Понедельник, 13.05.2024, 06:06
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Март » 17 » Ғуслдан кейин маний қолдиғи чиқса...
22:23
Ғуслдан кейин маний қолдиғи чиқса...
Савол: ассалому алайкум. Эркак киши
жимоъдан кейин ғусл қилгач, қолдиқ
маний чиқса, яна ғусл қилиши лозимми?
Бир фатвода ундай кишига фақат таҳорат
лозим, дейилибди. Яна аёлнинг фаржидан
ғуслдан кейин эрнинг маний қолдиғи
келса, унинг ҳукми нима?
Жавоб: ва алайкумус салом. Жунубликдан
ғусл қилгач, закарда қолган маний ёки
мазий чиқса, қайтадан ғусл қилиш шарт
эмас. Бунда намоз ўқимоқчи бўлинса,
закар ва либосни поклаб, таҳорат қилиб
олиш кифоя қилади. Магар ғуслдан сўнг
маний шаҳват билан чиқса, унда ғусл
қилиш керак. Закардаги қолдиқ маний
қайта ғусл қилишни вожиб қилмайди.
Манийнинг бир бор шаҳват билан чиқиши
ила бир марта ғусл қилиш вожиб.
Манийнинг қолдиғи яна покланишни лозим
этмайди. Сабаби қолдиқ чиқиши билан
банданинг бутун танаси нопок бўлмайди.
Чунончи бир марта маний чиқиши билан
икки марта ғусл қилиш шарт эмас. Закар
ёки аёл фаржидаги қолдиқ нарсалар
фақат таҳоратни бузади, холос. Хусусан,
аёл ғусл қилганидан кейин эрининг
манийси фаржидан чиқса, у ҳам қайтадан
ғусл қилиши шарт эмас.
Ҳанафий, моликий ва ҳанбалийлар
мазҳаби уламолари ғусл вожиб бўлиши
учун манийнинг шаҳват билан чиқишини
шарт қилишган.
Хулоса қиладиган бўлсак:
1. Агар ғуслдан сўнг аввалги манийнинг
қолдиғи чиқса, қайта ғусл қилиш шарт
эмас.
2. Агар ғуслдан сўнг шаҳват қайтадан
қўзғаб, маний шитоб билан чиқса янгидан
ғусл қилиш лозим. Сабаби бунда ғуслни
вожиб қилувчи нарса қайтадан юз берган
бўлади.
3. Ғуслдан кейин маний қолдиғи чиқиши
либос ва закарни ювишни вожиб қилади,
таҳоратни кетказади. Валлоҳу аъалам!
Категория: Долзарб мавзулар | Просмотров: 1474 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Март 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz