Воскресенье, 28.04.2024, 16:11
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Оила ва никоҳ
Савол: ассалому алайкум. Мен бир неча
марта савол йўлладим. Бугун ҳам сиздан
маслаҳат олмоқчи эдим: ёшим
йигирмада. Ҳозирда ўқишга тайёргарлик
кўряпман. Билимимга ишонаман.
Ўқишга кира олишга кўзим етади.
Менинг бир ёқтирганим бор. Жуда ҳам
яхши қиз. Мен шу қизга
уйланмоқчиман. Ўқишга кириб,
ўқишдан бўш вақтимда ишлаб, кўп
бўлмаса ҳам, оиламни таъминлай олиш
даражасига чиқиб, яқин орада, оила
қуришимни маъқуллайсизми? Ҳозирда
ота-онамга айтишга уяляпман. Улар
мени ҳали ёш бола, деб ўйлашидан
қўрқаман. Ҳурматли Одилхон қори ака,
сиз нима дейсиз, буни уйдагиларга
қандай тушунтирай? Менга бирор
маслаҳат беринг, илтимос!
Жавоб: ва алайкумус салом. Шариатда
уйланишнинг ҳукми киши жисмоний
қуввати ва оила мустаҳкамлигини
таъминлай олишига қараб турлича
бўлади. Жумладан, уйланишга, оилани
боқишга имкони бор ва хотинга зулм
... Читать дальше »
Категория: Оила ва никоҳ | Просмотров: 1495 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 02.03.2015 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум. Илтимос,
оилам мустаҳкамлигини сўраб дуо
қилсангиз! Бир қиз туфайли оиламда
тинчлик бўлмаяпти. Саволим шуки,
бировнинг оиласини бузишнинг шаръий
ҳукми қандай? Раҳмат!
Жавоб: ва алайкумус салом. Эр-хотинни
бир-биридан айириш катта гуноҳ.
Аллоҳга ва охират кунига имон
келтирган банда учун бу иш ҳалол эмас.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва
саллам: “Ким эр-хотин ҳамда хўжайин
ва қул орасини бузса, (ундай кимса)
биздан эмас!” деб огоҳлантирганлар (Абу
Довуд ва Аҳмад ривояти. Суютий ривоят
санадини саҳиҳ, деган).
Имом Муслим келтирган ривоятда
айтилишича, эр ва хотин орасини бузиш
лаънати шайтонни хурсанд қилади.
Ким билмасдан бу ёмон ишни қилган
бўлса, дарҳол Аллоҳ таолога тавба
қилиб, қилмишини такрорламасликка
қатъий аҳд қилади. Шу билан бирга,
хатосини тузатиши, эр ва хотин орасини
ислоҳ қилиши, ... Читать дальше »
Категория: Оила ва никоҳ | Просмотров: 1702 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 02.03.2015 | Комментарии (0)

Инсон ҳаётининг ҳар бир соҳасини
қамраб олган Ислом шариатида энг
нозик алоқалардан бўлган эр ва
хотиннинг жинсий муносабати борасида
ҳам кўрсатмалар келган. Шу маънода
қуйида жинсий алоқа одобларини зикр
қилиб ўтамиз:
1. Жума куни ёки тунида жинсий алоқа
қилиш.
Имом Ғазолий: “Уламолардан баъзилари
жума куни ёки тунида жинсий
алоқанинг мустаҳаблигини айтишган”,
деган (“Иҳёу улумид-дийн”).
Бунинг ҳикмати турлича таъвил
қилинади. Ўша таъвилларнинг бирида
бу билан жума куни ғусл қилиш
фазилатига дохил бўлади, дейилган.
2. Тўқ қоринга жимоъ (жинсий алоқа)
қилмаслик.
Қорин овқатга тўла бўла туриб жинсий
алоқа қилмаслик керак. Балки овқат
бироз ҳазм бўлганидан кейин жимоъ
қилиш мақсадга мувофиқдир.
Оч қоринга ҳам алоқа қилмаслик лозим.
Чунки бу янада зарарлироқ, табиатга
оғирроқ ва туғма иссиқликни
ўлдирувчанроқ ... Читать дальше »
Категория: Оила ва никоҳ | Просмотров: 14979 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 20.02.2015 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум.
Саволим шундан иборат,
эркак киши бир аёл билан
зино қилиб, кейин унга
уйланса бўладими?
Жавоб: ва алайкумус салом.
Эркак бирон аёл билан зино
қилган бўлса, уларнинг никоҳи
тўғри бўлишида ҳеч қандай
ихтилоф йўқ. Лекин бунда
икковлари ҳам тавба қилиб,
тўғри йўлга киришлари керак.
Аммо никоҳга олувчи у билан
зино қилмаган бўлса,
уламолар бу борада ихтилоф
қилишган. Шофеъий, Молик,
Аҳмад ибн Ҳанбал, Абу Юсуф
ва Зуфар: “Бундай никоҳ тўғри
эмас”, дейишган. Аммо Абу
Ҳанифа ва Муҳаммадлар
наздида зинокор аёлга
уйланиш тўғри бўлади.
Аллоҳ таоло шундай деган:
“Зинокор эркак фақат
зинокор аёлга ёки
мушрикага уйланади.
Зинокор аёлга фақат
зинокор эркак ёки мушрик
уйланади. Ва бу (яъни,
зинокор аёлларга уйланиш)
мўминларга ҳаром
қилингандир” (Нур, 3).
С ... Читать дальше »
Категория: Оила ва никоҳ | Просмотров: 2308 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 24.12.2014 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум.
Қори ака, яна бир савол: ёш
болаларни эркалаб, меҳр-
шафқат юзасидан ўпиш
мумкинми?
Жавоб: ва алайкумус салом.
Ёш болаларни меҳр-шафат
кўрсатиш маъносида ўпиш
жоиз. Бунга етарли ҳужжатлар
бор.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﺳَﻠَﻤَﺔَ ﺑْﻦِ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﺮَّﺣْﻤَﻦِ ﺃَﻥَّ ﺃَﺑَﺎ
ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺒَّﻞَ ﺭَﺳُﻮﻝُ
ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﺍﻟْﺤَﺴَﻦَ ﺑْﻦَ
ﻋَﻠِﻲٍّ ﻭَﻋِﻨْﺪَﻩُ ﺍﻷَﻗْﺮَﻉُ ﺑْﻦُ ﺣَﺎﺑِﺲٍ ﺍﻟﺘَّﻤِﻴﻤِﻲُّ
ﺟَﺎﻟِﺴًﺎ ﻓَﻘَﺎﻝَ ﺍﻷَﻗْﺮَﻉُ: ﺇِﻥَّ ﻟِﻲ ﻋَﺸَﺮَﺓً ﻣِﻦْ
ﺍﻟْﻮَﻟَﺪِ ﻣَﺎ ﻗَﺒَّﻠْﺖُ ﻣِﻨْﻬُﻢْ ﺃَﺣَﺪًﺍ ﻓَﻨَﻈَﺮَ ﺇِﻟَﻴْﻪِ
ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﺛُﻢَّ
ﻗَﺎﻝَ: ﻣَﻦْ ﻻ ﻳَﺮْﺣَﻢُ ﻻ ﻳُﺮْﺣَﻢُ. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ ﻭَﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ
ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ.
Абу Салама ибн
Абдураҳмондан ривоят
қилинишича, Абу Ҳурайра
розияллоҳу анҳу шундай
деган: “Расулуллоҳ
соллаллоҳ ... Читать дальше »
Категория: Оила ва никоҳ | Просмотров: 1174 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 24.12.2014 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Маҳрни кейинроқ бериш
шарти билан никоҳ ўқилган
бўлса, лекин ҳали маҳр
берилмаган ҳолда икки томон
хоҳиши билан тўйдан бир йил
ўтиб никоҳ бекор қилинса,
маҳр бериш вожиблигича
қоладими? Аёл: “Менга маҳр
керакмас, розиман”, деса ҳам
барибир маҳр бериш
мажбурийми? Агар маҳр аёл
розилиги билан берилмаса,
яшаб ўтган бир йил зино
бўлиб қолмайдими?
Жавоб: ва алайкумус салом ва
раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Эркак ўз хотини билан илк бор
ёлғиз қолганда, яъни хилвати
саҳиҳа билан маҳр вожиб
бўлади. Бунда жинсий
яқинликка тўсқинлик қилувчи
бирон омил бўлмаслиги,
масалан эр жинсий ожиз ё
бичилган бўлмаслиги керак.
Демак, тўйдан кейин қиз ва
йигит ёлғиз ўзлари қолишса,
эрнинг зиммасига маҳр
бериш вазифаси юкланади.
Агар олдиндан маҳр
... Читать дальше »
Категория: Оила ва никоҳ | Просмотров: 1505 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 24.12.2014 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум. Эр
хотини билан жинсий алоқа
қилаётганда ҳимоя
воситасини ишлатиши
тўғрими? Илтимос, шу мавзуда
батафсил маълумот
берсангиз!
Жавоб: ва алайкумус салом.
Қуйидаги шартлар билан
жинсий алоқада ҳимоя
воситаларини ишлатиш жоиз:
1. Ўша воситаларни қўллаш
аёлга зарар етказмаслиги
керак.
2. Бу эр ва хотин розилиги
билан қилинади. Сабаби
никоҳдан кўзланган асосий
мақсад фарзанд кўриш. Эр-
хотин ўзаро розилигисиз бир-
бирини фарзанд кўриш
имконидан маҳрум
қилмаслиги керак.
3. Ҳомилани ман қилувчи
воситаларни қўллашга ҳожат
туғилиши лозим. Масалан,
кетма-кет туғиш сабабидан
онанинг ҳолати оғирлашиши,
унинг заифлашиб қолиши ва
ҳоказо.
4. Бу воситаларни қўллаш
наслни бутунлай ман қилиш
ниятида бўлмаслиги керак.
Аввалги вақтларда наслни
тартибга со ... Читать дальше »
Категория: Оила ва никоҳ | Просмотров: 1710 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 24.12.2014 | Комментарии (0)

Савол: Турмуш қурганимизга
ўн бир йил бўлди. Эр-хотин
икковимиз бахтли ҳаёт
кечиришга ҳаракат қиламиз.
Лекин ҳозиргача эрнинг
хотин зиммасидаги ҳақлари
ва хотиннинг эр зиммасидаги
ҳақлари нималардан иборат
эканини тўла билмаймиз.
Илтимос, шу ҳақда ҳам
батафсилроқ маълумот
берсангиз.
Жавоб: Солиҳа аёл уйига
боғланган бўлади, ҳожат
бўлмаганида чиқмайди, ўз
ҳолини яхшилаш, уйини
тартибга келтириш,
болаларини тарбиялаш,
оиласини бахтиёр қилиш
унинг мақсади бўлади.
Намозларни вақтида адо
этади. Рамазон ойида рўза
тутади. Аллоҳни ёдидан
чиқармайди. Аллоҳ таоло
берган насибасига қаноат
қилади.
Хотин эрининг ҳақларини
билиб, уларни адо
қилганидагина солиҳа аёл
бўлади. Эрнинг хотин
зиммасидаги энг муҳим
ҳақлари қуйидагилардир:
1. Хотин эрининг ҳақини ўз
ҳақи ва ҳамма ... Читать дальше »
Категория: Оила ва никоҳ | Просмотров: 1710 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 24.12.2014 | Комментарии (0)

Савол: Мусулмон киши
рашкли бўлиши мумкинми,
бу гуноҳ саналмайдими?
Жавоб: Инсоннинг ўз ҳақига
бошқанинг шерик бўлишини
ёмон кўриши рашкдир. Рашк
муҳаббатдан келиб чиқади.
Рашк эркакка ҳам, аёлга ҳам
бирдек яхши сифат ва олий
хислат ҳисобланади.
Шубҳасиз, аёл рашк қилади. У
эри устига хотин олмоқчи
бўлганида қаттиқ ғазабланади.
Бу ундаги табиий ҳол. У эрига
танҳо ўзи эгалик қилишни
истайди. Зеро, уни севади.
Севмаганида, парво қилмасди.
Кундошни қабул
қилолмайдиган аёлнинг
кўпхотинликка рухсат берган
шаръий ҳукмни рад этиши
мумкин эмас. Унинг кундошни
қабул қила олмаслиги рашк
туфайлидир. Аммо шаръий
ҳукмни рад этиши ё инкор
қилиши ғофилликдан ё
адашишдан ўзга нарса эмас.
Шариат ҳукмини иккиланмай
қабул қиладиган, барча
яхшилик ва ҳикмат шариат
ҳукмида эканига ишонадиган
а ... Читать дальше »
Категория: Оила ва никоҳ | Просмотров: 1142 | Добавил: admin | Дата: 07.11.2014 | Комментарии (0)

Хотиннинг эр зиммасидаги
ҳаққи эрнинг ўзига ҳам,
молига ҳам тегишлидир.
Хотиннинг эри зиммасидаги
маҳр ва нафақа сингари
молиявий ва шахсий ҳақлари
бор. Улар қуйидагилар:
1. Эр хотинига хушфеъл
бўлиши, у билан яхши
муомала қилиши, бирга
фаровон ҳаёт ўтказиши, унга
озор етказмаслиги керак. Бу
билан Пайғамбаримиз
соллаллоҳу алайҳи ва
салламнинг ҳадисларига амал
қилган бўлади. Имом
Термизий ривоят қилган
ҳадиснинг маъноси шундай:
“Сизларнинг энг
яхшиларингиз хотинларига
яхшиларингиздир”.
2. Эр хотинининг озорини
кўтариши, у ғазабланганида
ва жаҳли чиққанида мулойим
бўлиши, унинг хатоларини
кечириши керак. Бундай
қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам
суннатларига амал қилишдир.
Муслим ривоят қилишича,
Анас ибн Молик розияллоҳу
анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ
соллалло ... Читать дальше »
Категория: Оила ва никоҳ | Просмотров: 1353 | Добавил: admin | Дата: 28.08.2014 | Комментарии (0)

1 2 »
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Апрель 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz