Среда, 15.05.2024, 03:01
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Август » 22 » Ғам-ташвишга ботганда ўқиладиган дуолар
21:00
Ғам-ташвишга ботганда ўқиладиган дуолар
ﺍﻟﻠَّﻬُﻢَّ ﺇِﻧِّﻲ ﻋَﺒْﺪُﻙَ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﻋَﺒْﺪِﻙَ ﻭَﺍﺑْﻦُ
ﺃَﻣَﺘِﻚَ ﻧَﺎﺻِﻴَﺘِﻲ ﺑِﻴَﺪِﻙَ ﻣَﺎﺽٍ ﻓِﻲَّ ﺣُﻜْﻤُﻚَ
ﻋَﺪْﻝٌ ﻓِﻲَّ ﻗَﻀَﺎﺅُﻙَ ﺃَﺳْﺄَﻟُﻚَ ﺑِﻜُﻞِّ ﺍﺳْﻢٍ ﻫُﻮَ
ﻟَﻚَ ﺳَﻤَّﻴْﺖَ ﺑِﻪِ ﻧَﻔْﺴَﻚَ ﺃَﻭْ ﻋَﻠَّﻤْﺘَﻪُ ﺃَﺣَﺪًﺍ
ﻣِﻦْ ﺧَﻠْﻘِﻚَ ﺃَﻭْ ﺃَﻧْﺰَﻟْﺘَﻪُ ﻓِﻲ ﻛِﺘَﺎﺑِﻚَ ﺃَﻭْ
ﺍﺳْﺘَﺄْﺛَﺮْﺕَ ﺑِﻪِ ﻓِﻲ ﻋِﻠْﻢِ ﺍﻟْﻐَﻴْﺐِ ﻋِﻨْﺪَﻙَ ﺃَﻥْ
ﺗَﺠْﻌَﻞَ ﺍﻟْﻘُﺮْﺁﻥَ ﺭَﺑِﻴﻊَ ﻗَﻠْﺒِﻲ ﻭَﻧُﻮﺭَ ﺻَﺪْﺭِﻱ
ﻭَﺟِﻼَﺀَ ﺣُﺰْﻧِﻲ ﻭَﺫَﻫَﺎﺏَ ﻫَﻤِّﻲ.
“Аллоҳумма инний ъабдука
вабну ъабдика вабну аматик,
наасайатий бийадик, маазин
фиййа ҳукмук, ъадлун фиййа
қозоук, асъалука бикуллисмин
ҳува лак, саммайта биҳий
нафсак, ав ъалламтаҳув
аҳадам-мин холқик, ав
анзалтаҳув фий катаабик,
авистаъсарта биҳий фий
ъилмил-ғойби ъиндака ан
тажъалал-қуръаана робийъа
қолбий, ва нуро содрий ва
жилааъа ҳузний ва заҳааба
ҳаммий”.
Дуонинг маъноси: “Эй Аллоҳ,
мен Сенинг қулингдирман,
қулингнинг ўғлиман,
чўрингнинг ўғлиман[1]. Мен
Сенинг ҳукминг остидаман.
Ҳукминг менинг устимда
жорийдир. Менга қилган
ҳукминг адолатлидир. Сенга
тегишли бўлган ҳар бир исм
билан Сендан сўрайман – у
исм билан ўзингни
номлагансан ёки
бандаларингдан бирига
ўргатгансан ёки Китобингни
нозир қилгансан ёки Ўз
ҳузурингдаги ғайб илмидан
олиб қўйгансан[2] –
Қуръонни қалбимнинг
баҳори, кўнглимнинг нури,
маҳзунлигимни кетказувчи
ва ташвишларимни
аритувчи қилгин”.
Абдуллоҳ ибн Масъуд
розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: “Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Кимнинг бошига ғам-ташвиш
тушса ва у: “Аллоҳумма инний
ъабдука вабну ъабдика вабну
аматик, наасайатий бийадик,
маазин фиййа ҳукмук, ъадлун
фиййа қозоук, асъалука
бикуллисмин ҳува лак,
саммайта биҳий нафсак, ав
ъалламтаҳув аҳадам-мин
холқик, ав анзалтаҳув фий
катаабик, авистаъсарта биҳий
фий ъилмил-ғойби ъиндака ан
тажъалал-қуръаана робийъа
қолбий, ва нуро содрий ва
жилааъа ҳузний ва заҳааба
ҳаммий”, деса, Аллоҳ унинг
ғам-ташвишини кетказиб,
унинг ўрнига чиқар йўлга
пайдо қилади”, дедилар.
Шунда: “Эй Расулуллоҳ, буни
ўрганиб олайликми?”
дейилди. У зот: “Ҳа, уни
эшитган одам ўрганиб олиши
лозим”, дедилар” (Аҳмад,
Ҳоким, Ибн Ҳиббон,
Табароний, Абу Яъло ва Ибн
Абу Шайба ривояти. Ривоят
санади саҳиҳ).
ﻳَﺎ ﺣَﻲُّ ﻳَﺎ ﻗَﻴُّﻮﻡُ ﺑِﺮَﺣْﻤَﺘِﻚَ ﺃَﺳْﺘَﻐِﻴﺚُ.
“Йаа ҳаййу ва қоййувм,
бироҳматика астағийс”.
Дуонинг маъноси: “Эй Абадий
тирик Зот, барча ишларни
қоим қилувчи Зот! Сенинг
раҳматинг-ла ёрдам
сўрайман!”
Анас ибн Молик розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи ва
саллам бошларига ташвиш
тушганда: “Йаа ҳаййу ва
қоййувм, бироҳматика
астағийс”, деб дуо
қилардилар” (Термизий ва
Ҳоким ривояти. Ривоят санади
заиф).
ﺳُﺒْﺤَﺎﻥَ ﺍﻟﻠﻪِ ﺍﻟْﻌَﻈِﻴﻢِ.
“Субҳааналлоҳил-ъазийм”.
Дуонинг маъноси: “Улуғ Аллоҳ
(ҳар қандай айб ва нуқсондан)
покдир!”
Абу Ҳурайра розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинишича,
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
саллам бирон нарсадан
ташвишга тушсалар,
бошларини осмонга кўтариб,
“Субҳааналлоҳил-ъазийм”, деб
дуо қилардилар. Агар дуога
жидду жаҳд қилсалар, “йаа
ҳаййу, йаа қоййувм”, деб
айтардилар (Термизий
ривояти. Ривоят санади заиф).
Ҳалимий ушбу ривоятдан
келиб чиқиб, Аллоҳга У
Зотнинг гўзал исмлари билан
дуо қилиш мандуб эканини
айтган (“Файзул-қодийр”).
ﺍﻟﻠَّﻬُﻢَّ ﺇِﻧِّﻲ ﺃَﻋُﻮﺫُ ﺑِﻚَ ﻣِﻦْ ﺍﻟْﻬَﻢِّ ﻭَﺍﻟْﺤَﺰَﻥِ
ﻭَﺍﻟْﻌَﺠْﺰِ ﻭَﺍﻟْﻜَﺴَﻞِ ﻭَﺍﻟْﺒُﺨْﻞِ ﻭَﺍﻟْﺠُﺒْﻦِ
ﻭَﺿَﻠَﻊِ ﺍﻟﺪَّﻳْﻦِ ﻭَﻏَﻠَﺒَﺔِ ﺍﻟﺮِّﺟَﺎﻝِ.
“Аллоҳумма инний аъувзу
бика минал-ҳамми вал-ҳазан,
вал-ъажзи вал-касал, вал-
бухли вал-жубн, ва золаъид-
дайни ва ғолабатир-рижаал”.
Дуонинг маъноси: “Эй Аллоҳ,
мен Сендан ғам, ташвиш,
ожизлик, дангасалик,
бахиллик, қўрқоқлик,
қарзнинг оғирлиги ва
кишиларнинг ғолиб бўлиб
кетишидан паноҳ сўрайман!”
Ушбу ривоятни Бухорий,
Термизий ва Насоий Анас ибн
Молик розияллоҳу анҳудан
нақл қилишган. Унинг
шарҳини “Қарздан қутулиш
дуолари” бобида
келтиргандик.
ﻻَ ﺇِﻟَﻪَ ﺇِﻻَّ ﺍﻟﻠﻪُ ﺍﻟْﻌَﻈِﻴﻢُ ﺍﻟْﺤَﻠِﻴﻢُ ﻻَ ﺇِﻟَﻪَ ﺇِﻻَّ
ﺍﻟﻠﻪُ ﺭَﺏُّ ﺍﻟﺴَّﻤَﻮَﺍﺕِ ﻭَﺍﻷَﺭْﺽِ ﻭَﺭَﺏُّ
ﺍﻟْﻌَﺮْﺵِ ﺍﻟْﻌَﻈِﻴﻢِ.
“Лаа илааҳа иллаллоҳул-
ъазиймул-ҳалийм, лаа илааҳа
иллаллоҳу роббус-самаваати
вал-арзи ва роббул-ъаршил-
ъазийм”.
Дуонинг маъноси: “Азим ва
Ҳалим Аллоҳдан ўзга илоҳ
йўқ. Осмонлар ва ернинг
Парвардигори, улуғ Аршнинг
Парвардигори Аллоҳдан ўзга
илоҳ йўқ”.
Ибн Аббос розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи ва
саллам ғам-ташвиш вақтида
“Лаа илааҳа иллаллоҳул-
ъазиймул-ҳалийм, лаа илааҳа
иллаллоҳу роббус-самаваати
вал-арзи ва роббул-ъаршил-
ъазийм”, деб дуо
қилардилар” (Бухорий,
Муслим, Аҳмад, Табароний ва
Абу Нуайм ривояти).
Насоий Али ибн Абу Толиб
розияллоҳу анҳудан нақл
қилган ривоятда: “Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
ушбу калималарни менга
ўргатганлар ва бирон ташвиш
ёки машаққатга учрасам,
уларни ўқишни амр
қилганлар”, дейилган (Ҳоким
ушбу ривоят санади саҳиҳ
эканини айтган).
ﺍﻟﻠَّﻬُﻢَّ ﺭَﺣْﻤَﺘَﻚَ ﺃَﺭْﺟُﻮ ﻓَﻼَ ﺗَﻜِﻠْﻨِﻲ ﺇِﻟَﻰ
ﻧَﻔْﺴِﻲ ﻃَﺮْﻓَﺔَ ﻋَﻴْﻦٍ ﻭَﺃَﺻْﻠِﺢْ ﻟِﻲ ﺷَﺄْﻧِﻲ
ﻛُﻠَّﻪُ ﻻَ ﺇِﻟَﻪَ ﺇِﻻَّ ﺃَﻧْﺖَ.
“Аллоҳумма роҳматака аржув,
фалаа такилний илаа нафсий
торфата ъайн, ва аслиҳ лий
шаъний куллаҳ, лаа илааҳа
иллаа ант”.
Дуонинг маъноси: “Эй Аллоҳ,
мен Сенинг раҳматингдан
умидворман! Мени бир лаҳза
ҳам ўз ҳолимга ташлаб
қўйма! Ишларимнинг
барчасини ислоҳ қил! Сендан
ўзга илоҳ йўқ!”
Нуфайъ ибн Ҳорис Абу Бакра
ас-Сақофий розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинишича,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам: “Аллоҳумма
роҳматака аржув, фалаа
такилний илаа нафсий
торфата ъайн, ва аслиҳ лий
шаъний куллаҳ, лаа илааҳа
иллаа ант” бошига ташвиш
тушган одамнинг
дуоларидир”, деганлар (Абу
Довуд, Насоий, Аҳмад, Ибн
Ҳиббон ва Байҳақий ривояти.
Ривоят санади ҳасан).
ﻻَ ﺇِﻟَﻪَ ﺇِﻻَّ ﺃَﻧْﺖَ ﺳُﺒْﺤَﺎﻧَﻚَ ﺇِﻧِّﻲ ﻛُﻨْﺖُ ﻣِﻦْ
ﺍﻟﻈَّﺎﻟِﻤِﻴﻦَ.
“Лаа иллааҳа иллаа анта
субҳаанака инний кунту
миназ-золимийн”.
Дуонинг маъноси: “(Эй Аллоҳ,)
Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен
айб-нуқсонлардан
покдирсан, мен зулм
қилувчилардан бўлдим”.
Бу Юнус алайҳис-салом наҳанг
қорнида туриб қилган дуодир.
Бу Анбиё сурасида
келтирилган. Аллоҳ таоло
айтади: “Зуннун – Юнуснинг
(қавмидан)[3] ғазабланган
ҳолда (ўз қишлоғидан чиқиб)
кетиб, Бизни унинг зиёнига
ҳукм қилмайди, деб ўйлаган
пайтини, сўнг (Биз уни балиқ
қорнига ташлаганимиздан
кейин) қоронғу зулматларда
туриб, “Сендан ўзга илоҳ йўқ.
Сен айб-нуқсонлардан
покдирсан, мен (ўз жонимга)
зулм қилувчилардан бўлдим”,
деб нидо қилган ( пайтини
эсланг![4]) Бас, Биз унинг
(дуосини) мустажоб қилдик ва
уни ғам-ғуссадан қутқардик.
Биз мўминларга мана шундай
нажот берурмиз” (Анбиё,
87-88).
Саъд ибн Абу Ваққос
розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: “Мен Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“У билан дуо қилинса, ижобат
этиладиган, у билан сўралса,
бериладиган Аллоҳниг исми
(аъзами) Юнус ибн Маттонинг
дуосидир”, деб айтганларини
эшитдим ва: “Эй Расулуллоҳ,
бу фақат Юнусга хосми ёки
мусулмонлар жамоасига ҳам
тегишлими?” деб сўрадим. У
зот: “У Юнусга ва агар у билан
дуо қилсалар (қолган)
мўминларга ҳам хосдир. Сен
Аллоҳнинг “худди шунингдек
мўминларга ҳам нажот
берамиз”, деган қавлини
эшитмаганмисан?” дедилар.
Демак, бу У Зотга дуо
қилганлар учун Аллоҳ
(тарафи)дан шартдир”,
дедилар” (Ибн Жарир
ривояти).
Саъд ибн Абу Ваққос
розияллоҳу анҳудан ривоят
қилади: “Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Зуннун[5] наҳанг қорнида
туриб, “лаа иллааҳа иллаа
анта субҳаанака инний кунту
миназ-золимийн”, деб қилган
дуоси билан бирон муслим
киши дуо қилса, Аллоҳ унга,
албатта, ижобат қилади”,
дедилар” (Термизий, Аҳмад,
Ҳоким ва Байҳақий ривояти.
Ривоят санади саҳиҳ).
Саъд ибн Абу Ваққос
розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят қилади:
“Мен сизларни Аллоҳнинг
исми аъзамига далолат
қилайми? Бу Юнуснинг “Лаа
иллааҳа иллаа анта
субҳаанака инний кунту
миназ-золимийн”, деб қилган
дуосидир. Қайси бир муслим у
билан касаллиги вақтида қирқ
кун Парвардигорига дуо
қилса, унга шаҳидлик ажри
берилади. Агар тузалиб кетса,
гуноҳлари мағфират қилинган
ҳолида тузалади” (Ҳоким
ривояти).
Ҳасан розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади: “У билан
дуо қилинса, ижобат
этиладиган, у билан сўралса,
бериладиган Аллоҳнинг исми
аъзами “лаа иллааҳа иллаа
анта субҳаанака инний кунту
миназ-золимийн”
дуосидир” (Ибн Абу Ҳотим
ривояти).
Иброҳим ибн Муҳаммад ибн
Саъд отасидан, отаси
бобосидан ривоят қилади:
“Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам ҳузурларида
ўтиргандик. У зот: “Сизларга
бир нарсани ўргатайми? Агар
биронтангиз бошига дунё
ташвиши ёки мусибат
тушганида, у билан дуо қилса,
унга чиқар йўл қилинади”
дедилар. Шунда: “Ҳа”,
дейилди. У зот: “(Бу)
Зуннуннинг “Лаа иллааҳа
иллаа анта субҳаанака инний
кунту миназ-золимийн”, деб
қилган дуосидир”,
дедилар” (Насоий “Ас-сунанул
кубро”да ривоят қилган).
ﺃَﻟﻠﻪُ ﺃَﻟﻠﻪُ ﺭَﺑِّﻲ ﻻَ ﺃُﺷْﺮِﻙُ ﺑِﻪِ ﺷَﻴْﺌًﺎ.
“Аллоҳ, Аллоҳу роббий, лаа
ушрику биҳий шайъаа”.
Дуонинг маъноси: “Аллоҳ,
Аллоҳ менинг
Парвардигоримдир, унга
бирон нарсани шерик
қилмайман”.
Асмоъ бинти Умайс
розияллоҳу анҳодан ривоят
қилинади: “Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
менга: “Сенга мусибат вақтида
ўқишинг учун бир нечта
калималарни ўргатайми:
Аллоҳ, Аллоҳу роббий, лаа
ушрику биҳий шайъаа,
дедилар” (Абу Довуд, Ибн
Можа, Аҳмад, Табароний ва
Ибн Абу Шайба ривояти.
Ривоят санади саҳиҳ).
Зиёвуддин Раҳимнинг
“Бойлик ва нажот
келтирувчи дуолар”
китобидан
Манба: www.muxlis.uz
[1] Бу билан Аллоҳга
хокисорлик изҳор
қилинмоқда. Бундан келиб
чиқади, дуодан олдин Аллоҳга
ҳамду сано ва У Зот Расули
соллаллоҳу алайҳи ва
салламга салавот ва саломлар
йўллар, кейин дуо қилинса,
ният қилинган нарсага
эришилади, иншааллоҳ.
[2] Демак, Аллоҳ таолонинг
Қуръони карим ва ҳадиси
шарифларда келган
исмларидан бошқалари ҳам
бор. Ҳадисдаги “99та исм”
ҳаср учун келган, дейилади.
Яъни, Аллоҳнинг 99тадан
бошқа исми йўқлигини
ифодалаш учун эмас, балки
мисол келтириб, одамлар
диққатини аниқ бир сонга
қаратиб, улар ёдлаш
олишлари осон бўлиши учун
99та экани айтилган,
дейилади.
[3] Юнус ибн Матто алайҳис-
салом Найнаво аҳлига
пайғамбар қилиб
юборилганди (“Айсарут-
тафосийр”, Асъад Ҳавмад).
[4] Зуннун деб ном олган Юнус
алайҳис-салом Аллоҳнинг
амри билан ўз қавмини ҳақ
йўлга даъват қилганида улар
имон келтирмадилар.
Аллоҳнинг азоби тушиши
ҳақида огоҳлантирганида ҳам
у қавм тавба қилмади. Шунда
Юнус пайғамбар Яратганнинг:
“Сабр қил”, деган буйруғини
унутиб, ўз қавмининг
имонсизлигидан ғазабланган
ҳолда ўз қишлоғидан чиқиб
кетади ва ўзича: “Бу ишим
учун Аллоҳ мени жазоламас”,
деб ўйлайди. Лекин Аллоҳ
таоло Ўз пайғамбарининг бу
итоатсизлиги жазосига
ўзининг кенг қишлоғига
сиғмаган Юнусни балиқнинг
тор қорнига ҳибс қилиб қўяди.
Шунда Юнус алайҳис-салом
балиқ қорнида туриб
юқоридаги оятда зикр
қилингани каби нидо қилади
(“Қуръони каримнинг ўзбекча
изоҳли таржимаси”, таржима
ва изоҳлар муаллифи
Алоуддин Мансур).
[5] “Нун” сўзи “балиқ”
маъносини англатади.
“Зуннун” исми “балиқ эгаси”
мазмунини ифодалайди. Бу
Юнус алайҳис-саломнинг
исмидир. Бир гуруҳ
пайғамбарларнинг икки хил
исми бор. Масалан, Исо ва
Масиҳ, Зулкифл ва ал-Ясаъ,
Иброҳим ва Халил, Муҳаммад
ва Аҳмад...
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 27560 | Добавил: admin | Рейтинг: 3.0/3
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Август 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz