Вторник, 14.05.2024, 07:52
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Архив материалов
Савол: ассалому алайкум. Сизга
саволим бор эди. Мен турмуш
ўртоғимнинг қўл
телефонларида интернетдан
ёзиб олинган беҳаё суратлар ва
видеоларни кўриб қолдим.
“Адаси бунақа видеоларни
кўриш катта гуноҳ, кўз
зиносининг ҳам жазоси оғир”,
десам ҳам таъсир қилмаяпти.
Сиздан илтимос, шариатимиз
бу борада нималар дейилгани
ҳақида маълумот берсангиз?
Жавоб: ва алайкумус салом.
Аллоҳ таоло Ўз Расулига
шундай амр қилган: “(Эй
Муҳаммад,) мўминларга
айтинг, кўзларини (номаҳрам
аёлларга тикишдан) тўссинлар
ва авратларини (ҳаромдан)
сақласинлар! Мана шу улар
учун энг тоза (йўл)дир. Албатта
Аллоҳ улар қилаётган
амаллардан Хабардордир.
Мўминаларга ҳам айтинг,
кўзларини (номаҳрам
эркакларга тикишдан)
тўссинлар ва авратларини
(ҳаромдан)
сақласинлар!..” (Нур, 30-31).
Бу оятларда мўмин ва
мўми ... Читать дальше »
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 1979 | Добавил: admin | Дата: 09.07.2014 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум,
қори ака. Эркак киши аёлини
маҳрамсиз сафарга юборса,
даюс ҳисобланадими?
Жавоб: ва алайкумус салом.
Эркак аёлини маҳрамсиз
сафарга юбориши жоиз эмас.
Бу ҳақида кўплаб ҳадиси
шарифлар ворид бўлган. Биз
улардан бирини кўриб
чиқамиз.
ﻋَﻦْ ﺍﺑْﻦِ ﻋَﺒَّﺎﺱٍ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻬُﻤَﺎ ﻗَﺎﻝَ:
ﻗَﺎﻝَ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲُّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﻻَ
ﺗُﺴَﺎﻓِﺮْ ﺍﻟْﻤَﺮْﺃَﺓُ ﺇِﻻَّ ﻣَﻊَ ﺫِﻱ ﻣَﺤْﺮَﻡٍ ﻭَﻻَ
ﻳَﺪْﺧُﻞُ ﻋَﻠَﻴْﻬَﺎ ﺭَﺟُﻞٌ ﺇِﻻَّ ﻭَﻣَﻌَﻬَﺎ ﻣَﺤْﺮَﻡٌ
ﻓَﻘَﺎﻝَ ﺭَﺟُﻞٌ: ﻳَﺎ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﺇِﻧِّﻲ ﺃُﺭِﻳﺪُ ﺃَﻥْ
ﺃَﺧْﺮُﺝَ ﻓِﻲ ﺟَﻴْﺶِ ﻛَﺬَﺍ ﻭَﻛَﺬَﺍ ﻭَﺍﻣْﺮَﺃَﺗِﻲ
ﺗُﺮِﻳﺪُ ﺍﻟْﺤَﺞَّ ﻓَﻘَﺎﻝَ: ﺍﺧْﺮُﺝْ ﻣَﻌَﻬَﺎ. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ.
Ибн Аббос розияллоҳу
анҳумодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи
ва саллам: “(Мўмина) аёл
маҳрамсиз сафарга
чиқмасин! Маҳрами
бўлмаганида (бегона) эркак
унинг олдига кирмайди!”
... Читать дальше »
Категория: Оила ва никоҳ | Просмотров: 2188 | Добавил: admin | Дата: 06.07.2014 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум,
ҳурматли устоз! Сиздан анча
илм ўрганганим учун шундай
мурожаат қилишга рухсат
берсангиз. Яқинда бир
даврада бўлиб ўтган баҳс
ҳақида қисқа хабар бериб,
пайдо бўлган саволимни сизга
жўнатсам: 5-6 киши
қатнашган зиёфатда гап қул
ва чўрилар ҳақида
бораётганди. Аввалига ҳозир
ҳам баъзилар чет элларда
ёмонлар қўлида қул ва
чўриликка тушиб қолаётгани
ҳақида гапирилди. Шунда
меҳмонлардан бири чет элда
дўстининг чўриси борлиги, у
аёл анча катта қарзга
ботганида ўзини шу эркакка
сотиб, қарзидан қутилганини
айтиб қолди. Наҳотки шариат
шунга рухсат берса? Бу
нотўғри, десам исбот талаб
қилишди. Авваллари бўлган
чўрилар нега ҳозир бўлмас
экан, деб ҳужжат сўрашди.
Кейинги учрашувимизда бу
масалага қайтишни айтиб
ажралдик. Сиздан ёрдам сўраб
шогирдингиз Турғун.
Ж ... Читать дальше »
Категория: Оила ва никоҳ | Просмотров: 1945 | Добавил: admin | Дата: 06.07.2014 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум!
Ислом динида отанинг оқ
қилиши тушунчаси нимани
англатади?
Жавоб: ва алайкумус салом.
“Оқ қилиш” деганда бизда
ота-онанинг фарзандини
қарғаши тушунилади. Аслида
“оқ(қ)” сўзи арабча бўлиб,
“кесилиш”, “узилиш”
маъносини англатади. Зеро,
ота-онасига оқ бўлган кимса
Аллоҳнинг раҳматидан
узилган, умуман яхшиликдан
маҳрум бўлган саналади.
Биз тушунадиган “оқ бўлиш”
араб тилида “уқуқ” дейилади.
Хуллас, ўзбек тилида қоранинг
акси бўлган “оқ” билан “ота
онага “оқ бўлиш” ўртасида
боғлиқлик йўқ. Ота-онага оқ
бўлишда аслида иккита “қ”
ҳарфи бўлади.
Қуръони карим ва ҳадиси
шарифларда мўмин бандалар
ота-оналарига яхшилик
қилишга буюрилиб, уларни
ранжитмасликлари лозимлиги
жуда кўп таъкидланган.
Шундан келиб чиқиб, ота-
онага яхшилик қилиш фарз,
уларга оқ бўлиш ҳ ... Читать дальше »
Категория: Оила ва никоҳ | Просмотров: 1614 | Добавил: admin | Дата: 06.07.2014 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум.
Маълумки, ота-онага оқ бўлиш
катта гуноҳлар сирасига
киради. Фарзанд биргина
сўзи, амали билан ота-онасига
оқ бўлиб қолишини кўпгина
ривоятлардан билдик. Устоз,
айтинг-чи, фарзанд билиб-
билмай ота-онасига ёки
улардан бирига оқ бўлиб
қолса, бу гуноҳнинг ювилиши
учун истиғфор ва тавбадан
ташқари яна қандай
амалларни бажариши керак
бўлади? Агар ота-онаси вафот
этиб кетишган бўлса-чи?
Илтимос, мана шу
масалаларни бизларга баён
қилиб берсангиз. Аллоҳ сизга
яхшиликларни ато қилсин!
Жавоб: ва алайкумус салом.
Мўмин-мусулмон банда ота-
онасига яхшилик қилиши,
уларни ранжитиш,
кўнгилларини оғритиш ва
хафа қилишдан эҳтиёт
бўлиши лозим. Зеро, ота-онага
яхшилик қилиш вожиб, уларга
оқ бўлиш ҳаромдир, энг катта
гуноҳи кабиралардан
биридир.
Агар ким хато қилиб, ... Читать дальше »
Категория: Оила ва никоҳ | Просмотров: 1169 | Добавил: admin | Дата: 06.07.2014 | Комментарии (0)

Пайғамбаримиз соллаллоҳу
алайҳи ва салламнинг ҳадиси
шарифларида ҳожатхона
одоблари борасида жуда
кўплаб йўл-йўриқлар
кўрсатилган. Бу одобларга
амал қилиш кишининг пок
бўлишида катта аҳамият касб
этади. Қуйида ана ўша
ривоятлар асосида ҳожатхона
ва истинжо одобларини
ўрганамиз.
Одамлар кўзи тушмайдиган
жойларда ҳожат чиқариш.
Ким ҳожат чиқармоқчи бўлса,
бировнинг кўзи тушмайдиган
яширин жойни танлаши
лозим. Бу нарса ҳали
ҳожатхоналар қуриш урф
бўлмаган давларга хос бўлса-
да, барибир киши ҳожат
чиқараётганда ўзгаларнинг
назаридан четда бўлиши,
авратини беркитиши талаб
этилади. Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
салламнинг гўзал
одобларидан бири ҳам
шундай эди.
Муғийра ибн Шуъба
розийаллоҳу анҳудан ривоят
қилинишича, Набий
соллаллоҳу алайҳи ва
саллам борадиган жо ... Читать дальше »
Категория: Одоблар | Просмотров: 3343 | Добавил: admin | Дата: 04.07.2014 | Комментарии (0)

Имом Муслим ва имом Аҳмад
ибн Ҳанбал ривоят қилган
ҳадисда Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Мен сизларни қабрлар
зиёратидан қайтарган эдим.
Энди уни зиёрат
қилаверинглар. Сабаби у
охиратни эслатади”, деганлар.
Ушбу ҳадисга кўра, эркаклар
учун қабрларни зиёрат қилиш
мандубдир. Набий соллаллоҳу
алайҳи ва саллам Бақийъ
қабристонига бориб,
маййитлар ҳаққига дуо
қилардилар.
Аёлларнинг қабристонга
боришлари мумкин эмас,
дейилади. Сабаби Термизий
Абу Ҳурайра розийаллоҳу
анҳудан қилган ривоятда
Набий алайҳис-салом:
“Қабрларни зиёрат қилувчи
аёлларни Аллоҳ лаънатлаган”,
деганлар. Маълумки, аёллар
қалби бўш, тез
таъсирланувчан бўлиб, улар
қабристонга борсалар, йиғи-
сиғи қилиш, дод-вой солиш,
овозни баланд кўтариш
ҳолатлари бўлиши эҳтимоли
бор. Бизнинг ҳанафий
уламола ... Читать дальше »
Категория: Одоблар | Просмотров: 1327 | Добавил: admin | Дата: 04.07.2014 | Комментарии (0)

Банда масжид ичига
кирганидан кейин қуйидаги
одобларга амал қилиши
керак:
– намоз ўқиётганлар олдидан
ўтмаслик (агар йўлда бирон
киши намоз ўқиётган бўлиб,
бундан бошқа ўтиш жойи
бўлмаса, кутиб турилади.
Аслида мўмин зийрак ва
ҳушёр бўлиши керак.
Масжидга кела солиб ҳамма
ўтадиган жойда намоз
ўқишни бошлаш яхши эмас.
Балки намозни ҳеч кимга
халақит бермайдиган жойда
адо қилиш керак. Нафл намоз
ўқийман, деб мўминларга
ноқулайлик туғдириш тўғри
эмас);
– дунё ишлари билан машғул
бўлмаслик (бунда масжидга
келишдан мақсад нималигини
унутмаслик талаб этилади);
– дунё сўзларини
гапирмаслик, балки Аллоҳнинг
зикри билан машғул бўлиш
(хоҳ биринчи, хоҳ охирги
қаторда ўтирган бўлсин,
масжидда дунёга тегишли,
охиратга тааллуқли бўлмаган
сўзлар тилга олинмайди.
Сабаби масжид ўз н ... Читать дальше »
Категория: Одоблар | Просмотров: 1050 | Добавил: admin | Дата: 04.07.2014 | Комментарии (0)

Қўшниларнинг мурувватга энг
лойиғи уйингизга энг
яқинроғи ҳисобланади. Эҳсон
қилмоқчи бўлсангиз, дастлаб
ён қўшнидан бошлайсиз ва
яна имконингиз бўлса,
кейинги хонадонга ўтасиз ва
тартиб шу зайлда давом
этади.
Алқама ибн Бажола ибн Зайд
айтади: Абу Ҳурайра
разияллоҳу анҳунинг шундай
деганини эшитганман: “Ҳадя
беришни яқиндаги қўшниси
туриб, узоқдагисидан
бошламайди, балки
узоқдагисидан аввал
яқинроқдаги қўшнисидан
бошлайди [1]”.
Оиша разияллоҳу анҳодан
ривоят [17]: “Мен: «Ё
Расулаллоҳ, менинг иккита
қўшним бор. (Бирон нарса
туҳфа қилмоқчи бўлсам)
Уларнинг қай бирига туҳфа
қилай?» - деб сўрадим. Ул зот:
“Улардан уйингга эшиги энг
яқинига (туҳфа қил), дедилар
[2]”.
Санъоний ушбу ҳадисни
шарҳлаб шундай дейди:
“Бундаги ҳикмат шуки, эшиги
яқин қўшни қўшниси уйига
... Читать дальше »
Категория: Одоблар | Просмотров: 910 | Добавил: admin | Дата: 04.07.2014 | Комментарии (0)

Ортиқча таом ейишнинг бир
қанча сабаблари бор.
Уларнинг энг муҳимлари
қуйидагилар:
1. Беш сезгининг таъсири.
Тасаввур қилайлик. Дунёдаги
энг лазиз таомлар, ўзимиз
севиб истеъмол қиладиган
егуликлар билан тўла
дастурхон атрофидамиз.
Қорин тўқ бўлса ҳам
оғзимизда сўлак пайдо
бўлади. Ошқозондаги очлик
рефлекси ишлаб кетади. Гарчи
бироз олдин овқатланган
бўлсак-да, ошқозонда яна жой
борлиги ҳақида ўйлаймиз.
Кимда шундай ҳолат пайдо
бўлса, демак унинг психологик
тарбияга эҳтиёжи бор. Бундай
пайтларда ички овозларга
қулоқ солишимиз, ейиш ёки
емасликнинг фойда ва
зарарларини ўйлаб, табиий
ички иштаҳа билан нафс
истакларининг фарқини
билишимиз лозим. Ўйлаб
кўрайлик: ростдан ҳам шуни
емасак бўлмайдими?!
2. Рекламалар.
Рекламадан асосий мақсад
маҳсулотни харидор
қилишдир. Ҳол ... Читать дальше »
Категория: Одоблар | Просмотров: 995 | Добавил: admin | Дата: 04.07.2014 | Комментарии (0)

« 1 2 ... 10 11 12 13 14 »
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Май 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz