Вторник, 14.05.2024, 18:44
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Август » 22 » Туш таъбири ва тақдир
20:56
Туш таъбири ва тақдир
Ҳаёт сир-синоатларга тўла. Ҳар
бир инсон кундалик турмушда
турфа хил сирли, синоатга бой
ажиб, айни пайтда инсон
ақлини лол қолдирувчи, уни
идрок қилишга ақл ожизлик
қиладиган воқеа-ҳодисалар
гувоҳи бўлади. Ана шундай
сирли нарсалардан бири
тушдир. Одамлар туш кўриш
масаласига дунёқарашидан
келиб чиққан ҳолда турлича
нигоҳ билан қарайдилар.
Баъзилар тушни мубоғала
билан талқин қилиб,
инсоннинг тақдирини, унинг
бутун ҳаётини тушга
боғлайдилар. Улар фикрича,
инсон уйқуда кўрадиган туш
унинг тақдири, қисматини
белгилайди. Инсон ҳаёти
қандай кечиши кўрган тушига
боғлиқ улар наздида. Бу,
албатта, нотўғри тушунча
бўлиб, аслида туш кўриш
инсон ҳаёти мезони эмас.
Бошқа тарафдан олиб
қарайдиган бўлсак, туш
динимиз Исломнинг асоси ҳам
эмас. Бироқ биз туш кўриш ва
таъбир қилишни, баъзи
ҳолларда туш таъбири
ҳақиқатга яқин келишини
инкор қилмаймиз. Фақат бу
борада баъзилар томонидан
қилинаётган нотўғри ишлар
борасида фикр-
мулоҳазаларимиз бор. Бошқа
тоифадаги кишилар тушни
умуман инкор қилади. Улар
уйқуда кўриладиган туш
эътибор беришга арзимайди,
унга ортиқча аҳамият бериш
керак эмас, дейдилар. Аслини
олганда инсон кўрадиган
туши яхши бўлса, яхшиликка
йўйиши, ёмон ва қўрқинчли
туш бўлса, бунинг
ёмонлигидан паноҳ сўраши
керак. Мана шу тўғри йўл,
назаримизда.
Юқорида таъкидланганидек,
туш инсон тақдирини
белгиламайди. Буни ҳаётий
мисол орқали кўриш мумкин.
Яхши ва эзгу ишлар қилувчи
қалбида кири йўқ инсон
баъзан тушида ёмон, хунук
манзаралар, қўрқинчли воқеа
ва ҳодисаларни кўриши
мумкин. Бу ўша инсоннинг
ҳаёти, турмуш тарзи ёмон
экани ёки оқибати нохуш
бўлишидан дарак бермайди.
Бунда у ёмон тушдан паноҳ
сўраши талаб этилади. Бунинг
акси ўлароқ баъзи ҳолларда
ёмон ва разил кишилар ҳам
яхши, ёқимли тушлар кўриши
мумкин. Бу ўша инсоннинг
оқибати яхши бўлишига
далолат қилмайди. Демак, туш
кўпроқ тасодифга асосланган
бўлиб, унга ортиқча баҳо
бериш, тушни ҳаётнинг
асосий мазмун-моҳиятига,
тақдирни белгиловчи омилга
айлантириш тўғри эмас.
Олимлар туш инсон миясида
кечаётган воқеа ва
ҳодисаларнинг уйқуда акс
этиши эканини айтишган.
Ҳақиқатан, инсон нима ҳақида
кўп ўйласа, бирон нарса унинг
эътиборини ўзига тортса, ўша
нарса унинг тушига кириши
кўп кузатилади. Масаланинг бу
жиҳатини ҳам эътибордан
четда қолдирмаслик лозим.
Муқаддас динимиз Исломда
туш кўриш ва туш таъбири
билан боғлиқ кўплаб
маълумотлар, кўрсатмалар
келган. Китобларда туш икки
хил, яъни раҳмоний ва
шайтоний туш бўлиши баён
қилинган. Раҳмоний туш
инсон қалбига қувонч олиб
кирувчи, унга хушхабар
берувчидир. Бундай туш
кўрган банда хурсанд бўлиши
ва уни бошқаларга ҳам
айтиши яхши. Шайтоний туш
эса шайтон васвасаси
таъсирида содир бўлиб, бунда
асосан инсонни ваҳима ва
хавотирга соладиган
ҳодисалар кўрилади. Бундай
туш ўша одамнинг ёмонлигига
далолат қилмайди. Ваҳимали
туш кўрганда нима қилиш
кераклиги борасида динимиз
манбаларида етарлича
маълумотлар бор. Жумладан,
шундай ҳолатларда инсон чап
тарафига уч марта туплаб,
шайтон васвасидан паноҳ
сўраши, қалбдаги ваҳима-
саросима босилавермаса,
туриб таҳорат қилиб намоз
ўқиши ва кўрган тушини ҳеч
кимга айтмаслиги талаб
этилади. Зеро, ёмон тушни
бировларга айтиш ва уни ўзи
билганича таъбир қилиш
мумкин эмас. Тушларни
Қуръон ва ҳадислар асосида
таъбир қилувчи салафлар
орасидаги муаббирлар нохуш
тушларни таъбир қилишдан
эҳтиёт бўлар эдилар. Сабаби
бу билан кимнингдир қалбига
озор етказиш, уни ҳаётдан
ноумид қилиб қўйиш
оқибатида кўнгилсиз
натижалар келиб чиқиши ҳеч
гап эмас.
Хулоса қиладиган бўлсак,
тушга ортиқча баҳо бериб,
уни ҳаёт мезонига
айлантириш, ҳар сафар туш
кўрганда фолбин ва
кинначилар ҳузурига чопиб
боравериш ақлли, ўзини
билган онгли инсонга
ярашмайди. Биз динимиз
кўрсатмаларига оғишмай
амал қилсак, ҳам моддий, ҳам
руҳий тарафдан соғлом,
иродамиз мустаҳкам бўлади.
Фарзандларимизни ҳам
шундай таълимотлар асосида
тарбияласак, уларни маънан
соғлом, ақидаси мустаҳкам
қилиб вояга етказсак,
келгусида улардан дини,
миллати ва ватанига фойдаси
тегадиган етук ва баркамол
инсонлар етишиб чиқади.
Зеро, инсон салоҳияти унинг
маънавий олами, руҳий
тарбияси билан чамбарчас
боғлиқдир.
Одилхон Юнусхон ўғли
Манба: www.muxlis.uz
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 4243 | Добавил: admin | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Август 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz