Россия шимолидаги Коми Республикасида ифторлик (22 :30) ва саҳарлик (23 :30) орасидаги фарқ атиги бир соатни ташкил этмоқда, деб хабар берди «Islam-today.ru».
Ушбу вақт оралиғида рўзадорлар нафақат ифторлик ва саҳарлик қилишга, балки таровеҳ намозини ўқишга ҳам улгуруши лозим. Коми мусулмонлар идораси раҳбари Валиаҳмад Гаязовнинг сўзларига кўра, муфтийлик мусулмон уламолари фатволарига биноан иш тутиб, Макка вақти бўйича (тахминан 17 соат) рўза тутишга рухсат берган. Қайд этиш жоиз, бундай ҳолат қуёш деярли бутун сутка давомида ёритиб турадиган ёки умуман ботмайдиган ҳудудларга амал қилади. Шунга қарамай, баъзи мусулмонлар 23 соат давомида рўза тутишга ўзларида куч топмоқда.
Рўзадор поклик мақсадида ғусл қилса ёки кун иссиғида салқинланиш учун ҳўл латтага ўранса ҳам унинг рўзаси очилмайди. Ҳанафийлар наздида бу иш макруҳ эмас. Оиша ва Умму Салама розийаллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади: “Биз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам эҳтилом бўлмасдан жунуб ҳолларида тонг оттириб, кейин ғусл қилиб, кейин рўзани давом эттирганларига гувоҳ бўлганмиз” (Бухорий ва Муслим ривояти). Ривоят қилинишича, Ибн Аббос розийаллоҳу анҳу Рамазон ойида рўзадор ҳолида ҳамомга кирган. Демак, рўзадор ҳолда ғусл қилиш мумкин. Аммо сувга шўнғиб чўмилиш ҳақида бундай деб бўлмайди. Сабаби сув ҳавзалари, бассейн кабиларда чўмилганда қулоқ ва оғиздан сув кириб кетиш хавфи бор. Шу сабаб уламолар рўзадор ҳолида сувга шўнғиб чўмилиш мумкин эмаслигини таъкидлашган. Рўза пайтида ғусл қилганда баданнинг сув кириб кетиш эҳтимо
... Читать дальше »
Савол: ассалому алайкум. Рамазон ойида эр-хотин рўза тутмаган бўлса, кундузи ҳам жинсий алоқа қилса бўладими ёки бу ишни кечқурун қилиш керакми? Жавоб: ва алайкумус салом. Рамазон ойида рўза тутмаган одамнинг қайси вақтда жинсий алоқа қилишининг фарқи йўқ. У ўз никоҳидаги аёл билан жинсий алоқа қилгани учун эмас, балки рўза тутмагани учун гуноҳкор бўлади. Аслида қодир бўлган одам Рамазон ойида рўза тутмаслиги мутлақо мумкин эмас. Сабаби бу фарз рўза бўлиб, тута олмаганлар беморликдан соғайгач қазо рўзасини тутиб берадилар. Бирон узр сабабли рўза тутмаганлар, Рамазон ойи, қолаверса мусулмонлар ҳурмати юзасидан ошкора ҳолда еб-ичишдан сақланишлари афзал. Демак, Рамазон ойида соғлом одам фарз рўзани тутиши керак. Рўза тутмасдан никоҳидаги аёл билан кундузи жинсий алоқа қилса, фақат рўза тутмагани учун гуноҳкор бўлади. Рўза тутган киши ... Читать дальше »
Рўза тутган киши учун саҳарлик ва ифторлик муҳим ўрин тутади. Саҳарликда барака бор. Саҳарликни охирги вақти – бомдод азонигача таъхир (кечиктириб) қилишни маъқул дейилган. Бунинг фойдаси шундаки, саҳарлик қилишга улгурган киши рўза тутишда қийналмайди, ўзини бардам ва тетик ҳис этади. Айрим кишилар уйқу ғолиб келганидан кечаси еган таом билан кифояланиб, саҳарлик қилишга эринадилар. Анас розиялллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий алайҳиссалом: «Саҳарлик қилинглар. Албатта, саҳарликда барака бордир», дедилар». Аҳли китоблар рўзани саҳарлик қилмасдан тутишар экан. Пайғамбаримиз шу жиҳатдан уларга ўхшаб қолишдан қайтарганлар. Саҳарликка тура олмаган кишининг ишида унум бўлмайди, кун бўйи ўзини силласи қуриётгандек лоҳас сезади. Айниқса, ёзда саҳарликнинг ўзига хос ўрни билинади. Саҳарлик қилмаган кишига тутган рўзаси ҳам малол к
... Читать дальше »
Савол: ассалому алайкум, муҳтарам устоз! Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтган экан: “Уч оят уч нарсага боғлиқ бўлиб тушган. Уларнинг бири шеригисиз қабул қилинмайди. Биринчиси: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз ва Пайғамбарга итоат этингиз!” (Муҳаммад сураси, 33). Ким Аллоҳга итоат этса-ю, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат этмаса, бу қабул қилинмайди. Иккинчиси: “Намозни адо қилинглар ва закотни беринглар!” (Бақара сураси, 43). Ким намоз ўқиса-ю, закот бермаса, қабул қилинмайди. Учинчиси: “Сен Менга ва ота- онангга шукр қил!” (Луқмон сураси, 14). Ким Аллоҳга шукр қилса-ю, ота-онасига шукр қилмаса, қабул қилинмайди. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Парвардигор розилиги ота розилигида, Парвардигор норозилиги ота норозилигида” деганлар” (Ҳоким ривояти). Ибн Аббоснинг оятларни тафсир қилароқ айтган сў
... Читать дальше »
Савол: 1. Ассалому алайкум. Ота-она фарзандининг рўза тутишига қаршилик қилса, қандай йўл тутиш мақсадга мувофиқ бўлади? 2. Ассалому алайкум! Ёшим 21да. Ҳар йили рўза тутишга ҳаракат қиламан. 3-4 кун тутганимдан кейин дадам бас қилишимни, бошқа рўза тутмаслигимни айтади. Дадам врач. Айтишича, ошқозонимни касал қилиб оларканман. Лекин дадам ошқозон бўйича мутахассис эмас. Рўза инсон соғлиғи, организми учун фойдалилигини биламан, бироқ дадамга буни тушунтириб бўлмайди. Бу ҳақида гапиришга ҳам тортинаман. Бу йил рўзани қолдирмасдан тутяпман. Сабаби дадам ой бошида санаторияга кетган. Телефонда гаплашганимизда “нега рўза тутяпсан, бас қил, барибир борганимдан кейин тутмайсан!” деб койиб берди. Хуллас, рўза тутишимга дадам рози эмас. “Ота рози – Худо рози” деган гап бор. Қандай иш тутсам тўғри бўлади? Маслаҳат беринг, илтимос? Жавоб
... Читать дальше »
Рўза тутишнинг ўзига хос ҳикматлари ҳам мавжуд. Бу ҳикматларни рўзадор билмоғи ва тўғри англамоғи лозим. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бандасини бир амалга бекордан-бекор буюрмайди, албатта. Шунингдек, Аллоҳ таоло инсонни буюрган амалларнинг барча сир ва ҳикматларидан тўлиғича воқиф этмади. Аллоҳ таоло: "Сизларга жуда оз илм берилгандир" (Исро, 85-оят), деган. Одамзотга илм ва тафаккур тоқатига яраша берилди. Одам эса бу оламдаги воқеа-ҳодисаларнинг моҳияти ва сирини тўлиқ билишга қодир эмас. Биринчидан, билишга инсоннинг ақл қуввати заифлик қилса, иккинчидан, сирларни билиш- билмасликдан унга ҳеч қандай фойда бўлмаслиги мумкин. Қолаверса, инсон бир нарсани билиб олгач, унга бошқа қизиқмай қўяди. Инсон табиатида сирли нарсаларга қизиқиш ҳисси кучли бўлади. Шунинг учун бўлса керак, Аллоҳ таоло ўзи буюрган ибодатларнинг ҳамма сиридан ... Читать дальше »
Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамд, “Кўзимнинг қувончи намозда қилиб қўйилди” деган севиклигимиз, саййидимиз Муҳамммад Мустафога саловот ва саломлар бўлсин. Биз қуйида бомдод намозини жамоат билан ўқиш ва унинг фазилати ҳақида сўз юритамиз. Дарҳақиқат, бомдод намози бир қанча фойдалари билан бошқа намозлардан ажралиб туради. Кимки мазкур фойдалардан биттасини билса, ўша фойдани қўлга киритиш учун унинг ҳимматини уйғотишга, уйқу ва дангасаликни енгишга, иссиқ кўрпани тарк қилишига ва масжид сари ҳансираб етиб боришига ўша биргина фойда ҳам кифоя қилишини англаб етади. Мазкур фойдалар қуйидагилардир: 1. Аллоҳнинг зиммасига кириш. Жундуб ибн Абдуллоҳ ибн Суфён ал- Бажалий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким бомдод намозини ўқиса, у Аллоҳнинг зиммасида (ҳимоясида) бўлади. Аллоҳ
... Читать дальше »
Савол: ассалому алайкум, қори ака! Саволим шундан иборатки, тўйимиз бўлишига 3 ой бор. Шунгача никоҳ ўқитиб қўйиш лозимми? Жавоб: икки тараф розилик билдирганиларидан кейин Ислом шартларига мувофиқ ўқилган никоҳ саҳиҳ бўлади. Бу тўйдан анча олдин қилинишининг фарқи йўқ. Жумладан, тўйдан 3 ой олдин никоҳ ўқитиш жоиз. Шундай қилинганда йигит ва қиз бир- бири билан шаръан эр-хотин ҳисобланади, кўча-куйда бемалол кўришиб юришлари ҳам мумкин бўлади. Ҳозирда мана шу иш анча урф бўлган. Бу яхши. Шундай қилинганда тўйдан аввал икки номаҳрам бирга юриши, ношаръий ишлар содир бўлиши олди олинади. Бошқа тарафдан олиб қараганда, никоҳ ўқитилганидан кейин имкон қадар тезроқ тўй қилиш, икки ёш оила қурганини одамларга билдириш, халққа эълон қилиш керак. Гарчи ўрталарида никоҳ бўлса ҳам ... Читать дальше »