Понедельник, 13.05.2024, 16:43
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Июль » 3 » Қўл бериб ва қучоқлашиб сўрашиш одоблари
10:02
Қўл бериб ва қучоқлашиб сўрашиш одоблари
Бисмиллаҳир Роҳманир
Роҳийм
Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду
санолар ва Унинг Расули
Муҳаммадга кўпдан-кўп
дуруду салавотлар айтамиз!
Қўл бериб ва қучоқлашиб
сўрашиш кўпчилик наздида
оддий, кўп такрорланадиган
одат ҳисобланади. Ислом
таълимотида мазкур
амалларнинг ҳам ўз одоблари
бўлиб, қуйида ўша
одобларнинг айримлари
билан танишиб чиқамиз.
Қўл бериб Сўрашиш
одоблари
Қўл бериб сўрашиш араб
тилида “мусофаҳа” дейилади.
Қўл бериб сўрашиш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва салламнинг суннатларидир.
Уламоларимиз қўл бериб
сўрашиш саломлашишдан
кейин бўлишини
таъкидлаганлар. Қўл бериб
сўрашиш қалбларни бир-
бирига яқинлаштиради,
инсонларни дўстга
айлантиради, алоқаларни
мустаҳкамлайди. Бароъ
разияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: “Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
саллам: “Икки мусулмон
учрашиб, қўл бериб сўрашар
эканлар, бир-бирларидан
ажралмасларидан туриб
гуноҳлари кечирилади”,
деганлар” (Абу Довуд
ривояти).
Қўл бериб сўрашиш пайтида
Аллоҳга ҳамд ва истиғфор
айтишни уламолар мустаҳаб
санашган.
Бароъ розияллоҳу анҳу
айтади: “Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
саллам: “Қачон икки
мусулмон учрашиб, қўл олиб
сўрашсалар, Аллоҳга ҳамд
ва истиғфор айтсалар,
икковлари(нинг ҳам гуноҳи)
мағфират қилинади”,
дедилар” (Абу Довуд
ривояти).
Уламолар ўрталарида қўл
бериб сўрашиш бир қўл билан
бўладими ёки икки қўл
биланми, деган масалада икки
хил қавл мавжуд. “Фиқҳий
қомус”да бундай дейилади:
“Қўл бериб сўрашиш аслида
эркак киши кафтининг ичини
рўпарасидаги кишининг
кафти ичига қўйиши билан
амалга ошади. Уламолар
мустаҳаб мусофаҳа икки қўл
билан бўладими ёки бир қўл
биланми, деган масалада
икки хил фикр билдиришган.
Ҳанафийлар ва баъзи
моликийлар суннат шуки,
мусофаҳа икки қўл билан
бўлади, дейишди. Бунда
сўрашаётган одам ўнг
кафтининг ичини иккинчи
одамнинг ўнг кафти ичига
қўйиб, чап кафтининг ичини
у одамнинг ўнг кафти устига
қўяди. Бу қавлга ҳужжат
қилиб, саҳобалар ва
тобеъинлардан маълум
бўлган сўрашиш шу эканини
айтишди. Яна Ибн Масъуд
розияллоҳу анҳунинг мана
бу сўзларини келтиришган:
“Набий соллаллоҳу алайҳи
ва саллам менга ташаҳҳудни
ўргатганларида кафтим у
зотнинг икки кафтлари
орасида эди” (Бухорий
ривояти). Яна улар
Бухорийнинг “Икки қўлдан
ушлаш боби”да келтирган
“Ҳаммод ибн Зайд Ибн
Муборак билан икки қўллаб
сўрашди”, деган ривоятни
ҳужжат қилдилар…”
Сўрашиш фақат бир қўл билан
бўлади, деган уламоларнинг
далиллари қуйидаги ривоят:
Убайдуллоҳ ибн Буср
разияллоҳу анҳу шундай
дейди: “Мана шу кафтимни
кўраяпсизларми? Гувоҳлик
бераманки, мен мана шуни
Муҳаммад соллаллоҳу
алайҳи ва салламнинг
кафтларига
қўйганман…” (Имом Аҳмад
ривояти).
“Сунани Термизий”нинг
шарҳи бўлмиш “Туҳфатул-
аҳвазий” китобида шундай
дейилади: “Билгилки, суннат
мусофаҳанинг бир қўл билан
бўлишидир. Яъни, хоҳ
учрашганда бўлсин, хоҳ
байъатда бўлсин, ҳар икки
томон ўнг қўлини узатади. Бу
ҳақда ҳанафий, шофеъий ва
ҳанбалий уламолар очиқ
айтишган. Ибн Обидин номи
билан танилган фақиҳ, шайх
Муҳаммад Амин
роҳимаҳуллоҳ “Раддул
муҳтор алад-дуррил мухтор”
китобида айтган: “…Ўнг
қўлдан шарафли ишларда
фойдаланилади”.
Шайх, олими раббоний,
саййид Абдулқодир
Жийлоний ўзининг “Ғунятут-
толибин” китобида айтган:
“Инсонга емоқ, ичмоқ,
сўрашмоқ, таҳорат
бошламоқ, ковуш ва
кийимларини киймоқ
ишлари ўнг қўл билан
бўлиши мустаҳабдир”.
“Туҳфатул аҳвазий” муаллифи
Муборакфурий раҳматуллоҳи
алайҳ Ибн Масъуд розияллоҳу
анҳу ривоят қилган
“Набий соллаллоҳу алайҳи
ва саллам менга ташаҳҳудни
ўргатганларида кафтим у
зотнинг икки кафтлари
орасида эди” мазмунидаги
ҳадисни шарҳлаб, шундай
дейди: “Ибн Масъуд
разияллоҳу анҳудан икки
шайх (Бухорий ва Муслим)
ривоят қилган ҳадисларнинг
мусофаҳага ҳеч қандай
алоқаси йўқ. Балки бу иш
таълим пайтида илмга
жиддий эътибор қаратиш
учундир”.
Юқоридагилардан маълум
бўладики, бир қўл билан
сўрашиш суннатга мувофиқ
амалдир. Аммо икки қўл
билан сўрашиш ҳам жоиз.
Ҳаммод ибн Зайддан ривоят
бўлганки, у киши Абдуллоҳ
ибн Муборак билан икки қўли
билан сўрашган. Бу ҳақдаги
ривоят “Саҳиҳул Бухорий”да
келган.
Бизнинг юртларда кекса ва
ҳурматли инсонлар билан
икки қўллаб сўрашиш одат
бўлганлиги барчамизга
маълум. Аммо бир қўл билан
сўрашиш ҳам суннат
таълимотларига
мувофиқлигини
юқоридагилардан билиб
олдик. Нима бўлганда ҳам бу
амаллар соф ният билан адо
қилинса, бундан кўплаб ажр-
савоблар олинади,
иншааллоҳ.
Қучоқлашиб сўрашиш
одоблари
Имом Таҳовий раҳматуллоҳи
алайҳ мазкур масалада
ўзининг “Шарҳу маъоний ал-
осор” асарида бир нечта
ҳадислар келтирган. Анас
розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: “Саҳобалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва салламдан: “Эй
Расулуллоҳ, биз бир-биримиз
билан учрашган пайтимизда
бир-биримизга эгилсак
бўладими?” деб сўрадилар.
Расулуллоҳ: “Йўқ”, дедилар.
Кейин яна саҳобалар: “Унда
бир-биримиз билан
қучоқлашиб сўрашсак
бўладими?” деб сўрашди.
Расулуллоҳ: “Йўқ”, дедилар.
Шунда саҳобалар: “Унда бир-
биримиз билан қўл бериб
сўрашсак бўладими?” деб
яна сўрашди. Расулуллоҳ:
“Қўл бериб сўрашинглар”,
дедилар.
Уламоларимиз бу ҳадисни
ҳасан, деб таъкидлашган.
Имом Таҳовий айтадики: “Бир
тоифа уламолар
қучоқлашиб сўрашишни
макруҳ, дейишган.
Жумладан, имом Абу Ҳанифа
ва имом Муҳаммад
раҳматуллоҳи алайҳимолар
бу ишни макруҳ, деб
айтишган. Аммо бошқалар
жоиз, дейишган”. Масалан,
Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ
бу иш жоиз эканини айтган.
Қучоқлашиб сўрашиш жоиз,
деб айтган уламоларнинг
далиллари қуйидаги
ҳадисдир: Абдуллоҳ ибн
Жаъфар розияллоҳу анҳудан,
у киши отасидан ривоят
қилади: “Биз Нажошийнинг
олдидан Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
саллам ҳузурларига қайтиб
келганимизда, улар мени
кутиб олдилар ва қучоқлаб
кўришдилар”.
Яна мана шу мавзудаги
ҳадисни Шаъбий ҳам ривоят
қилган: “Жаъфарнинг
келиши Хайбар фатҳи
кунига тўғри келганди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам ўшанда:
“Бу икки хурсандчиликни
қайси бири билан хурсанд
бўлсам экан: Хайбарнинг
фатҳ этилиши биланми ёки
Жаъфарнинг қайтиб келиши
биланми?” дедилар. Кейин
ўзлари Жаъфарни кутиб
олдилар, қучоқладилар ва
икки кўзининг ўртасидан
ўпдилар”.
“Ал Иноя шарҳул Ҳидоя”
китобида айтилади:
“Қучоқлашиб кўришишдаги
хилоф инсоннинг ҳолатига
боғлиқ. Агар у битта кийимда
бўлса, макруҳ. Аммо бутун
(қалин) кийимда, кўйлакда
бўлса, жоиз”.
Табароний “Авсат”да ривоят
қилади: “Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
салламнинг саҳобалари бир-
бирлари билан
учрашганларида қўл бериб
кўришар эдилар. Агар
сафардан келсалар
қучоқлашиб
кўришардилар”.
Демак, одамларниг баъзи бир
ҳолатларда қучоқлашиб
сўрашишлари жоиз. Аммо
оддий ҳолатда, кундалик
учрашувларда қўл бериб
сўрашишлари тўғри бўлади.
Уламоларимиз намоздан сўнг
қўл бериб ва қучоқлашиб
сўрашишни қаттиқ танқид
қиладилар. Ҳанафий
уламолардан Ибн Обидин ва
Мулло Али Қорий
раҳматуллоҳи алайҳимолар
шулар жумласидандир.
Ҳозирда кўпчилик
намозхонлар жума ва шу каби
жамоат намозларидан сўнг
масжид ичида туриб, бир-
бирлари билан қучоқлашиб
сўрашишга одатланишган.
Айрим масжидларда жамоат
намозидан сўнг намозхонлар
масжид ҳовлисида бир-
бирлари билан қучоқлашиб
кўришгандан сўнг, халқа
бўлишади. Кейин имом домла
ёки қавмдаги ёши улуғ
кишилар дуо қилганларидан
сўнг тарқалишади.
Уламоларимиз бу каби
одатлар суннат ва одобга зид
эканини таъкидлашади.
Уларнинг айтишларича, омма
ичида бундай одатларнинг
жорий қилиниши, улар
наздида бу амални вожиб ёки
суннат, деб эътиқод қилишга
олиб келади.
Ҳозирда айрим
ёшларимизнинг Ғарб
маданиятига эргашиб,
сўрашишнинг турли
кўринишларига амал
қилаётганлари жуда ачинарли
ҳолатдир. Расулуллоҳ
саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Кимда-ким ўзини бирон
қавмга ўхшатса, у ҳам
ўшалардандир”, деб
марҳамат қилганлар. Шунинг
учун ҳам бизлар муқаддас
динимиз таълимотларини
ўрганишда ғайратли
бўлишимиз, келажак авлодга
Ислом таълимотларини соф
ҳолида етказишни
мусулмонлик бурчимиз, деб
билишимиз керак.
Умиджон Турсунов
тайёрлади
Категория: Одоблар | Просмотров: 1228 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz