Воскресенье, 06.07.2025, 22:36
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Янги мақолалар
Савол: ассаламу алайкум.
Сизга саволларим бор эди.
Менинг ёшим 18да. Бизнинг
шариатимизда севгига, яъни
эркак ва аёл ўртасидаги
муҳаббатга қандай қаралади?
Бу туйғу оила қуришда инсон
учун керакми? Ўғил севганига
уйланишига ота-она қарши
чиқса-чи? Олдиндан раҳмат.
Аллоҳ рози бўлсин,
илмингизни бундан-да зиёда
қилсин.
Жавоб: Динимиз Исломда
банданинг ҳар қандай
эҳтиёжи инобатга олинган.
Жумладан, эркакнинг аёлга ва
аёлнинг эркакка бўлган
рағбатини ҳалол йўл билан
қондириш учун шаръий никоҳ
жорий қилинган. Бунда ўзаро
розилик ва тенглик (эркак ва
аёлнинг илм, касб-ҳунар, ҳусн
ва шу кабиларда тенг бўлиши)
асосида оила қурилади. Бирон
киши турмушга чиқишга ёки
уйланишга мажбурланмайди.
Албатта оилада, яъни эркак ва
аёл ўртасида муҳаббат
бўлиши керак. Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва с ... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1199 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 29.01.2015 | Комментарии (0)

Аллоҳ таоло таҳорат ҳақидаги
оятнинг охирида: “Аллоҳ
сизларни бирон машаққатга
солишни истамайди, балки
сизларни поклашни ва
сизларга Ўз неъматларини
мукаммал қилишни
хоҳлайди. Шояд шукр
қилсаларингиз!” (Моида, 6).
Бу оятда айтилишича,
таҳоратдан икки хил мақсад
кўзланади:
– аъзоларни поклаш;
– неъматларни мукаммал
қилиниши.
Оятдаги “неъматларнинг
мукаммал қилиб берилиши”
киши диққатини ўзига
тортади. Бу бизнингча,
саломатлик, соғлиқдаги баъзи
камчиликлар ўрнини
тўлдириш бўлса ажаб эмас.
Аллоҳ таоло бандаларига
буюрган ҳар бир амалда
олам-олам ҳикмат ва
фойдалар бор. Уларни санаб,
саноғига етиш мушкул.
Шариат буйруқ ва
қайтариқларининг барчаси
инсон манфаати учун хизмат
қилади.
Таҳорат қилиш инсон соғлиғи
учун фойдали экани, унинг
саломатлигини тикловчи ва ... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1305 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 29.01.2015 | Комментарии (0)

ﻋَﻦْ ﺟَﺎﺑِﺮِ ﺑْﻦِ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠﻪِ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ
ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﺃَﻳُّﻬَﺎ ﺍﻟﻨَّﺎﺱُ ، ﺍﺗَّﻘُﻮﺍ ﺍﻟﻠﻪَ ﻭَﺃَﺟْﻤِﻠُﻮﺍ
ﻓِﻲ ﺍﻟﻄَّﻠَﺐِ ﻓَﺈِﻥَّ ﻧَﻔْﺴًﺎ ﻟَﻦْ ﺗَﻤُﻮﺕَ ﺣَﺘَّﻰ
ﺗَﺴْﺘَﻮْﻓِﻲَ ﺭِﺯْﻗَﻬَﺎ ﻭَﺇِﻥْ ﺃَﺑْﻄَﺄَ ﻋَﻨْﻬَﺎ ﻓَﺎﺗَّﻘُﻮﺍ
ﺍﻟﻠﻪَ ﻭَﺃَﺟْﻤِﻠُﻮﺍ ﻓِﻲ ﺍﻟﻄَّﻠَﺐِ ، ﺧُﺬُﻭﺍ ﻣَﺎ ﺣَﻞَّ
ﻭَﺩَﻋُﻮﺍ ﻣَﺎ ﺣَﺮُﻡَ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﺑْﻦُ ﻣَﺎﺟَﻪْ.
Жобир ибн Абдуллоҳ
розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят қилади: “Эй
одамлар, Аллоҳга тақво
қилинглар ва (ризқни)
чиройли суратда талаб
қилинглар! Зеро, бирон нафс
ризқини тўла олмагунича
ўлмайди. Агар у (ризқ)
кечикса, бас, Аллоҳга тақво
қилинглар ва уни гўзал
тарзда талаб қилинглар,
ҳалолни олиб, ҳаромни тарк
этинглар!” (Ибн Можа
ривояти).
Ҳар бир жонзотнинг ризқи
Аллоҳ тарафидан
кафолатланган. Шундай экан,
банда тақдирга ... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1309 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 24.12.2014 | Комментарии (0)

» ﻭَﻣَﻦْ ﻳَﺘَﻮَﻛَّﻞْ ﻋَﻠَﻰ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﻓَﻬُﻮَ ﺣَﺴْﺒُﻪُ «
«... Ким Аллохга таваккал
килса, бас,
(Аллохнинг) Ўзи унга
Етарлидир ...»
( Талок сураси : 3)
Бисмиллахир рохманир
рохим
Аллох таолога чексиз хамду
санолар, Унинг
пайгамбари Мухаммад, ахли
байти,
сахобалари хамда
тобиинларга кўпдан-кўп
дуруду салавотлар бўлсин!
Кейин...
«Аллохга таваккал килдим».
Аввало ушбу калиманинг
маъноси:
Ушбу калимани кўпчилик
айтади. Уни тил
билан айтилсада аслида у
калб
амалларидандир. Баъзилар
тонгда, баъзилар
окшом айтади. Умуман
олганда хамма хар
хил холатда айтади. Бирок, бу
сермазмун
калиманинг маъносини
озчилик тушунади.
Мана шу тушунганлардан хам
озчилиги уни
оддийгина айтилинган сўзлик
даражасидан,
ўзи билан Аллох таолонинг
ўртасидаги
кучлик алок ... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1557 | Добавил: admin | Дата: 23.10.2014 | Комментарии (0)

Арафа куни фазилати, бу
кунда дуо қилиш, рўза тутиш
ва бошқа солиҳ амалларни
қилиш ҳақида ҳадиси
шарифларда мукаммал
кўрсатмалар келган. Қуйидаги
биз бу улуғ кунда рўза тутиш
борасида келган баъзи
ривоятларни кўриб чиқамиз.
ﻋَﻦْ ﻳَﺤْﻴَﻰ ﺑْﻦِ ﺳَﻌِﻴﺪٍ ﻋَﻦْ ﺍﻟْﻘَﺎﺳِﻢِ ﺑْﻦِ
ﻣُﺤَﻤَّﺪٍ ﺃَﻥَّ ﻋَﺎﺋِﺸَﺔَ ﺃُﻡَّ ﺍﻟْﻤُﺆْﻣِﻨِﻴﻦَ ﻛَﺎﻧَﺖْ
ﺗَﺼُﻮﻡُ ﻳَﻮْﻡَ ﻋَﺮَﻓَﺔَ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﻣَﺎﻟِﻚٌ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺃَﺑِﻲ
ﺷَﻴْﺒَﺔَ.
Яҳё ибн Саид Қосим ибн
Муҳаммаддан ривоят
қилишича, уммул мўминин
Оиша розийаллоҳу анҳо
Арафа куни рўза тутарди
(Молик ва Ибн Абу Шайба
ривояти).
Оиша розийаллоҳу анҳо
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи
ва салламдан жуда кўп ҳадис
ривоят қилганлар. Бу
ривоятда айтилишича, Оиша
онамиз Арафа куни рўза
тутардилар. Бу иш
Пайғамбаримиз саллаллоҳу
алайҳи ва саллам амалларига
мувофиқ эканида шубҳа йўқ.
Оиша о ... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1878 | Добавил: admin | Дата: 02.10.2014 | Комментарии (0)

Жигарнинг ёғ босишига бир
нечта асосий сабаблар
мавжуд. Буларга нотўғри
овқатланиш, спиртли
ичимликларни истеъмол
қилиш, дори-дармонларни
назоратсиз қабул қилиш,
қандли диабет, семириш
кабилар киради. Жигарнинг ёғ
босиши жигар фаолиятини
издан чиқарадиган касаллик
ҳисобланади. Агар бу касаллик
вақтида даволанмаса, жигар
циррози ёки жигар
саратонига сабаб бўлади.
Жигар ўзини-ўзи қайта
тиклайдиган аъзо
ҳисобланади. Шунинг учун бу
касалликни даволаш учун
аввал уни келтириб
чиқарадиган сабабларни
бартараф этиш керак бўлади.
Бу ўринда эса мазкур
касаликка қарши алоҳида
парҳез тавсия этилади.
Биринчи ўринда, бу касаллик
билан оғриган беморлар
спиртли ичимликларни
мутлақо ичмасликлари, жуда
шўр, аччиқ, қовурилган ва
ёғли таомларни истеъмол
қилмасликлари талаб этилади.
Бемо ... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1685 | Добавил: admin | Дата: 11.09.2014 | Комментарии (0)

Инсон Аллоҳ томонидан
яратилган, қизиқ табиатга эга,
ўзида не-не сир-синоатларни
жамлаган, ҳалигача тўлиқ
ўрганилмаган, охиригача
тадқиқ қилиб бўлмас тирик
жондир.
Инсонни ҳам руҳий, ҳам
тиббий тарафдан мукаммал
ўрганиш, уни тугал тадқиқ
қилиш мумкин эмас. Хусусан,
одам боласининг бир
жиҳатини ўргандим, деб
турсангиз, кетидан бошқа
хусусияти, инсонга хос ажиб
ва ғаройиб одатлар бўй
кўрсатади. Шу маънода қуйида
инсон табиатига хос бўлган,
айни пайтда камчилик ва
нуқсон саналувчи баъзи
жиҳатларни келтирамиз.
Инсон табиати қизиқ! У денгиз
кўпиги миқдорича гуноҳга қўл
урса-да, Аллоҳнинг азобига
йўлиқишдан ҳеч қўрқмайди.
Аммо бирон сабаб билан
ризқи узилишидан, касб-
коридан айрилиш ва
натижада тирикчилик қила
олмай қолишидан қаттиқ
ташвиш чекади. Унинг бутун
ўй-хаёли шунда бўл ... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1076 | Добавил: admin | Дата: 11.09.2014 | Комментарии (0)

Савол: Деярли ҳар куни
нимадир харид қиламиз ёки
сотамиз. Жамиятда савдо-
сотиққа аралашмаган
одамнинг ўзи йўқ. Савдо
шариатга мувофиқ бўлиши
учун нималар талаб этилади?
Жавоб: Фақат қийматли
молнигина сотиш ё сотиб
олиш мумкин. Ҳамма ёки
баъзиларнинг кўнгли
тусайдиган ва зарур вақтгача
сақлаб қўйиш мумкин бўлган,
шаръан фойдаланиш жоиз
нарса қийматли мол
ҳисобланади.
Сотувчи ва сотиб олувчининг
молни сотишга ва сотиб
олишга розилигини
билдирувчи сўз ё амал
савдонинг рукни, асосидир.
Амалга ошган савдонинг
ҳукми сотиб олувчининг
молга, сотувчининг пулга эга
бўлишидир.
Савдонинг бўлиши, тугаллиги,
тўғрилиги ва амалга
ошишининг шартлари бор.
Биринчидан, сотувчи ҳам,
олувчи ҳам ақлли бўлишлари
керак. Мажнун ва фойда-
зарарни билмайдиган ёш
боланинг савдоси тўғри
... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 877 | Добавил: admin | Дата: 28.08.2014 | Комментарии (0)

ﺍﻟﻠَّﻬُﻢَّ ﺇِﻧِّﻲ ﻋَﺒْﺪُﻙَ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﻋَﺒْﺪِﻙَ ﻭَﺍﺑْﻦُ
ﺃَﻣَﺘِﻚَ ﻧَﺎﺻِﻴَﺘِﻲ ﺑِﻴَﺪِﻙَ ﻣَﺎﺽٍ ﻓِﻲَّ ﺣُﻜْﻤُﻚَ
ﻋَﺪْﻝٌ ﻓِﻲَّ ﻗَﻀَﺎﺅُﻙَ ﺃَﺳْﺄَﻟُﻚَ ﺑِﻜُﻞِّ ﺍﺳْﻢٍ ﻫُﻮَ
ﻟَﻚَ ﺳَﻤَّﻴْﺖَ ﺑِﻪِ ﻧَﻔْﺴَﻚَ ﺃَﻭْ ﻋَﻠَّﻤْﺘَﻪُ ﺃَﺣَﺪًﺍ
ﻣِﻦْ ﺧَﻠْﻘِﻚَ ﺃَﻭْ ﺃَﻧْﺰَﻟْﺘَﻪُ ﻓِﻲ ﻛِﺘَﺎﺑِﻚَ ﺃَﻭْ
ﺍﺳْﺘَﺄْﺛَﺮْﺕَ ﺑِﻪِ ﻓِﻲ ﻋِﻠْﻢِ ﺍﻟْﻐَﻴْﺐِ ﻋِﻨْﺪَﻙَ ﺃَﻥْ
ﺗَﺠْﻌَﻞَ ﺍﻟْﻘُﺮْﺁﻥَ ﺭَﺑِﻴﻊَ ﻗَﻠْﺒِﻲ ﻭَﻧُﻮﺭَ ﺻَﺪْﺭِﻱ
ﻭَﺟِﻼَﺀَ ﺣُﺰْﻧِﻲ ﻭَﺫَﻫَﺎﺏَ ﻫَﻤِّﻲ.
“Аллоҳумма инний ъабдука
вабну ъабдика вабну аматик,
наасайатий бийадик, маазин
фиййа ҳукмук, ъадлун фиййа
қозоук, асъалука бикуллисмин
ҳува лак, саммайта биҳий
нафсак, ав ъалламтаҳув
аҳадам-мин холқик, ав
анзалтаҳув фий катаабик,
авистаъсарта биҳий фий
ъилмил-ғойби ъиндака ан
тажъалал-қуръаана робийъа
қолбий, ва нуро содрий ва
жилааъа ҳузний ва заҳааба
ҳаммий”.
Дуонинг маъноси: “Эй Аллоҳ,
мен Сенинг қулингдирман,
қулинг ... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 27787 | Добавил: admin | Дата: 22.08.2014 | Комментарии (0)

Ҳаёт сир-синоатларга тўла. Ҳар
бир инсон кундалик турмушда
турфа хил сирли, синоатга бой
ажиб, айни пайтда инсон
ақлини лол қолдирувчи, уни
идрок қилишга ақл ожизлик
қиладиган воқеа-ҳодисалар
гувоҳи бўлади. Ана шундай
сирли нарсалардан бири
тушдир. Одамлар туш кўриш
масаласига дунёқарашидан
келиб чиққан ҳолда турлича
нигоҳ билан қарайдилар.
Баъзилар тушни мубоғала
билан талқин қилиб,
инсоннинг тақдирини, унинг
бутун ҳаётини тушга
боғлайдилар. Улар фикрича,
инсон уйқуда кўрадиган туш
унинг тақдири, қисматини
белгилайди. Инсон ҳаёти
қандай кечиши кўрган тушига
боғлиқ улар наздида. Бу,
албатта, нотўғри тушунча
бўлиб, аслида туш кўриш
инсон ҳаёти мезони эмас.
Бошқа тарафдан олиб
қарайдиган бўлсак, туш
динимиз Исломнинг асоси ҳам
эмас. Бироқ биз туш кўриш ва
таъбир қилишни, баъзи
... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 4319 | Добавил: admin | Дата: 22.08.2014 | Комментарии (0)

« 1 2 3 4 5 »
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2025  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2025

    Создать бесплатный сайт с uCoz