Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар ва Унинг Расули Муҳаммадга кўпдан-кўп дуруду салавотлар айтамиз! Қўл бериб ва қучоқлашиб сўрашиш кўпчилик наздида оддий, кўп такрорланадиган одат ҳисобланади. Ислом таълимотида мазкур амалларнинг ҳам ўз одоблари бўлиб, қуйида ўша одобларнинг айримлари билан танишиб чиқамиз. Қўл бериб Сўрашиш одоблари Қўл бериб сўрашиш араб тилида “мусофаҳа” дейилади. Қўл бериб сўрашиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидир. Уламоларимиз қўл бериб сўрашиш саломлашишдан кейин бўлишини таъкидлаганлар. Қўл бериб сўрашиш қалбларни бир- бирига яқинлаштиради, инсонларни дўстга айлантиради, алоқаларни мустаҳкамлайди. Бароъ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салла
... Читать дальше »
Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Аллоҳ таом егандан сўнг Ўзига ҳамд айтадиган, бирон ичимлик ичиб, Унга ҳамд айтадиган бандасидан, албатта рози бўлади” (Муслим, Термизий, Насоий ва Аҳмад ривояти). Уламолар ушбу ҳадисни далил қилиб, таомдан сўнг Аллоҳ таолога ҳамд айтиш мустаҳаб амаллардан эканини айтишган. Ривоятдаги “рози бўлади” жумласи Аллоҳ таолонинг бандага раҳматларини ёғдириши, унинг гуноҳларини кечириб, ўша бандани ажр- савоб билан мукофотлашини англатaди. Муоз ибн Анас розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Кимки таом еб бўлгач, “алҳамду лиллаҳиллазий атъаманий ҳаазат-тоаъма ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлим-минний ва лаа қувва” деса, унинг ўтган ва кейи
... Читать дальше »
Савол: ассалому алайкум. Аллоҳ менга уч йил аввал қиз фарзанд берганди. Қаршилигимга қарамай онам унга “Сабина” деб исм қўйгандилар. Билсам, бу исм Исломда йўқ экан. Бир ойдан сўнг фарзандим оламдан ўтди. Аллоҳнинг хоҳиши экан! Саволим шуки, фарзандимнинг исми учун охиратда қандай савол-жавоб бўлади. Фарзандга исмни ота қўядими ёки бошқалар? Боланинг исми исломий бўлмаса ҳам жавобини ота беради, деб эшитгандим. Шунга ойдинлик киритиб берсангиз. Жавоб: ва алайкумус салом. “Сабина” исми китобларда “қадрли”, “севимли” маъносини англатиши айтилган. Аммо бу исм аниқ бир маънога далолат қиладиган эмас. Мусулмон банда бундан бошқа, маънони аниқ ва шакли чиройли бўлган исмларни танлаши керак. Ота фарзандига исм қўйиш, уни боқиб катта қилиш, одоб- ахлоқ бериш хусусида ... Читать дальше »
Савол: ассалому алайкум, қори ака! Саволим исроф ҳақида: бир коса таомни охиригача еб бўлмасидан тўйиб қолса, қолган таом исроф бўладими ёки “қолиб кетмасин” деб ҳаммасини еб қўйса исроф бўладими? Жавоб: ва алайкумус салом. “Исроф” сўзи “ҳаддидан ошиш”, “чегарадан чиқиш” маъносини англатади. Таомдаги исроф биринчидан, ҳалол бўлмаган нарсаларни ейиш, қолаверса, ҳожатдан ташқари, тўйгандан кейин ҳам ейишни давом эттиришдир. Инсон ҳалок бўлмаслиги учун еб-ичиши фарз. Тўйиб овқатланиш мубоҳ. Тоат ва вожибларни янада кўпроқ бажариш учун тўйиб овқатланиш мандубдир. Тўйгандан кейин ҳам таом ейиш макруҳ ёки ҳаромдир. Демак, банда таом ва ичимлик борасида чегарадан чиқиши мумкин эмас. Сабаби бу молни зое қилиш ва соғлиққа зарар етказишдир. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкин, бир коса
... Читать дальше »
“Лақаб” сўзи луғатда “айблаш, устидан кулиш, истеҳзо қилиш” каби маъноларни ифодалайди. Бизнинг тилимизда “лақаб қўйиш, лақаб тўқиш” деганда ҳам айнан шу маънолар кўзда тутилади. Лекин арабларда “лақаб” сўзи ижобий маънода ҳам қўлланилади. Бунда у маълум бир шахснинг танилган исми сифатида зикр қилинади. Бу ерда кишини таҳқирлаш, айблаш маъноларини бўлмайди, ўзига қўйилган лақаб билан чақирилаётган киши бундан рози бўлади. Масалан, Абу Бакр розийаллоҳу анҳунинг лақаби “Сиддиқ”, Умар розийаллоҳу анҳуники “Форуқ”, Оиша розийаллоҳу анҳоники “Ҳумайро”, Ҳамзаники “Асадуллоҳ”, Холид ибн Валидники “Сайфуллоҳ”, Жаъфар ибн Абу Толибники “Таййор” бўлган. Шундай бўлса-да, аслида лақаб асосан салбий маънода бировни айблаш маъносида қўлланилади. Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида айта
... Читать дальше »