Воскресенье, 19.05.2024, 05:22
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Январь » 18 » Пул тикмасдан карта ўйнаш мумкинми?
21:22
Пул тикмасдан карта ўйнаш мумкинми?
Савол: ассалому алайкум,
қори ака. Менинг саволим
шуки, ишхонада ишдан бўш
вактларимизда баъзан 5-10
дақиқа карта ўйнаб турамиз.
Ҳеч қандай қимор ёки пул
тикишлар бўлмайди. Лекин
менга карта ўйнаш
дўконингдаги баракани
қочиради, дейишди. Уламолар
бу ҳақида қандай фатволар
беришган?
Жавоб: Аллоҳ таоло
мўминларга қарата шундай
хитоб қилади: “Эй иймон
келтирганлар, хамр (маст
қиладиган ичимлик ичиш),
қимор (ўйнаш), тиклаб
қўйилган бутлар (яъни, уларга
сиғиниш) ва чўплар (билан
фолбинлик қилиш) шайтон
амалидан бўлган нопок
ишдир. Бас, ундан узоқ
бўлингиз, шояд нажот
топсангизлар! Хамр ва қимор
сабабли шайтон
ўрталарингизга бузғу адоват
солишни ҳамда сизларни
Аллоҳни зикр қилишдан ва
намоз ўқишдан тўсишни
истайди, холос! Энди
тўхтарсизлар!” (Моида сураси,
90-91 отлар).
Мазкур икки оятда хамр –
маст қилувчи ичимликларнинг
ҳамма тури ҳаром экани ва
мўмин-мусулмон банда ўзини
ундан эҳтиётлаб юрмоғи
лозимлиги очиқ-ойдин
айтилмоқда. Бу ерда,
шунингдек, қимор (нарда,
карта ва шу каби ўйинлар)
ўйнаш, бут-санамларга ибодат
қилиш, ҳар хил воситалар
ёрдамида фолбинлик қилиб,
ғайбий нарсаларни билишга
уриниш ҳам лаънати
шайтонга хос бўлган
ишлардан экани, кимки бу
ишларни қилса, вақтида шу
ишидан қайтиб, тавба
қилмаса, шайтон амалини
қилиб, оқибати аянчли
бўлиши таъкидланмоқда.
Аллоҳ таоло хамр, қимор ва
шу каби нопок нарсалар
ҳаром эканини баён қилгач, у
иккисининг дунёвий ва
ухровий зарарларини баён
қилади:
“Хамр ва қимор сабабли
шайтон ўрталарингизга бузғу
адоват солишни ҳамда
сизларни Аллоҳни зикр
қилишдан ва намоз ўқишдан
тўсишни истайди, холос!”
Яъни: шайтон мана шу мункар
ишларни сизларга зийнатлаб
кўрсатиш билан
ўрталарингизда бўлиб турган
муносабатларга раҳна солиш,
ораларингизга ҳасад, нафрат
ва адоват уруғларини
сочишни хоҳлайди.
Буларнинг барчаси хамр ва
қимор сабабидан юзага
келади. Агар ароқхўрлар маст
бўлиб олсалар, ақл-хушни
йўқотиб, ҳидоятдан маҳрум
бўладилар, яхшини ёмондан,
ёмонни яхшидан ажрата
олмай қоладилар, душманни
дўст тутиб, ҳатто ўзларининг
яқин дўстларини ҳам душман
санай бошлайдилар, бир-
бирлари билан жанжаллашиб,
жиққа-мушт бўладилар. Мана
шу нарсалар одамлар орасида
нафрат ва адоват оловини
ёқади. Натижада кишилар
ўртасида келишмовчилик ва
низолар келиб чиқади.
Қимор ҳам худди шундай.
Қиморда фақат бир томон
ютади, иккинчи томон бор
бутидан, мол-мулкидан
ажрайди. Ютқазган одам
бунга бепарво қараб
турмайди, энди у бор кучи
билан ютган одамга адоват
қила бошлайди. Чунки инсон
табиатан мол-дунёга
ҳарисманд бўлиб, кўз ўнгида
бир зумда мол-мулкидан
маҳрум бўлган одам уни
қайтаришга, жуда бўлмаганда
ўша рақибига бирон зулм
қилишга, азият етказишга
ҳаракат қилади. У, аввало,
қалбида унга бўлган кучли
адоват ва қасос олиш
режасини тугиб қўяди, куни
келиб уни амалга оширади.
Натижада талон-тарожлик,
қотиллик, ўғрилик каби
жиноятлар содир этилади.
Демак, хамр ва қимор
одамлар орасидаги
муносабатларга раҳна солиб,
ўзаро алоқаларнинг
узилишига сабаб бўлади. Бу
хамр ва қиморнинг дунёвий
зарарлари эди. Ояти карима
давомида у иккисининг
ухровий зарарлари ҳақида
ҳам тўхталиб ўтилади:
“... ҳамда сизларни Аллоҳни
зикр қилишдан ва намоз
ўқишдан тўсишни истайди,
холос!”
Яъни: шайтон сизлар хамр
ичиш ва қимор ўйнаш билан
шуғулланишингиз туфайли
Аллоҳнинг зикридан, У Зотга
ибодат қилиб, қурбат ҳосил
қилиш ҳамда Диннинг энг
асосий устунларидан бўлган
намозни бекаму-кўст адо
этишдан тўсади, машғул қилиб
қўяди.
Қимор ўйнайдиган одам шу
йўл билан пул топишни ҳалол
деб билади. Бундай кишида
соф имон ҳаловати ва соғлом
ақл бўлмайди. Натижада у
Аллоҳ буюрган ибодатларни
бажариш у ёқда турсин, улар
ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди.
Алусий раҳматуллоҳи алайҳ
айтади: “Шайтоннинг хамр
туфайли бандани Аллоҳнинг
зикри ва намоздан тўсишига
сабаб шуки, ароқхўрда
мастлик ва “қувонч” пайдо
бўлади, у жисмоний
лаззатларга ғарқ бўлади.
Бундай ҳолда у ўз-ўзидан
ибодатдан четда бўлади.
Қимор ўйнайдиган одам агар
ютса, қалби қувончга тўлиб,
ғалаба ва мол-дунёга бўлган
муҳаббати уни ибодатдан
тўсади. Агар мағлуб бўлса,
умидсизликка учраб, ғам-
ташвиш ичида қолади ва у
энди фақат ва фақат ўз
душмани устидан ютиш
ҳақида ўйлай бошлайди.
Бундай ҳолатда унинг хаёлига
ибодат қилиш келармиди?!”
“Энди тўхтарсизлар!” Бу хамр,
қимор ва шу каби ҳаром
ишларнинг дунёвий ва
ухровий зарарлари баён
қилингач ҳам уларни
истеъмол қилишда давом
этадиганлар учун қаттиқ
маломат ва тергов маъносида
айтилмоқда.
Яъни: бу ҳаром ишлардан
тезда тўхтанглар! Зеро, Мен
сизларга уларнинг
зарарларини баён қилдим.
Сизлар хамр ичишдан, қимор
ўйнашдан тўхтайсизларми,
йўқми?!
Қуръони каримнинг бошқа
жойида Аллоҳ таоло: “(Эй
Муҳаммад), Сиздан хамр ва
қимор ҳақида сўрайдилар.
Айтинг: Буларда катта гуноҳ
ва одамлар учун фойдалар
бордир. Буларнинг гуноҳи
фойдасидан каттароқдир”,
(Бақара, 219), деган.
“(Эй Муҳаммад), Сиздан хамр
ва қимор ҳақида
сўрайдилар”.
Яъни: эй Муҳаммад, сиздан
асҳобларингиз хамр истеъмол
қилиш, қимор ўйнаш ҳукми
ҳақида сўрайдилар.
“Буларда катта гуноҳ...
бордир”.
Хамр истеъмол қилган ва
қиморбозлик билан
шуғулланган одамнинг динига
нуқсон етиши, иймонига
талофат келтириши хамр ва
қиморнинг катта гуноҳлигига
далолат қилади.
“... ва одамлар учун
фойдалар бордир”.
Ичганда лаззат олиш,
ҳаётнинг ташвишларини
унутиб, тананинг “яйраши”,
чарчоқ, ғам-андуҳ ва
бадандаги оғриқларнинг
кетиши, масъулият ҳиссининг
йўқолиши ҳамда тижорат
орқали хамрни сотиб фойда
кўриш хамрнинг
“фойдалари”дандир.
Қиморнинг фойдалари
кишига мол-дунёнинг ҳеч бир
қийинчиликсиз келиши, унга
хурсандчилик бағишлаши ва
ҳоказолар.
Баъзилар: “Бу иккисини олиш,
уларни истеъмол қилиш ва
шуғулланишда катта гуноҳ,
тарк этишда манфаатлар
бордир”, дейишган.
Оятда “гуноҳ” сўзига “катта”
сифати берилиб, “манфаат”га
ҳеч қандай сифат изофа
қилинмаганидан хамр ва
қиморнинг манфаатидан кўра
зарарлари кўпроқлиги маълум
бўлади.
ﻋَﻦْ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠﻪِ ﺑْﻦِ ﻋَﻤْﺮِﻭ ﺑْﻦِ ﺍﻟْﻌَﺎﺹِ
ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻗَﺎﻝَ: ﺧَﺮَﺝَ ﻋَﻠَﻴْﻨَﺎ ﺭَﺳُﻮﻝُ
ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻳَﻮْﻣًﺎ ﻓَﻘَﺎﻝَ:
ﺇِﻥَّ ﺭَﺑِّﻲ ﺣَﺮَّﻡَ ﻋَﻠَﻲَّ ﺍﻟْﺨَﻤْﺮَ ﻭَﺍﻟْﻤَﻴْﺴِﺮَ
ﻭَﺍﻟْﻤِﺰْﺭَ ﻭَﺍﻟْﻜُﻮﺑَﺔَ ﻭَﺍﻟْﻘِﻨِّﻴﻦَ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺣْﻤَﺪُ
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос
розийаллоҳу анҳу айтади:
“Бир куни Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
бизнинг олдимизга чиқиб:
“Албатта Раббим менга (ва
умматимга) хамрни, қиморни,
“мизр”ни, “кувба”ни ва
“қиннийн”ни ҳаром қилди”,
дедилар” (Имом Аҳмад
ривояти).
ﻭَﻋَﻦْ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠﻪِ ﺑْﻦِ ﻋَﻤْﺮٍﻭ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ
ﺃََﻥَّ ﻧَﺒِﻲَّ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻧَﻬَﻰ
ﻋَﻦِ ﺍﻟْﺨَﻤْﺮِ ﻭَﺍﻟْﻤَﻴْﺴِﺮِ ﻭَﺍﻟْﻜُﻮﺑَﺔِ ﻭَﺍﻟْﻐُﺒَﻴْﺮَﺍﺀِ
ﻭَﻗَﺎﻝَ ﻛُﻞُّ ﻣُﺴْﻜِﺮٍ ﺣَﺮَﺍﻡٌ. ﻗَﺎﻝَ ﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ:
ﻗَﺎﻝَ ﺍﺑْﻦُ ﺳَﻼَﻡٍ ﺃَﺑُﻮ ﻋُﺒَﻴْﺪٍ: ﺍﻟْﻐُﺒَﻴْﺮَﺍﺀُ
ﺍﻟﺴُّﻜُﺮْﻛَﺔُ ﺗُﻌْﻤَﻞُ ﻣِﻦَ ﺍﻟﺬُّﺭَﺓِ ﺷَﺮَﺍﺏٌ
ﻳَﻌْﻤَﻠُﻪُ ﺍﻟْﺤَﺒَﺸَﺔُ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ
Абдуллоҳ ибн Амр
розийаллоҳу анҳу ривоят
қилишича, Набий соллаллоҳу
алайҳи ва саллам хамр ва
қимор, “кувба” ва
“ғубайро”дан қайтарганлар
ва: “Ҳар бир маст қилувчи
нарса ҳаромдир”, деганлар.
Абу Довуд айтади: “Ибн Салом
Абу Убайд: “Ғубайро
“сукуркат”дир. У жўхоридан
қилинади ва уни ҳабашлар
тайёрлашади”, деган” (Абу
Довуд ривояти).
Ушбу ҳадисда ҳам маст
қилувчи ичимликлар ва
қиморнинг ҳаром экани
таъкидланмоқда.
Баъзилар “кувба”ни нарда
эканини айтишган.
Юқорида келтирилганлардан
маълум бўладики, карта ва
нарда каби қимор ўйинлари
ҳаром. Мусулмон банда бу
ишлардан узоқ юриши керак.
Саволда пул тикмасдан карта
ўйнаш мумкинми, деб
сўралибди. Карта қимор
воситаси экан, хоҳ пул билан,
хоҳ пулсиз бўлсин, уни ўйнаш
мумкин эмас. Баъзилар ўзича
пул тикилмаяптику, бўш
вақтда ўйнасак, нима
қилибди, дейишади. Аммо бу
ожиз банданинг фикри. Пок
шариатимиз бандани нотўғри
йўлга киришига сабаб ҳар
қандай нарсадан қайтарган.
Фараз қилайлик, пулсиз карта
ўйнаб юрган одам, бора-бора
карта ўйнашга кўникиб
қолади. Энди у орага пул
тикишдан ҳам, қимор
ўйнашдан ҳам тап
тортмайдиган бўлиб қолади.
Мен ўзимни тийиб оламан,
деб ўзига юқори баҳо бериш,
мақтанчоқлик қилиш
ярамайди. Сабаби инсон
қалби шамолда тебраниб
турган майса каби бўлиб, бир
зумда тўғри йўлдан озиб
қолиши ҳеч гап эмас.
Аллоҳ ҳаром қилган ишларни
сўзсиз тарк қилиш керак.
Зарари бўлмаса, қилиш
мумкинми, чўчқа ёки ит ёғи
фойда экан, баданга суртса
бўладими, ароқни маст
бўлмайдиган тарзда ичиш
мумкин, йигит ва қиз ўзаро
розилик билан жинсий алоқа
қилса бўладими, номаҳрам
аёлга “яхши ният” билан
“ибрат” учун назар солса
бўладими, каби саволлар
кетмайди. Шариат белгилаб
берган чегарадан чиқишга ҳеч
бир банданинг ҳаққи йўқ.
Демак, ҳаром ишлардан ва
унга тушиб қолиш хавфи
бўлган, ҳаромга олиб борувчи
ҳар қандай ишлардан узоқ
бўлиш ҳар бир мўмин-
мусулмоннинг бурчдир. Шуни
унутмаслик керак.
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 1507 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Январь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz