Суббота, 11.05.2024, 16:27
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Январь » 18 » “Coca-cola”нинг маъноси нима?
21:45
“Coca-cola”нинг маъноси нима?
Савол: ассалому алайкум, қори
ака. “Cоcа-cоlа” сўзи “Макка
ҳам, Муҳаммад ҳам йўқ”
маъносини билдирадими? Яна
Арабистонда “Cоcа-cоlа”
ичимлиги сотиладими?
Жавоб: ва алайкумус салом. 1.
“Cоcа-cоlа” бундай маънони
англатмайди. Унга ичимлик
таркибидан келиб чиқиб ном
қўйилган. Яъни, унда “кока”
барглари ва “кола” ёнғоғининг
аралашмаси бор. Шундан олиб
ушбу ичимликка ном берилган.
Баъзилар “Cоcа-cоlа”
логотипини тескари ўгириб
қўйса, унда арабча “лаа
муҳаммад, лаа макка” ёзуви
ҳосил бўлади, деб айтишмоқда.
Улар даъвосича, унинг
кўриниши мана бундай бўлади.
Аммо бу даъвода ҳеч қандай
асос йўқ. Биринчидан, унинг
логотипи тескари эмас, тўғри
ўқилади, иккинчидан унга ном
беришда Исломга ҳақорат
бўладиган маънони келтириб
чиқариш мақсад қилинмаган,
десак хато бўлмайди. Тўғри, бу
икки нарса бир-бирига бироз
ўхшаб кетиши мумкин. Аммо
уни таҳлил қилиб кўрадиган
бўлсак, бу ҳақиқатдан йироқ,
тасодиф, тирноқ остидан кир
қидириш қабиладаги иш экани
маълум бўлади. Бунга мана бу
ўзгартириш ҳам далилдир.
Араб тилидаги “лаа” сўзи “йўқ,
мавжуд эмас” маъносини
англатади. Энди ўша “лаа
макка, лаа муҳаммад”нинг
таржимасига эътибор қаратсак,
бу жумланинг ўзи хато экани
маълум бўлади. Сабаби Макка
шаҳри мавжудлигини ҳеч ким
инкор эта олмайди, ҳатто
ғайридинлар ҳам. Бошқа
тарафдан олиб қарасак, ўша
тескари ёзувда “лом”дан кейин
“алиф” йўқ. “Алиф”сиз “лом”
аслида “ломи таъкид” бўлиб,
тасдиқлаш, аниқ эканини
ифодалаш маъносини ҳам
англатиши мумкин. У ҳолда
ўша тескари жумладан
“албатта муҳаммад ҳам, макка
ҳам мавжуд” маъноси келиб
чиқади. Хулоса шуки, “Cоcа-
cоlа” логотипини тескари
ўгириб қўйилса, Исломга зид
бўлган маъно келиб чиқади,
деган гап асоссиз, илмий
тарафдан ҳақиқатга тўғри
келмайди. Валлоҳу аълам.
2. Саудия Арабистонида “Cоcа-
cоlа” сотиш у ёқда турсин,
ҳатто бу ичимликни ишлаб
чиқарадиган катта фирма ҳам
фаолият юритади.
Биз бу билан ушбу номдаги
ичимликни ичишга тарғиб
қилмоқчи эмасмиз. Фақатгина
ҳақиқатни айтишни ирода
қилдик. Аслида “Cоcа-cоlа”
ичимлигини ичиш ҳаромлиги
борасида бирон аниқ ҳужжат-
далил йўқ. Шундай экан уни
ичиш мубоҳдир. “Cоcа-cоlа”
ичимлиги ҳақидаги турли
мишмиш ва асоссиз гапларга
чалғимаслик керак.
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 22571 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Январь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz