Вторник, 14.05.2024, 11:42
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Январь » 29 » Маййит чиққан уйда бир йил тўй қилинмайдими?
07:32
Маййит чиққан уйда бир йил тўй қилинмайдими?
Халқ орасида маййит чиққан
уйда бир йил тўй қилинмайди,
деган гап бор. Нега шундай
дейилиши сабаби сўралса,
яқинларидан бирон киши
вафот этганида тўй қилинса,
оила қурган ёшлар бахтсиз
бўларкан ёки боласи кўр
туғиларкан?! дейилади.
Бу даъво ва гумонлар
асоссиздир. Ислом дини
таълимотларига кўра, аза уч
кун. Маййит ўтганидан уч кун
ўтиб ҳам азани давом
эттириш ҳалол эмас. Уч кундан
кейин одатий ишларни қилиш
мумкин. Фақат эри ўлган аёл
тўрт ойу ўн кун идда сақлайди.
Бошқалар уч кунлик азадан
кейин ўз амаллари билан
машғул бўлишлари, никоҳ,
фойдали шартнома
кабиларни тузишлари мумкин
бўлади. Бунга қуйидаги ҳадис
далилдир.
ﻋَﻦْ ﺃُﻡِّ ﺣَﺒِﻴﺒَﺔَ ﺯَﻭْﺝِ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻟَﺖْ: ﺳَﻤِﻌْﺖُ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ
ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻳَﻘُﻮﻝُ: ﻻَ ﻳَﺤِﻞُّ ﻻﻣْﺮَﺃَﺓٍ
ﺗُﺆْﻣِﻦُ ﺑِﺎﻟﻠﻪِ ﻭَﺍﻟْﻴَﻮْﻡِ ﺍﻵﺧِﺮِ ﺗُﺤِﺪُّ ﻋَﻠَﻰ ﻣَﻴِّﺖٍ
ﻓَﻮْﻕَ ﺛَﻼَﺙٍ ﺇِﻻَّ ﻋَﻠَﻰ ﺯَﻭْﺝٍ ﺃَﺭْﺑَﻌَﺔَ ﺃَﺷْﻬُﺮٍ
ﻭَﻋَﺸْﺮًﺍ... ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ ﻭَﻣُﺴْﻠِﻢٌ
ﻭَﺃَﺻْﺤَﺎﺏُ ﺍﻟﺴُّﻨَﻦِ ﻭَﻣَﺎﻟِﻚٌ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ
ﻭَﺍﻟﺸَّﺎﻓِﻌِﻲُّ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ.
Уммул мўминин Умму Ҳабиба
розийаллоҳу анҳодан ривоят
қилинади: “Мен Расулуллоҳ
саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Аллоҳга ва охират кунига
имон келтирган аёл учун
вафот этган одамга уч
кундан ортиқ аза тутиш
ҳалол эмас. Магар эри
(ўлгани) учун тўрт ойу ўн кун
(идда ўтиради)”, деб
айтганларини
эшитганман” (Бухорий,
Муслим, Сунан соҳиблари,
Молик, Аҳмад, Шофеъий, Ибн
Ҳиббон ва Табароний
ривояти).
Ушбу ривоятга кўра, бирон
хонадондан маййит чиқса, уч
кун аза тутилиши мумкин. Эри
ўлган аёл эса тўрт ойу ўн кун
иддат сақлайди. Сабаби бунда
аёлнинг эридан ҳомиладор
бўлган ё бўлмагани маълум
бўлади. Иддат сақлашдан
ҳикмат шуки, бу муддатда ўзга
эркаклар эътибори жалб
қилинмайди. Қолаверса, ўлган
эрининг ҳурматидан дарров
бошқа эрга тегиб кетмайди.
Идда чиққанидан кейин аёл
турмушга чиқиши мумкин
бўлади.
Бу ерда биз эътибор
қаратишимиз керак бўлган
жиҳат шундаки, бир
хонадонда тўй
бошланганидан кейин йигит
ёки қизнинг бобосими,
бувиси, ҳатто баъзи ҳолларда
отаси ё онаси вафот этса, тўй
тўхтатилади. Бу хато иш.
Тўғри, тўйга бир-икки кун
қолганида уйдан маййит
чиқса, тўйни озроқ
кечиктириш мумкин. Аммо
йил ўтиши шарт эмас. Бунда
ҳаддан ошиш керак эмас. Уч
кун азадан кейин тўйни
режалаштириш маййитга
ҳурматсизлик ҳисобланмайди.
Биз ҳамма нарсани ўз
қаричимиз билан, моддий кўз
қарашимиз билан
ўлчамаслигимиз керак.
Аллоҳнинг Расули аза уч кун
дедиларми, бўлди, шунга амал
қилиб, тўй ва бошқа хайрли
ишларни тўхтатмаслик
матлубдир. Аллоҳ барча
мўмин-мусулмонларни
шариатга амал қилишда
давомли ва собитқадам
қилсин!
Зиёвуддин Раҳим
Манба: www.muxlis.uz
Категория: Долзарб мавзулар | Просмотров: 1071 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Январь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz