳақида маълумот берсангиз.
Жавоб: ва алайкумус салом.
Мусиқанинг ҳукми борасида турли
фикрлар айтилган. Жумҳур уламоларга
кўра, ножоиз сўзлар қатнашган, фитнага
сабаб бўладиган, зино ва фаҳш ишларга,
гуноҳга бошлайдиган, намоз ва бошқа
фарз ҳамда вожиб амалларни тарк
қилишга сабаб бўладиган қўшиқларни
тинглаш ножоиздир.
Бизнинг ҳанафий мазҳабида мусиқага
нисбатан қаттиқроқ талаблар қўйилган.
Шофеъий, моликий ва баъзи
ҳанбалийлар наздида юқорида санаб
ўтилган иллатлардан холи мусиқани
дам олиш мақсадида эшитиш макруҳ
саналади. Баъзилар бу ишни мубоҳ
дейишган.
Бу борада ихтилоф қилинишига сабаб
шуки, мусиқа ҳақида турли хил
ривоятлар келган.
Хул ... Читать дальше »
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 1646 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 02.03.2015 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум, Одилхон қори
ака. Менга нашийд эшитиш жуда ҳам
ёқади. Кўп нашийд эшитаман. Улар
қалбимни эритади, гуноҳ ишлардан сал
бўлса ҳам тўхтатиб туради. Нашийд
эшитиш ҳукмини баён қилсангиз!
Яна бир савол: мусиқа 100% ҳаромми?
Бир даъватда шундай дейилганини
эшитгандим. Чунки ароқ ва шунга
ўхшаш спиртли ичимликлар одам
танасини маст қилса, мусиқа инсон
руҳиятини маст қилиб, ҳар хил орзу-
ҳавасларга берилиб кетишга сабаб
бўлади...
Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
Жавоб: ва алайкумус салом. Мўмин
банда Аллоҳнинг Каломи Қуръони
каримни ўқиб, уни тадаббур қилиши
лозим. Бу унинг қалби ва дини учун энг
манфаатлидир. Агар бирон нарсани
эшитишни истаса, Қуръон тиловатига
қулоқ тутади. Лекин шариат
чегарасидан чиқилмай айтилган, мусиқа
ва турли нағмалардан холи бўлган
нашийдларни эшитишнинг зарари йўқ
деб б ... Читать дальше »
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 1140 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 02.03.2015 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум. Аввалги
саволимга жавоб олдим ва керакли
хулоса чиқардим. Аллоҳ сиздан рози
бўлсин! Бу сафар сизга яна бир савол
билан мурожат қилмоқчиман.
Айтингчи, колбаса маҳсулотларидан
қайсиларини истеъмол қилсак бўлади?
Ҳозир дўконларда колбасаларнинг жуда
кўп тури бор. Шулардан қайси бирини
истеъмол қилишни билмаяпман. Чунки,
деярли ҳаммасининг маркасида “ҳалол”
деган ёзув бор. “Андалус”, “Шерин”,
“Ихлос”, “Тўхтаниёз ота”, “Рўзметов”,
“Сағбон”, “Макиз”... Булар ичидан қайси
бирини еса бўлади?
Жавоб: ва алайкумус салом. Биринчи
навбатда, колбаса маҳсулотлари мол,
қўй ёки товуқ каби ҳалол ҳайвонлар ва
паррандалар гўштидан тайёрланган
бўлиши лозим. Кейин ҳалол ҳайвон
шаръий йўл билан сўйилган бўлиши
талаб этилади. Қолаверса, колбаса
маҳсулотларини тайёрлашда покликка
эътибор бериш шарт. Баъзи цехларда
“ҳалол ... Читать дальше »
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 1951 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 02.03.2015 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум, қори
ака. “Cоcа-cоlа” сўзи “Макка
ҳам, Муҳаммад ҳам йўқ”
маъносини билдирадими? Яна
Арабистонда “Cоcа-cоlа”
ичимлиги сотиладими?
Жавоб: ва алайкумус салом. 1.
“Cоcа-cоlа” бундай маънони
англатмайди. Унга ичимлик
таркибидан келиб чиқиб ном
қўйилган. Яъни, унда “кока”
барглари ва “кола” ёнғоғининг
аралашмаси бор. Шундан олиб
ушбу ичимликка ном берилган.
Баъзилар “Cоcа-cоlа”
логотипини тескари ўгириб
қўйса, унда арабча “лаа
муҳаммад, лаа макка” ёзуви
ҳосил бўлади, деб айтишмоқда.
Улар даъвосича, унинг
кўриниши мана бундай бўлади.
Аммо бу даъвода ҳеч қандай
асос йўқ. Биринчидан, унинг
логотипи тескари эмас, тўғри
ўқилади, иккинчидан унга ном
беришда Исломга ҳақорат
бўладиган маънони келтириб
чиқариш мақсад қилинмаган,
десак хато бўлмайди. Тўғри, бу
икки нарса бир-би ... Читать дальше »
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 22533 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 18.01.2015 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Устоз, соғ-омон юрибсизми?
Яқинда бир аҳли илм, ҳожи
отаникига дам солдиришга
боргандим. У кишига соғлиғим
ёмонлигини айтдим. Яъни,
қоним қуюқлашгани,
камлигини айтганимда, у
киши ўзлари қора узумнинг
сувидан тайёрлаган дорилари
борлиги, ўша ичимлик қонни
кўпайтириши, ўзлари ўшандан
доим ичиб юришларини
айтдилар. Мен у кишини
диёнатли эканларини
билганим учун сўзларига
ишондим. Ўша ичимликдан
бир пиёла ичдим. Шунда
сездимки, у ўткир ичимлик
экан, бошни салгина гангитди.
Менимча, бу ичимлик маст
қилувчи ҳукмида бўлса керак.
Мен ўша ичимликни шифо
бўлади деб ўйлаб, маст
қилувчи ичимлик эканини
билмасдан, ўтириб,
“бисмиллаҳ”, деб ичдим.
Кейин билгач тавба қилдим.
Устоз, айтингчи, билмай
шундай ичимликни ичиб
қўйишнинг ҳукм ... Читать дальше »
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 1298 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 18.01.2015 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум. Бир
саволим бор: телефонда
покер (яъни, карта) ўйнаса
бўладими? Аниқроқ далил-
ҳужжатлар билан жавоб
берсангиз, илтимос.
Жавоб: ва алайкумус салом.
Қиморнинг ҳар қандай тури
ҳаром қилинган. Қуръони
каримнинг Моида сурасида
Аллоҳ шундай амр қилган:
“Албатта хамр, қимор, бутлар
ва (фол очадиган) чўплар
ифлосдир. Шайтоннинг
ишидир. Бас, ундан четда
бўлинг! Шояд нажот
топсангиз”. Шариат қоидасига
кўра, ҳаромнинг асли, унга
олиб борувчи нарсалар,
воситалар ҳам ҳаромдир.
Масалан, карта ўйнаш ҳаром.
Пул тикмасдан ёки телефон ва
компютерда махсус ўйинлар
ёрдамида карта ўйнаш ҳам
ҳаромдир. Кимдир айтиши
мумкин: бунда қимор
маъноси йўқ-ку? Жавобимиз
шуки, шариатда ҳар қандай
нарсанинг эҳтиёт тарафи
олинади. Тўғри, юзаки
қараганда, пул тикмасдан
карта ўйнаш ё ... Читать дальше »
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 1187 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 18.01.2015 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум,
қори ака! Сизга саволим
қуйидагича: бир танишим,
“Nike” спорт маҳсулотларини
кийиб бўлмас экан. Сабаби
“Nike” юнонларнинг ғалаба
“худоси”нинг номи экан, деб
қолди. Шунга сиз нима
дейсиз? Жавобингиз учун
раҳмат!
Жавоб: ва алайкумус салом.
Ҳақиқатан, “Nike” юнон
эътиқоди бўйича, ғалаба
“худоси” саналади. Мазкур сўз
грекча бўлиб, “ғалаба”
маъносини англатади. Спорт
ва ғалаба бир-бирига яқин
тушунча. Аммо ўша “ғалаба”
ширкка асосланган бўлса, унга
ширк қўшилган бўлса, ундан
эҳтиёт бўлиш керак. Ғарб
мамлакатларида машҳур
бўлган “Николас”, “Ник”,
“Николай”, “Ники”, “Нико”,
“Никита” исмлари ҳам “Nike”
сўзидан келиб чиққан. Демак,
мусулмон банда “Nike”
белгиси туширилган
либосларни кийишдан
сақланиши керак. Сабаби бу
номдаги либосни кийган
банда ўша ширк а ... Читать дальше »
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 2332 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 18.01.2015 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум,
Одилхон қори ака. Аллоҳ
сиздан рози бўлсин!
Терминалдан фоизга пул ечиб
берса ва валюта билан иш
қилса, судхўрликка кирадими?
Жавобингиз учун олдиндан
раҳмат.
Жавоб: ва алайкумус салом.
Терминалда 100.000 сўм ечиб
олиб, пластик карточка
эгасига 90.000 сўм бериш
айнан судхўрлик ҳисобланади.
Сабаби нақд бўлмаган пул ҳам
нақд пул билан бир хил
қийматга эга. Масалан, дўконга
кириб, 15.000 сўмлик нарса
харид қилсангиз, уни хоҳланг
нақд пулга, хоҳланг пластик
карточка ҳисобига олинг,
ўзингизнинг ихтиёрингиз.
Бирон-бир дўконда мана бу
нарса нақд пулга 15.000 сўм,
пластикка 17.000 сўм, деб
ёзиб қўйилмайди. Бу ҳолат
қонунга зид ҳисобланади.
Пулни нақд қилиб бериш
эвазига унинг маълум
фоизини олиб қолиш мумкин
эмас. Агар шундай қилинса,
бировлар ҳаққи ейилган
... Читать дальше »
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 1402 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 18.01.2015 | Комментарии (0)

Савол: спирт ёки ароқ қўшиб
тайёрланган саримсоқли
дорини томчилатиб ичиб
даволанса бўладими?
Жавобингиз учун раҳмат.
Жавоб: ароқ, спирт ёки бошқа
маст қилувчи ва нопок
нарсалар қўшилган дори
воситаларини истеъмол
қилиш мумкин эмас. Аллоҳ
бундан бошқа қанча шифо
нарсаларни яратиб қўйган.
Ҳалолни тарк қилиб, ҳаромга
ёпишиш таъқиқланади. Аллоҳ
ҳаром нарсани бандалар учун
шифо қилмаган. Бу ҳақида
кўплаб ривоятлар келган.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻗَﺎﻝَ:
ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ:
ﻣَﺎ ﺃَﻧْﺰَﻝَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻣِﻦْ ﺩَﺍﺀٍ ﺇِﻻَّ ﺃَﻧْﺰَﻝَ ﻟَﻪُ ﺷِﻔَﺎﺀً.
ﺭَﻭَﺍﻩُ ﻣُﺴْﻠِﻢٌ.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва салламдан ривоят қилади:
“Аллоҳ бирон дардни
туширса, албатта, унинг
давосини ҳам
туширади” (Муслим ривояти).
Ҳар қандай касалликнинг
( ... Читать дальше »
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 1256 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 18.01.2015 | Комментарии (0)

1 2 3 »
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Апрель 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz