Вторник, 14.05.2024, 08:07
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Архив материалов
Савол: ассалому алайкум,
Одилхон қори ака. Аллоҳ
сиздан рози бўлсин!
Терминалдан фоизга пул ечиб
берса ва валюта билан иш
қилса, судхўрликка кирадими?
Жавобингиз учун олдиндан
раҳмат.
Жавоб: ва алайкумус салом.
Терминалда 100.000 сўм ечиб
олиб, пластик карточка
эгасига 90.000 сўм бериш
айнан судхўрлик ҳисобланади.
Сабаби нақд бўлмаган пул ҳам
нақд пул билан бир хил
қийматга эга. Масалан, дўконга
кириб, 15.000 сўмлик нарса
харид қилсангиз, уни хоҳланг
нақд пулга, хоҳланг пластик
карточка ҳисобига олинг,
ўзингизнинг ихтиёрингиз.
Бирон-бир дўконда мана бу
нарса нақд пулга 15.000 сўм,
пластикка 17.000 сўм, деб
ёзиб қўйилмайди. Бу ҳолат
қонунга зид ҳисобланади.
Пулни нақд қилиб бериш
эвазига унинг маълум
фоизини олиб қолиш мумкин
эмас. Агар шундай қилинса,
бировлар ҳаққи ейилган
... Читать дальше »
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 1407 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 18.01.2015 | Комментарии (0)

Савол: спирт ёки ароқ қўшиб
тайёрланган саримсоқли
дорини томчилатиб ичиб
даволанса бўладими?
Жавобингиз учун раҳмат.
Жавоб: ароқ, спирт ёки бошқа
маст қилувчи ва нопок
нарсалар қўшилган дори
воситаларини истеъмол
қилиш мумкин эмас. Аллоҳ
бундан бошқа қанча шифо
нарсаларни яратиб қўйган.
Ҳалолни тарк қилиб, ҳаромга
ёпишиш таъқиқланади. Аллоҳ
ҳаром нарсани бандалар учун
шифо қилмаган. Бу ҳақида
кўплаб ривоятлар келган.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻗَﺎﻝَ:
ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ:
ﻣَﺎ ﺃَﻧْﺰَﻝَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻣِﻦْ ﺩَﺍﺀٍ ﺇِﻻَّ ﺃَﻧْﺰَﻝَ ﻟَﻪُ ﺷِﻔَﺎﺀً.
ﺭَﻭَﺍﻩُ ﻣُﺴْﻠِﻢٌ.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва салламдан ривоят қилади:
“Аллоҳ бирон дардни
туширса, албатта, унинг
давосини ҳам
туширади” (Муслим ривояти).
Ҳар қандай касалликнинг
( ... Читать дальше »
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 1257 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 18.01.2015 | Комментарии (0)

Аллоҳ таоло маст қилувчи,
танани бўшаштирувчи ҳар
қандай нарсани ҳаром қилган.
Номи ва тузилиши қандай
бўлишидан қатъи назар, маст
қилиш ва танани
бўшаштириш хусусиятига эга
бўлса, бас, ҳаром бўлади.
Мусулмон банда ҳаромдан
ҳазар қилиши, унинг яқинига
ҳам йўламаслиги талаб
этилади. Маст қилувчи
ичимликлар сирасига ароқ,
пиво, коняк, шампан виноси
кабилар киради. Баъзилар
пивонинг ўзи ёки спиртсиз
пиво ҳақида савол берадилар.
Бунга жавобимиз шуки, пиво
шубҳасиз ҳаром. Гарчи
муттасил ароқ ичиб юрган
кимсалар пиво ичганда маст
бўлмасалар ҳам пиво
ҳаромлигича қолаверади.
Сабаби пивони биринчи
истеъмол қилган банда маст
бўлади, тани бўшашади. Мана
шу нарса пивонинг
ҳаромлигига далилдир. Яна
ҳадиси шарифларнинг
бирида: “Кўпи маст қилувчи
ичимликнинг ози ҳам ҳаром”,
дейилган. Пив ... Читать дальше »
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 1551 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 18.01.2015 | Комментарии (1)

Савол: ассалому алайкум,
қори ака. Илон (кўлвар) гўшти
ҳалолми ёки ҳаромми?
Жавобингиз учун олдиндан
раҳмат!
Жавоб: ва алайкумус салом.
Илоннинг ҳар қандай турини
истеъмол қилиш мумкин эмас.
Сабаби у рақибини тиши
билан ўлдиради ва нопок
нарсаларни, жумладан,
сичқон, қурбақа кабиларни
ейди. Қайси бир ҳайвон тиши
ёки тирноғи билан рақибига
ҳужум қилса, гўшт еса ва
бошқа нопок нарсаларни
истеъмол қилса, унинг гўшти
ҳаром бўлади.
Илон шундай хавфли нарсаки,
ҳатто намоз ўқиб турганда
ҳам уни ва чаённи ўлдиришга
рухсат этилган. Намозда
ўлдиришга рухсат этилган
нарсанинг гўшти ҳаром
эканида шубҳа йўқ.
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 2605 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 18.01.2015 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум,
Одилхон қори ака. Типратикан
гўшти ҳалолми?
Жавоб: ва алайкумус салом.
Йўқ, ҳалол эмас. У сичқон,
каламуш каби кемирувчилар
туркумига киради. “Ўзбек
тилининг изоҳли луғати”да
типратиканга “усти ва ёнлари
игнасимон тиканлар билан
қопланган ҳашаротхўр
сутэмизувчи кичкина ҳайвон,
кирпи” дея изоҳ берилган.
Демак, типратикан турли
ҳашарот ва нопок нарсаларни
истеъмол қилади. Шундай
экан, унинг гўшти ҳалол эмас.
Баъзилар, типратикан
шўрваси шамоллашга даво,
деб ундан таом тайёрлаб
истеъмол қиладилар.
Унутмайликки, қарилик ва
ўлимдан бошқа ҳар қандай
нарсанинг давоси бор. Аллоҳ
касалликларга ҳалол
нарсаларни шифо қилган.
Аммо ҳаром нарсаларни ҳеч
қачон шифо қилмаган У Зот,
балки ҳаром нарсалар
истеъмолидан бандаларни
қайтарган. Хоҳ истеъмол учун,
хоҳ даво ... Читать дальше »
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 1903 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 18.01.2015 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум,
қори ака. Аллоҳ сиздан рози
бўлсин! Сизга бир савол билан
мурожаат қилишни ўзимга
жоиз, деб топдим. Барчага
маълумки, ёзнинг жазирама
кунларида кўчаларда ҳар хил
ичимликлар савдоси авжига
чиқади. Бу ичимликлар
қаторида квасни ҳам учратиш
мумкин. Бугун жума
намозидан қайтаётиб квас
сотилаётганини кўриб, ундан
ичгим келди, лекин ичмадим,
ўзимни қайтардим. Аслини
олганда авваллари квасни
жуда ҳам кўп ичганман. Лекин
кейинчалик шуни эшитдимки,
квас ичиш ҳаром ёки макруҳ
(аниқ эсимда йўқ), у ҳам худди
пивога ўхшаб буғдой, арпа
ёки нондан (бўлкадан)
тайёрланар экан. Шундан бери
бу савол мени қийнаб
келмоқда. Илтимос, квас ичиш
ҳукми ҳақида тўхталиб
ўтсангиз. Жавоб учун
олдиндан раҳмат!
Жавоб: нарсаларнинг асли
ҳалол деб эътибор қилинади.
Бирон нарсанинг ҳаромли ... Читать дальше »
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 3849 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 18.01.2015 | Комментарии (0)

Савол: бошқа одамдан пул
олиб, автомобил сотиб олинса
ва бу пулни маълум
муддатдан кейин кўпрок
қилиб кайтаришнинг ҳукми
қандай? Ҳозир арендага
(кейинчалик ўзида қолиш
шарти билан) автомобил
олиш кўпайган, бу тўғрими
ёки нотўғрими?
Жавоб: агар узилаётган қарз
олинган миқдоридан кўп
қилиб қайтарилса, бу рибо
бўлади. Ижарага машина
олиш жоиз. Фақат ҳаром
ишлар қўшилмаса бўлгани.
Ўзида қолиш шарти билан
машина олиш ҳукми ҳақида
гапирадиган бўлсак, олдиндан
пулнинг қадрсизланиши ва шу
каби омилларни ҳисобга олиб,
фалон пул берсанг, фалон
йилда машина сенга қолади,
деб олдиндан келишиб
олинса бўлади. Аммо вазиятга
қараб, ошириб борамиз,
қабилада шартнома имзолаш
мумкин эмас. Яна Аллоҳ
билгувчироқдир!
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 950 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 18.01.2015 | Комментарии (0)

Савол: менинг ишим билан
дўстимнинг машинасида
кетаётганимизда, Дан
ходимлари қоида буздинг, деб
машинани тўхтатишди.
Дўстим улар билан гаплашиб,
ёнимга келди-да, қарзга пул
сўради. Пул аниқ порага
кетишини билиб турсам ҳам
унга қарз бердим. Мен энди
дўстимнинг гуноҳига
шерикманми?
Жавоб: биринчидан, йўл
ҳаракати қоидасини бузган
одам давлат томонидан
белгиланган жаримани
тўлаши керак. Унинг ярми ёки
учдан бирини ходимга бериш
айнан пора ҳисобланади.
Иккинчидан, пора бериш ҳам,
порага қарз бериб туриш ҳам
мумкин эмас. Сабаби бир
нарса ҳаром қилинган бўлса,
унга олиб борувчи, ўша ҳаром
иш содир бўлишига сабаб
бўлувчи омил ҳам ҳаром
бўлади. Масалан, зино қилиш
ҳаром. Ўзи қилмаса-да, биров
зино қилишига шароит
яратиб бериш ҳам ҳаром.
Порага қарз бериш ҳам худди
шундай.
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 820 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 18.01.2015 | Комментарии (0)

Бу савол кўпчиликни
қизиқтириши табиий. Йўл
ҳаракати қоидалари яқин
вақтлардан жорий қилинган
бўлса, Исломда бунинг ҳукми
айтилганми, деган фикр-
мулоҳазалар билдирилиши
мумкин. Динимиз Исломда
Аллоҳ таолонинг боқий ва
ҳикматли ҳукмлари билан
бандалар тўғри йўлни топиб
оладилар. Бундан кейин биз
билмаган қулайликлар ва
хаёлимизга келмаган
нарсалар кашф қилинса ҳам
уларнинг ҳукмини Исломдан
топишимиз мумкин. Шариат
қонунлари умумийдир. Ҳар
бир замон ва маконга, ҳар
бир инсон боласига муносиб
ва мувофиқдир. Уни
ўзгартириш ёки инкор этиш
бандани залолатга олиб
боради.
Энди мавзуимизга қайтсак.
Маълумки, светофор йўл
ҳаракати қоидаларининг
ажралмас қисми саналади.
Усиз ҳайдовчи ва пиёдалар
хавфсизлигини таъминлаш
мумкин эмас. Светофор қизил
чироғи ҳаракатни
таъқиқлайди. ... Читать дальше »
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 992 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 18.01.2015 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум,
қори ака. Менинг саволим
шуки, ишхонада ишдан бўш
вактларимизда баъзан 5-10
дақиқа карта ўйнаб турамиз.
Ҳеч қандай қимор ёки пул
тикишлар бўлмайди. Лекин
менга карта ўйнаш
дўконингдаги баракани
қочиради, дейишди. Уламолар
бу ҳақида қандай фатволар
беришган?
Жавоб: Аллоҳ таоло
мўминларга қарата шундай
хитоб қилади: “Эй иймон
келтирганлар, хамр (маст
қиладиган ичимлик ичиш),
қимор (ўйнаш), тиклаб
қўйилган бутлар (яъни, уларга
сиғиниш) ва чўплар (билан
фолбинлик қилиш) шайтон
амалидан бўлган нопок
ишдир. Бас, ундан узоқ
бўлингиз, шояд нажот
топсангизлар! Хамр ва қимор
сабабли шайтон
ўрталарингизга бузғу адоват
солишни ҳамда сизларни
Аллоҳни зикр қилишдан ва
намоз ўқишдан тўсишни
истайди, холос! Энди
тўхтарсизлар!” (Моида сураси,
90-91 отлар). < ... Читать дальше »
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 1506 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 18.01.2015 | Комментарии (0)

« 1 2 3 4 5 6 7 ... 13 14 »
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Май 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz