Вторник, 14.05.2024, 15:29
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Архив материалов
Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамд,
“Кўзимнинг қувончи намозда қилиб
қўйилди” деган севиклигимиз,
саййидимиз Муҳамммад Мустафога
саловот ва саломлар бўлсин.
Биз қуйида бомдод намозини жамоат
билан ўқиш ва унинг фазилати ҳақида
сўз юритамиз. Дарҳақиқат, бомдод
намози бир қанча фойдалари билан
бошқа намозлардан ажралиб туради.
Кимки мазкур фойдалардан биттасини
билса, ўша фойдани қўлга киритиш
учун унинг ҳимматини уйғотишга, уйқу
ва дангасаликни енгишга, иссиқ кўрпани
тарк қилишига ва масжид сари ҳансираб
етиб боришига ўша биргина фойда ҳам
кифоя қилишини англаб етади. Мазкур
фойдалар қуйидагилардир:
1. Аллоҳнинг зиммасига кириш.
Жундуб ибн Абдуллоҳ ибн Суфён ал-
Бажалий розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васаллам дедилар: “Ким бомдод
намозини ўқиса, у Аллоҳнинг
зиммасида (ҳимоясида) бўлади. Аллоҳ ... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1210 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 20.02.2015 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум,
ҳурматли Одилхон қори ака!
Ижозатингиз билан бир савол
берсам. Шариатда эрта
никоҳга қандай қаралади,
умуман ҳали ёш бўла туриб
катта ҳаётга қадам қўйиш
жоизми? Агар мумкин бўлса
қайси ёшда оила қуриш
афзаллигини айтсангиз!
Жавоб: “Эрта оила қуриш”
икки хил маънони англатиши
мумкин. Биринчиси, ҳали
балоғатга етмаган, турмуш
қуришга тайёр бўлмаган йигит
ва қизларнинг ўз хоҳиши ёки
мажбуран оила қуриши. Бу иш
Динимизда қораланган.
Иккинчиси, йигит ёки қиз
балоғатга етгач, оила қуришга
ҳар тарафлама тайёр бўлгач,
кечиктирмасдан никоҳ қуриш.
Ислом мана шундай никоҳга
тарғиб қилган. Баъзи дин
душманлари Ислом қизларни
барвақт узатишга чақиради,
бу уларга нисбатан зулм, дея
таъна тошларини отадилар.
Албатта бу асоссиз гап.
Исломда ҳали балоғатга
етмаган, турмуш ... Читать дальше »
Категория: Долзарб мавзулар | Просмотров: 1453 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 29.01.2015 | Комментарии (0)

Халқ орасида маййит чиққан
уйда бир йил тўй қилинмайди,
деган гап бор. Нега шундай
дейилиши сабаби сўралса,
яқинларидан бирон киши
вафот этганида тўй қилинса,
оила қурган ёшлар бахтсиз
бўларкан ёки боласи кўр
туғиларкан?! дейилади.
Бу даъво ва гумонлар
асоссиздир. Ислом дини
таълимотларига кўра, аза уч
кун. Маййит ўтганидан уч кун
ўтиб ҳам азани давом
эттириш ҳалол эмас. Уч кундан
кейин одатий ишларни қилиш
мумкин. Фақат эри ўлган аёл
тўрт ойу ўн кун идда сақлайди.
Бошқалар уч кунлик азадан
кейин ўз амаллари билан
машғул бўлишлари, никоҳ,
фойдали шартнома
кабиларни тузишлари мумкин
бўлади. Бунга қуйидаги ҳадис
далилдир.
ﻋَﻦْ ﺃُﻡِّ ﺣَﺒِﻴﺒَﺔَ ﺯَﻭْﺝِ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻟَﺖْ: ﺳَﻤِﻌْﺖُ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ
ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻳَﻘُﻮﻝُ: ﻻَ ﻳَﺤِﻞُّ ﻻﻣْﺮَﺃَﺓٍ
ﺗُﺆْﻣِﻦُ ﺑِ ... Читать дальше »
Категория: Долзарб мавзулар | Просмотров: 1071 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 29.01.2015 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум,
қори ака! Саволим шундан
иборатки, тўйимиз бўлишига 3
ой бор. Шунгача никоҳ ўқитиб
қўйиш лозимми?
Жавоб: икки тараф розилик
билдирганиларидан кейин
Ислом шартларига мувофиқ
ўқилган никоҳ саҳиҳ бўлади.
Бу тўйдан анча олдин
қилинишининг фарқи йўқ.
Жумладан, тўйдан 3 ой олдин
никоҳ ўқитиш жоиз. Шундай
қилинганда йигит ва қиз бир-
бири билан шаръан эр-хотин
ҳисобланади, кўча-куйда
бемалол кўришиб юришлари
ҳам мумкин бўлади. Ҳозирда
мана шу иш анча урф бўлган.
Бу яхши. Шундай қилинганда
тўйдан аввал икки номаҳрам
бирга юриши, ношаръий
ишлар содир бўлиши олди
олинади. Бошқа тарафдан
олиб қараганда, никоҳ
ўқитилганидан кейин имкон
қадар тезроқ тўй қилиш, икки
ёш оила қурганини одамларга
билдириш, халққа эълон
қилиш керак. Гарчи
ўрталарида никоҳ бўлса ҳам
... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1179 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 29.01.2015 | Комментарии (0)

Савол: ассаламу алайкум.
Сизга саволларим бор эди.
Менинг ёшим 18да. Бизнинг
шариатимизда севгига, яъни
эркак ва аёл ўртасидаги
муҳаббатга қандай қаралади?
Бу туйғу оила қуришда инсон
учун керакми? Ўғил севганига
уйланишига ота-она қарши
чиқса-чи? Олдиндан раҳмат.
Аллоҳ рози бўлсин,
илмингизни бундан-да зиёда
қилсин.
Жавоб: Динимиз Исломда
банданинг ҳар қандай
эҳтиёжи инобатга олинган.
Жумладан, эркакнинг аёлга ва
аёлнинг эркакка бўлган
рағбатини ҳалол йўл билан
қондириш учун шаръий никоҳ
жорий қилинган. Бунда ўзаро
розилик ва тенглик (эркак ва
аёлнинг илм, касб-ҳунар, ҳусн
ва шу кабиларда тенг бўлиши)
асосида оила қурилади. Бирон
киши турмушга чиқишга ёки
уйланишга мажбурланмайди.
Албатта оилада, яъни эркак ва
аёл ўртасида муҳаббат
бўлиши керак. Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва с ... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1152 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 29.01.2015 | Комментарии (0)

Аллоҳ таоло таҳорат ҳақидаги
оятнинг охирида: “Аллоҳ
сизларни бирон машаққатга
солишни истамайди, балки
сизларни поклашни ва
сизларга Ўз неъматларини
мукаммал қилишни
хоҳлайди. Шояд шукр
қилсаларингиз!” (Моида, 6).
Бу оятда айтилишича,
таҳоратдан икки хил мақсад
кўзланади:
– аъзоларни поклаш;
– неъматларни мукаммал
қилиниши.
Оятдаги “неъматларнинг
мукаммал қилиб берилиши”
киши диққатини ўзига
тортади. Бу бизнингча,
саломатлик, соғлиқдаги баъзи
камчиликлар ўрнини
тўлдириш бўлса ажаб эмас.
Аллоҳ таоло бандаларига
буюрган ҳар бир амалда
олам-олам ҳикмат ва
фойдалар бор. Уларни санаб,
саноғига етиш мушкул.
Шариат буйруқ ва
қайтариқларининг барчаси
инсон манфаати учун хизмат
қилади.
Таҳорат қилиш инсон соғлиғи
учун фойдали экани, унинг
саломатлигини тикловчи ва ... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1245 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 29.01.2015 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум, қори
ака. “Cоcа-cоlа” сўзи “Макка
ҳам, Муҳаммад ҳам йўқ”
маъносини билдирадими? Яна
Арабистонда “Cоcа-cоlа”
ичимлиги сотиладими?
Жавоб: ва алайкумус салом. 1.
“Cоcа-cоlа” бундай маънони
англатмайди. Унга ичимлик
таркибидан келиб чиқиб ном
қўйилган. Яъни, унда “кока”
барглари ва “кола” ёнғоғининг
аралашмаси бор. Шундан олиб
ушбу ичимликка ном берилган.
Баъзилар “Cоcа-cоlа”
логотипини тескари ўгириб
қўйса, унда арабча “лаа
муҳаммад, лаа макка” ёзуви
ҳосил бўлади, деб айтишмоқда.
Улар даъвосича, унинг
кўриниши мана бундай бўлади.
Аммо бу даъвода ҳеч қандай
асос йўқ. Биринчидан, унинг
логотипи тескари эмас, тўғри
ўқилади, иккинчидан унга ном
беришда Исломга ҳақорат
бўладиган маънони келтириб
чиқариш мақсад қилинмаган,
десак хато бўлмайди. Тўғри, бу
икки нарса бир-би ... Читать дальше »
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 22577 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 18.01.2015 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Устоз, соғ-омон юрибсизми?
Яқинда бир аҳли илм, ҳожи
отаникига дам солдиришга
боргандим. У кишига соғлиғим
ёмонлигини айтдим. Яъни,
қоним қуюқлашгани,
камлигини айтганимда, у
киши ўзлари қора узумнинг
сувидан тайёрлаган дорилари
борлиги, ўша ичимлик қонни
кўпайтириши, ўзлари ўшандан
доим ичиб юришларини
айтдилар. Мен у кишини
диёнатли эканларини
билганим учун сўзларига
ишондим. Ўша ичимликдан
бир пиёла ичдим. Шунда
сездимки, у ўткир ичимлик
экан, бошни салгина гангитди.
Менимча, бу ичимлик маст
қилувчи ҳукмида бўлса керак.
Мен ўша ичимликни шифо
бўлади деб ўйлаб, маст
қилувчи ичимлик эканини
билмасдан, ўтириб,
“бисмиллаҳ”, деб ичдим.
Кейин билгач тавба қилдим.
Устоз, айтингчи, билмай
шундай ичимликни ичиб
қўйишнинг ҳукм ... Читать дальше »
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 1299 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 18.01.2015 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум. Бир
саволим бор: телефонда
покер (яъни, карта) ўйнаса
бўладими? Аниқроқ далил-
ҳужжатлар билан жавоб
берсангиз, илтимос.
Жавоб: ва алайкумус салом.
Қиморнинг ҳар қандай тури
ҳаром қилинган. Қуръони
каримнинг Моида сурасида
Аллоҳ шундай амр қилган:
“Албатта хамр, қимор, бутлар
ва (фол очадиган) чўплар
ифлосдир. Шайтоннинг
ишидир. Бас, ундан четда
бўлинг! Шояд нажот
топсангиз”. Шариат қоидасига
кўра, ҳаромнинг асли, унга
олиб борувчи нарсалар,
воситалар ҳам ҳаромдир.
Масалан, карта ўйнаш ҳаром.
Пул тикмасдан ёки телефон ва
компютерда махсус ўйинлар
ёрдамида карта ўйнаш ҳам
ҳаромдир. Кимдир айтиши
мумкин: бунда қимор
маъноси йўқ-ку? Жавобимиз
шуки, шариатда ҳар қандай
нарсанинг эҳтиёт тарафи
олинади. Тўғри, юзаки
қараганда, пул тикмасдан
карта ўйнаш ё ... Читать дальше »
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 1189 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 18.01.2015 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум,
қори ака! Сизга саволим
қуйидагича: бир танишим,
“Nike” спорт маҳсулотларини
кийиб бўлмас экан. Сабаби
“Nike” юнонларнинг ғалаба
“худоси”нинг номи экан, деб
қолди. Шунга сиз нима
дейсиз? Жавобингиз учун
раҳмат!
Жавоб: ва алайкумус салом.
Ҳақиқатан, “Nike” юнон
эътиқоди бўйича, ғалаба
“худоси” саналади. Мазкур сўз
грекча бўлиб, “ғалаба”
маъносини англатади. Спорт
ва ғалаба бир-бирига яқин
тушунча. Аммо ўша “ғалаба”
ширкка асосланган бўлса, унга
ширк қўшилган бўлса, ундан
эҳтиёт бўлиш керак. Ғарб
мамлакатларида машҳур
бўлган “Николас”, “Ник”,
“Николай”, “Ники”, “Нико”,
“Никита” исмлари ҳам “Nike”
сўзидан келиб чиққан. Демак,
мусулмон банда “Nike”
белгиси туширилган
либосларни кийишдан
сақланиши керак. Сабаби бу
номдаги либосни кийган
банда ўша ширк а ... Читать дальше »
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 2335 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 18.01.2015 | Комментарии (0)

« 1 2 3 4 5 6 ... 13 14 »
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Май 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz