Воскресенье, 12.05.2024, 10:06
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Январь » 18 » Aroq qo'shilgan dorini ichsa bo'ladimi ?
21:33
Aroq qo'shilgan dorini ichsa bo'ladimi ?
Савол: спирт ёки ароқ қўшиб
тайёрланган саримсоқли
дорини томчилатиб ичиб
даволанса бўладими?
Жавобингиз учун раҳмат.
Жавоб: ароқ, спирт ёки бошқа
маст қилувчи ва нопок
нарсалар қўшилган дори
воситаларини истеъмол
қилиш мумкин эмас. Аллоҳ
бундан бошқа қанча шифо
нарсаларни яратиб қўйган.
Ҳалолни тарк қилиб, ҳаромга
ёпишиш таъқиқланади. Аллоҳ
ҳаром нарсани бандалар учун
шифо қилмаган. Бу ҳақида
кўплаб ривоятлар келган.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻗَﺎﻝَ:
ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ:
ﻣَﺎ ﺃَﻧْﺰَﻝَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻣِﻦْ ﺩَﺍﺀٍ ﺇِﻻَّ ﺃَﻧْﺰَﻝَ ﻟَﻪُ ﺷِﻔَﺎﺀً.
ﺭَﻭَﺍﻩُ ﻣُﺴْﻠِﻢٌ.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва салламдан ривоят қилади:
“Аллоҳ бирон дардни
туширса, албатта, унинг
давосини ҳам
туширади” (Муслим ривояти).
Ҳар қандай касалликнинг
(фақат кексалик ва ўлимдан
бошқа) давоси бор. Уни ҳалол
йўллар билан даволаш,
муолажа қилиш лозим. Лекин
ҳаром усуллар билан эмас.
Чунки ҳаром йўл билан
даволаш зоҳиран осон ва
қулай кўринса-да, аслида
зарарлидир. Жумладан, хамр
билан даволаниш мутлақо
мумкин эмас.
ﻭَﻗَﺎﻝَ ﺍﺑْﻦُ ﻣَﺴْﻌُﻮﺩٍ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻓِﻲ
ﺍﻟﺴَّﻜَﺮِ: ﺇِﻥَّ ﺍﻟﻠﻪَ ﻟَﻢْ ﻳَﺠْﻌَﻞْ ﺷِﻔَﺎﺀَﻛُﻢْ ﻓِﻴﻤَﺎ
ﺣَﺮَّﻡَ ﻋَﻠَﻴْﻜُﻢْ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ.
Ибн Масъуд розийаллоҳу анҳу
маст қилувчи ичимлик ҳақида:
“Албатта Аллоҳ Ўзи ҳаром
қилган нарсаларда
сизларнинг шифойингизни
қилмаган”, деган (Бухорий
ривояти).
Бу ерда Абдуллоҳ ибн Масъуд
розийаллоҳу анҳу томонидан
Аллоҳ таоло ҳаром қилган
нарсалар инсон учун шифо
бўла олмаслиги айтилмоқда.
Муҳаддислар ушбу қавлнинг
айтилишига сабаб қилиб бир
неча ривоятларни
келтирадилар. Абу Воил
айтади: “Орамиздан Ҳусайн
ибн Аддоъ исмли киши сариқ
касали билан хасталанди.
Шунда унга хамр билан
даволаниш ҳақида айтилди. У
эса бир кишини Абдуллоҳ ибн
Масъуд олдига юборди. Шунда
у юқоридаги гапни айтиб,
бизларни хамр билан
даволанишдан
қайтарди” (Аҳмад, Табароний
ва Ибн Абу Шайба саҳиҳ санад
билан ривоят қилган).
Масруқдан ривоят қилинади:
“Абдуллоҳ ибн Масъуд:
“Болаларингизга хамр
ичирманглар, чунки улар
фитратда дунёга келганлар.
Албатта Аллоҳ Ўзи ҳаром
қилган нарсаларда сизларнинг
шифойингизни қилмаган”,
деган” (Ибн Абу Шайба
ривояти).
Шофеъий айтади: “Хамр билан
очликни қайтариш ёки
чанқоқни босиш жоиз эмас,
чунки у истеъмол қилинган
сари кишида очлик ва
ташналикни зиёда қилади.
Устига-устак хамр ақлни
кетказади”.
ﻭَﻋَﻦْ ﻋَﻠْﻘَﻤَﺔَ ﺑْﻦِ ﻭَﺍﺋِﻞٍ ﺍﻟْﺤَﻀْﺮَﻣِﻲِّ ﻋَﻦْ
ﺃَﺑِﻴﻪِ ﺃَﻥَّ ﺭَﺟُﻼً ﻳُﻘَﺎﻝُ ﻟَﻪُ ﺳُﻮَﻳْﺪُ ﺑْﻦُ ﻃَﺎﺭِﻕٍ
ﺳَﺄَﻝَ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲَّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻋَﻦِ
ﺍﻟْﺨَﻤْﺮِ ﻓَﻨَﻬَﺎﻩُ ﻋَﻨْﻬَﺎ ﻓَﻘَﺎﻝَ: ﺇِﻧِّﻲ ﺃَﺻْﻨَﻌُﻬَﺎ
ﻟِﻠﺪَّﻭَﺍﺀِ ﻓَﻘَﺎﻝَ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲُّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﺇِﻧَّﻬَﺎ ﺩَﺍﺀٌ ﻭَﻟَﻴْﺴَﺖْ ﺑِﺪَﻭَﺍﺀٍ. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ.
Алқама ибн Воил отасидан
ривоят қилишича, Сувайд ибн
Ториқ исмли бир киши
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан хамр ҳақида
сўраган ва у зот уни хамрдан
қайтарганлар. Шунда у: “Мен
уни шифо учун
тайёрлайман”, деганида,
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
саллам: “Албатта у (хамр)
дарддир, шифо эмас”,
деганлар (Муслим ва Аҳмад
ривояти).
Хамр тайёрлаш, уни сирка
қилиб олиш, шунингдек хамр
билан даволаниш ҳаромдир.
Шуни айтиб ўтиш лозимки,
хамр билан даволанишнинг
умуман имкони йўқ, чунки
унинг турган-битгани дард.
Ушбу ҳадисдан олинадиган
фойдалар:
1. Хамрни ичиш мумкин
эмаслиги.
2. Хамрни ҳар қандай
мақсадда, жумладан шифо
ниятида ҳам тайёрлаш
мумкин эмаслиги.
3. Хамр фақат дард
келтирувчи экани.
ﻭَﻋَﻦِ ﺍﻟﺰُّﻫْﺮِﻱِّ ﺃَﻥَّ ﻋَﺎﺋِﺸَﺔَ ﺭَﺿِﻰَ ﺍﻟﻠﻪُ
ﻋَﻨْﻬَﺎﻛَﺎﻧَﺖْ ﺗَﻘُﻮﻝُ: ﻣَﻦْ ﺗَﺪَﺍﻭَﻯ ﺑِﺎﻟْﺨَﻤْﺮِ ﻓَﻼَ
ﺷَﻔَﺎﻩُ ﺍﻟﻠﻪُ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﺑْﻦُ ﺃَﺑِﻲ ﺷَﻴْﺒَﺔَ.
Зуҳрийдан ривоят
қилинишича, Оиша
розийаллоҳу анҳо: “Ким хамр
билан даволанса, бас, Аллоҳ
унга шифо бермайди (ёки
шифо бермасин!)” – дерди
(Ибн Абу Шайба ривояти).
Ровийнинг “дерди” деган
сўзидан билиб оламизки,
Оиша розийаллоҳу анҳо
одамларни ҳаром нарсалар,
хусусан хамр билан
даволанишдан доим
қайтариб келган. Буни бир-
икки марта эмас, балки
кишиларга етиб бориши учун
ҳар доим такрорлаб юрган.
Хулоса қиладиган бўлсак, асли
ҳаром нарса банда учун шифо
бўлмайди. Исломдан бехабар
шифокорлар ҳаром
нарсаларнинг “фойдали”
жиҳатларини топганлари
билан ҳаром ҳаромлигича,
зарарлилигича қолаверади.
Банданинг бир-икки ожизона
уриниши ва изланиши билан
асли ҳаром ва нопок бўлган
нарса ҳалол ва покизага
айланиб қолмайди.
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 1257 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Январь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz