Воскресенье, 19.05.2024, 06:39
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Январь » 18 » Квас ичиш ҳукми
21:27
Квас ичиш ҳукми
Савол: ассалому алайкум,
қори ака. Аллоҳ сиздан рози
бўлсин! Сизга бир савол билан
мурожаат қилишни ўзимга
жоиз, деб топдим. Барчага
маълумки, ёзнинг жазирама
кунларида кўчаларда ҳар хил
ичимликлар савдоси авжига
чиқади. Бу ичимликлар
қаторида квасни ҳам учратиш
мумкин. Бугун жума
намозидан қайтаётиб квас
сотилаётганини кўриб, ундан
ичгим келди, лекин ичмадим,
ўзимни қайтардим. Аслини
олганда авваллари квасни
жуда ҳам кўп ичганман. Лекин
кейинчалик шуни эшитдимки,
квас ичиш ҳаром ёки макруҳ
(аниқ эсимда йўқ), у ҳам худди
пивога ўхшаб буғдой, арпа
ёки нондан (бўлкадан)
тайёрланар экан. Шундан бери
бу савол мени қийнаб
келмоқда. Илтимос, квас ичиш
ҳукми ҳақида тўхталиб
ўтсангиз. Жавоб учун
олдиндан раҳмат!
Жавоб: нарсаларнинг асли
ҳалол деб эътибор қилинади.
Бирон нарсанинг ҳаромлигига
аниқ ҳужжат-далил керак
бўлади. Квас ҳақида ҳам
шундай дейиш мумкин. Бу
ичимлик турли юртларда,
турли усулларда тайёрланади.
Лекин шуни ҳам унутмаслик
керакки, баъзида квасга спирт
ҳам қўшилади.
Кваснинг ҳукми тайёрланиш
усулига кўра ўзгариши
мумкин. Масалан, квас шариат
талабларига жавоб берадиган
тарзда покиза усулда
тайёрланса, уни ичиш мумкин.
Агар квас тайёрлашда ҳаром
усуллар ишлатилса ёки нопок
нарсалар қўшилса ё бўлмаса
эҳтиётсизлик оқибатида квас
маст қилувчи ичимликка
айланса, уни ичиш мумкин
бўлмайди. Шу сабаб квас
ҳақида қатъий бир ҳукмни
айтиш, уни ичиш мумкин эмас,
ҳаром, дейиш ҳам ёки квасни
бемалол ичиш мумкин, дейиш
ҳам нотўғри бўлади. Бунда
шароитга, мазкур ичимлик
ким томонидан ва қандай
усулда тайёрланганига
қаралади. Агар квас
тайёрловчи сизда шубҳа
уйғотса, буни тарк
қилганингиз маъқул. Сабаби
тақво юзасидан ўзи ҳалол
кўринса ҳам шубҳали
нарсаларни тарк қилиш афзал.
Хулоса қиладиган бўлсак,
аслида квасни ичиш мумкин.
Аммо сиз билмаган ёки
танимаган одам томонидан
номаълум шароитда
тайёрланган квасни бемалол
ичиш яхши эмас. Квас
ичишдан олдин унинг
тайёрланиш усули,
маҳсулотнинг ҳолати ҳақида
сўраш керак бўлади.
Дунёда табиий мева ва
сабзавотлардан қилинган
покиза ичимлик ва шарбатлар
жуда кўп. Улар қолиб
қандайдир ҳаром ёки
шубҳали нарсаларни
истеъмол қилиш яхши эмас.
Балки ҳеч қандай шубҳасиз
пок маҳсулотларни ейиш
мусулмон банданинг дини ва
тани соғлиғи гаровидир.
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 3850 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Январь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz