Вторник, 14.05.2024, 03:38
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Январь » 29 » Исломда эрта оила қуриш масаласи
07:36
Исломда эрта оила қуриш масаласи
Савол: ассалому алайкум,
ҳурматли Одилхон қори ака!
Ижозатингиз билан бир савол
берсам. Шариатда эрта
никоҳга қандай қаралади,
умуман ҳали ёш бўла туриб
катта ҳаётга қадам қўйиш
жоизми? Агар мумкин бўлса
қайси ёшда оила қуриш
афзаллигини айтсангиз!
Жавоб: “Эрта оила қуриш”
икки хил маънони англатиши
мумкин. Биринчиси, ҳали
балоғатга етмаган, турмуш
қуришга тайёр бўлмаган йигит
ва қизларнинг ўз хоҳиши ёки
мажбуран оила қуриши. Бу иш
Динимизда қораланган.
Иккинчиси, йигит ёки қиз
балоғатга етгач, оила қуришга
ҳар тарафлама тайёр бўлгач,
кечиктирмасдан никоҳ қуриш.
Ислом мана шундай никоҳга
тарғиб қилган. Баъзи дин
душманлари Ислом қизларни
барвақт узатишга чақиради,
бу уларга нисбатан зулм, дея
таъна тошларини отадилар.
Албатта бу асоссиз гап.
Исломда ҳали балоғатга
етмаган, турмушга тайёр
бўлмаган ўсмирларни узатиш
ёки никоҳлаш лозим, деган
гап йўқ. Ҳатто балоғатга етган,
жинсий тарафдан турмушга
тайёр йигит, агар оилани боқа
олмаса, унинг учун уйланиш
шарт бўлмайди. Исломнинг
оила қуришга қилган
тарғибини тўғри тушуниш,
холис баҳолай олиш керак.
Динимиз Исломда балоғатга
етган ва ҳар тарафлама қодир
бўлган эркак ва аёл
никоҳланишга, шу йўл билан
фарзанд орттириш, жамиятга
манфаат келтиришга
буюрилган. Бундай амрларни
Қуръонда ҳам, Пайғамбаримиз
саллаллоҳу алайҳи ва саллам
ҳадисларида ҳам кўп учратиш
мумкин. Савол эрта никоҳ
ҳақида берилганини инобатга
олиб қуйидаги ривоятни
кўриб чиқамиз.
ﻋَﻦْ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﺮَّﺣْﻤَﻦِ ﺑْﻦِ ﻳَﺰِﻳﺪَ ﻗَﺎﻝَ: ﺩَﺧَﻠْﺖُ
ﻣَﻊَ ﻋَﻠْﻘَﻤَﺔَ ﻭَﺍﻷَﺳْﻮَﺩِ ﻋَﻠَﻰ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠﻪِ
ﻓَﻘَﺎﻝَ ﻋَﺒْﺪُ ﺍﻟﻠﻪِ: ﻛُﻨَّﺎ ﻣَﻊَ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ
ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﺷَﺒَﺎﺑًﺎ ﻻَ ﻧَﺠِﺪُ ﺷَﻴْﺌًﺎ ﻓَﻘَﺎﻝَ ﻟَﻨَﺎ
ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﻳَﺎ
ﻣَﻌْﺸَﺮَ ﺍﻟﺸَّﺒَﺎﺏِ ، ﻣَﻦْ ﺍﺳْﺘَﻄَﺎﻉَ ﺍﻟْﺒَﺎﺀَﺓَ
ﻓَﻠْﻴَﺘَﺰَﻭَّﺝْ ﻓَﺈِﻧَّﻪُ ﺃَﻏَﺾُّ ﻟِﻠْﺒَﺼَﺮِ ﻭَﺃَﺣْﺼَﻦُ
ﻟِﻠْﻔَﺮْﺝِ ﻭَﻣَﻦْ ﻟَﻢْ ﻳَﺴْﺘَﻄِﻊْ ﻓَﻌَﻠَﻴْﻪِ ﺑِﺎﻟﺼَّﻮْﻡِ
ﻓَﺈِﻧَّﻪُ ﻟَﻪُ ﻭِﺟَﺎﺀٌ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ ﻭَﻣُﺴْﻠِﻢٌ
ﻭَﺃَﺻْﺤَﺎﺏُ ﺍﻟﺴُّﻨَﻦِ ﻭَﺍﻟﺪَّﺍﺭِﻣِﻲُّ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ.
Абдураҳмон ибн Язиддан
ривоят қилинади: “Мен
Алқама ва Асвад билан
Абдуллоҳ ибн Масъуд олдига
кирдик. Шунда Абдуллоҳ:
“Биз Набий саллаллоҳу
алайҳи ва саллам
даврларида ўсмир эдик,
(уйланишга) бирон нарса
топа олмасдик. Расулуллоҳ
саллаллоҳу алайҳи ва
саллам бизга: “Эй ёшлар
жамоаси, сизлардан ким
никоҳга қодир бўлса, бас,
уйлансин. Зеро у кўзни
пастга қаратувчи ва фаржни
зинодан сақловчидир.
Кимда-ким қодир бўлмаса,
рўза тутсин. Сабаби бу унинг
учун бичилиш
(сақловчи)дир”, дедилар”,
деб айтди” (Бухорий, Муслим,
Сунан соҳиблари, Доримий ва
Аҳмад ривояти).
Биз ривоятда “никоҳ” деб
ўгирган сўз арабча матнда
“баъа” деб келтирилган.
Мазкур лафз тилимизда
“никоҳга ҳар тарафлама – ҳам
жинсий, ҳам иқтисодий,
ахлоқий тарафдан тайёр
бўлиш” маъносини англатади.
Демак, банда балоғатга етиб,
ақлини таниб, никоҳга ҳар
томонлама тайёр бўлса, унга
уйланиш, никоҳланиш фарз
бўлади. Акс ҳолда қодир бўла
туриб, оила қурмай юриш,
зино ва шу каби бузуқ
ишларга йўл очади. Бу эса
жамиятнинг бир бўғини
бўлган оилалар тинчлигига,
йигит ва қизларнинг нотўғри
йўлларга кириб қолишига
сабаб бўлади.
Бу ривоятда оила қуришга
иқтисодий тарафдан қодир
бўлмаганлар учун ҳам
фойдали тавсия берилмоқда.
Бундай йигитлар рўза
тутишлари керак. Шунда
шаҳвоний ҳирс бироз бўлса
ҳам сусаяди, зинодан
сақланиш, кўзни тийиш
осонроқ бўлади. Лекин бу
вақтинча ҳолат. Барибир
ҳаракат қилиб никоҳланиш,
фарзанд кўриш, аҳли оиласи
билан бахтли ҳаёт кечиришга
ҳеч нарса етмайди.
Исломда никоҳ ёши қандай
эканини билиш учун
юқоридаги ривоят
лафзларига эътибор
қаратамиз. Биз “ёшлар” деб
ўгирган сўз ривоятнинг
арабий матнида “шабоб” деб
ифодаланган. Мазкур сўз
тилимизда “балоғатга етган ва
ўттиз ёшгача бўлган йигит”
маъносини англатади. Демак,
балоғатга етган, ақлини
таниган ва оила қуришга
тайёр бўлганда ёшларни
уйлаб қўйиш, қизни узатиш
лозим. Ривоятларнинг бирида
кечиктириб бўлмайдиган
ишлар сирасига бўйига етган
қизни узатиш ҳам киритилган.
Балоғат ёши ҳақида алоҳида
мақолада тўхталиб ўтамиз. Бу
ерда шуни айтиб ўтиш
керакки, балоғат ёши турли
минтақа ва замонларда ҳар
хил бўлиши мумкин. Масалан,
авваллари қизлар 13-14 ёшда,
болалар 16-17 ёшда ҳам оила
қуришга тайёр бўлган. Буни
80-90 ёшли боболаримиз,
момоларимиздан сўраш
мумкин. Турли сабабларга
кўра, сўнгги вақтларда
ёшларнинг оилага етуклиги
кечикмоқда. Авваллари ҳолат
қандай бўлганини Асри саодат
даври мисолида кўриб ўтиш
мумкин. Мўминлар онаси
Оиша розийаллоҳу анҳо 6-7
ёшларида Расулуллоҳ
саллаллоҳу алайҳи ва
салламга унаштириб
қўйилганлар. Ҳижрий 2
йилнинг Шаввол ойида
уларнинг тўйлари бўлиб, улар
бирга яшай бошладилар.
Демак, Оиша розийаллоҳу
анҳо онамиз Набий
саллаллоҳу алайҳи ва
салламга 9-10 ёшларидан
завжалик қила бошлаганлар.
Бундан келиб чиқадики,
авваллари қизлар ҳам,
йигитлар ҳам барвақт
балоғатга етиб, оила қуришга
тайёр бўлишган. Ҳозирда эса
бу муддат чўзилмоқда. Ҳозир
16-17 ёшли қизлар ҳам
турмушга тайёр эмаслиги,
туғруқ ҳолатида қийналиб
қолаётгани кўз юмиб бўлмас
ҳақиқатдир. Шу сабаб ҳам
ҳозир қизларни 19-20
ёшларда турмушга бериш
лозим кўрилмоқда. Йигитлар
эса 20-22 ёшларда оила
қуришлари тавсия
қилинмоқда. Бу ўртача
олинган. Аммо ҳозир ҳам
соғлом муҳитда катта бўлган
баъзи қиз ва йигитлар эрта
балоғатга етиб, оила қуришга
тайёр бўлишлари кузатилади.
Бундан келиб чиқадики, қиз
ва йигитнинг оилага шайлиги
унинг тиббий, иқтисодий,
маънавий-руҳий ҳолатига
боғлиқ.
Яна бир муҳим нарсани айтиб
ўтиш лозим. Исломда қиз ёки
ўғилни мажбурлаб никоҳлаш
мумкин эмас. Зеро қиз ва
ўғилнинг розилиги билан
никоҳ қилинади. Ибн Аббос
розийаллоҳу анҳудан ривоят
қилинишича, биз қиз
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи
ва саллам ҳузурларига келиб,
отаси унинг розилигисиз
турмушга бераётганини
айтганида, у зот қизга ўз
ихтиёри билан турмушга
чиқиши мумкинлигини
айтганлар. Демак, ёшларни
мажбуран, ота-она ўзлари
хоҳлаганларига беришлари
жоиз эмас. Бунда
фарзандлари розилиги билан
иш тутилса, мақсадга мувофиқ
бўлади. Баъзи жоҳил оталар:
“Қиз меники, уни
хоҳлаганимга бераман” ёки
“ўғлим сўзимни икки
қилмайди”, деб ўз
билганларича иш тутадилар.
Тўғри фарзандлари отанинг
гапини ерда қолдирмай,
тавсия қилинган қизга
уйланишлари ёки турмушга
чиқишлари мумкин. Аммо бу
ерда кўнгил, мойиллик, деган
нозик туйғулар ҳам борки,
оила мустаҳкамлигида булар
асосий омиллардан саналади.
Категория: Долзарб мавзулар | Просмотров: 1453 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Январь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz