Воскресенье, 19.05.2024, 03:51
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Январь » 29 » Тўйдан 3 ой аввал никоҳ ўқитиш
07:28
Тўйдан 3 ой аввал никоҳ ўқитиш
Савол: ассалому алайкум,
қори ака! Саволим шундан
иборатки, тўйимиз бўлишига 3
ой бор. Шунгача никоҳ ўқитиб
қўйиш лозимми?
Жавоб: икки тараф розилик
билдирганиларидан кейин
Ислом шартларига мувофиқ
ўқилган никоҳ саҳиҳ бўлади.
Бу тўйдан анча олдин
қилинишининг фарқи йўқ.
Жумладан, тўйдан 3 ой олдин
никоҳ ўқитиш жоиз. Шундай
қилинганда йигит ва қиз бир-
бири билан шаръан эр-хотин
ҳисобланади, кўча-куйда
бемалол кўришиб юришлари
ҳам мумкин бўлади. Ҳозирда
мана шу иш анча урф бўлган.
Бу яхши. Шундай қилинганда
тўйдан аввал икки номаҳрам
бирга юриши, ношаръий
ишлар содир бўлиши олди
олинади. Бошқа тарафдан
олиб қараганда, никоҳ
ўқитилганидан кейин имкон
қадар тезроқ тўй қилиш, икки
ёш оила қурганини одамларга
билдириш, халққа эълон
қилиш керак. Гарчи
ўрталарида никоҳ бўлса ҳам
бирга юрган икки ёшни
кўрганлар нотўғри хаёлга
боришлари мумкин. Сабаби
ҳали тўйлари бўлмаган. Кўп
оилаларда ортиқча орзу-
ҳаваслар, деб тўй қилиш ортга
сурилиб кетади. Аслида тўйни
ихчам ва тежамкорлик билан
ўтказиш лозим.
Яна бир муҳим жиҳатни эсдан
чиқармаслик керак. Шаръий
никоҳ ўқитиш билан бир
қаторда қонуний никоҳдан
ўтиш ҳам лозимки, ҳозирда
кўпчилик бунга лоқайдлик
билан муносабатда бўлмоқда.
Қонуний никоҳдан ўтмаслик
оқибатида оилаларнинг
арзимас сабаб билан
бузилиши, отанинг боладан
тониши, оилага
масъулиятсизлик билан
ёндашиши, аёлга қилинган
жабр-зулм учун
жавобгарликдан қочиш каби
номаъқул ишлар содир
этилмоқда. Буларнинг олдини
олишда ҳозир қонуний
никоҳнинг аҳамияти яққол
кўзга ташланмоқда. Демак,
қонуний ва шаръий никоҳ
бирга олиб борилса, оилалар
мустаҳкам ва ҳуқуқий асосга
эга бўлади.
Хулоса қиладиган бўлсак, тўй
қилишдан олдин никоҳ
ўқитиш жоиз. Аммо никоҳ
ўқитгандан кейин фурсат
бўлди дегунча тўй қилиб,
никоҳни эълон қилиш ҳам
матлуб ишлардандир.
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1180 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Январь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz