Понедельник, 29.04.2024, 03:26
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Архив материалов
Қуйидагилар таом ейишнинг
одобларидир:
1. Қорни очганидан кейин
таом ейиш ва тўймасидан
бироз олдин ейишни
тўхтатиш.
2. Таомдан олдин қўл ювганда
қўлни сочиққа артмасдан ўз
ҳолича қуритиш (бунда
ювганнинг асари қўлда
қолади. Таомдан кейин қўл
ювганда таомнинг асари
кетиши учун қўлни сочиқ
билан артилади).
3. Овқатланишдан олдин
“бисмиллаҳ” дейиш.
4. Илм, тақво ва амалда
ўзидан юқори бўлганлар ёки
ёши улуғлардан олдин таомни
бошламаслик.
5. Луқмани кичикроқ олиш.
6. Идишнинг (ўртасидан эмас)
четидан ейиш.
7. Луқмани шошмасдан
яхшилаб чайнаш.
8. Оғзидаги таомни ютмасдан
кейинги луқмага қўл
узатмаслик.
9. Луқмани оғзига олиб
борганда озғини катта
очмаслик.
10. Ҳар бир луқманинг
бошида “бисмиллоҳ”, еб
бўлгач, “алҳамду лиллаҳ”,
дейиш.
11. Таом ейиш п ... Читать дальше »
Категория: Одоблар | Просмотров: 1091 | Добавил: admin | Дата: 04.07.2014 | Комментарии (0)

ِ
ﺃَﺑِﻲ ﺯُﻫَﻴْﺮٍ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ
ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﺇِﺫَﺍ ﺳَﻤَّﻴْﺘُﻢْ ﻓَﻌَﺒِّﺪُﻭﺍ.
ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ ﻓِﻲ ﺍﻟْﻜَﺒِﻴﺮِ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ
ﺿَﻌِﻴﻒٌ.
Абдулмалик ибн Абу Зуҳайр
отаси Абу Зуҳайрдан ривоят
қилади: Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
дедилар: “Агар
(фарзандларингизга) исм
қўйсангиз, бас, (Аллоҳга)
бандалик қилиш маъносини
англатадиган исм
қўйинглар” (Имом Табароний
“Кабийр”да ривоят қилган.
Ҳадиснинг санади заиф).
Яъни, агар фарзандларингиз
ёки қўл остингиздагиларга
исм қўймоқчи бўлсангиз,
“Абдуллоҳ”, “Абдураҳмон”,
“Обид”, “Сожид”, “Соим”,
“Аматуллоҳ”, “Убайдуллоҳ”,
“Абдураббиҳ”, “Мўмин”,
“Муслим” каби Аллоҳга
бандалик ва убудият
маъносини ифодаловчи
исмларни танланглар. Зеро,
банда билан Рабби ўртасидаги
алоқадорлик ҳақиқий
убудиятдир.
Исм ... Читать дальше »
Категория: Одоблар | Просмотров: 1058 | Добавил: admin | Дата: 03.07.2014 | Комментарии (0)

Бисмиллаҳир Роҳманир
Роҳийм
Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду
санолар ва Унинг Расули
Муҳаммадга кўпдан-кўп
дуруду салавотлар айтамиз!
Қўл бериб ва қучоқлашиб
сўрашиш кўпчилик наздида
оддий, кўп такрорланадиган
одат ҳисобланади. Ислом
таълимотида мазкур
амалларнинг ҳам ўз одоблари
бўлиб, қуйида ўша
одобларнинг айримлари
билан танишиб чиқамиз.
Қўл бериб Сўрашиш
одоблари
Қўл бериб сўрашиш араб
тилида “мусофаҳа” дейилади.
Қўл бериб сўрашиш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва салламнинг суннатларидир.
Уламоларимиз қўл бериб
сўрашиш саломлашишдан
кейин бўлишини
таъкидлаганлар. Қўл бериб
сўрашиш қалбларни бир-
бирига яқинлаштиради,
инсонларни дўстга
айлантиради, алоқаларни
мустаҳкамлайди. Бароъ
разияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: “Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
салла ... Читать дальше »
Категория: Одоблар | Просмотров: 1223 | Добавил: admin | Дата: 03.07.2014 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум.
Қимиз ичиш мумкинми?
Шариатимизда бунинг ҳукми
қандай?
Жавоб: ва алайкумус салом.
Аслида қимиз ичиш мумкин.
Аммо ҳозирда бу борада
эҳтиёт бўлиш керак. Сабаби
қимизга спирт қўшилаётган
ҳолатлар ҳам бор. Спирт маст
қилувчи бўлиб, мўмин банда
маст қилувчи ичимликнинг
ҳар қандай туридан
сақланиши керак.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻣُﻮﺳَﻰ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻗَﺎﻝَ:
ﺑَﻌَﺜَﻨِﻲ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲُّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﺃَﻧَﺎ
ﻭَﻣُﻌَﺎﺫَ ﺑْﻦَ ﺟَﺒَﻞٍ ﺇِﻟَﻰ ﺍﻟْﻴَﻤَﻦِ ﻓَﻘُﻠْﺖُ: ﻳَﺎ
ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﺇِﻥَّ ﺷَﺮَﺍﺑًﺎ ﻳُﺼْﻨَﻊُ ﺑِﺄَﺭْﺿِﻨَﺎ ﻳُﻘَﺎﻝُ
ﻟَﻪُ ﺍﻟْﻤِﺰْﺭُ ﻣِﻦْ ﺍﻟﺸَّﻌِﻴﺮِ ﻭَﺷَﺮَﺍﺏٌ ﻳُﻘَﺎﻝُ ﻟَﻪُ
ﺍﻟْﺒِﺘْﻊُ ﻣِﻦْ ﺍﻟْﻌَﺴَﻞِ ﻓَﻘَﺎﻝَ: ﻛُﻞُّ ﻣُﺴْﻜِﺮٍ
ﺣَﺮَﺍﻡٌ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ.
Абу Мусо розийаллоҳу анҳу
ривоят қилади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи
ва саллам мен ва Муоз ибн
Жабални Яманга юбордилар.
Мен: “Эй Расулуллоҳ ... Читать дальше »
Категория: Одоблар | Просмотров: 1476 | Добавил: admin | Дата: 03.07.2014 | Комментарии (0)

Анас ибн Молик розийаллоҳу
анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу
алайҳи ва салламдан ривоят
қилади: “Аллоҳ таом егандан
сўнг Ўзига ҳамд айтадиган,
бирон ичимлик ичиб, Унга
ҳамд айтадиган бандасидан,
албатта рози
бўлади” (Муслим, Термизий,
Насоий ва Аҳмад ривояти).
Уламолар ушбу ҳадисни далил
қилиб, таомдан сўнг Аллоҳ
таолога ҳамд айтиш мустаҳаб
амаллардан эканини
айтишган.
Ривоятдаги “рози бўлади”
жумласи Аллоҳ таолонинг
бандага раҳматларини
ёғдириши, унинг гуноҳларини
кечириб, ўша бандани ажр-
савоб билан мукофотлашини
англатaди.
Муоз ибн Анас розийаллоҳу
анҳудан ривоят қилинишича,
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи
ва саллам шундай деганлар:
“Кимки таом еб бўлгач,
“алҳамду лиллаҳиллазий
атъаманий ҳаазат-тоаъма ва
розақонийҳи мин ғойри
ҳавлим-минний ва лаа қувва”
деса, унинг ўтган ва кейи ... Читать дальше »
Категория: Одоблар | Просмотров: 935 | Добавил: admin | Дата: 03.07.2014 | Комментарии (2)

Савол: ассалому алайкум.
Аллоҳ менга уч йил аввал қиз
фарзанд берганди.
Қаршилигимга қарамай онам
унга “Сабина” деб исм
қўйгандилар. Билсам, бу исм
Исломда йўқ экан. Бир ойдан
сўнг фарзандим оламдан ўтди.
Аллоҳнинг хоҳиши экан!
Саволим шуки,
фарзандимнинг исми учун
охиратда қандай савол-жавоб
бўлади. Фарзандга исмни ота
қўядими ёки бошқалар?
Боланинг исми исломий
бўлмаса ҳам жавобини ота
беради, деб эшитгандим.
Шунга ойдинлик киритиб
берсангиз.
Жавоб: ва алайкумус салом.
“Сабина” исми китобларда
“қадрли”, “севимли”
маъносини англатиши
айтилган. Аммо бу исм аниқ
бир маънога далолат
қиладиган эмас. Мусулмон
банда бундан бошқа, маънони
аниқ ва шакли чиройли
бўлган исмларни танлаши
керак.
Ота фарзандига исм қўйиш,
уни боқиб катта қилиш, одоб-
ахлоқ бериш хусусида
... Читать дальше »
Категория: Одоблар | Просмотров: 1812 | Добавил: admin | Дата: 03.07.2014 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум,
қори ака! Саволим исроф
ҳақида: бир коса таомни
охиригача еб бўлмасидан
тўйиб қолса, қолган таом
исроф бўладими ёки “қолиб
кетмасин” деб ҳаммасини еб
қўйса исроф бўладими?
Жавоб: ва алайкумус салом.
“Исроф” сўзи “ҳаддидан
ошиш”, “чегарадан чиқиш”
маъносини англатади.
Таомдаги исроф биринчидан,
ҳалол бўлмаган нарсаларни
ейиш, қолаверса, ҳожатдан
ташқари, тўйгандан кейин ҳам
ейишни давом эттиришдир.
Инсон ҳалок бўлмаслиги учун
еб-ичиши фарз. Тўйиб
овқатланиш мубоҳ. Тоат ва
вожибларни янада кўпроқ
бажариш учун тўйиб
овқатланиш мандубдир.
Тўйгандан кейин ҳам таом
ейиш макруҳ ёки ҳаромдир.
Демак, банда таом ва ичимлик
борасида чегарадан чиқиши
мумкин эмас. Сабаби бу молни
зое қилиш ва соғлиққа зарар
етказишдир. Шундан келиб
чиқиб айтиш мумкин, бир
коса ... Читать дальше »
Категория: Одоблар | Просмотров: 878 | Добавил: admin | Дата: 03.07.2014 | Комментарии (0)

“Лақаб” сўзи луғатда “айблаш,
устидан кулиш, истеҳзо
қилиш” каби маъноларни
ифодалайди. Бизнинг
тилимизда “лақаб қўйиш,
лақаб тўқиш” деганда ҳам
айнан шу маънолар кўзда
тутилади. Лекин арабларда
“лақаб” сўзи ижобий маънода
ҳам қўлланилади. Бунда у
маълум бир шахснинг
танилган исми сифатида зикр
қилинади. Бу ерда кишини
таҳқирлаш, айблаш
маъноларини бўлмайди, ўзига
қўйилган лақаб билан
чақирилаётган киши бундан
рози бўлади. Масалан, Абу
Бакр розийаллоҳу анҳунинг
лақаби “Сиддиқ”, Умар
розийаллоҳу анҳуники
“Форуқ”, Оиша розийаллоҳу
анҳоники “Ҳумайро”,
Ҳамзаники “Асадуллоҳ”, Холид
ибн Валидники “Сайфуллоҳ”,
Жаъфар ибн Абу Толибники
“Таййор” бўлган. Шундай
бўлса-да, аслида лақаб асосан
салбий маънода бировни
айблаш маъносида
қўлланилади.
Аллоҳ таоло Ўзининг
Китобида айта ... Читать дальше »
Категория: Одоблар | Просмотров: 958 | Добавил: admin | Дата: 03.07.2014 | Комментарии (0)

Рўза тутган киши учун
саҳарлик ва ифторлик муҳим
ўрин тутади. Саҳарликда
барака бор. Саҳарликни
охирги вақти – бомдод
азонигача таъхир
(кечиктириб) қилишни маъқул
дейилган. Бунинг фойдаси
шундаки, саҳарлик қилишга
улгурган киши рўза тутишда
қийналмайди, ўзини бардам
ва тетик ҳис этади. Айрим
кишилар уйқу ғолиб
келганидан кечаси еган таом
билан кифояланиб, саҳарлик
қилишга эринадилар.
Анас розиялллоҳу анҳудан
ривоят қилинади: «Набий
алайҳиссалом: «Саҳарлик
қилинглар. Албатта,
саҳарликда барака бордир»,
дедилар». Аҳли китоблар
рўзани саҳарлик қилмасдан
тутишар экан. Пайғамбаримиз
шу жиҳатдан уларга ўхшаб
қолишдан
қайтарганлар. Саҳарликка тура
олмаган кишининг ишида
унум бўлмайди, кун бўйи
ўзини силласи қуриётгандек
лоҳас сезади. Айниқса, ёзда
саҳарликнинг ўзига хос ўрни
... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1021 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 02.07.2014 | Комментарии (0)

Рамазон ойида рўза тутиш
ҳижратнинг иккинчи йили
фарз қилинди. Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
тўққиз йил Рамазон рўзасини
тутганлар. Бир ой рўза
тутиш Рамазон ойи кириши
билан бошланади. Бу Қуръони
Карим ояти билан собит
бўлган: "Бас, сизлардан ким
бу ойга ҳозир бўлса, рўза
тутсин" (Бақара, 185-оят).
Ибн Касир тафсирида
келтирилишича, рўза тутиш
фақат Ислом динида эмас,
олдин ўтган пайғамбарларга
ҳам фарз қилинган. Муоз, Ибн
Масъуд, Ибн Аббос, Атоъ,
Қатода ва Заҳҳок ибн
Музоҳимдан келтирилган
ривоятда олдинги умматларга
ҳар ойда уч кун рўза тутиш
буюрилган. Нуҳ алайҳиссалом
замонидан бери Исломнинг
дастлабки даврида ҳам мана
шу шаръий амалга риоя
қилишган. Аллоҳ таоло буни
охирги пайғамбар замонида
бир ой Рамазон рўзасига
алмаштирди
Бу ой яхшилик, баракот ойи,
деб ... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 914 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 02.07.2014 | Комментарии (0)

« 1 2 ... 11 12 13 14 »
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Апрель 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz