Аллоҳ таоло бандалари намоз
ўқишларидан олдин таҳорат
қилишни буюрган. Бунда
кўплаб фойда ва манфаатлар
бор. Юқорида таҳорат қилиш
банданинг баъзи гуноҳларига
каффорат бўлиши ҳақидаги
ҳадислар билан танишиб
чиқдик. Энди таҳоратда
аъзоларнинг ювилиш кетма-
кетлигидаги ҳикматларни
кўриб чиқамиз.
1. Таҳоратда ювиш фарз
бўлган аъзоларнинг
биринчиси юздир. Юз
инсоннинг энг асосий аъзоси
бўлиб, бу аъзо айни пайтда
гуноҳ содир этишда ҳам бош
сабабчи саналади. Чунки унда
кўз, бурун, оғиз-тил каби гуноҳ
содир этишда воситачи
бўлган аъзолар бор. Чунончи,
номаҳрамларга тикилишда
кўз, ҳаром луқмани чайнашда
оғиз, кишиларни ғийбат
қилиб, уларнинг обрўъсини
тўкишда тил “хизмат” қилади.
Шу сабаб энг биринчи
навбатда Аллоҳ таоло шу
аъзони ювишни, ундаги кир
ва нопок нарсалар билан
бирга,
...
Читать дальше »