Пятница, 10.05.2024, 15:27
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Сентябрь » 11 » Инсон табиати қизиқ!
11:09
Инсон табиати қизиқ!
Инсон Аллоҳ томонидан
яратилган, қизиқ табиатга эга,
ўзида не-не сир-синоатларни
жамлаган, ҳалигача тўлиқ
ўрганилмаган, охиригача
тадқиқ қилиб бўлмас тирик
жондир.
Инсонни ҳам руҳий, ҳам
тиббий тарафдан мукаммал
ўрганиш, уни тугал тадқиқ
қилиш мумкин эмас. Хусусан,
одам боласининг бир
жиҳатини ўргандим, деб
турсангиз, кетидан бошқа
хусусияти, инсонга хос ажиб
ва ғаройиб одатлар бўй
кўрсатади. Шу маънода қуйида
инсон табиатига хос бўлган,
айни пайтда камчилик ва
нуқсон саналувчи баъзи
жиҳатларни келтирамиз.
Инсон табиати қизиқ! У денгиз
кўпиги миқдорича гуноҳга қўл
урса-да, Аллоҳнинг азобига
йўлиқишдан ҳеч қўрқмайди.
Аммо бирон сабаб билан
ризқи узилишидан, касб-
коридан айрилиш ва
натижада тирикчилик қила
олмай қолишидан қаттиқ
ташвиш чекади. Унинг бутун
ўй-хаёли шунда бўлади. Тоғ
каби гуноҳларни эсламайди
ҳам. Аслида Аллоҳ бизларни
гуноҳ ишлардан қайтариб,
ризқимизни етказишни ваъда
қилмаганми?!
Одам боласи бировни
айблаш, ғийбат қилиш, фаҳш
ишларни содир этишдан
уялмайди, тортинмайди.
Бироқ савобли иш қилишга
келганда уят ҳисси ёдига
тушиб қолади, хайрли
амаллар қилиш борасида
одамлардан “истиҳола”
қилади.
Ваъда қарз. Инсон берган
ваъдаси устидан чиқиши,
ваъдага вафо қилиши керак.
Бу лозим ва шарт бўлган
нарса. Тўй олдидан
бериладиган тўёнани
ихтиёрий инфоқ-эҳсон, десак
бўлади. Ким хоҳласа, яна
аниқроғи имконини топса, тўй
қилаётган одамга ёрдам
бўлсин, деб уч-тўрт сўм берса,
яхши, бермаса, зарари йўқ.
Аммо қизиқ жиҳати шундаки,
кўпчилик ваъдани оддий
нарса деб билиб, ваъда
бергач, уни бажариш хаёлда
ва ниятда йўқ, парвойи фалак
бўлиб юраверади, унинг
масъулиятини ўйламайди.
Аксинча ихтиёрий бўлган
тўёнага эса қарздек қарайди,
бировга юз минг сўз берган
бўлса, ўзи тўй қилаётганида
ўша одамдан камида шунча
миқдорда пул берилишини
умид (таъма) қилади. Ёки
“фалончи тўйимда шунча
берганди. Вақтида
қайтармасам, бўйнимда қолиб
кетади!” деб қўрқади!..
Инсон табиатига хос қизиқ
жиҳатлардан бири шуки,
банда ўзига ўхшаган
одамларни кўп зикр қилади.
Яъни, уларни ғийбат қилади,
одамлар айбини қидириб,
хато ва камчиликларини очиб
ташлайди. Етмаганига бирга
мингни қўшиб, чатиб бўҳтону
уйдирмалар тўқийди. Одам
ўзига ўхшаган одамлар
зикридан, ғийбатидан ҳеч
чарчамайди, ўзининг эмас,
ўзгалар нуқсонини эслашдан
зерикмайди. Аммо Аллоҳни
кам зикр қилади. Аслида биз
ғийбатдан қайтарилиб,
Аллоҳни кўп зикр қилишга
буюрилмаганмидик?!
Одам боласига хос қизиқ ва
иллатли хусусиятлардан яна
бири шуки, инсон бой бўлса,
ўзидан пастдагилар
аҳволидан бехабар қолади.
Камбағаллар ҳолати унинг
учун зиғирчалик аҳамиятга эга
эмас. Айтмоқчи бўлганимиз,
инсон ўзидан қуйидагиларга
яхшилик қилмайди. Лекин
биронтаси ундан бойлик,
мансаб-мартаба ёки обрў-
эътиборда илгарилаб кетса,
уни кўролмайди, унга ҳасад
қилади. Бахил ва ҳасадгўй
одам на бечорага ёрдам
беради ва на ютуққа
эришганни кўра олади!..
Банда ота-онаси ҳаётлигида
уларга икки оғиз ширин сўз
айтишга ийманади. Аммо улар
вафот этишгач, қабр тошига
“энг қайноқ қалб сўзлари”ни
ёздиришга ўзида “куч” ва
“имконият” топа олади.
Бошқа тарафдан олиб
қарасак, банда ота-онаси
тириклигида бир коса овқат
ва иккита нон олиб келиб,
уларга марҳамат кўрсатишга
ҳафсала қилмайди. Бироқ улар
фоний дунёдан ўтиб кетишгач,
минглаб одамларни чорлаб,
катта қозонларда ош
дамлатиб, ҳалққа улашади,
“хотамтойлик” қилади!..
Инсон табиати қизиқ, ўзи
бировларга яхшилик
қилмайди, устига-устак
ўзгалар томонидан қилинган
яхшиликни ҳам тўғри
тушунмайди. Одамлар унга
бирон яхшилик қилганида
улардан шумланади, ёмон
гумон қилади. “Булар менга
нега ғамхўр бўлиб қолди,
тинчлимикан”, деб ҳар хил
ёмон гумонлар кўчасига
кириб чиқади...
Одам боласи дўсту душманни
яхши ажрата олмайди. Хоҳ
илмли, хоҳ ўқимаган оми
бўлсин, бу камчилик
кўпчиликда бор. Бунга бир
мисол келтирамиз. Шайтон
банданинг ашаддий душмани.
Бунга шубҳа йўқ. Сабаби Аллоҳ
таоло Қуръони каримда
шайтон биз учун душман
эканини бир неча бор
таъкидлаган. Шундай бўлса-да,
банда шайтонни ўзига дўст
тутади. Дўст тутганда ҳам жуда
қалин дўст санайди, уни содиқ
ҳамроҳ деб билади. Аслида
Аллоҳ банданинг энг
меҳрибони, энг раҳмдили
бўлса ҳам, банда гуноҳ ишлар
қилиш билан Аллоҳдан
узоқлашади, ҳатто оғир
гуноҳлар орқали Аллоҳ
ғазабини қўзғайди. Шунингдек,
Аллоҳ мўмин бандаларни бир-
бирига оға-ини эканини баён
қилган. Аммо биз мўмин
биродарларимизга баъзи
ҳолларда худди рақиблардек
муомала қиламиз, уларнинг
зарарига гувоҳлик берамиз!..
Инсон ана шундай қизиқ
табиатга эга. Одам боласининг
феъли ажиб. Аммо бу қусурли
табиат, бу ғариб феъл Аллоҳга
бўйсундирилса, рисоладаги
табиатга, ўша табиат соҳиби
бўлмиш ҳазрати инсон гўзал
хулқ эгасига, самоҳатли феъл
соҳибига айланади.
Зиёвуддин Раҳим
Манба: www.muxlis.uz
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1030 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz