Пятница, 10.05.2024, 18:54
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Июль » 4 » Қўшниларга таом чиқаришни эшиги яқинидан бошлаш
14:02
Қўшниларга таом чиқаришни эшиги яқинидан бошлаш
Қўшниларнинг мурувватга энг
лойиғи уйингизга энг
яқинроғи ҳисобланади. Эҳсон
қилмоқчи бўлсангиз, дастлаб
ён қўшнидан бошлайсиз ва
яна имконингиз бўлса,
кейинги хонадонга ўтасиз ва
тартиб шу зайлда давом
этади.
Алқама ибн Бажола ибн Зайд
айтади: Абу Ҳурайра
разияллоҳу анҳунинг шундай
деганини эшитганман: “Ҳадя
беришни яқиндаги қўшниси
туриб, узоқдагисидан
бошламайди, балки
узоқдагисидан аввал
яқинроқдаги қўшнисидан
бошлайди [1]”.
Оиша разияллоҳу анҳодан
ривоят [17]: “Мен: «Ё
Расулаллоҳ, менинг иккита
қўшним бор. (Бирон нарса
туҳфа қилмоқчи бўлсам)
Уларнинг қай бирига туҳфа
қилай?» - деб сўрадим. Ул зот:
“Улардан уйингга эшиги энг
яқинига (туҳфа қил), дедилар
[2]”.
Санъоний ушбу ҳадисни
шарҳлаб шундай дейди:
“Бундаги ҳикмат шуки, эшиги
яқин қўшни қўшниси уйига
олиб кирилаётган ҳадя,
егулик, мева-чева ва ҳоказога
кўзи тушади. (Ва беихтиёр шу
нарсаларни кўнгли тусаши ёки
болаларига олиб
беролмаётганидан ўксиниши
мумкин). Шу боис ҳам Имом
Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ
ўз “Саҳиҳи”да “Эшикларнинг
яқин бўлишидаги қўшничилик
ҳақлари” деган сарлавҳа
остида алоҳида бир боб
очган. Бу Имомнинг ҳадис
маъноларини нечоғли чуқур
англашидан дарак беради[3]”.
Ушбу мулоҳазаларга қўшилган
ҳолда яна қуйидагиларни
илова қилмоқ жоиз.
Фикримизча, ёнма-ён
яшайдиган қўшнининг
биринчи навбатда ҳадяга
лойиқ бўлишига сабаб
бўлувчи яна бошқа жиҳатлар
ҳам бор: Ён қўшни яхши-ёмон
кунларда ёнимизда туриб,
боримизни ошириб,
йўғимизни яшириб туради.
Онда-сонда уйимизда содир
бўладиган уруш-жанжал,
шовқин-суронларимиздан
ҳаммадан аввал азият чекиб,
қийналади, лекин қисмат шу
экан, дея сабр қилади. Мабодо
бемаҳалда нотаниш одам
эшигимизни тақиллатса,
дарҳол кўриниш бериб, ёлғиз
эмаслигимизни билдириб
қўяди. Худо сақласин,
уйимизда бирон фалокат рўй
бергудек бўлса, биринчи
бўлиб ён қўшнимиз ёрдамга
шошилади. Хуллас, ён
қўшнининг ўрни ва мавқеи
катта. Шу боис ҳам унинг
ҳаққи бошқа қўшнилардан
олдинда туради. “Ён қўшним –
жон қўшним” деган ҳикматли
сўз ҳам бежиз эмас.
Одилхон Юнусхон ўғли
Категория: Одоблар | Просмотров: 910 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz