Суббота, 11.05.2024, 12:49
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Ноябрь » 7 » Tahoratni buzmaydigan narsalar (1)
09:43
Tahoratni buzmaydigan narsalar (1)
Бадандан чиқиб атрофга
ёйилмаган қон.
Бир, икки томчи билан қон
баданнинг бошқа ерига
тарқалмайди. Бунда таҳорат
бузилмайди. Таҳорат бузилиш
учун қон оқувчи бўлиши
керак.
Қон оқмаган ҳолда бадандан
гўштнинг узилиб тушиши.
Бунда ўша гўшт парчасидан
қон оқмагани учун таҳорат
бузилмаган ҳисобланади.
Тузалган яранинг қон
оқмаган ҳолда кўчиб
тушиши.
Бу ҳам худди қон оқмаган
ҳолда бир парча гўштнинг
узилиб тушишига ўхшайди.
Яра, қулоқ ёки бурундан
қурт чиқиши.
Бунда қурт устида нажосат
бўлмайди. Яра гўшт ва қондан
иборат бўлиб, улар асли
покдир. Агар қурт орқа
тешикдан чиқса, унинг устида
нажосат бўлиши эҳтимолидан
таҳорат синган ҳисобланади.
Жинсий аъзони ушлаш.
Умар, Али, Ибн Масъуд, Ибн
Аббос, Зайд ибн Собит
розийаллоҳу анҳулар, Ҳасан
Басрий, Саид ибн Жубайр ва
Саврийлар закарни ушлаш
билан таҳорат кетмаслигини
айтишган. Баъзилар закарни
ушлагандан кейин таҳорат
қилиш мустаҳаблигини зикр
қиладилар. Аввал бу ҳақида
келган ривоятларни ўрганиб
чиқиб, кейин хулоса қиламиз.
ﻋَﻦْ ﻗَﻴْﺲِ ﺑْﻦِ ﻃَﻠْﻖٍ ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻴﻪِ ﻃَﻠْﻖِ ﺑْﻦِ
ﻋَﻠِﻲٍّ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺪِﻣْﻨَﺎ ﻋَﻠَﻰ ﻧَﺒِﻲِّ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ
ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻓَﺠَﺎﺀَ ﺭَﺟُﻞٌ ﻛَﺄَﻧَّﻪُ ﺑَﺪَﻭِﻱٌّ
ﻓَﻘَﺎﻝَ: ﻳَﺎ ﻧَﺒِﻲَّ ﺍﻟﻠﻪِ ﻣَﺎ ﺗَﺮَﻯ ﻓِﻲ ﻣَﺲِّ
ﺍﻟﺮَّﺟُﻞِ ﺫَﻛَﺮَﻩُ ﺑَﻌْﺪَ ﻣَﺎ ﻳَﺘَﻮَﺿَّﺄُ ﻓَﻘَﺎﻝَ: ﻫَﻞْ
ﻫُﻮَ ﺇِﻻَّ ﻣُﻀْﻐَﺔٌ ﻣِﻨْﻪُ ﺃَﻭْ ﻗَﺎﻝَ: ﺑَﻀْﻌَﺔٌ ﻣِﻨْﻪُ.
ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ ﻭَﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ ﻭَﺍﻟﻨَّﺴَﺎﺋِﻲُّ
ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ ﻭَﺍﻟﺪَّﺍﺭَﻗُﻄْﻨِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ
ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Қайс ибн Толқ отаси Толқ ибн
Алидан[1] ривоят қилади:
“Биз Набий соллаллоҳу
алайҳи ва саллам
ҳузурларига бордик. Шунда
бадавийга ўхшаш бир киши
келиб, “эй Аллоҳнинг
Пайғамбари, киши таҳорат
қилганидан кейин закарини
ушлаши ҳақида нима
дейсиз”, деб сўраганида, у
зот: “У (закар инсоннинг) бир
парчаси ёки бир бўлаги,
холос”, дедилар” (Абу Довуд,
Термизий, Насоий, Аҳмад, Ибн
Ҳиббон ва Дорақутний
ривояти. Ривоят санади
саҳиҳ).
Ривоятда айтилаётган
бадавий сифат киши
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва салламдан закарни ушлаш
билан таҳорат синадими,
деган маънода сўраганида, у
зот закар одамнинг бир парча
гўшти, уни бехосдан ушлаш
ёки тегиб кетиш билан
таҳорат синмаслигини баён
қилдилар.
Ҳанафий наздида, фарж
(жинсий аъзо)ни ушлаш билан
таҳорат бузилмайди[2].
Аммор ибн Ёсир, Ҳузайфа ибн
Ямон, Имрон ибн Ҳусойн, Абу
Дардо, Саъд ибн Абу Ваққос,
Иброҳим Нахаъийлар ҳам бу
билан таҳорат синмаслигини
айтишган.
Баъзи уламолар бу ривоят
мансух бўлган ёки савол
берувчи бадавийга ўхшаш
одамга хос бўлиши мумкин,
дейишган. Аммо закарни
ушлаш билан таҳорат
кетмаслиги ҳақида бошқа
ривоятлар ва салафлар
томонидан айтилган қавллар
бор.
Абдуллоҳ ибн Усмон ибн
Хайсамдан ривоят қилинади:
“Мен Саид ибн Жубайрдан
намозда закарни ушлаш
ҳақида сўраган эдим, у: “Мен
уни ёки бурнимни
ушлайманми, парво
қилмайман”, деб жавоб
берди” (Ибн Абу Шайба
ривояти).
Баданнибирон ерини ушлаш
билан таҳорат кетмаганидек,
закарни ушлаш билан ҳам
таҳорат синмайди.
Закарни ушлаш билан таҳорат
кетиш ёки кетмаслиги
борасида холис ҳукм чиқариш
учун бу борада айтилган
бошқа ривоятларни ҳам
ўрганиш фойдадан холи
бўлмайди.
ﻭَﻋَﻦْ ﺑُﺴْﺮَﺓَ ﺑِﻨْﺖِ ﺻَﻔْﻮَﺍﻥَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍَﻟﻠﻪُ
ﻋَﻨْﻬَﺎ ﺃَﻥَّ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍَﻟﻠﻪِ ﻗَﺎﻝَ: ﻣَﻦْ ﻣَﺲَّ
ﺫَﻛَﺮَﻩُ ﻓَﻠْﻴَﺘَﻮَﺿَّﺄْ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺻْﺤَﺎﺏُ ﺍﻟﺴُّﻨَﻦِ
ﻭَﻣَﺎﻟِﻚٌ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ ﻭَﺍﻟْﺤَﺎﻛِﻢُ
ﻭَﺍﻟﺪَّﺍﺭَﻗُﻄْﻨِﻲُّ ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ
ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Бусра бинти Сафвон
розийаллоҳу анҳодан ривоят
қилинишича, Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ким закарини ушласа, бас,
таҳорат қилсин!” деганлар
(Сунан соҳиблари, Молик,
Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Ҳоким,
Дорақутний ва Табароний
ривояти. Ривоят санади
саҳиҳ).
Ушбу ривоятда закарни
ушлаш билан таҳорат кетиши
айтилмоқда. Баъзилар бу ерда
“таҳорат” (арабча “вузуъ”)дан
мурод “қўлни ювиш”дир, деб
айтишган. Бироқ, бошқа
ривоятларда, “ким фаржини
ушласа худди намозга
қиладиган таҳоратини
қилсин!” деб айтилган. Бу
шаръий таҳоратни англатади,
қўл ювишни эмас.
Умар ибн Хаттоб, Абдуллоҳ
ибн Умар, Абу Айюб Ансорий,
Зайд ибн Холид, Абу Ҳурайра,
Абдуллоҳ ибн Амр, Жобир ибн
Абдуллоҳ, Оиша, Умму Ҳабиба,
Бусро бинти Сафвон, Урва ибн
Зубайр, Ато ибн Абу Рабоҳ,
Абон ибн Усмон, Авзоъий,
Шом аҳлининг аксари,
Шофеъий, Аҳмад ва Исҳоқлар
закарни ушлаш билан таҳорат
синиши таъкидлашган.
Нофеъ Абдуллоҳ ибн Умар
розийаллоҳу анҳудан ривоят
қилади: “Сизлардан биронтаси
закарини ушласа, унга таҳорат
қилиш вожиб бўлади” (Молик
ривояти).
“Ал-мунтақо шарҳул
муваттоъ” китобида: “Бу
ердаги “таҳорат” қўлни ювиш
эмас, балки шаръий таҳорат
маъносини англатса керак.
Сабаби қўл кир бўлгани сабаб
ювилади. Закарни ушлаш
билан қўлга нажосат
юқмайди”, деб айтилган.
ﻭَﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻋَﻦْ
ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﺇِﺫَﺍ
ﺃَﻓْﻀَﻰ ﺃَﺣَﺪُﻛُﻢْ ﺑِﻴَﺪِﻩِ ﺇِﻟَﻰ ﻓَﺮْﺟِﻪِ ﻭَﻟَﻴْﺲَ
ﺑَﻴْﻨَﻬُﻤَﺎ ﺳِﺘْﺮٌ ﻭَﻻَ ﺣِﺠَﺎﺏٌ ﻓَﻠْﻴَﺘَﻮَﺿَّﺄْ. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﻟﺸَّﺎﻓِﻌِﻲُّ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ ﻭَﺍﻟﻠَّﻔْﻆُ
ﻟَﻪُ ﻭَﺍﻟﺪَّﺍﺭَﻗُﻄْﻨِﻲُّ ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ
ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺣَﺴَﻦٌ.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят қилади:
“Агар биронтангиз қўлини
фаржига олиб борса ва
иккиси орасида бирон тўсиқ
ҳам, парда ҳам бўлмаса, бас,
таҳорат қилсин!” (Аҳмад,
Шофеъий, Ибн Ҳиббон,
Дорақутний, Табароний ва
Байҳақий ривояти. Ҳадис
лафзи Ибн Ҳиббонга тегишли
ва унинг ривояти санади
ҳасан).
Бу ривоятга кўра, закарни
бирон тўсиқсиз ёки воситасиз
ушласа, таҳорат кетади. Мато
ёки бошқа нарса билан
ушланса, таҳорат кетмайди.
ﻭَﻋَﻦْ ﺑُﺴْﺮَﺓَ ﺑِﻨْﺖِ ﺻَﻔْﻮَﺍﻥَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ
ﻋَﻨْﻬَﺎ ﻗَﺎﻟَﺖْ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ
ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﻣَﻦْ ﻣَﺲَّ ﻓَﺮْﺟَﻪُ ﻓَﻠْﻴَﺘَﻮَﺿَّﺄْ
ﻭُﺿُﻮﺀَﻩُ ﻟِﻠﺼَّﻼَﺓِ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﺪَّﺍﺭَﻗُﻄْﻨِﻲُّ
ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Бусра бинти Сафвон
розийаллоҳу анҳо ривоят
қилади: “Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ким фаржини ушласа,
худди намозга қиладиган
таҳоратини қилиб олсин!”
деганлар” (Дорақутний
ривояти. Ривоят санади
саҳиҳ).
Манашу ривоятда закарни
ушлаган одам қўлини ювиши
эмас, балки намозга
қиладиган таҳоратни қилиши
лозимлиги айтилмоқда.
ﻭَﻋَﻦْ ﻋَﻤْﺮِﻭ ﺑْﻦِ ﺷُﻌَﻴْﺐٍ ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻴﻪِ ﻋَﻦْ
ﺟَﺪِّﻩِ ﻋَﻦِ ﺍﻟﻨَّﺒِﻰِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ
ﻗَﺎﻝَ: ﺃَﻳُّﻤَﺎ ﺭَﺟُﻞٍ ﻣَﺲَّ ﻓَﺮْﺟَﻪُ ﻓَﻠْﻴَﺘَﻮَﺿَّﺄْ
ﻭَﺃَﻳُّﻤَﺎ ﺍﻣْﺮَﺃَﺓٍ ﻣَﺴَّﺖْ ﻓَﺮْﺟَﻬَﺎ ﻓَﻠْﺘَﺘَﻮَﺿَّﺄْ. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﺍﻟﺪَّﺍﺭَﻗُﻄْﻨِﻲُّ ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ
ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Амр ибн Шуаъйб отасидан,
отаси бобосидан ривоят
қилишича, Набий соллаллоҳу
алайҳи ва саллам: “Қайси бир
эркак фаржини ушласа, бас,
таҳорат қилсин! Қайси бир
аёл фаржини ушласа, бас,
таҳорат қилсин!” деганлар
(Дорақутний, Байҳақий ва
Табароний ривояти. Ривоят
санади саҳиҳ).
Фаржни ушлаш билан таҳорат
кетиши ҳақидаги ҳукм фақат
эркакларга хос эмас. Қайси
бир аёл фаржини ушласа,
унинг ҳам таҳорати кетади.
Баъзилар: “Одам ўз фаржини
ушласа таҳорат кетадиган
бўлса, у ҳолда ўзгалар
фаржини ушлаш бундан
қаттиқроқдир. Сабаби бунда у
кўпроқ лаззатни ҳис қилади”,
дейишган.
ﻭَﻋَﻦْ ﺳَﺎﻟِﻢِ ﺑْﻦِ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠﻪِ ﺃَﻧَّﻪُ ﻗَﺎﻝَ: ﻛُﻨْﺖُ
ﻣَﻊَ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠﻪِ ﺑْﻦِ ﻋُﻤَﺮَ ﻓِﻲ ﺳَﻔَﺮٍ ﻓَﺮَﺃَﻳْﺘُﻪُ
ﺑَﻌْﺪَ ﺃَﻥْ ﻃَﻠَﻌَﺖْ ﺍﻟﺸَّﻤْﺲُ ﺗَﻮَﺿَّﺄَ ﺛُﻢَّ ﺻَﻠَّﻰ
ﻗَﺎﻝَ: ﻓَﻘُﻠْﺖُ ﻟَﻪُ: ﺇِﻥَّ ﻫَﺬِﻩِ ﻟَﺼَﻼَﺓٌ ﻣَﺎ ﻛُﻨْﺖَ
ﺗُﺼَﻠِّﻴﻬَﺎ ﻗَﺎﻝَ: ﺇِﻧِّﻲ ﺑَﻌْﺪَ ﺃَﻥْ ﺗَﻮَﺿَّﺄْﺕُ ﻟِﺼَﻼَﺓِ
ﺍﻟﺼُّﺒْﺢِ ﻣَﺴِﺴْﺖُ ﻓَﺮْﺟِﻲ ﺛُﻢَّ ﻧَﺴِﻴﺖُ ﺃَﻥْ
ﺃَﺗَﻮَﺿَّﺄَ ﻓَﺘَﻮَﺿَّﺄْﺕُ ﻭَﻋُﺪْﺕُ ﻟِﺼَﻼَﺗِﻲ. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﻣَﺎﻟِﻚٌ.
Солим ибн Абдуллоҳдан
ривоят қилинади: “Мен
Абдуллоҳ ибн Умар билан
сафарда бирга эдим. Қуёш
чиққач, у таҳорат қилиб
намоз ўқиди. Шунда мен
унга: “Бундай намозни
ўқимасдингиз-ку?” дедим. У:
“Мен бомдод намозига
таҳорат қилганимдан кейин
фаржимни ушлагандим,
кейин қайта таҳорат
қилишни унутибман. Энди
таҳорат қилиб, намозимни
қайта ўқияпман”, деб жавоб
берди” (Молик ривояти).
Ушбу ривоятда айтилишича,
Абдуллоҳ ибн Умар
розийаллоҳу анҳу бомдод
намозига таҳорат қилганидан
кейин бирон сабаб билан
фаржини ушлаган ва бомдод
намозини ўқиган. Қуёш
чиққанидан сўнг закарни
ушлаганидан кейин қайта
таҳорат қилиш ёдидан
кўтарилгани эсига тушиб,
таҳорат қилган ва бомдод
намозини қайтариб ўқиган.
Хулоса шуки, агар қўл фаржга
(яъни, жинсий аъзога)
беихтиёр тегиб кетса, таҳорат
бузилмайди. Агар уни шаҳват
билан ушланса, таҳорат
синади.
Аёлни ушлаш.
ﻋَﻦْ ﻋَﺎﺋِﺸَﺔَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻬَﺎ ﺃَﻥَّ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲَّ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺒَّﻞَ ﺍﻣْﺮَﺃَﺓً ﻣِﻦْ
ﻧِﺴَﺎﺋِﻪِ ﺛُﻢَّ ﺧَﺮَﺝَ ﺇِﻟَﻰ ﺍﻟﺼَّﻼَﺓِ ﻭَﻟَﻢْ ﻳَﺘَﻮَﺿَّﺄْ.
ﻗَﺎﻝَ ﻋُﺮْﻭَﺓُ: ﻓَﻘُﻠْﺖُ ﻟَﻬَﺎ: ﻣَﻦْ ﻫِﻲَ ﺇِﻻَّ ﺃَﻧْﺖِ
ﻓَﻀَﺤِﻜَﺖْ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ ﻭَﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ
ﻭَﺍﺑْﻦُ ﻣَﺎﺟَﻪْ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﻟﺪَّﺍﺭَﻗُﻄْﻨِﻲُّ
ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Оиша розийаллоҳу анҳодан
ривоят қилинишича, Набий
соллаллоҳу алайҳи ва
саллам аёлларидан бирини
ўпдилар ва таҳорат
қилмасдан намозга
чиқдилар. Урва айтади: “Мен
унга: “Ўша сиз бўлсангиз
керак?” деган эдим, (Оиша)
кулди” (Абу Довуд, Термизий,
Ибн Можа, Аҳмад, Дорақутний
ривояти. Ривоят санади
саҳиҳ).
Ушбу ривоятга кўра, Набий
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
Оиша розийаллоҳу анҳони
ўпиб, сўнг таҳорат қилмасдан
намозга чиққанлар. Бундан
аёлни ушлаш билан таҳорат
бузилмаслиги маълум бўлади.
Баъзилар, бу ҳолат Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
салламнинг ўзларигагина
тегишли бўлиши мумкин,
дейишлари эҳтимолдан ҳоли
эмас. Бунга Абдуллоҳ ибн
Аббос розийаллоҳу анҳу
жавоб беради: “Ўпиш билан
таҳорат
кетмайди” (Дорақутний
ривояти).
Албатта, бунда чегарадан
чиқмаган ҳолда аёлини ёпиш
ёки қучоқлаш назарда
тутилган. Агар бу иш
меъёридан ўтса, таҳорат
синиши шубҳасиз.
Али, Ибн Аббос, Ато, Товус,
Суфён Саврий, Абу Ҳанифа
аёлни ўпиш билан таҳорат
синмаслигини айтишган[3].
ﻭَﻋَﻦْ ﻋَﺎﺋِﺸَﺔَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻬَﺎ ﻗَﺎﻟَﺖْ: ﺇِﻥْ
ﻛَﺎﻥَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ
ﻟَﻴُﺼَﻠِّﻲ ﻭَﺇِﻧِّﻲ ﻟَﻤُﻌْﺘَﺮِﺿَﺔٌ ﺑَﻴْﻦَ ﻳَﺪَﻳْﻪِ
ﺍﻋْﺘِﺮَﺍﺽَ ﺍﻟْﺠِﻨَﺎﺯَﺓِ ﺣَﺘَّﻰ ﺇِﺫَﺍ ﺃَﺭَﺍﺩَ ﺃَﻥْ ﻳُﻮﺗِﺮَ
ﻣَﺴَّﻨِﻲ ﺑِﺮِﺟْﻠِﻪِ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﻨَّﺴَﺎﺋِﻲُّ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ
ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ ﻓِﻲ ﺍﻟْﻜَﺒِﻴﺮِ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Оиша розийаллоҳу анҳодан
ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам намоз
ўқир, мен эса у зот
олдларида худди (имом
олдига қўйилидиган) жаноза
(маййити) каби ётар эдим.
Агар витр ўқимоқчи
бўлсалар, мени оёқлари
билан туртардилар” (Насоий,
Аҳмад ва Табароний ривояти.
Ривоят санади саҳиҳ).
Бу ривоятда Набий соллаллоҳу
алайҳи ва саллам намозда
Оиша розийаллоҳу анҳога
тегишлари айтилмоқда. Агар
эр ўз хотинига тегиши билан
таҳорат бузилганида у зот
бундай қилмасдилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
саллам завжалари Оиша
розийаллоҳу анҳодан ривоят
қилинади: “Мен Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
олдларида ухлар, икки оёғим у
зот қибла тарафларида
бўларди. Агар сажда қилмоқчи
бўлсалар, мени туртар, мен
оёғимни йиғиштириб
олардим. Агар қиёмга
турсалар, яна оёғимни
чўзардим. Ўша пайтда уйларда
чироқ бўлмасди” (Бухорий,
Муслим, Насоий, Молик ва
Аҳмад ривояти).
ﻭَﻋَﻦْ ﻋَﺎﺋِﺸَﺔَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻬَﺎ ﺃَﻥَّ ﺭَﺳُﻮﻝَ
ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺒَّﻠَﻬَﺎ ﻭَﻫُﻮَ
ﺻَﺎﺋِﻢٌ ﻭَﻗَﺎﻝَ: ﺇﻥَّ ﺍﻟْﻘُﺒْﻠَﺔَ ﻻَ ﺗَﻨْﻘُﺾُ
ﺍﻟْﻮُﺿُﻮﺀَ ﻭَﻻَ ﺗُﻔَﻄِّﺮُ ﺍﻟﺼَّﺎﺋِﻢَ ﻭَﻗَﺎﻝَ: ﻳَﺎ
ﺣُﻤَﻴْﺮَﺍﺀُ ﺇﻥَّ ﻓِﻲ ﺩِﻳﻨِﻨَﺎ ﻟَﺴَﻌَﺔً. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﺇِﺳْﺤَﺎﻕُ ﺑْﻦُ ﺭَﺍﻫْﻮَﻳْﻪِ ﻓِﻲ ﻣُﺴْﻨَﺪِﻩِ.
Оиша розийаллоҳу анҳодан
ривоят қилинишича,
Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам рўзадор
ҳолларида уни ўпиб, “ўпиш
таҳоратни кетказмайди,
рўзани бузмайди. Эй
Ҳумайро, албатта динимизда
кенглик бор”, деганлар
(Исҳоқ ибн Роҳвайҳ
“Муснад”да ривоят қилган).
Ўпиш таҳорат ва рўзани
бузмаслиги учун у меъёрида
бўлиши лозим. Агар чегарадан
чиқилса, иккиси ҳам бузилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам бу ерда енгил
ўпишни назарда тутган
бўлишлари эҳтимолдан холи
эмас.
ﻋَﻦْ ﺳَﺎﻟِﻢِ ﺑْﻦِ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠﻪِ ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻴﻪِ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠﻪِ
ﺑْﻦِ ﻋُﻤَﺮَ ﺃَﻧَّﻪُ ﻛَﺎﻥَ ﻳَﻘُﻮﻝُ: ﻗُﺒْﻠَﺔُ ﺍﻟﺮَّﺟُﻞِ
ﺍﻣْﺮَﺃَﺗَﻪُ ﻭَﺟَﺴُّﻬَﺎ ﺑِﻴَﺪِﻩِ ﻣِﻦْ ﺍﻟْﻤُﻼَﻣَﺴَﺔِ
ﻓَﻤَﻦْ ﻗَﺒَّﻞَ ﺍﻣْﺮَﺃَﺗَﻪُ ﺃَﻭْ ﺟَﺴَّﻬَﺎ ﺑِﻴَﺪِﻩِ ﻓَﻌَﻠَﻴْﻪِ
ﺍﻟْﻮُﺿُﻮﺀُ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﻣَﺎﻟِﻚٌ ﻭَﺍﻟﺪَّﺍﺭَﻗُﻄْﻨِﻲُّ
ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ.
Солим ибн Абдуллоҳдан
ривоят қилинишича, унинг
отаси Абдуллоҳ ибн Умар
шундай деб айтарди:
“Кишининг ўз хотини ўпиши
ва қўли билан ушлаши
(оятда айтилган) ламс-
муломаса (яъни, тегиш,
ушлаш)дир. Бас, ким аёлини
ўпса ёки уни қўли билан
ушласа, бас, унга таҳорат
қилиш вожиб
бўлади” (Молик, Дорақутний
ва Байҳақий ривояти).
Аввал айтиб ўтганимиздек,
саҳобалар ичида баъзилари
аёлга тегиш билан таҳорат
кетишини таъкидлашган.
Улардан бири Абдуллоҳ ибн
Умар розийаллоҳу анҳудир.
Унинг фикрича, эр ўз
хотинини қўли билан ушлаши
ёки ўпиши таҳорат оятида
айтилган муломаса, яъни
аёлни ушлашга киради ва бу
билан таҳорат синади[4].
Солимдан ривоят
қилинишича, Ибн Умар: “Ким
таҳорати бўла туриб хотинини
ўпса, қайта таҳорат қилсин!”
деган. (Дорақутний ривояти.
Ривоят санади саҳиҳ).
ﻋَﻦِ ﺍﺑْﻦِ ﻋَﺒَّﺎﺱٍ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻗَﺎﻝَ:
ﻟَﻴْﺲَ ﻓِﻲ ﺍﻟْﻘُﺒْﻠَﺔِ ﻭُﺿُﻮﺀٌ. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﺍﻟﺪَّﺍﺭَﻗُﻄْﻨِﻲُّ ﻭَﺻَﺤَّﺤَﻪُ.
Ибн Аббос розийаллоҳу
анҳудан ривоят қилинади:
“Ўпиш сабабидан таҳорат
қилинмайди” (Дорақутний
ривоят қилган ва санадини
саҳиҳ, деган).
Ато, Масруқ, Абу Жаъфарлар
ҳам аёлни ўпиш билан
таҳорат синмаслигини
айтишган.
Хулоса қилиб айтиш
мумкинки, аёл кишини
шаҳват билан ушлаш ёки
ўпиш таҳоратни кетказади.
Аёлни бирон эҳтиёж билан,
шаҳватсиз ушлаш билан
таҳорат синмайди.
Оғизни тўлдирмасдан қусиш.
Киши гапира олмаса ёки
қайтара олмаса, оғизни
тўлатиб қусган ҳисобланади
ва бундай ҳолатда таҳорат
бузилади. Агар қусганда оғиз
тўлмаса, таҳорат синмайди.
Сабаби у ошқозоннинг
юқорисидан чиққан бўлади.
Балғам тупуриш.
Балғам ҳам тупук. Демак, у
покизадир. Балғам хоҳ кўп,
хоҳ оз бўлсин, балғам тупуриш
билан таҳорат синмайди.
Орқасини ерга қўйиб
ухлаётган кишининг ўнгга
ёки чапга бурилиши.
Асосийси орқа ердан узилмаса
ва киши ерга ағанаб тушмаса
бўлгани. Аввалги саҳифаларда
орқасини ерга қўйиб ухлаган
кишининг таҳорати
кетмаслигини айтиб ўтган
эдик.
ﻭَﻋَﻦْ ﺃَﻧَﺲِ ﺑْﻦِ ﻣَﺎﻟِﻚٍ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ
ﻗَﺎﻝَ: ﻛَﺎﻥَ ﺃَﺻْﺤَﺎﺏُ ﺭَﺳُﻮﻝِ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ
ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻳَﻨَﺎﻣُﻮﻥَ ﺛُﻢَّ ﻳَﻘُﻮﻣُﻮﻥَ
ﻓَﻴُﺼَﻠُّﻮﻥَ ﻭَﻻَ ﻳَﺘَﻮَﺿَّﺌُﻮﻥَ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺃَﺑُﻮ
ﺩَﺍﻭُﺩَ ﻭَﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ.
Анас ибн Молик розийаллоҳу
анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам
саҳобалари ухлар, сўнгра
туриб намоз ўқир, аммо
таҳорат қилмас
эдилар” (Муслим, Абу Довуд
ва Термизий ривояти).
Ушбу ривоятдан маълум
бўладики, орқасини ерга,
бошини тиззасига қўйиб
ухлаган кишининг таҳорати
бузилмайди.
Саҳобалар қайси намозни
кутиб ухлаб қолишлари Анас
розийаллоҳу анҳу томонидан
келтирилган бошқа ривоятда
айтилган.
Анас ибн Молик розийаллоҳу
анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам саҳобалари
охирги хуфтон намозини
кутиб ўтирар, ҳатто бошлари
мудроқдан эгилиб кетарди.
Сўнгра улар туриб намоз
ўқирдилар, таҳорат
қилмасдилар” (Абу Довуд,
Шофеъий, Дорақутний ва
Байҳақий ривояти. Ривоят
санади саҳиҳ).
Жойига яхшилаб ўтириб
олган ҳолда ухлаш.
Бунга сабаб шуки, орқасини
ерга қўйиб, яхшилаб
жойлашиб олган ҳолда
ухлаган кишидан таҳоратни
кетказувчи нарсалар чиқиши,
одатда, кузатилмайди.
ﻋَﻦْ ﻋَﻤْﺮِﻭ ﺑْﻦِ ﺷُﻌَﻴْﺐٍ ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻴﻪِ ﻋَﻦْ
ﺟَﺪِّﻩِ ﺃَﻥَّ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﻣَﻦْ ﻧَﺎﻡَ ﺟَﺎﻟِﺴًﺎ ﻓَﻼَ ﻭُﺿُﻮﺀَ
ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﻣَﻦْ ﻭَﺿَﻊَ ﺟَﻨْﺒَﻪُ ﻓَﻌَﻠَﻴْﻪِ ﺍﻟْﻮُﺿُﻮﺀُ.
ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﺪَّﺍﺭَﻗُﻄْﻨِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺿَﻌِﻴﻒٌ.
Амр ибн Шуаъйб отасидан,
отаси бобосидан ривоят
қилишича, Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ким ўтириб ухласа, унга
таҳорати қилиш шарт эмас.
Кимки ёнбошини (ерга)
теккизса, ана ўшанга
таҳорат қилиш шарт”,
деганлар (Дорақутний
ривояти. Ривоят санади заиф).
Ким орқасини ерга қўйиб
ухласа, унинг таҳорати
кетмайди. Улов устида ухлаб
қолса ҳам таҳорати кетмайди.
Ўтириб ухлаганда инсон ўзини
ушлаб туради. Ётиб ёки
ёнбошлаб ухласа, унинг
бўғимлари бўшашади ва
уйқусида таҳоратни
синдирувчи нарсалардан
бири чиқиши мумкин.
ﻭَﻋَﻦْ ﺃَﻧَﺲٍ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻗَﺎﻝَ: ﻛُﻨَّﺎ
ﻧَﺄْﺗِﻰ ﻣَﺴْﺠِﺪَ ﺭَﺳُﻮﻝِ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻓَﻨَﻨَﺎﻡُ ﻓَﻼَ ﻧُﺤْﺪِﺙُ ﻟِﺬَﻟِﻚَ ﻭُﺿُﻮﺀًﺍ.
ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﺪَّﺍﺭَﻗُﻄْﻨِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Анас розийаллоҳу анҳудан
ривоят қилинади: “Биз
Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам
масжидларига бориб ухлар,
лекин таҳоратимизни
кетказмасдик” (Дорақутний
ривояти. Ривоят санади
саҳиҳ).
Саҳобалар бомдод ёки хуфтон
намозини кутиб ўтирган
ҳолларида ухлаб қолишарди.
Кейин туриб, таҳоратларини
янгиламасдан намоз
ўқишарди.
ﻭَﻋَﻦْ ﻧَﺎﻓِﻊٍ ﺃَﻥَّ ﺍﺑْﻦَ ﻋُﻤَﺮَ ﻛَﺎﻥَ ﻳَﻨَﺎﻡُ ﺟَﺎﻟِﺴًﺎ
ﺛُﻢَّ ﻳُﺼَﻠِّﻲ ﻭَﻻَ ﻳَﺘَﻮَﺿَّﺄُ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﻣَﺎﻟِﻚٌ.
Нофеъдан ривоят
қилинишича, Ибн Умар
ўтириб ухлар, сўнгра таҳорат
қилмасдан намоз ўқир эди
(Молик ривояти).
Таҳорат кетмаслиги учун
ўтириб ухлаш енгил бўлиши
лозим. Агар инсон ўзини
билмаса, атрофдагилар
овозини эшитмаса, ҳис
қилиши йўқолса, чуқур уйқуга
кетган бўлади ва бунда
таҳорат синади.
Рукуъ ёки саждадаги
намозхоннинг ухлаб қолиши.
Хоҳ намозда, хоҳ намоздан
ташқарида рукуъ ва саждада
ухлаб қолган кишининг
таҳорати кетмайди. Агар
сажда ёки рукуъда ухлаб
қолганда таҳоратни бузадиган
ҳолатлардан бири (масалан,
ел чиқиши) кузатилса, таҳорат
синади.
ﻋَﻦْ ﺍﺑْﻦِ ﻋَﺒَّﺎﺱِ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﺃَﻥَّ
ﺍﻟﻨَّﺒِﻲَّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﻟَﻴْﺲَ
ﻋَﻠَﻰ ﻣَﻦْ ﻧَﺎﻡَ ﺳَﺎﺟِﺪًﺍ ﻭُﺿُﻮﺀٌ ﺣَﺘَّﻰ
ﻳَﻀْﻄَﺠِﻊَ ﻓَﺈِﻧَّﻪُ ﺇِﺫَﺍ ﺍﺿْﻄَﺠَﻊَ ﺍﺳْﺘَﺮْﺧَﺖْ
ﻣَﻔَﺎﺻِﻠُﻪُ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺃَﺑِﻲ ﺷَﻴْﺒَﺔَ
ﻭَﺃَﺑُﻮ ﻳَﻌْﻠَﻰ ﻭَﺭِﺟَﺎﻟُﻪُ ﻣُﻮَﺛَّﻘُﻮﻥَ.
Ибн Аббос розийаллоҳу
анҳудан ривоят қилинишича,
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
саллам: “Токи
ёнбошламагунича саждада
ухлаб қолган кишига
таҳорат қилиш шарт эмас.
Агар ёнбошласа, унинг
бўғимлари бўшашади”,
деганлар (Аҳмад, Ибн Абу
Шайба ва Абу Яъло ишончли
ровийлардан ривоят қилган).
Демак, ухлаганда таҳорат
кетиши учун бўғимлар
бўшашиши керак. Агар
бўғимлари бўшашмайдиган
ҳолатда ухласа, таҳорат
синмайди.
Абдуллоҳ ибн Масъуд
розийаллоҳу анҳу ривоят
қилади: “Набий соллаллоҳу
алайҳи ва саллам саждада
эканларида ухлаб қолардилар.
Биз у зот ухлаганларини
пишиллашларидан билардик.
Кейин у зот туриб,
намозларини давом эттириб
кетаверардилар” (Ибн Абу
Шайба ривояти).
Қон олдириш.
ﻋَﻦْ ﺃَﻧَﺲٍ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﺃَﻥَّ ﺍﻟﻨَّﺒِﻰَّ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﺍﺣْﺘَﺠَﻢَ ﻓَﺼَﻠَّﻰ
ﻭَﻟَﻢْ ﻳَﺘَﻮَﺿَّﺄْ ﻭَﻟَﻢْ ﻳَﺰِﺩْ ﻋَﻠَﻰ ﻏَﺴْﻞِ
ﻣَﺤَﺎﺟِﻤِﻪِ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﺪَّﺍﺭَﻗُﻄْﻨِﻲُّ ﻓِﻲ ﺍﻟﺴُّﻨَﻦِ
ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺿَﻌِﻴﻒٌ.
Анас розийаллоҳу анҳудан
ривоят қилинишича, Набий
соллаллоҳу алайҳи ва
саллам қон олдирдилар ва
намоз ўқидилар, аммо
таҳорат қилмадилар. Қон
олдирган жойларининг ўзини
ювдилар, холос (Дорақутний
“Сунан”да ривоят қилган.
Ривоят санади заиф).
Демак, қон олдириш билан
таҳорат кетмайди.
Шофеъийлар мана шу ва
бошқа ривоятларни далил
қилиб, қон чиқиши билан
таҳорат синмайди, дейишган.
Шунингдек, чивин ёки бурга
чақиб, қанча қон сўрса ҳам
таҳорат кетмайди.
“Таҳорат китоби”дан
Манба: www.muxlis.uz
[1] Толқ ибн Али розийаллоҳу
анҳунинг Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
ҳузурларига бориши
ҳижратнинг аввалги
йилларига тўғри келади.
Ўшанда мусулмонлар
Мадинада Масжиди
набавийни қураётган эдилар.
Ривоятларнинг бирида Толқ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам билан Мадина
масжиди қурилишида
иштирок этгани айтилган.
[2] Моликийларга кўра,
закарни ушлаш билан таҳорат
кетади. Бунда унинг бутун
қисмини ёки баъзисини
ушлаш, лаззат олиш ёки
лаззатланмасликнинг фарқи
йўқ.
Шофеъий ва ҳанбалийлар
наздида, одам фаржи (закар,
орқа нажосат йўли, аёл
фаржи)ни ушлаш билан
таҳорат бузилади. Бу фарж
ўзиникими ёки бошқаникими,
кичик ёки каттами, тирик ё
ўликми, фарқи йўқ. Фақат бир
шарти бор: кафтнинг ички
қисми билан ушланса, таҳорат
кетади. Агар кафтнинг ташқи
қисми, ён тарафи ёки
бармоқлар билан ушласа,
таҳорати кетмайди.
Ҳанбалийларда кафтнинг ичи
билан ташқи қисми орасида
фарқ йўқ. Агар қўл тегса бас,
таҳорат кетади.
[3] Абдуллоҳ ибн Масъуд, Ибн
Умар, Зуҳрий, Молик, Авзоъий,
Шофеъй, Аҳмад ва Исҳоқ
аёлни ўпиш билан таҳорат
синишини таъкидлашган.
[4] Ибн Умардан ривоят
қилинишича, Умар ибн Хаттоб
розийаллоҳу анҳу ўпишни
муломасадан ҳисобларди,
ундан кейин таҳорат қилишга
буюрарди (Дорақутний
ривояти. Ривоят санади
саҳиҳ).
Категория: Долзарб мавзулар | Просмотров: 1819 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Ноябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz