Понедельник, 13.05.2024, 15:31
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Июль » 3 » Қимиз ичиш мумкинми?
09:46
Қимиз ичиш мумкинми?
Савол: ассалому алайкум.
Қимиз ичиш мумкинми?
Шариатимизда бунинг ҳукми
қандай?
Жавоб: ва алайкумус салом.
Аслида қимиз ичиш мумкин.
Аммо ҳозирда бу борада
эҳтиёт бўлиш керак. Сабаби
қимизга спирт қўшилаётган
ҳолатлар ҳам бор. Спирт маст
қилувчи бўлиб, мўмин банда
маст қилувчи ичимликнинг
ҳар қандай туридан
сақланиши керак.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻣُﻮﺳَﻰ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻗَﺎﻝَ:
ﺑَﻌَﺜَﻨِﻲ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲُّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﺃَﻧَﺎ
ﻭَﻣُﻌَﺎﺫَ ﺑْﻦَ ﺟَﺒَﻞٍ ﺇِﻟَﻰ ﺍﻟْﻴَﻤَﻦِ ﻓَﻘُﻠْﺖُ: ﻳَﺎ
ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﺇِﻥَّ ﺷَﺮَﺍﺑًﺎ ﻳُﺼْﻨَﻊُ ﺑِﺄَﺭْﺿِﻨَﺎ ﻳُﻘَﺎﻝُ
ﻟَﻪُ ﺍﻟْﻤِﺰْﺭُ ﻣِﻦْ ﺍﻟﺸَّﻌِﻴﺮِ ﻭَﺷَﺮَﺍﺏٌ ﻳُﻘَﺎﻝُ ﻟَﻪُ
ﺍﻟْﺒِﺘْﻊُ ﻣِﻦْ ﺍﻟْﻌَﺴَﻞِ ﻓَﻘَﺎﻝَ: ﻛُﻞُّ ﻣُﺴْﻜِﺮٍ
ﺣَﺮَﺍﻡٌ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ.
Абу Мусо розийаллоҳу анҳу
ривоят қилади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи
ва саллам мен ва Муоз ибн
Жабални Яманга юбордилар.
Мен: “Эй Расулуллоҳ, бизнинг
ерларда арпадан
қилинадиган “мизр” ва
асалдан тайёрланадиган
“битъ” номли ичимликлар
бор”, дедим. У зот: “Ҳар бир
маст қилувчи нарса
ҳаромдир”,
дедилар” (Муслим ва Аҳмад
ривояти).
Абу Довуддан қилинган
ривоятда келтирилишича,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам унга: “Қавмингга
айтгинки, ҳар бир маст
қилувчи нарса ҳаромдир”,
деганлар.
Аслида Абу Мусо розийаллоҳу
анҳу маст қилувчи
ичимликлар эмас, балки
“мизр” ва “битъ” номли
ичимликларнинг асл моҳияти
ҳақида савол берганди.
“Мизр” арпа, бўғдой ва
жўхоридан, “битъ” эса,
ривоятда айтилганидек,
асалдан тайёрланади.
Ушбу ҳадис маст қилувчи
ичимликлар хоҳ узумдан, хоҳ
бошқа нарсалардан олинган
ёки сутдан тайёрланган
бўлсин, барчаси хамр ҳукмига
киришига далолат қилади.
Мозирий айтади: “Узумнинг
сиқиб олинган суви
ачимасидан аввал
ҳалоллигига ижмоъ қилинган.
Агар ачиб, кўпирадиган бўлса,
унинг ози ҳам, кўпи ҳам ҳаром
бўлади”. Қимиз ҳам худди
шундай. Уни янгилигида ичиш
мақсадга мувофиқ. Спитр
қўшилган ёки кўп тургани
сабаб маст қилувчи
ичимликка айланган қимизни
ичиб бўлмайди.
ﻭَﻋَﻦْ ﺍﺑْﻦِ ﻋُﻤَﺮَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻗَﺎﻝَ:
ﻗَﺎﻝَ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲُّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﻛُﻞُّ
ﻣُﺴْﻜِﺮٍ ﺧَﻤْﺮٌ ﻭَﻛُﻞُّ ﺧَﻤْﺮٍ ﺣَﺮَﺍﻡٌ. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺍﻟﻨَّﺴَﺎﺋِﻲُّ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﻣَﺎﺟَﻪْ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ.
Ибн Умар розийаллоҳу анҳу
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят қилади:
“Ҳар бир маст қилувчи нарса
хамрдир ва ҳар бир хамр
ҳаромдир” (Муслим, Насоий,
Ибн Можа ва Аҳмад ривояти).
“Ҳар бир хамр ҳаромдир”
дегани маст қилувчи ичимлик
ёки таомларнинг ҳар қандай
тури ҳаромлигини англатади.
Демак, қимиз жуда ачиб, маст
қиладиган даражага келиб
қолса, уни ичиш мумкин эмас.
Шу сабаб дуч келган жойдан
бу ичимликни сотиб олиш
тўғри бўлмайди. Уни ишончли
кишилардан харид қилиш
мақсадга мувофиқдир.
Биз юқорида қимизнинг маст
қилиш даражасига кўра
ҳукмини баён қилдик. Аммо
бия сутини ичиш борасида
ҳам турли қавллар айтилган.
Уламолар наздида гўшти
ейиладиган ва тирик
ҳайвоннинг сути ҳалолдир.
Бунда хилоф йўқ. Аммо баъзи
ҳайвон гўштлари ва сути
борасида турли фикрлар
айтилган. Бия сути шофеъий,
ҳанбалий ва ҳанафийлардан
Абу Юсуф ва Муҳаммадлар
наздида пок ва ҳалолдир. Абу
Ҳанифадан икки хил ривоят
нақл қилинган. Ҳасан Абу
Ҳанифадан ривоят қилишича,
отнинг суъри ҳам, сути ҳам
макруҳдир. Бошқа ривоятда
биянинг сутини ичишнинг
ҳечқиси йўқ. Сабаби сутини
ичиш билан унинг жангга
чиқишига тўсқинлик
бўлмаслиги айтилган.
Моликийлар наздида отнинг
гўштини ейиш, сути ичиш
мумкин эмас [1] (“Жавоҳирул-
иклил”). Моликийлардан
қилинган бошқа ривоятда от
гўштини ейиш танзиҳий
макруҳ, дейилган.
Кишилар орасида бия сутидан
тайёрланган ичимлик “қимиз”,
туя сутидан тайёрлангани
“қимрон”, дейилади, деб
айтганлар ҳам бор. Шунга кўп,
қимрон ичишда ҳеч қандай
ихтилоф йўқ. Аммо қимиз
ичиш борасида турли гаплар
айтилган. Бия сути ҳақида
бизнинг мазҳаббошимиздан
икки хил гап собит бўлган
бўлса, у кишининг
шогирдларидан саналган Абу
Юсуф ва Муҳаммадлар
наздида бия сутини ичиш
жоиз. Фақат қимиз ва қимрон
ичишда юқорида айтилган
шартларни ёддан
чиқармаслик лозим.
[1] Аҳли сунна вал жамоа
уламолари орасида отнинг
гўшти ҳалол ёки ҳаромлиги
борасида ихтилоф бор. Лекин
бу ихтилофга от гўштининг
нопоклиги эмас, балки унинг
кундалик эҳтиёжларда,
хусусан жанг-жадалларда
керак бўлгани сабаб эканини
унутмаслигимиз лозим.
Категория: Одоблар | Просмотров: 1480 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz