Вторник, 14.05.2024, 23:42
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Долзарб мавзулар
Hindiston ulamolaridan
Imdodulloh Makkiy
huzurlariga bir kishi kelib,
shikoyat qilgan ekan:
— Necha yillardan beri namoz
o‘qiyman. Lekin
namozim qabul bo‘lyaptimi-
yo‘qmi, shuni bilmay,
iztirobdaman…
Shunda Hazrat Imdodulloh
Makkiy bizlarni ham
ko‘nglimizni ko‘taradigan javob
bergan ekanlar:
— Ertalab bomdodni
o‘qiganmidingiz?
— Ha, o‘qigandim.
— So‘ng peshinni o‘qidingizmi?
— Ha, o‘qidim.
— Agar Alloh namozingizni
qabul qilmaganida, sizga
keyingi namozni o‘qishga tavfiq
bermasdi.
Namozingiz davomiy
bo‘lyaptimi, demak, Alloh
ibodatingizni qabul qilyapti.
Agar qabul qilmaganida
keyingi namozga yetkazmasdi…
Категория: Долзарб мавзулар | Просмотров: 906 | Добавил: admin | Дата: 23.10.2014 | Комментарии (0)

ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻗَﺎﻝَ:
ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ:
ﺇِﺫَﺍ ﻭَﺟَﺪَ ﺃَﺣَﺪُﻛُﻢْ ﻓِﻲ ﺑَﻄْﻨِﻪِ ﺷَﻴْﺌًﺎ ﻓَﺄَﺷْﻜَﻞَ
ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﺃَﺧَﺮَﺝَ ﻣِﻨْﻪُ ﺷَﻲْﺀٌ ﺃَﻡْ ﻻَ ﻓَﻼَ ﻳَﺨْﺮُﺟَﻦَّ
ﻣِﻦْ ﺍﻟْﻤَﺴْﺠِﺪِ ﺣَﺘَّﻰ ﻳَﺴْﻤَﻊَ ﺻَﻮْﺗًﺎ ﺃَﻭْ ﻳَﺠِﺪَ
ﺭِﻳﺤًﺎ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ ﻭَﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ
ﻭَﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ ﻭَﺍﻟﺪَّﺍﺭِﻣِﻲُّ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﻣَﺎﺟَﻪْ
ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺧُﺰَﻳْﻤَﺔَ.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва салламдан ривоят қилади:
“Агар сизлардан биронтангиз
қорнида нимадир сезса ва
ундан бирон нарса чиққан ё
чиқмагани ҳақида шубҳага
борса, бас, то овозни
эшитмагунича ёки ҳид
сезмагунича масжиддан
зинҳор чиқиб
кетмасин!” (Бухорий, Муслим,
Абу Довуд, Термизий,
Доримий, Ибн Можа, Аҳмад ва
Ибн Хузайма ривояти).
Ушбу ривоятда аниқ нарса
шубҳа билан бекор
бўлмасли ... Читать дальше »
Категория: Долзарб мавзулар | Просмотров: 982 | Добавил: admin | Дата: 10.08.2014 | Комментарии (0)

Ҳозирда илм-фан ва техника
тараққиёти шу даражага
етдики, ҳар қандай одам (хоҳ у
олим, хоҳ оми бўлсин) шахсий
қўл телефонига эга ва ундан
хоҳлаган вақтида, истаганича
фойдаланиши мумкин. Бундан
ўн-ўн беш йил илгари бу нарса
ноёб саналган бўлса, ҳозирги
кунимизда қўл телефонига эга
бўлиш одатий ҳол бўлиб қолди.
Хуллас, кўпчилик учун қўл
телефони ҳаётнинг бир
бўлагига, балки ажралмас
қисмига айланиб улгурди.
Телефон орқали бирон
манфаат келтирадиган иш
бажарилса, вақт ва пул
тежалса, қариндошлардан тез-
тез ҳол-аҳвол сўраб турилса,
яхши албатта. Қолаверса,
телефон бир вақтнинг ўзида
соат, нур таратгич, ҳисоблагич,
огоҳлантирувчи ва шу каби
вазифаларни ҳам бажаради.
Биз бу ерда қўл
телефонларининг хусусияти ва
афзалликлари ҳақида
гапирмоқчи эмасмиз. Балки
масаланинг бошқа тарафига
э ... Читать дальше »
Категория: Долзарб мавзулар | Просмотров: 1013 | Добавил: admin | Дата: 22.07.2014 | Комментарии (0)

Баъзилар: “Одам намоз ўқиса,
ишлари юришар, ҳамма
соҳада муваффақият қозонар
экан”, деб айтаётганларини
эшитиб қоламиз. Аслида
намоз том маънода
муваффақиятлар гаровидир. У
аввало бандани охират
азобидан қутулиб, Аллоҳ
розилигига эришиши учун бир
воситадир. Намоз диннинг
устинидир. Намоз ўқиган
банданинг тани ва қалби,
соғлиғи ва ишлари ўз жойида
бўлади.
Тўғри, Қуръони карим ва
ҳадиси шарифларда намоз
ўқиш кенг ризққа,
фаровонликка сабаб бўлиши
айтилган. Жумладан, Аллоҳ
таоло Ўзининг суюкли
Пайғамбарига шундай хитоб
қилган: “Аҳлингизни намоз
ўқишга буюринг ва ўзингиз
ҳам (намоз ўқишда) чидамли
бўлинг! Биз Сиздан ризқ
сўрамаймиз, (балки) Ўзимиз
Сизга ризқ берамиз. Чиройли
оқибат – жаннат (аҳли)
тақвоникидир” (Тоҳа, 132).
Бу ердаги “намоз”дан мурод
беш вақт фарз намозларидир ... Читать дальше »
Категория: Долзарб мавзулар | Просмотров: 1087 | Добавил: admin | Дата: 22.07.2014 | Комментарии (0)

Бу савол кўпчиликни
қизиқтириши табиий. Йўл
ҳаракати қоидалари яқин
вақтлардан жорий қилинган
бўлса, Исломда бунинг ҳукми
айтилганми, деган фикр-
мулоҳазалар билдирилиши
мумкин. Динимиз Исломда
Аллоҳ таолонинг боқий ва
ҳикматли ҳукмлари билан
бандалар тўғри йўлни топиб
оладилар. Бундан кейин биз
билмаган қулайликлар ва
хаёлимизга келмаган
нарсалар кашф қилинса ҳам
уларнинг ҳукмини Исломдан
топишимиз мумкин. Шариат
қонунлари умумийдир. Ҳар
бир замон ва маконга, ҳар
бир инсон боласига муносиб
ва мувофиқдир. Уни
ўзгартириш ёки инкор этиш
бандани залолатга олиб
боради.
Энди мавзуимизга қайтсак.
Маълумки, светофор йўл
ҳаракати қоидаларининг
ажралмас қисми саналади.
Усиз ҳайдовчи ва пиёдалар
хавфсизлигини таъминлаш
мумкин эмас. Светофор қизил
чироғи ҳаракатни
таъқиқлайди. ... Читать дальше »
Категория: Долзарб мавзулар | Просмотров: 987 | Добавил: admin | Дата: 22.07.2014 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум. Мен
лицейни битирдим. Ҳозир
университетга тайёргарлик
кўряпман. Лекин менинг
устимдан дангасалик ҳукм
сурмоқда. Қори ака,
дангасаликдан қутулиш учун
Қуръони каримнинг қайси
оятларини ўқиганим маъқул?
Қайси дуоларни кўпроқ ўқиш
ёки қайси ишларни бажариш
керак? Илм олаётганлар учун
ёрдам сифатида фойдали
маслаҳатлар беринг!
Жавоб: ва алайкумус салом.
Дангасалик шундай бир
муаммоки, уни биргина дуо
қилиш билан тузатиб
бўлмайди. Одамдаги
дангасалик, ялқовлик ва
ишёқмаслик бир қанча
омиллар таъсирида юзага
келади. Аслида дангаса одам
бирон иш қилмай эртадан
кечгача ухлашни доим ҳам
истайвермайди, балки
масъулиятли ишлардан, оғир,
аммо муваффақият келтирувчи
юмушлардан бўйин товлашга
ҳаракат қилиб, овқат ейишга,
телевизор кўришга, кўчага
чиқиб олиб, одам ... Читать дальше »
Категория: Долзарб мавзулар | Просмотров: 3519 | Добавил: admin | Дата: 17.07.2014 | Комментарии (0)

Оила жамият таянчидир.
Жамиятнинг мустаҳкам ва
барқарор бўлиши кўп
жиҳатдан оилалар тинчлигига
боғлиқ. Жумладан, эр ва
хотин, қайнона ва келин
ўртасидаги илиқ
муносабатлар жамиятнинг
кичик бўлаги саналган
оилалар тинчлигини
таъминлашди катта ўрин
тутади.
Муқаддас динимиз Исломда
эркакларга ўз жуфти
ҳалоллари билан яхши
муомалада бўлиб, бахтли
яшашга ҳаракат қилиш
буюрилган. Жумладан,
хотинга яхши муомала қилиш
ва оилани ҳар тарафдан
таъминлаш эрнинг зиммасида
бўлса, хотин эрига итоат
қилади ва фарзандлар
тарбиясини билан машғул
бўлади. Оилада ҳар кимнинг
ўз вазифаси бор. Аммо эр ва
хотин ўз вазифаларини унутиб
қўйсалар ёки уни
кўнгилдагидек бажармасалар,
орада жанжал келиб чиқиб,
оилалар тинчлиги бузилиши
мумкин. Бу кўп ҳолларда
оиланинг бузилишига сабаб
бўла ... Читать дальше »
Категория: Долзарб мавзулар | Просмотров: 1410 | Добавил: admin | Дата: 17.07.2014 | Комментарии (0)

« 1 2
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Май 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz