Понедельник, 13.05.2024, 11:28
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Июль » 3 » Таом ортиб қолса исроф бўладими ёки...
09:41
Таом ортиб қолса исроф бўладими ёки...
Савол: ассалому алайкум,
қори ака! Саволим исроф
ҳақида: бир коса таомни
охиригача еб бўлмасидан
тўйиб қолса, қолган таом
исроф бўладими ёки “қолиб
кетмасин” деб ҳаммасини еб
қўйса исроф бўладими?
Жавоб: ва алайкумус салом.
“Исроф” сўзи “ҳаддидан
ошиш”, “чегарадан чиқиш”
маъносини англатади.
Таомдаги исроф биринчидан,
ҳалол бўлмаган нарсаларни
ейиш, қолаверса, ҳожатдан
ташқари, тўйгандан кейин ҳам
ейишни давом эттиришдир.
Инсон ҳалок бўлмаслиги учун
еб-ичиши фарз. Тўйиб
овқатланиш мубоҳ. Тоат ва
вожибларни янада кўпроқ
бажариш учун тўйиб
овқатланиш мандубдир.
Тўйгандан кейин ҳам таом
ейиш макруҳ ёки ҳаромдир.
Демак, банда таом ва ичимлик
борасида чегарадан чиқиши
мумкин эмас. Сабаби бу молни
зое қилиш ва соғлиққа зарар
етказишдир. Шундан келиб
чиқиб айтиш мумкин, бир
коса таом тугамасидан олдин
қорин тўйиб қолса, таом
ейишни тўхтатилади.
Таомнинг ортиб қолиши эмас,
балки тўқ қоринга ейишда
давом этиш исрофдир.
Хавотир олманг, сиздан ортиб
қолса, кейинроқ ўзингиз ёки
бошқалар, жуда бўлмаса,
чорвалар ейди. Аммо тўқ
қоринга ейишда давом
этсангиз, таомни исроф
қилган, соғлиғингизга зарар
етказган бўласиз. Зеро,
тўйгандан кейин ҳам ейишда
давом этиш захлаган ерга сув
қуйиш билан баробар.
Категория: Одоблар | Просмотров: 880 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz