Пятница, 10.05.2024, 06:20
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 24 » Ризқ келиши кечикканда нима қилиш керак?
21:51
Ризқ келиши кечикканда нима қилиш керак?
ﻋَﻦْ ﺟَﺎﺑِﺮِ ﺑْﻦِ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠﻪِ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ
ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﺃَﻳُّﻬَﺎ ﺍﻟﻨَّﺎﺱُ ، ﺍﺗَّﻘُﻮﺍ ﺍﻟﻠﻪَ ﻭَﺃَﺟْﻤِﻠُﻮﺍ
ﻓِﻲ ﺍﻟﻄَّﻠَﺐِ ﻓَﺈِﻥَّ ﻧَﻔْﺴًﺎ ﻟَﻦْ ﺗَﻤُﻮﺕَ ﺣَﺘَّﻰ
ﺗَﺴْﺘَﻮْﻓِﻲَ ﺭِﺯْﻗَﻬَﺎ ﻭَﺇِﻥْ ﺃَﺑْﻄَﺄَ ﻋَﻨْﻬَﺎ ﻓَﺎﺗَّﻘُﻮﺍ
ﺍﻟﻠﻪَ ﻭَﺃَﺟْﻤِﻠُﻮﺍ ﻓِﻲ ﺍﻟﻄَّﻠَﺐِ ، ﺧُﺬُﻭﺍ ﻣَﺎ ﺣَﻞَّ
ﻭَﺩَﻋُﻮﺍ ﻣَﺎ ﺣَﺮُﻡَ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﺑْﻦُ ﻣَﺎﺟَﻪْ.
Жобир ибн Абдуллоҳ
розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят қилади: “Эй
одамлар, Аллоҳга тақво
қилинглар ва (ризқни)
чиройли суратда талаб
қилинглар! Зеро, бирон нафс
ризқини тўла олмагунича
ўлмайди. Агар у (ризқ)
кечикса, бас, Аллоҳга тақво
қилинглар ва уни гўзал
тарзда талаб қилинглар,
ҳалолни олиб, ҳаромни тарк
этинглар!” (Ибн Можа
ривояти).
Ҳар бир жонзотнинг ризқи
Аллоҳ тарафидан
кафолатланган. Шундай экан,
банда тақдирга ёзилган
ризқни чиройли суратда,
ҳалол йўллар билан топишга
ҳаракат қилиши керак.
“Эй одамлар, Аллоҳга тақво
қилинглар ва (ризқни)
чиройли суратда талаб
қилинглар! Зеро, бирон нафс
ризқини тўла олмагунича
ўлмайди”.
Яъни, эй мўминлар, Раббингиз
Аллоҳга тақво қилинглар, У
Зот буюрган амалларни ихлос
билан бажариб,
қайтарганларидан қайтинглар.
Сизлар ризқ талаби ва касб-
кор қилишни гўзал суратда,
Аллоҳ рухсат берган йўллар
билан олиб боринглар. Зеро,
Аллоҳ ҳар бир жоннинг
ризқини тақдир қилиб қўйган.
У ўша ризқини охиригача
олмай туриб дунёдан
кетмайди. Бас, ризқ борасида
қалбларингиз хотиржам
бўлсин.
Бу ерда ҳалол ризқ топишга
тарғиб қилишдан олдин
Аллоҳга тақво қилишга амр
қилинишдан шуни билиб
олиш мумкин, бандада
Аллоҳдан қўрқиш ҳисси –
тақво бўлсагина у ҳалол йўл
билан ризқ талаб қилади ва
ҳаромдан четланади.
“Агар у (ризқ) кечикса, бас,
Аллоҳга тақво қилинглар ва
уни гўзал тарзда талаб
қилинглар, ҳалолни олиб,
ҳаромни тарк этинглар!”
Агар бирон сабабга кўра
сизларга тақдир қилинган
ризқнинг келиши кечикса,
шошилманг, ҳаром йўллар
билан тезроқ унга эришишга
ошиқманг, балки Аллоҳга
тақво қилинг, ризқни гўзал
суратда талаб қилинглар.
Демак, мўмин банда
қийинчилик пайтида, оғир
кунларда, ризқида танглик юз
берган вақтларда ҳам ҳалол
йўл билан касб-кор қилишни
унутмаслиги ва Аллоҳга тақво
қилиши керак экан.
ﻭَﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﺃُﻣَﺎﻣَﺔَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﺃَﻥَّ
ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ:
ﻧَﻔَﺚَ ﺭُﻭﺡُ ﺍﻟْﻘُﺪُﺱِ ﻓِﻲ ﺭُﻭﻋِﻲ ﺃَﻥَّ ﻧﻔْﺴًﺎ
ﻟَﻦْ ﺗَﺨْﺮُﺝَ ﻣِﻦَ ﺍﻟﺪُّﻧْﻴَﺎ ﺣَﺘَّﻰ ﺗَﺴْﺘَﻜْﻤِﻞَ
ﺃَﺟَﻠَﻬَﺎ ﻭَﺗَﺴْﺘَﻮْﻋِﺐَ ﺭِﺯْﻗَﻬَﺎ ﻓَﺄَﺟْﻤِﻠُﻮﺍ ﻓِﻲ
ﺍﻟﻄَّﻠَﺐِ ﻭَﻻَ ﻳَﺤْﻤِﻠَﻨَّﻜُﻢْ ﺍﺳْﺘِﺒْﻄَﺎﺀُ ﺍﻟﺮِّﺯْﻕِ
ﺃَﻥْ ﺗَﻄْﻠُﺒُﻮﻩُ ﺑِﻤَﻌْﺼِﻴَﺔِ ﺍﻟﻠﻪِ ﻓَﺈِﻥَّ ﺍﻟﻠﻪَ ﻻَ
ﻳُﻨَﺎﻝُ ﻣَﺎ ﻋِﻨْﺪَﻩُ ﺇِﻻَّ ﺑِﻄَﺎﻋَﺘِﻪِ. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ ﻓِﻲ ﺍﻟْﻜَﺒِﻴﺮِ ﻭَﺍﻟْﺤَﺎﻛِﻢُ ﻓِﻲ
ﺍﻟْﻤُﺴْﺘَﺪْﺭَﻙِ ﺇِﻻَّ ﺃَﻧَّﻪُ ﻗَﺎﻝَ: ﻓَﺈِﻥَّ ﺍﻟﻠﻪَ ﻻَ ﻳُﻨَﺎﻝُ
ﻓَﻀْﻠُﻪُ ﺑِﻤَﻌْﺼِﻴَﺘِﻪِ.
Абу Умома розияллоҳу анҳу
ривоят қилади: “Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Руҳул қудус менга токи
бирон нафс ажали
етмагунича ва ризқини
мукаммал тарзда
олмагунича дунёдан
кетмаслигини билдирди. Бас
(шундай экан,
ризқларингизни) чиройли
суратда талаб қилинглар!
Ризқнинг кечикиши сизларни
Аллоҳга маъсият қилиш
билан касб қилишга
ундамасин! Зеро, Аллоҳ
даргоҳидаги нарсага фақат
Унинг тоати билангина
эришилади”,
деганлар” (Табароний
“Кабийр”да ва Ҳоким
“Мустадрак”да ривоят қилган.
Ҳокимнинг ривоятида: “Зеро,
Аллоҳнинг фазлига Унга осий
бўлиш билан эришилмайди”,
дейилган).
Ушбу ҳадиснинг аввалги
жумласи ўзидан олдинги
ривоятнинг маъносини
таъкидлаб келмоқда.
Ривоятнинг охири эса бироз
фарқлироқ.
“Зеро, Аллоҳ даргоҳидаги
нарсага фақат Унинг тоати
билангина эришилади”.
Яъни, Аллоҳнинг ҳузуридаги
ризққа, барака ва яхшиликка,
қолаверса, жаннатга фақат У
Зотга ибодат қилиш ва итоат
этиш билан эришилади,
Аллоҳнинг раҳматига ва фазл-
карамига ҳаром ва ношаръий
йўллар билан эришиб
бўлмайди.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻗَﺎﻝَ:
ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺁﻟِﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﻣَﻦْ ﺃَﻟْﺒَﺴَﻪُ ﺍﻟﻠﻪُ ﻧِﻌْﻤَﺔً ﻓَﻠْﻴُﻜْﺜِﺮْ ﻣِﻦَ
ﺍﻟْﺤَﻤْﺪِ ﻟﻠﻪِ ﻭَﻣَﻦْ ﻛَﺜُﺮَﺕْ ﺫُﻧُﻮﺑُﻪُ ﻓَﻠْﻴَﺴْﺘَﻐْﻔِﺮِ
ﺍﻟﻠﻪَ ﻭَﻣَﻦْ ﺃَﺑْﻄَﺄَ ﺭِﺯْﻗُﻪُ ﻓَﻠْﻴُﻜْﺜِﺮْ ﻣِﻦْ ﻗَﻮْﻝِ ﻻَ
ﺣَﻮْﻝَ ﻭَﻻ ﻗُﻮَّﺓَ ﺇِﻻَّ ﺑِﺎﻟﻠﻪِ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ
ﻓِﻲ ﺍﻟْﻜَﺒِﻴﺮِ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва салламдан ривоят қилади:
“Аллоҳ кимга бир неъмат
берган бўлса, бас, Аллоҳга
ҳамд айтишни кўпайтирсин!
Кимнинг гуноҳлари кўпайиб
кетса, Аллоҳга истиғфор
айтсин! Кимнинг ризқи
кечикса, бас, “лаа ҳавла ва
лаа қуввата иллаа
биллааҳ”ни кўп
айтсин!” (Табароний
“Кабийр”да ривоят қилган).
Ушбу ҳадисда ризқ ва неъмат
билан боғлиқ қимматли
маълумотлар ва набавий
тавсиялар берилмоқда.
“Аллоҳ кимга бир неъмат
берган бўлса, бас, Аллоҳга
ҳамд айтишни кўпайтирсин!”
Бошқа ҳадисда “кимга Аллоҳ
бир неъмат берса, бас,
Аллоҳга ҳамд айтсин!”
дейилган бўлса, бунисида эса
“ҳамд айтишни кўпайтирсин!”
дейилмоқда. Демак, ҳамд
айтишдан мурод, бирон
неъматга эришгач, Аллоҳга
такрор-такрор ҳамду сано ва
мақтовлар айтиш экан.
“Кимнинг гуноҳлари кўпайиб
кетса, Аллоҳга истиғфор
айтсин!”
Чунки истиғфор айтиш
гуноҳларнинг ювилишига
сабаб бўлади.
Одатда, қалби пок инсон
ожизлик қилиб, бирон гуноҳ
иш қилса, ўзини ноқулай ҳис
қила бошлайди. Сабаби унинг
қалби қорайган бўлади.
Ривоятларнинг бирида
истиғфор айтиш қалбни
чароғон қилиши айтилган. Шу
сабаб ҳам гуноҳ қилган банда
айбини тан олиб, Аллоҳга
истиғфор айтади ва У Зотдан
гуноҳларини кечиришини
сўрайди.
“Кимнинг ризқи кечикса, бас,
“лаа ҳавла ва лаа қуввата
иллаа биллааҳ”ни кўп
айтсин!”
Бошқа ҳадиси шарифда
“кимнинг бошига бирон
кулфат тушса, бас, “лаа ҳавла
ва лаа қуввата иллаа биллааҳ”
десин!” дейилган. Бу ривоятда
банданинг ризқи кечикканда,
унга мазкур калималарни кўп
айтиш тавсия қилинмоқда.
Бундан хулоса қилиб айтиш
мумкин, банда бирон
мусибатга йўлиқиб, қийин
аҳволга тушиб қолганда,
хусусан қарздор бўлиб
қолганида, ризқининг келиш
муддати кечикиб, моддий
ҳолати оғирлашганида, “лаа
ҳавла ва лаа қуввата иллаа
биллааҳ” калимасини кўп
такрорласа, Аллоҳ унга нажот
беради ҳамда уни турли хил
қийинчилик ва
ташвишлардан халос этади.
Демак, банданинг ризқи
келиши маълум сабабларга
кўра кечикканда:
1. Шошқалоқлик қилиб, ҳаром
йўллар билан ризқ топишга
ҳаракат қилмаслик, сабр-
қаноатли бўлиш лозим.
2. “Лаа ҳавла ва лаа қуввата
иллаа биллааҳ” калимасини
ва истиғфор айтишни
кўпайтириши керак.
Манба: www.muxlis.uz
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1261 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz