Понедельник, 13.05.2024, 20:46
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Июль » 02
Рўза тутган киши учун
саҳарлик ва ифторлик муҳим
ўрин тутади. Саҳарликда
барака бор. Саҳарликни
охирги вақти – бомдод
азонигача таъхир
(кечиктириб) қилишни маъқул
дейилган. Бунинг фойдаси
шундаки, саҳарлик қилишга
улгурган киши рўза тутишда
қийналмайди, ўзини бардам
ва тетик ҳис этади. Айрим
кишилар уйқу ғолиб
келганидан кечаси еган таом
билан кифояланиб, саҳарлик
қилишга эринадилар.
Анас розиялллоҳу анҳудан
ривоят қилинади: «Набий
алайҳиссалом: «Саҳарлик
қилинглар. Албатта,
саҳарликда барака бордир»,
дедилар». Аҳли китоблар
рўзани саҳарлик қилмасдан
тутишар экан. Пайғамбаримиз
шу жиҳатдан уларга ўхшаб
қолишдан
қайтарганлар. Саҳарликка тура
олмаган кишининг ишида
унум бўлмайди, кун бўйи
ўзини силласи қуриётгандек
лоҳас сезади. Айниқса, ёзда
саҳарликнинг ўзига хос ўрни
... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1025 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 02.07.2014 | Комментарии (0)

Рамазон ойида рўза тутиш
ҳижратнинг иккинчи йили
фарз қилинди. Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
тўққиз йил Рамазон рўзасини
тутганлар. Бир ой рўза
тутиш Рамазон ойи кириши
билан бошланади. Бу Қуръони
Карим ояти билан собит
бўлган: "Бас, сизлардан ким
бу ойга ҳозир бўлса, рўза
тутсин" (Бақара, 185-оят).
Ибн Касир тафсирида
келтирилишича, рўза тутиш
фақат Ислом динида эмас,
олдин ўтган пайғамбарларга
ҳам фарз қилинган. Муоз, Ибн
Масъуд, Ибн Аббос, Атоъ,
Қатода ва Заҳҳок ибн
Музоҳимдан келтирилган
ривоятда олдинги умматларга
ҳар ойда уч кун рўза тутиш
буюрилган. Нуҳ алайҳиссалом
замонидан бери Исломнинг
дастлабки даврида ҳам мана
шу шаръий амалга риоя
қилишган. Аллоҳ таоло буни
охирги пайғамбар замонида
бир ой Рамазон рўзасига
алмаштирди
Бу ой яхшилик, баракот ойи,
деб ... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 916 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 02.07.2014 | Комментарии (0)

Германия терма жамоасиннг
мусулмон футболчилари
жаҳон чемпионати даврида
Рамазон ойи рўзасини
тутмайдилар.
Бу ҳақда бундестим устози
Йоахим Лёв маълум
қилмоқда.
"Бизнинг жамога Рамазоннинг
таъсири йўқ ва бу бизда
муҳокама қилинмайдиган
мавзу. Исломда бир нечта
кечиримли ҳолатлар бўлади,
масалан, гап ҳомиладаор
аёллар ва профессиоанал
спортчилар ҳақида кетганда",
- дея Лёвнинг сўзларини
келтиради Sport1.
Эслатиб ўтамиз, Германия
терма жамоаси 1/8 финалда
Жазоир терма жамоасига
қарши баҳс олиб боради.
Манба:championat.com.
Категория: Ислом олами янгиликлари | Просмотров: 835 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 02.07.2014 | Комментарии (0)

Покистонда бу йил ёзда
ноодатий иссиқ ҳарорат
кузатилди. Мусулмонлар бу
йил Рамазон ойида қийин
шароитда рўза тутмоқдалар.
Термометр 50 даража
иссиқни кўрсатмоқда.
Карачилик 67 ёшли Гулзор
Ҳусайннинг таъкидлашича, у
бундай иссиқ об-ҳавони
умрида биринчи бор
кузатмоқда. Аммо бундай
жазирама ҳарорат унга рўза
тутишда бирон муаммо
туғдирмаслигини ҳам айтиб
ўтди. Унинг сўзларига кўра,
мана шундай иссиқ кунларда
16 соат давомида овқат ва
сув истеъмол қилмасдан рўза
тутиш Аллоҳнинг
марҳаматини янада кўпроқ
англашга ва неъматлар
қадрига етишга сабаб бўлади.
Категория: Ислом олами янгиликлари | Просмотров: 893 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 02.07.2014 | Комментарии (0)

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz