Понедельник, 13.05.2024, 00:13
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Март » 17 » Қалбга келган васваса ҳақиқий имон белгисими?
22:17
Қалбга келган васваса ҳақиқий имон белгисими?
Савол: ассалому алайкум! Бу хатни сизга
ёзиш осон бўлмади. Жуда кўп ўйлаб, кейин
ёзишга қарор қилдим. Қалбимга таскин
керак...
Гапни нимадан бошлашни ҳам билмайман,
қори ака. Мен ўз иймоним хавфда
қолдими, деб жуда қайғудаман.
Алҳамдулиллаҳ, беш вақт намозни канда
қилмайман, кўз, қулоқ, тил ва бошқа
аъзолар зиносидан иложи борича
тийилишга харакат қиламан. Аммо
баъзида шундай хаёллар келадики, менда
мунофиқлик аломатлари борми, деб хафа
бўламан. Аллоҳнинг ягоналигига тўлиқ
ишонганим йўқдек гўё. Астағфируллоҳ, бу
гапни ёзаётиб “лаа илааҳа иллаллаҳ,
муҳаммадур росулуллоҳ”, дедим. “Йўқ, мен
мусулмонман”, деб ўзимга ўзим хитоб
қилдим. Баъзида “Аллоҳ бўлмаса-чи”,
деган хаёл келади ва тезда хаёлим
бузилади. “Нималар деяпман ўзи? Ширкка
олиб борадиган хаёлку бу?!” деб, дарҳол
истиғфор айтаман. Юрагимни эзаётган
нарса менинг шу хаёлим. Менда бу хаёл
бўлмаслигини хоҳлайман. Иймоним комил
бўлишини истайман. Нега бунақа жирканч,
жудаям ёмон бўлган хаёл келяпти?
Юрагим шунчалик қорами? Ҳақиқий
мусулмон бўлишдек неъмат менга
берилмаганми? Шунчалик жоҳил
бўлдимми? Аллоҳ берган неъматларга
шукр қилувчи банда бўлиш ўрнига бундай
хаёлларга бориш... Нега, эй Аллоҳ, нега
менга шундай хаёл келди?!
Аллоҳга ширк келтиришнинг оқибатини
биламан. Ундан қўрқаман, аммо яна нега
шундай беъмани хаёл келяпти? Балки, бу
нарсани кўп ўйлаганим учун шайтон шу
хаёлга олиб бораётгандир? Қори ака, ахир
инсон ўй хаёллари учун жазоланмайдику,
тўғрими? Ёки хаёлимдан ўтган шундай
нарсага ҳам жавобгар бўламанми? Менга
насиҳат қилинг, токи бу залолатдан чиқай
ва бундай хаёллар асло келмасин!..
Жавоб: ва алайкумус салом, ҳурматли
муслима синглим! Бу каби хаёллар сизда
имон белгиси борлигига далолат қилади.
Сиз ўзингизга таскин излаган экансиз,
сизга набавий ҳадислар ёрдамида таскин
беришга ҳаракат қиламиз.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ
ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ : ﻳَﺄْﺗِﻲ ﺍﻟﺸَّﻴْﻄَﺎﻥُ ﺃَﺣَﺪَﻛُﻢْ ﻓَﻴَﻘُﻮﻝُ: ﻣَﻦْ ﺧَﻠَﻖَ ﻛَﺬَﺍ ﻣَﻦْ
ﺧَﻠَﻖَ ﻛَﺬَﺍ ﺣَﺘَّﻰ ﻳَﻘُﻮﻝَ : ﻣَﻦْ ﺧَﻠَﻖَ ﺭَﺑَّﻚَ ﻓَﺈِﺫَﺍ ﺑَﻠَﻐَﻪُ ﻓَﻠْﻴَﺴْﺘَﻌِﺬْ ﺑِﺎﻟﻠﻪِ
ﻭَﻟْﻴَﻨْﺘَﻪِ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ ﻭَﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺍﻟﻨَّﺴَﺎﺋِﻲُّ ﻭَﺃَﺑُﻮ ﻋَﻮَﺍﻧَﺔَ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят
қилади: “Шайтон сизлардан бирингизга
келиб, “буни ким яратган? Буни ким
яратган?” дейди. Ҳатто “Раббингни ким
яратган?” ҳам дейди. Агар шу нарса унга
етса, бас, Аллоҳдан паноҳ тиласин ва бас
қилсин!” (Бухорий, Муслим, Насоий ва Абу
Авона ривояти).
Ушбу ривоятда шайтон инсон боласини
турли йўллар билан васваса қилиши, ҳатто
ақида бобида ҳам турфа хаёллар билан
уни нотўғри йўлга бошлашга уриниши
айтилмоқда. Бас, кимнинг қалбига шундай
фикр келса, шайтоннинг васвасасидан
Аллоҳ паноҳ беришини сўраши ва бу хаёл
ва фикрларни бас қилиши керак.
Банда ҳар қандай ҳолатда шайтон
ёмонлигидан Аллоҳнинг мадади билангина
нажот топади. Шу сабаб лаин васваса
қилганида Буюк Раббимиздан ўша ёмон
хаёллардан узоқ қилишини сўраб дуо
қилишимиз ва бу ҳақида тафаккур
қилишдан тўхташимиз талаб этилади.
Айтилишича, қалбга келган васваса икки
хил бўлади. Биринчиси, қатъий бўлмаган
хаёллар. Буни шу ҳақида фикр қилишни
бас қилиш билан даф қилинади. Ҳадисда
мана шундай васваса назарда тутилган
Иккинчиси, қатъий бўлган ва шубҳа-
гумонларга сабаб бўлувчи васваса. Бу
унга назар солиш ва ҳужжат-далиллар
билан унинг ботил эканини исботлаш
билан даф қилинади.
Қуйидаги ривоятларда қўшимча
маълумотлар келтирилади.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﻻَ
ﻳَﺰَﺍﻝُ ﺍﻟﻨَّﺎﺱُ ﻳَﺘَﺴَﺎﺀَﻟُﻮﻥَ ﺣَﺘَّﻰ ﻳُﻘَﺎﻝَ: ﻫَﺬَﺍ ﺧَﻠَﻖَ ﺍﻟﻠﻪُ ﺍﻟْﺨَﻠْﻖَ ﻓَﻤَﻦْ
ﺧَﻠَﻖَ ﺍﻟﻠﻪَ ﻓَﻤَﻦْ ﻭَﺟَﺪَ ﻣِﻦْ ﺫَﻟِﻚَ ﺷَﻴْﺌًﺎ ﻓَﻠْﻴَﻘُﻞْ: ﺁﻣَﻨْﺖُ ﺑِﺎﻟﻠﻪِ. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ .
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят
қилади: “Одамлар сўрашда давом этиб,
ҳатто “буни Аллоҳ яратган. Аммо Аллоҳни
ким яратган?” дейишгача борадилар. Бас,
ким шундан бирон нарсани сезса, “ааманту
биллааҳ” (“Аллоҳга имон келтирдим”) , деб
айтсин!” (Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад
ривояти).
Одамлар орасида баъзи жоҳил кишилар
тафаккур қилишда ҳаддан ошиб, ҳатто
“Аллоҳни ким яратган экан-а?” деб савол
бериб қолишлари кузатилади. Шундай
вақтда бу ҳақида гапириш ва фикр
юритишдан тўхтаб, “Аллоҳга ва охират
кунига имон келтирдим”, дейиш керак.
Зеро, Аллоҳнинг борлиги ва бирлиги инкор
қилиб бўлмас далиллар билан
исботланган. Бу ҳақ ақидадир. Ҳақни
билгандан кейин бошқа йўлга юрмаслик
керак. Сабаби ҳақдан кейин фақат
залолат бор.
Ҳақиқий мўмин Аллоҳ халқ қилинмагани,
Унинг ота-онаси ҳам, бола-чақаси ҳам
йўқлигини яхши билади ва қалбига шайтон
васваса қилганида бунга ортиқча аҳамият
бермасдан, “Аллоҳга ва охират кунига
имон келтирдим”, деб шайтон фитнасига
барҳам беради.
Бошқа ривоятларда кимга шундай хаёл
келса, Ихлос сурасини ўқиб, чап тарафига
туплаш ва паноҳ сўраш тавсия этилган.
ﻋَﻦْ ﻋَﻠْﻘَﻤَﺔَ ﻋَﻦْ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠﻪِ ﻗَﺎﻝَ: ﺳُﺌِﻞَ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲُّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ
ﻋَﻦْ ﺍﻟْﻮَﺳْﻮَﺳَﺔِ ﻗَﺎﻝَ: ﺗِﻠْﻚَ ﻣَﺤْﺾُ ﺍﻹِﻳﻤَﺎﻥِ . ﺭَﻭَﺍﻩُ ﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ
ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ.
Алқама Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу
анҳудан ривоят қилади: “Набий
соллаллоҳу алайҳи ва салламдан васваса
ҳақида сўралди. У зот: “Бу асли
имондандир”, дедилар” (Муслим, Аҳмад,
Ибн Ҳиббон ва Табароний ривояти).
Васвасанинг ўзи асл имон белгиси эмас,
балки уни қайтаришга ҳаракат қилиш ва
бузуқ хаёлларни тилга чиқаришдан қўрқиш
имоннинг ҳақиқийлигига, унга нифоқ ё
бошқа иллатлар аралашмаганига далолат
қилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
қалбга васваса келишини “бу асли
имондандир”, дейишлари “мана шу
васвасанинг ёмонлигини билишингиз,
қалбингиз билан қайтаришингиз ва ундан
нафратланишингиз ҳақиқий имон
белгисидир” маъносини англатади. Зеро,
кофир қалбига келган васваса ва
гумонларни қайтармасдан, уларга суяниб
иш тутади.
Асри саодат даврида саҳобалар қалбга
келадиган васваса ҳақида Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва салламдан
сўрашганида, шайтоннинг мўмин қалбига
шундай васваса қилиши ва мўминнинг уни
инкор этиши ҳақиқий имон белгиси
эканини айтиб, уларни хотиржам
қилганлар. Ҳа, мўминнинг қалби муҳташам
бино каби бўлиб, бу иморатга шайтон
мудом ҳужум қилиб, бандани йўлдан
урмоқчи, ўзининг сафига қўшиб олмоқчи
бўлади. Агар одам мўмин бўлмаса, шайтон
уни васваса қилишига ҳожат йўқ. Сабаби у
шундоқ ҳам шайтон қўлида ўйинчоқ
бўлади. Аммо ҳақиқий мўмин банда унча-
бунчага шайтонга мағлуб бўлмайди. Ва
шайтон ҳам уни нозик тарафдан – ақида
бобида васваса қилиб, шубҳа-гумонлар
билан тўғри эътиқодидан тўсишга
уринади. Зеро, мустаҳкам қалъани ишғол
қилиш учун анча-мунча ҳаракат ва тадбир
керак бўлганидек, мўминнинг қалбини
ишғол қилиш шайтон учун осон эмас. У
барча макр-ҳийлаларини ишга солиб, бу
йўлда қаттиқ уринади.
Аммо меҳрибон Пайғамбаримиз
соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга бу
бобда ҳам қандай йўл тутишни аниқ ва
лўнда қилиб тушунтирганлар. Бизнинг
бахтимиз шундаки, биз ҳаётда пайдо
бўладиган ҳар қандай саволга
шариатимиздан тўлиқ жавоб оламиз. Биз
бошқаларга ўхшаб буни билиш учун
умримиз ва вақтимизни сарфлаб, ҳали
тўғри ё нотўғрилиги аниқ бўлмаган турли
тасаввур ва тахминларга суяниб иш
тутмаймиз. Ислом динида инсон ҳаётида
керак бўладиган ҳар қандай муаммонинг
ечими айтилган ва саволларга жавоб
берилган.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﻗَﺎﻝَ : ﺟَﺎﺀَ ﻧَﺎﺱٌ ﻣِﻦْ ﺃَﺻْﺤَﺎﺏِ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ
ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻓَﺴَﺄَﻟُﻮﻩُ: ﺇِﻧَّﺎ ﻧَﺠِﺪُ ﻓِﻲ ﺃَﻧْﻔُﺴِﻨَﺎ ﻣَﺎ ﻳَﺘَﻌَﺎﻇَﻢُ ﺃَﺣَﺪُﻧَﺎ ﺃَﻥْ
ﻳَﺘَﻜَﻠَّﻢَ ﺑِﻪِ ﻗَﺎﻝَ: ﻭَﻗَﺪْ ﻭَﺟَﺪْﺗُﻤُﻮﻩُ ﻗَﺎﻟُﻮﺍ : ﻧَﻌَﻢْ ﻗَﺎﻝَ : ﺫَﺍﻙَ ﺻَﺮِﻳﺢُ
ﺍﻹِﻳﻤَﺎﻥِ . ﺭَﻭَﺍﻩُ ﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ ﻭَﺍﻟﻨَّﺴَﺎﺋِﻲُّ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ
ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва
саллам саҳобаларидан баъзилари у зотга:
“Биз ўзимизда шундай нарсаларни
сезамизки, уни гапиришни оғир санаймиз”,
дейишди. У зот: “Мана шу нарсани
ҳақиқатан сезасизларми?” деб сўрадилар.
Улар: “Ҳа”, деб жавоб беришди. Шунда у
зот: “Бу соф имондандир”, дедилар”
(Муслим, Абу Довуд, Насоий, Аҳмад, Ибн
Ҳиббон ва Байҳақий ривояти).
Ҳа, мўмин банда қалбига турли шубҳа-
гумонлар келиши ва уни тилига
чиқаришини катта гуноҳ ва қабиҳлик деб
билиши, уни айтиб қўйишдан қаттиқ
қўрқиши унинг ҳақиқий мўмин эканига
далолат қилади.
Демак, мўмин бандага шайтон турли
йўллар билан васваса қилади. Ҳатто
ақида бобида ҳам турли хаёлларга
бошлайди. Бундай вақтда мўмин банда бу
ҳақида фикр қилиб, уларга суяниб
қолишдан сақланган ҳолда “Аллоҳга ва
охират кунига имон келтирдим”, деб
шайтон васвасасидан Аллоҳ паноҳ
беришини сўраши лозим. Зеро, бизларни
шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан ўзгаси
ҳимоя қилишга қодир эмас!
Категория: Долзарб мавзулар | Просмотров: 2655 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Март 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz