Главная » 2014 » Июль » 3 » Фарзандга исм қўйиш отанинг вазифасими ёки..?
09:43
Фарзандга исм қўйиш отанинг вазифасими ёки..?
Савол: ассалому алайкум. Аллоҳ менга уч йил аввал қиз фарзанд берганди. Қаршилигимга қарамай онам унга “Сабина” деб исм қўйгандилар. Билсам, бу исм Исломда йўқ экан. Бир ойдан сўнг фарзандим оламдан ўтди. Аллоҳнинг хоҳиши экан! Саволим шуки, фарзандимнинг исми учун охиратда қандай савол-жавоб бўлади. Фарзандга исмни ота қўядими ёки бошқалар? Боланинг исми исломий бўлмаса ҳам жавобини ота беради, деб эшитгандим. Шунга ойдинлик киритиб берсангиз. Жавоб: ва алайкумус салом. “Сабина” исми китобларда “қадрли”, “севимли” маъносини англатиши айтилган. Аммо бу исм аниқ бир маънога далолат қиладиган эмас. Мусулмон банда бундан бошқа, маънони аниқ ва шакли чиройли бўлган исмларни танлаши керак. Ота фарзандига исм қўйиш, уни боқиб катта қилиш, одоб- ахлоқ бериш хусусида масъулдир. У бу борада охиратда жавоб беради. Агар у ўз хоҳиши билан билиб туриб фарзандига ёмон исм қўйган бўлса, унинг савол- жавоби қандай бўлиши Аллоҳга маълум. Аммо ножоиз исм мажбуран, ота-онасининг қистови билан қўйилган бўлса, унга маломат қилинмайди. Демак, имкон қадар фарзандга чиройли ва маънодор исмларни танлаш керак. Бу борада, албатта ота- она ва яқинлар билан маслаҳатлашиш яхши. Аммо якуний қарорни фақат ота чиқаради. Зеро бу ишга масъул айнан у, бошқалар эмас. Ота бу борада ҳар қандай ҳолатда жавобгар саналади. Валлоҳу аълам!