Пятница, 10.05.2024, 03:13
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 24 » Махсига масҳ тортиш шартлари
21:46
Махсига масҳ тортиш шартлари
Қуйидаги шартлар[1] мавжуд
бўлганда махсига масҳ
тортиш тўғри бўлади:
Махси оёққа таҳоратли
ҳолда кийилган бўлиши.
ﻋَﻦْ ﻋُﺮْﻭَﺓَ ﺑْﻦِ ﺍﻟْﻤُﻐِﻴﺮَﺓِ ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻴﻪِ ﺃَﻧَّﻪُ
ﻭَﺿَّﺄَ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲَّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ
ﻓَﺘَﻮَﺿَّﺄَ ﻭَﻣَﺴَﺢَ ﻋَﻠَﻰ ﺧُﻔَّﻴْﻪِ ﻓَﻘَﺎﻝَ ﻟَﻪُ
ﻓَﻘَﺎﻝَ: ﺇِﻧِّﻲ ﺃَﺩْﺧَﻠْﺘُﻬُﻤَﺎ ﻃَﺎﻫِﺮَﺗَﻴْﻦِ. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ ﻭَﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ.
Урва ибн Муғийра отасидан
ривоят қилишича, у Набий
соллаллоҳу алайҳи ва
салламга таҳорат суви қўйиб
турган ва у зот таҳорат
қилиб, махсиларига масҳ
тортганлар. Кейин унга: “Мен
бу икки (махси)ни оёқларим
пок ҳолида кийганман”,
деганлар (Бухорий, Муслим ва
Аҳмад ривояти).
Бу ривоятни юқорида
ўргандик.
ﻭَﻋَﻦْ ﺍﻟْﻤُﻐِﻴﺮَﺓِ ﺑْﻦِ ﺷُﻌْﺒَﺔَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ
ﻋَﻨْﻪُ ﻗَﺎﻝَ: ﻗُﻠْﺖُ: ﻳَﺎ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﺃَﻣْﺴَﺢُ
ﻋَﻠَﻰ ﺍﻟْﺨُﻔَّﻴْﻦِ ﻗَﺎﻝَ: ﻧَﻌَﻢْ ﺇِﺫَﺍ ﺃَﺩْﺧَﻠْﺘَﻬُﻤَﺎ
ﻭَﻫُﻤَﺎ ﻃَﺎﻫِﺮَﺗَﺎﻥَ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﺸَّﺎﻓِﻌِﻲُّ
ﻭَﺍﻟﺪَّﺍﺭَﻗُﻄْﻨِﻲُّ.
Яна Муғийра ибн Шуъба
розийаллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: “Мен: “Эй
Расулуллоҳ, махсига масҳ
тортаверайми?” деб
сўраганимда, у зот: “Ҳа, агар
икки (мах)сини оёқларинг
пок ҳолида кийган бўлсанг
(уларга масҳ тортавер)”,
дедилар” (Шофеъий ва
Дорақутний ривояти).
Ушбу икки ривоятда махси
таҳоратли оёққа кийилса, унга
масҳ тортиш жоизлиги
айтилмоқда.
Аввал оёқ ювилиб, унга махси
кийилса ва кейин таҳорат
охиригача мукаммал
бажарилса, таҳорат
бузилгандан кейин махсига
масҳ тортиш жоиз. Сабаби
ҳанафийлар наздида,
таҳоратда тартиб шарт эмас
[2]. Лекин таҳоратни тартиб
билан мукаммал бажариб,
сўнг махси кийиш афзал.
Жумҳур уламолар махси
кийишдан олдин тўлиқ
таҳорат сув билан қилиниши
лозимлигини айтишган.
Шофеъийлар бу таҳорат сув,
ғусл ёки таяммум билан ҳам
бўлиши мумкинлигига рухсат
беришган. Улар таяммум сув
йўқлиги учун қилинган бўлса,
сув топилгандан кейин
махсига масҳ тортиш жоиз
эмас. Агар касаллик ёки шу
каби сабаблар билан таяммум
қилинган бўлса, таҳорати
кетгандан кейин янги таҳорат
қилганда махсига масҳ
тортиш жоиз, дейишган.
Агар таҳоратда ювилиши
лозим бўлган аъзоларда
ювилмай қолган жой бўлса,
уни ювмасдан олдин таҳорати
бузилса, махсига масҳ
тортиши мумкин эмас[3].
Агар таҳоратли киши бавл
қилмоқчи бўлсаю, аввал
махсини кийиб, кейин бавл
қилса, таҳоратда махсига масҳ
тортиши жоиз.
Жунуб ғусл қилиб, жасадида
ювилмай қолган озроқ жой
бўлса ва махси кийса, кейин
ўша жойни ювса, таҳорати
синганидан кейин махсига
масҳ тортиши мумкин[4].
Агар таяммум қилган киши
махси кийса, кейин сув
топилса, махсини ечади. Чунки
у махсини тўлиқ таҳорат
билан киймаган эди. Таяммум
аъзолардан нопокликни
кетказмайди. Таяммум билан
кийилган махси таҳоратсиз
оёққа кийилган бўлади.
Агар таҳоратдан олдин
жароҳатни боғласа ва унга
масҳ тортса, оёғини ювиб,
унга махси кийса, таҳорати
бузилгандан кейин жароҳат
ва махсига масҳ тортади.
Агар махси кийиши ва
таҳорати синмасидан илгари
жароҳати тузалса, тузалган
жойни ювади ва махсига масҳ
тортади. Агар жароҳат
таҳорат кетгандан кейин
тузалса, махсини ечиб, оёқни
ювади[5].
Узрлилар таҳорат пайтида
узри безовта қилмаса ва
махси кийса, худди соғлом
одамдек белгиланган
муддатгача махсига масҳ
тортади. Агар таҳорат қилиш
ва махси кийиш чоғида узрли
ҳолат юз берса, ўша намоз
вақти ичида махсига масҳ
тортади[6].
Агар эшакдан қолган сув
билан таҳорат қилса, кейин
таҳорати бузилиб, пок ва
покловчи сув топилса,
махсини ечиб, оёғини ювади.
Сабаби бунда ҳам махси тўлиқ
таҳорат билан кийилмаган
ҳисобланади. Эшак ва
хачирдан қолган сувнинг
поклашида шубҳа бор.
Масҳ тортиладиган махси ҳам
пок бўлиши керак. Агар унга
нопок нарсалар теккан ёки
гўшти истеъмол қилиш ҳаром
бўлган ҳайвонлар терисидан
қилинган бўлса, бундай
махсини кийиш ва унга масҳ
тортиш мумкин эмас.
Ҳанафий ва Шофеъийлар
наздида, ўлимтик териси
ошлаш билан пок бўлади.
Бундан теридан қилинган
махси кийиш жоиз. Афзали
бошқа шубҳасиз, гўштини
истеъмол қилиш ҳалол бўлган
ҳайвонлар терисидан
қилинган махси кийишдир.
Сабаби моликий ва
ҳанбалийлар наздида,
ўлимтик териси ошлаш билан
ҳам пок бўлмайди.
Махси теридан қилинган
бўлиши.
Бу нарсага айниқса
моликийлар алоҳида аҳамият
беришган. Уларга кўра,
матодан қилинган
пойафзалга, жумладан,
папоққа масҳ тортиш мумкин
эмас. Агар мато устидан тери
қопланган бўлса, жоиз.
Шофеъийлар ҳам матодан
қилинган, оёққа сув киришига
тўсқинлик қилолмайдиган оёқ
кийимга масҳ тортиш жоиз
эмаслигини айтишган.
Махси оёқнинг тўпиғини
беркитиб туриши.
Таҳоратда оёқ тўпиққача
ювилиши лозим. Оёққа
кийиладиган махси ўша
ювилиши лозим бўлган
жойни беркитиб туриши, унга
нопоплик етишидан сақлаши
керак. Тўпиқни
беркитмайдиган махсига масҳ
тортиш мумкин эмас.
Махсининг тўпиқдан пастки
қисмида оёқнинг учта кичик
бармоқлари сиғадиган
даражада йиртиқ
бўлмаслиги.
Ҳанафий ва моликийлар
наздида, озроқ йиртиғи бор
махсиларга масҳ тортиш
жоиз, каттароқ йиртиқли
махсиларга жоиз эмас[7].
Ҳанафий мазҳабида катта
йиртиқ оёқ бармоқларининг
энг кичкинасидан учтаси
миқдоричадир. Бунда йиртиқ
махсининг усти, таги ёки
товон тарафида бўладими,
фарқи йўқ.
Икки махсидаги эмас, бир
махсидаги йиртиқлар
жамланади. Агар биринчи
махсида бир бармоқ,
иккинчисида икки бармоқ
миқдорича йиртиқ бўлса, унга
масҳ тортиш жоиз. Агар
махсининг олдида бир
бармоқ миқдорича, товонида
ҳам шунча, ён тарафида ҳам
шунча миқдорда йиртиқ
бўлса, бундай махсига масҳ
тортиш мумкин эмас.
Агар йиртиқ тўпиқдан тепада,
болдирда бўлса, масҳ
тортишга тўсқинлик
қилмайди.
Махси бирон боғичларсиз
оёқда турадиган даражада
қалин бўлиши.
Ҳанафий мазҳабига кўра,
махсида бўлиши керак бўлган
энг асосий шартлардан бири
ҳам шу.
Махси кийилганда унинг
юпқалиги ёки бошқа
сабабдан оёқ кўринмайдиган
бўлиши.
Юпқа махси оёқни нопок
нарсалардан тўлиқ сақлаб
туролмайди. Аслида масҳ
тортиш мумкин бўлиши учун
махси сафар қилишга яроқли,
сув ва чанг ўтказмайдиган
бўлиши матлубдир.
Юрган вақтда махси оёқдан
ечилиб кетадиган даражада
бўлмаслиги.
Бундай махси ҳам масҳ
тортишга ярамайди. Сабаби
махси оёқдан ечилиши билан
унга тортилган масҳ бузилади.
Махси оёққа сув
ўтказмайдиган бўлиши.
Ҳанафий ва шофеъийлар
оёққа сув ўтказмайдиган
махсига масҳ тортиш
мумкинлигини айтишган.
Ҳанафийлар наздида, ойна,
ёғоч ёки темирдан қилинган,
юрганда йиртилиб кетадиган
даражада юпқа махсига масҳ
тортиш мумкин эмас[8].
Тахминан бир фарсах
миқдорида йўл юришга
чидамли бўлиши, йиртилиб
кетмаслиги.
Махсига масҳ тортиш жоиз
бўлиши учун уни кийиб
одатдаги каби юриш мумкин
бўлиши керак. Ҳанафийлар:
“Ундай махсида бир фарсах
ёки ундан кўпроқ масофани
босиб ўтиш мумкин бўлиши
керак”, дейишган.
Агар бу масофани босиб
ўтгунча йиртилиб кетадиган
бўлса, бундай оёқ кийимга
масҳ тортиш жоиз эмас.
Бир фарсах уч мил, ўн икки
минг қадамга тенг. Бир мил
1848 метр. Бир фарсах 5544
метрга тенг бўлади.
Манба: www.muxlis.uz
[1] Ҳанафийлар махсига масҳ
тортиш тўғри бўлиши учун
еттита шарт қўйганлар.
Моликийларда ўн битта,
шофеъийларда иккита,
ҳанбалийларда еттита шарт
бор.
[2] Шофеъий ва ҳанбалийлар
махси кийилаётганда тўлиқ
таҳоратли бўлмаса, махсига
масҳ тортиш жоиз эмаслигини
айтишган. Уларда таҳоратни
тартиб билан амалга ошириш
шарт саналади. Шунга кўра,
таҳоратда аввал оёқни ювиб
олиш оёқни ювмаслик билан
баробардир.
[3] “Табйин”.
[4] “Ал-хуласоту”.
[5] “Ас-сирожул-ваҳҳаж”, “Аз-
зоҳирийя”.
[6] “Ал-баҳрур-роиқ”.
[7] Шофеъий ва ҳанбалийлар
мазҳабига кўра, гарчи озгина
йиртиғи бўлган махсиларга
масҳ тортиш жоиз эмас.
[8] Ҳанбалийлар наздида,
тери, жун, ёғоч, ойна ва
темирдан қилинган махсига
масҳ тортиш жоиз.
Категория: Долзарб мавзулар | Просмотров: 2879 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz