Пятница, 10.05.2024, 04:45
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Июль » 4 » Қабрларни зиёрат қилиш одоби
14:08
Қабрларни зиёрат қилиш одоби
Имом Муслим ва имом Аҳмад
ибн Ҳанбал ривоят қилган
ҳадисда Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Мен сизларни қабрлар
зиёратидан қайтарган эдим.
Энди уни зиёрат
қилаверинглар. Сабаби у
охиратни эслатади”, деганлар.
Ушбу ҳадисга кўра, эркаклар
учун қабрларни зиёрат қилиш
мандубдир. Набий соллаллоҳу
алайҳи ва саллам Бақийъ
қабристонига бориб,
маййитлар ҳаққига дуо
қилардилар.
Аёлларнинг қабристонга
боришлари мумкин эмас,
дейилади. Сабаби Термизий
Абу Ҳурайра розийаллоҳу
анҳудан қилган ривоятда
Набий алайҳис-салом:
“Қабрларни зиёрат қилувчи
аёлларни Аллоҳ лаънатлаган”,
деганлар. Маълумки, аёллар
қалби бўш, тез
таъсирланувчан бўлиб, улар
қабристонга борсалар, йиғи-
сиғи қилиш, дод-вой солиш,
овозни баланд кўтариш
ҳолатлари бўлиши эҳтимоли
бор. Бизнинг ҳанафий
уламоларимиз аёллар овоз
чиқариб йиғлаш ва бошқа
ношаръий ҳолатлардан
сақланган ҳолда қабрларни
зиёрат қилишлари
мумкинлигини айтиб ўтишган.
Жумладан, Шамсул аимма
Сарахсий: “Улар қабрларни
зиёрат қилсалар, зарари йўқ”,
деган. Демак, аёллар
қабристонга бориб, у ерда
овозлари борича йиғлашлари,
битган ярани янгилаб,
ҳаммани ғамга ботиришлари
мумкин эмас. Агар ибрат олиш
учун, ота-оналарини эслаб,
улар ҳаққига дуо қилиш учун
борсалар, жоиз. Аммо бунда
либос ва зийнат бобида
камтарона иш тутишни
унутмасликлари лозим. Яъни,
қабристонга борадиган
аёлнинг аврат жойлари ёпиқ
бўлиши, уни кўрган эркакнинг
хаёли чалғимайдиган бўлиши,
атир ва бошқа хушбўй
нарсалар суртмаслиги шарт.
Пайғамбарлар, хусусан Набий
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
қабрларини зиёрат қилиш
эркак ва аёлларга бирдек
жоиздир. Уламолар бу иш
мустаҳаблигига иттифоқ
қилишган.
Шофеъий ва ҳанбалийларга
кўра, кофирнинг қабрини
зиёрат қилиш мумкин. Лекин
бунда кофир ҳаққига
мағфират сўралмайди.
Мовардий: “Кофирнинг
қабрини зиёрат қилиш
мумкин эмас”, деган.
Ҳанафий уламоларга кўра,
қабристонда тик туриб дуо
қилинади. Бунда Набий
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
ўқиган ва бошқа дуолар билан
маййитлар ҳаққига яхшилик
ва мағфират сўралади.
“Шарҳул-муня”да келишича,
тик туриб қиблага юзланган
ҳолда дуо қилинади.
Қабристонга борганда
маййитларга салом берилади
ва улар ҳаққига дуо қилинади.
Қабристонда Қуръони карим
сураларидан хоҳлаганини
ўқиш мумкин. Аммо Фотиҳа,
Оятул Курсий, Таборак,
Залзала, Такосур, Ихлос
сураларини ўқиш алоҳида
таъкидланган. Тиловатдан
сўнг қабристонда ётган ҳамма
мўмин-мусулмон маййитларга
тиловат савоби бағишланади.
Маълум шахсларга хослаш
ҳам мумкин, афзали барча
мусулмон маййитларга
бағишлашдир. Сабаби
қабристонда биронта ҳам
яқин кишиси бўлмаган фақир
ва ғариб маййитлар бўлиши
эҳтимолдан холи эмас.
“Қуня” китобида келишича,
Абу Лайс: “Биз қўлларни қабр
устига қўйиш суннат ёки
мустаҳаблигини билмаймиз,
аммо уни ёмон ҳам
демаймиз”, деган. Жоруллоҳ
Алломадан ривоят
қилинишича, Макка шайхлари
бу ишдан қайтаришган ва: “Бу
аҳли Китобларнинг одати”,
дейишган. “Иҳёу улумид-
дин”да айтилишича, бу
насронийлар одати саналади.
“Муня” китобининг шарҳида:
“Шубҳасиз, бу иш бидъатдир.
У ҳақида суннат ҳам,
саҳобийлар ривояти ҳам
келмаган. Суннатга кўра,
Ҳажарул Асвад ва Рукнул
Ямонийгина истислом
қилинади (силанади)”,
дейилган.
Душанда, пайшанда, жума ва
шанба кунлари қабрларни
зиёрат қилиш учун энг афзал
вақт саналади. Жума куни
намоздан кейин қабрларни
зиёрат қилиш яхшидир.
Шанба куни Қуёш ботгунича,
пайшанба куни куннинг
аввалида зиёрат қилинади.
Шунингдек, бошқа фазилатли
кунларда қабрларни зиёрат
қилиш мумкин.
Қабристонга борганда у
ердагилардан ёрдам сўраш,
уларга атаб қурбонлик сўйиш,
Аллоҳ қолиб уларга дуо қилиш
қатъиян ман қилинади. Бу
ширк амаллардан бўлиб,
бандани имондан маҳрум
қилади. Аслида авлиёми ёки
пайғамбарми, вафот этганлар
тирикларга манфаат ҳам,
зарар ҳам етказа олмайди.
Маййитлар касалларга шифо,
бепуштларга фарзанд бера
олмайди. Тириклар ҳожатини
раво қилувчи ҳам, дуою
истиғфорлар сабаб маййитлар
ҳолатини яхшиловчи ҳам
Аллоҳдир.
Қабр тепасида шам ёқиш
бидъатдир. Бу ишнинг нафи
йўқ. Сабаби у ёққан шам катта
аланга бўлса ҳам, маййитнинг
қабрини ёрита олмайди.
Унинг қабрига солиҳ амаллар,
Қуръон тиловати, қилинган
садақа каби ишлар савоби
нур бўлади. Шуни унутмаслик
лозимки, инсон вафот этгач,
унга моддий нарсалардан
бирон наф бўлмайди. Шу
сабаб ҳар банда ўз амалини
ислоҳ қилиб, қабрдаги ҳолати
яхши бўлиши йўлида ҳаракат
қилиши керак. Аллоҳ таоло
дунёдан ўтган мўмин-
мусулмон биродарларимизни
Ўз раҳматига олсин,
тирикларнинг танларини соғ,
амалларини холис бўлишини,
фақат Ўзигагина ибодат
қилишимизни насиб этсин!
Зиёвуддин Раҳим тайёрлади
Категория: Одоблар | Просмотров: 1327 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz