Вторник, 14.05.2024, 02:11
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Август » 4 » Таҳорат вожиб бўлиш шартлари
00:12
Таҳорат вожиб бўлиш шартлари
Юқорида таҳоратнинг
фарзларини ўргандик. Энди
таҳорат вожиб бўлиши
шартларини кўриб чиқамиз.
Таҳорат қилиш вожиб бўлиши
учун бандада қуйидаги
шартлар бўлиши керак:
1. Мусулмон бўлиш.
Намоз вожиб бўлган бандага
таҳорат ҳам вожиб бўлади.
Мусулмон одам намоз ўқиши
фарз. Демак, унинг таҳорат
қилиш ҳам фарз. Исломга
кирмаган бандалар намоз
ўқишга мукаллаф бўлмайдилар,
балки улар аввал имон
келтиришлари лозим[1].
2. Балоғатга етган бўлиш.
Балоғатга етмаган ёш
болаларга илоҳий буйруқларни
бажариш фарз эмас. Балоғатга
етганлик аломати қуйидагилар:
эҳтилом бўлиш, маълум
аъзоларда тук чиқиши, ҳайз
кўриш, ёшнинг тўлиши.
Балоғат ёшини баъзилар ўн
беш ёш, яна баъзилар эса ўн
етти ёш, деб белгилашган. Абу
Ҳанифа балоғат ёшини ўн
саккиз ёш эканини айтган.
Ёш болаларга таҳорат қилиш
вожиб эмас. Аммо етти ёшдан
ошгач, болаларни аста-секин
таҳорат ва намозга ўргатиб
бориш афзал.
3. Ақлли бўлиш.
Ақли норасо телба кишиларга
ҳам илоҳий буйруқларни адо
этиш шарт қилинмайди.
Тутқаноғи бор, уйқудагилар ҳам
шу ҳукмдалар. Бироқ, маст
кишидан таҳорат қилиш соқит
бўлмайди. Чунки мастликка
банданинг ўзи сабабчи бўлади.
4. Таҳорат қилиш учун сувга
эга бўлиш.
Киши таҳоратга етадиган сувга
эга бўлсагина таҳорат қилиши
лозим бўлади. Агар сув топа
олмаса, таяммум қилади.
5. Таҳоратсиз бўлиш.
Таҳорат устига таҳорат қилиш
вожиб ёки фарз эмас, балки
мустаҳабдир.
6. Ҳайз ва нифосдан пок
бўлиш.
Ҳайз ва нифосдаги аёллар
маълум муддатга намоз ўқиш
ва бошқа ибодатлардан озод
этиладилар. Шу сабаб то
поклангунларича уларга
таҳорат қилиш лозим
бўлмайди.
7. Вақтнинг кириши.
Намоз вақти кирмасидан олдин
таҳорат қилиш шарт эмас.
Намоз вақти кириши билан
таҳорат вожиб бўлади. Аммо
вақт кирмасидан аввал
таҳорат қилиш афзал.
8. Уйғоқ бўлиш.
Уйқудаги одамга таҳорат
қилиш шарт эмас. Уйқудаги
одам то уйғонгунича мукаллаф
бўлмайди.
9. Унутиб қўймаслик.
Аслида намозни унутиш
мўминга бегона нарса бўлса-да,
баъзи ҳолларда ожизлик қилиб
банда унутиб қўйиши мумкин.
Шундай ҳолларда унга таҳорат
қилиш шарт бўлмайди. Қачон
намозни эсласа, шунда таҳорат
қилиши шарт.
10. Мажбурланмаслик,
ихтиёри ўзида бўлиш.
Уламолар ижмоъсига кўра,
ухлаб қолган, унутиб қўйган ёки
мажбуран ибодатдан тўсилган
банда қазосини адо қилади.
11. Таҳорат қилишга қодир
бўлиш.
Таҳорат қилишга қодир
бўлмаганлар ҳолатга қараб
таяммум қиладилар ёки бошқа
чораларни кўрадилар.
Шунингдек, таҳорат қилиш учун
сув ёки таяммумга тупроқ
бўлиши керак. Сув ва тупроқ
топа олмаганларга таҳорат
вожиб бўлмайди.
Зиёвуддин Раҳим ва Одилхон
Юнусхон ўғлининг “Таҳорат
китоби”дан
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1032 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Август 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz