Воскресенье, 19.05.2024, 05:57
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Январь » 29 » Исломда муҳаббат масаласи
07:27
Исломда муҳаббат масаласи
Савол: ассаламу алайкум.
Сизга саволларим бор эди.
Менинг ёшим 18да. Бизнинг
шариатимизда севгига, яъни
эркак ва аёл ўртасидаги
муҳаббатга қандай қаралади?
Бу туйғу оила қуришда инсон
учун керакми? Ўғил севганига
уйланишига ота-она қарши
чиқса-чи? Олдиндан раҳмат.
Аллоҳ рози бўлсин,
илмингизни бундан-да зиёда
қилсин.
Жавоб: Динимиз Исломда
банданинг ҳар қандай
эҳтиёжи инобатга олинган.
Жумладан, эркакнинг аёлга ва
аёлнинг эркакка бўлган
рағбатини ҳалол йўл билан
қондириш учун шаръий никоҳ
жорий қилинган. Бунда ўзаро
розилик ва тенглик (эркак ва
аёлнинг илм, касб-ҳунар, ҳусн
ва шу кабиларда тенг бўлиши)
асосида оила қурилади. Бирон
киши турмушга чиқишга ёки
уйланишга мажбурланмайди.
Албатта оилада, яъни эркак ва
аёл ўртасида муҳаббат
бўлиши керак. Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
ансория аёлга уйланаётган
бир кишига: “Бор, ўша аёлни
кўргин. Зеро ансорийларнинг
кўзида бир нарса бўлади”,
деганлар. Демак, шаръий-
исломий оила ҳам муҳаббат
асосига қурилади. Тўйдан
олдин қиз ва йигит гувоҳлар
иштирокида бир-бирларини
кўришлари мумкин. Аммо бу
дегани, тўйгача анча йиллар
бирга юриши, ошиқ-маъшуқ
бўлиш жоиз, дегани эмас.
Унутмайликки, номаҳрам
эркак ва аёл бир жойда ёлғиз
қолсалар, уларнинг учинчиси
шайтон бўлади. Бунда ҳар хил
бузуқликлар, ношаръий
ишлар содир этиладики, бу
ҳали оила остонасига қадам
қўймаган ёшлар ҳаётига доғ
туширади.
Динимиз Исломда қиз ва
йигит бир-бирларини кўриб,
мойиллик билдириб, бир-
бирлари ҳақида ўзаро сўраб-
суриштиришгач, иложи
борича тезроқ тўйни ўтказиб
олишга тарғиб қилинади.
Сабаби қиз ва йигит оралари
маънавий боғланиб (“оқ ўрар”
ёки “фотиҳа” қилиб) қўйилгач,
никоҳ ўқитмай, тўй қилмай,
чўзиб юриш ҳар хил гап-
сўзларга, ҳатто қудалар
орасига совуқчилик тушишига
сабаб бўлиши мумкин. Хуллас,
динимизда аёлга муҳаббат
қўйиш мумкин. Аммо бу иш
шаръий жиҳатларга тўғри
келиши керак. Уйланмаган
бўлса, бирон қизни
мўлжаллаб, совчи қўйиши ва
унга уйланиши керак.
Никоҳсиз, номаҳрам аёл
билан хиёбон ва турли
жойларда қўл ушлашиб юриш
қатъиян мумкин эмас.
Оила мустаҳкамлигида эркак
ва аёл ўртасидаги муҳаббат ва
бир-бирига мойиллик туйғуси
муҳим саналади. Агар улар
бир-бирларига мос
бўлмасалар, ораларида меҳр-
муҳаббат, ҳурмат-эҳтиром
бўлмаса, бундай оила узоққа
бормайди. Шу сабаб ҳам
динимизда тўйдан олдин
йигит ва қиз бир-бирларини
кўришлари кераклиги маълум
қилинган.
Агар яхши кўрган қизини ота-
онаси олиб бермаса, нима
қилади? Аллоҳ таоло Қуръони
каримнинг кўпгина оятларида
ота-онага яхшилик қилиш,
уларнинг сўзига киришга ва
иккисига мулойимлик билан
муомалада бўлишга буюрган.
Аслида ота-онанинг келинни
ёқтириши никоҳ шартларидан
эмас. Шундай бўлса-да, сиз
яхши кўрган қиз ота-
онангизга ҳам маъқул келса,
яхши. Аммо улар бўлажак
келинларини хушламасалар,
сизнинг ота-онага қарши
чиқишга, уларни норози
қилиб бўлса-да, ёқтирган
қизингизга уйланишга
ҳаққингиз йўқ.
Қиладиган ҳар бир ишимизда
ота-онанинг розилиги
муҳимдир. Банда нима иш
қилса ҳам ота-онаси дилини
оғритишдан эҳтиёт бўлиши
талаб этилади. Онам
шариатни тушунмайдилар,
отам Қуръон ва ҳадисдан
бехабар, деган баҳоналар
кетмайди. Агар очиқ куфр ёки
гуноҳи кабира ишлар содир
бўлиш эҳтимоли бўлсагина,
ота-онага итоат этилмайди.
Бундан бошқа ишларда уларга
бўйин эгиш шарт.
Бирон киши яхши кўрган
қизини ота-онаси олиб
бермаса, уларнинг норозилиги
ўтмайди, деёлмайди. Шуни
унутмаслик керакки, сиз
ўзингиз хоҳлаган аёлга
уйланишингиз мумкин. Аммо
дуч келган одамни ота-она
қилиб ололмайсиз. Аниқроқ
қилиб айтадиган бўлсак, бунда
ота-онанинг розилиги
биринчи ўринда туради. Сиз
нафсингиз амрига кириб, ота-
онани хафа қилиб қўйманг.
Балки сизга ҳам, ота-
онангизга ҳам ёқадиган
бошқа мўмина қиз учраб
қолиши ҳеч гап эмас. Аллоҳ
таоло барчамизни дунёда Ўзи
рози бўладиган амалларда
бардавом қилиб, охиратда
нажот топишимизни насиб
қилсин!
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1153 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Январь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz