Среда, 15.05.2024, 01:29
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Август » 28 » Савдонинг қандай ҳукмлари бор?
22:35
Савдонинг қандай ҳукмлари бор?
Савол: Деярли ҳар куни
нимадир харид қиламиз ёки
сотамиз. Жамиятда савдо-
сотиққа аралашмаган
одамнинг ўзи йўқ. Савдо
шариатга мувофиқ бўлиши
учун нималар талаб этилади?
Жавоб: Фақат қийматли
молнигина сотиш ё сотиб
олиш мумкин. Ҳамма ёки
баъзиларнинг кўнгли
тусайдиган ва зарур вақтгача
сақлаб қўйиш мумкин бўлган,
шаръан фойдаланиш жоиз
нарса қийматли мол
ҳисобланади.
Сотувчи ва сотиб олувчининг
молни сотишга ва сотиб
олишга розилигини
билдирувчи сўз ё амал
савдонинг рукни, асосидир.
Амалга ошган савдонинг
ҳукми сотиб олувчининг
молга, сотувчининг пулга эга
бўлишидир.
Савдонинг бўлиши, тугаллиги,
тўғрилиги ва амалга
ошишининг шартлари бор.
Биринчидан, сотувчи ҳам,
олувчи ҳам ақлли бўлишлари
керак. Мажнун ва фойда-
зарарни билмайдиган ёш
боланинг савдоси тўғри
бўлмайди.
Иккинчидан, сотувчи ва
олувчининг савдога
розилигини билдирувчи
сўзлари бир-бирига мувофиқ,
ўтган замон шаклида ва бир
жойда айтилиши керак.
Масалан, она-бола қўйларни
сотувчи: «Буларни юз минг
сўмга сотдим», дегач, сотиб
олувчи: «Фақат она қўйни
олтмиш минг сўмга сотиб
олдим» ё «Сотиб оламан»,
деса ёки бозорни айланиб
келиб, сўнг «Юз минг сўмга
олдим», деб айтса, савдо
бўлмайди. Чунки биринчидан,
сотиб олувчининг сўзи
сотувчининг сўзига мувофиқ
келмади, иккинчидан, келаси
замон шаклида бўлди,
учинчидан, сотувчи «сотдим»,
деган жойда «олдим»,
демади, балки айланиб келиб,
сўнг айтди. Бунда савдога
розиликни билдирувчи сўзлар
бир жойда бўлган
ҳисобланмайди.
Учинчидан, сотилаётган нарса
мавжуд ва олувчига уни
топшириш мумкин бўлиши
керак. Йўқ нарсани, йўқ
бўлиши хавфи бор нарсани
(масалан, етилмаган мева,
овланмаган қуш ё балиқни)
сотиб бўлмайди.
Тўртинчидан, сотилаётган
нарса сотувчининг мулки
бўлиши ё сотувчининг уни
сотишга ваколати бўлиши
керак. Бу талаб савдонинг
тугал бўлиш шартидир.
Бировнинг мулкини унинг
рухсатисиз сотиш мумкин
эмас.
Бешинчидан, сотилаётган
нарса ва унга тўланадиган пул
миқдори аниқ бўлиши,
савдони бузувчи шартлар
қўйилмаслиги, савдога икки
тараф ҳам рози бўлиши, мол
насияга сотилганида пулни
тўлаш куни аниқ
белгиланиши, кўчмас мулкдан
бошқа молларни харидор
қабул қилиб олиши лозим. Бу
саналганлар ва юқоридаги
шартлардан бири бўлмаса,
савдо тўғри бўлмайди.
Мазкур шартларнинг
бирортаси бузилмаса ҳамда
сотувчи ва олувчида ёки
уларнинг бирида савдодан
айниш ихтиёрларидан бири
бўлмаса, савдо амалга ошган
ҳисобланади ва сотилган мол
сотиб олувчининг, унга
тўланган пул сотувчининг
мулки бўлиб қолади.
Манба: www.muxlis.uz
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 838 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Август 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz