Воскресенье, 12.05.2024, 05:47
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Январь » 18 » Маст қилувчи ичимликни билмай ичиб қўйса...
21:39
Маст қилувчи ичимликни билмай ичиб қўйса...
Савол: ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Устоз, соғ-омон юрибсизми?
Яқинда бир аҳли илм, ҳожи
отаникига дам солдиришга
боргандим. У кишига соғлиғим
ёмонлигини айтдим. Яъни,
қоним қуюқлашгани,
камлигини айтганимда, у
киши ўзлари қора узумнинг
сувидан тайёрлаган дорилари
борлиги, ўша ичимлик қонни
кўпайтириши, ўзлари ўшандан
доим ичиб юришларини
айтдилар. Мен у кишини
диёнатли эканларини
билганим учун сўзларига
ишондим. Ўша ичимликдан
бир пиёла ичдим. Шунда
сездимки, у ўткир ичимлик
экан, бошни салгина гангитди.
Менимча, бу ичимлик маст
қилувчи ҳукмида бўлса керак.
Мен ўша ичимликни шифо
бўлади деб ўйлаб, маст
қилувчи ичимлик эканини
билмасдан, ўтириб,
“бисмиллаҳ”, деб ичдим.
Кейин билгач тавба қилдим.
Устоз, айтингчи, билмай
шундай ичимликни ичиб
қўйишнинг ҳукми қандай?
Жавоб: ва алайкумус салом ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Банда бирон ишни билмай
қилса, кейин тавба қилиши
керак. Қилган тавбаси гуноҳи
ювилишига сабаб бўлади. Сиз
билмасдан ўша ичимликдан
ичдингиз. Сабаби ўзингиз дам
солдирган одамни ишончли
деб ўйладингиз. Аслида
бундай ҳолларда ҳалол
нарсани ҳам ўйлаб ичиш
керак. Сабаби ҳали синовдан
ўтмаган, ҳалол ва ҳаромни
билиш даражаси номаълум
кишининг қўлидан таом ейиш,
ичимлик ичиш тўғри эмас.
Энди сиз тавба қилишингиз
керак. Яна ҳалол ва
ҳаромлиги шубҳали
нарсаларни ейишдан эҳтиёт
бўлиш керак. Агар шундай
ҳолга тушилса, унда
“бисмиллоҳ” демасдан ичган,
еган маъқул. Сабаби, агар ўша
нарса ҳалол бўлса, басмалани
айтмаса, зарари йўқдир,
балки. Аммо ҳаром ёки ҳаром
аралашган нарсани ейишда
басмала айтилса, банда
имонига футур етиши мумкин.
Шуни ёддан чиқармаслик
керак. Сиз чин дилдан тавба
қилинг ва шубҳали
нарсалардан-да эҳтиёт бўлиб
юринг. Ташқи кўринишидан
диндор ва тақводор кўринган
ҳар кимга ҳам ишониб
кетаверманг. Дунёда саллали
мунофиқлар, соқолли
фосиқлар етарлича топилади.
Салла ўраган ҳар ким ҳам
солиҳ бўлавермайди. Соқол
қўйган ҳар бир одам суннатни
маҳкам ушлаган
ҳисобланмайди. Шаръий
либосни кийиш яхши. Аммо
шу билангина инсоннинг
хилқати ўзгариб қолмайди.
Ҳаётда либоси эски солиҳлар,
“кўримсиз” мухлис бандалар,
инсон назарига тушишни
хоҳламайдиган обидлар
талайгина. Фақат уларни биз
оддий ожизона кўзимиз
билан кўра олмаймиз. Уларни
таниш учун қалб кўзи билан
назар солиш талаб этилади...
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 1299 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Январь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz