Вторник, 14.05.2024, 09:19
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Август » 4 » Билол ибн Рабоҳ
00:17
Билол ибн Рабоҳ
Билол ибн Рабоҳ Абу Абдуллоҳ
[1] ат-Таймий ал-Ҳабаший
саҳобий, Абу Бакр Сиддиқ
розийаллоҳу анҳунинг озод
қилган қули, собиқунал
аввалунлардан. Онасининг
исми Ҳамома бўлган. Билол
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам билан Бадр ва
бошқа ғазотларда қатнашган.
Билол Аллоҳ йўлида турли
қийноқ ва машаққатларга
йўлиқиб, унга чиройли сабр
қилган мўминлардан
саналади. Унинг
азобланаётганини кўрган Абу
Бакр Сиддиқ Билолни сотиб
олиб озод қилган. Билолнинг
ёши Абу Бакр билан тенг
бўлган.
Довуд Шаъбийдан ривоят
қилади: “Билолнинг
мавлолари уни қорни билан
ерга ётқизиб, устига чиқиб
эзишар ва: “Сенинг
илоҳларинг Лот ва Уззодир”,
дейишарди. Шунда у: “Менинг
Раббим Аллоҳ, У Аҳаддир,
Аҳаддир”, дерди. Шунда Абу
Бакр улар олдидан ўтиб
қолди. Мушриклар унга:
“Динингдаги биродарингни
сотиб ол”, дейишди. Абу Бакр
уни қирқ увқийяга сотиб олиб,
озод қилди. Шунда
мушриклар: “Агар бир
увқийяга сўраганингда ҳам
уни сенга сотиб юборардик”,
дейишди. Абу Бакр эса:
“Аллоҳга қасамки, агар сизлар
мендан фалон фалон – кўп
миқдордаги пулни айтди[2] –
миқдорда сўраганингизда ҳам
уни сизлардан сотиб олган
бўлардим”, деди”.
Сийрат китобларида
келишича, Абу Бакр Билолни
Умайя ибн Халафдан қора
танли мушрик қул эвазига
сотиб олган.
Баъзи манбаларда Билол асли
ҳабашистонлик, дейилган
бўлса, бошқа китобларда у
Ҳижозда туғилгани айтилган.
Зирр ибн Ҳубайш Абдуллоҳ
ибн Масъуд розийаллоҳу
анҳудан ривоят қилади:
“Исломни энг аввал зоҳир
қилганлар еттита. Булар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам, Абу Бакр, Аммор ва
онаси Сумайя, Билол, Суҳайб
ва Миқдод. Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
ва Абу Бакрни Аллоҳнинг Ўзи
қавмнинг азиятидан сақлаган.
Аммо қолганлар мушриклар
тазйиқи ва қийноқларига
дучор бўлишган. Мушриклар
Исломга кирганларга темир
кийим кийдириб, қуёш
тафтида азоблашар, диндан
чиқаришга ҳаракат
қилишарди. Улар мушриклар
талабини бажо қилишган.
Фақат Билолгина бунга сабр
қилиб, “Аҳад, Аҳад”, деганча
тазйиқларга чидар эди”.
Билол ибн Рабоҳ Набий
соллаллоҳу алайҳи ва
салламнинг муқимлик ва
сафардаги муаззинлари,
Байтул-молнинг хазинабони
бўлган. Билол Ислом
тарихидаги биринчи
муаззиндир. У баланд ва
ширали овози билан машҳур
бўлган. Набий соллаллоҳу
алайҳи ва саллам вафот
этганларида Билол азон
айтган ва шундан сўнг бошқа
муаззинлик қилмаган. Шом
фатҳи бошлангунга қадар
Мадинада бўлган ва кейин
ғазотда қатнашиш учун Шомга
йўл олган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам Билолнинг
жаннатий эканини башорат
берганлар. Бу ҳақида
ривоятлар бор.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу
анҳудан ривоят қилинишича,
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
саллам бомдод намозида
Билолга: “Эй Билол, Исломда
қилган энг умидли амалинг
ҳақида сўзла. Чунки мен
жаннатда ёнимда оёқ
кийиминг овозини эшитдим”,
деганларида, у: “Мен бирон
умидли амал қилганим йўқ,
аммо кечасими ёки кундузими
таҳорат қиладиган бўлсам,
мана шу таҳорат билан қодир
бўлганча намоз ўқийман”,
деди (Бухорий, Муслим, Аҳмад
ва Ибн Ҳиббон ривояти).
Билол розийаллоҳу анҳу азон
айтса, иқоматдан аввал икки
ракъат намоз ўқирди. У киши
доим таҳорат билан юрарди.
Қачон таҳорати синса, янги
таҳорат қилиб кетидан имкон
қадар намоз ўқишга ҳаракат
қиларди[3]. Ҳадисда мана шу
нарса Билол розийаллоҳу
анҳуни юксак мақомга
кўтаргани, Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
тушларида уни жаннатда
кўрганлари айтилмоқда ва бу
ишда давомли бўлишга
қизиқтирилмоқда.
Абдуллоҳ ибн Бурайда
отасидан ривоят қилади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам Билолни
чақириб, “эй Билол, жаннатга
мендан нима (амалинг) сабаб
ўзиб кетдинг. Мен бугун
кечаси жаннатга кириб,
олдимда пойафзалинг
овозини эшитдим”, деган
эдилар, Билол: “Эй Расулуллоҳ,
агар азон айтсам кетидан
икки ракъат намоз ўқийман
ва агар таҳоратим бузилса,
янгидан таҳорат қиламан”,
деб жавоб берди. Шунда
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам: “Шу сабабдан экан-
да”, дедилар” (Термизий,
Аҳмад, Ибн Хузайма, Ҳоким,
Байҳақий “Шуаъбул иймон”да
ривоят қилган. Ривоят санади
саҳиҳ).
Бир куни Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
бомдод намозидан сўнг Билол
розийаллоҳу анҳуни
ҳузурларига чақириб, “эй
Билол, бугун кечаси тушумда
сени жаннатда кўрдим. Қайси
амалинг билан бундай
мақомга эришдинг?” деб
сўраганларида, Билол: “Қачон
азон айтсам, иқоматдан олдин
намоз ўқийман. Агар
таҳоратим бузилса, янги
таҳорат оламан ва икки
ракъат намоз ўқийман” деб
жавоб берди. Шунда
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам: “Мана шу
амалларинг билан жаннатга
кирган экансан-да”, дедилар.
Шу билан бирга Билол
Ҳабашларнинг энг
пешқадамларидандир. Собит
Анас ибн Моликдан ривоят
қилади: “Набий соллаллоҳу
алайҳи ва саллам:
“Пешқадамлар тўрттадир: мен
араблар пешқадамиман.
Салмон форслар пешқадами.
Билол ҳабашлар пешқадами
ва Суҳайб румликлар
пешқадамидир”, деганлар”.
Абдураҳмон ибн Язид ибн
Жобир Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва салламдан ривоят
қилади: “Луқмон, Нажоший,
Билол ва Миҳжаъ суданликлар
саййидларидир”.
Умар ибн Ҳамза Солимдан
ривоят қилади: “Бир шоир
Билол ибн Абдуллоҳ ибн
Умарни мақтаб,
“Абдуллоҳнинг Билоли
Билолларнинг энг яхшиси”,
деди. Шунда Ибн Умар: “Ёлғон
айтибсан. Балки
Расулуллоҳнинг Билоллари энг
яхши Билол”, деди”.
Билолнинг ранги қора, ўзи
озғин, бўйи узун, сочи қалин
бўлган.
Билол ибн Рабоҳнинг
фазилатлари жуда кўп бўлган.
Уларни Ибн Асокир мукаммал
суратда келтирган.
Али ибн Зайд Саид ибн
Мусайябдан ривоят қилишича,
Абу Бакр жума куни минбарга
ўтирганида Билол унга: “Сен
мени Аллоҳ учун озод
қилганмисан ёки ўзинг
учунми?” деб сўраганида, Абу
Бакр: “Аллоҳ учун”, деб жавоб
берган. Шунда Билол: “У ҳолда
менга ғазотда иштирок
этишим учун изн бер”, деган.
Абу Бакр унга изн берган ва
Билол Шомга йўл олган”.
Зайд ибн Аслам отасидан
ривоят қилишича, Билол Умар
билан Шомга борган ва у ерда
азон айтган. Шунда одамлар
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
салламни эслашган. Улар
орасида Билолчалик қаттиқ
кўз ёш тўккан киши бўлмаган.
Билол кейинчалик Ҳусайн ибн
Али илтимосига кўра,
Мадинага келиб яна бир бор
азон айтган, деган ривоят бор.
Аммо унинг санади саҳиҳ
эмас.
Билол ибн Рабоҳ ҳижрий
17/18 ёки 20 (мелодий 641)
йилда Шомда вафот этган.
Билол ибн Рабоҳдан Абу Бакр,
Умар, Али, Абдуллоҳ ибн
Масъуд, Абу Саид Худрий,
Бароъ ибн Озиб, Абу Ҳурайра,
Ибн Умар, Каъб ибн Ужра,
Усома ибн Зайд, Жобир ибн
Абдуллоҳ, Абу Усмон Наҳдий,
Ториқ ибн Шиҳоб, Асвад, Саид
ибн Мусайяб, Абдураҳмон ибн
Абу Лайлолар ривоят
қилишган. Сиҳоҳи ситта
соҳибларининг барчаси
Билолнинг ривоятини ўз
китобларида келтиришган.
Билол ибн Рабоҳ розийаллоҳу
анҳудан жами 44 та ҳадис
ривоят қилинган. Бухорий ва
Муслим иккови ундан 4 та
ҳадис ривоят қилишган. Битта
ҳадисда иттифоқ қилишган.
Бухорийнинг ўзи Билолнинг
икки, Муслимнинг ўзи битта
мавқуф ривоятни келтирган.
Манба: www.muxlis.uz
[1] Билол ибн Рабоҳнинг
куняси ҳақида тўрт хил ривоят
келган: 1. Абу Абдуллоҳ. 2. Абу
Абдураҳмон. 3. Абу
Абдулкарим. 4. Абу Амр.
[2] Бошқа ривоятда “юз
увқийяга”, деб келтирилган.
[3] Имом Нававийнинг
“Саҳиҳул-муслим”га ёзган
шарҳида: “Бу ҳадисда таҳорат
кетидан намоз ўқиш
фазилатли амал экани
айтилмоқда. У суннатдир. Бу
намозни қайтарилган
вақтларда – қуёш
чиқаётганда, тиккага келганда
ва ботаётганда (бомдод ва
аср намозларидан сўнг) ўқиш
мумкин. Чунки бу намознинг
ўқилишига сабаб бор. Бизнинг
мазҳабда (яъни, Шофеъи
мазҳабида) шундай
дейилган”, деб айтилган.
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1171 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Август 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz